#Солиҳлар_гулшани
Саъид ибн Омирнинг насиҳати ва зоҳидлиги
Саъид ибн Омир Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг олдига кириб, «Эй Умар, мен сизга бир нечта насиҳат қилмоқчиман.
Бу сўзлар Ислом дини ва унга доир илмларни жамлаган сўзлардир: одамлар борасида Аллоҳдан қўрқинг, Аллоҳ борасида одамлардан қўрқманг. Айтаётган гапингиз қилаётган ишингизга хилоф бўлмасин (сўзингизга энг аввал ўзингиз амал қилинг), чунки энг яхши сўз амалда тасдиқланган сўздир. Эй Умар! Аллоҳ таоло узоқ-яқиндаги мусулмонларнинг ишларига сизни бошлиқ қилди. Уларга эътиборли бўлинг. Ўзингизга ва аҳлингизга раво кўрган нарсани уларга ҳам раво кўринг. Ўзингиз ва аҳлингиз учун равон кўрмаган нарсани улар учун ҳам раво кўрманг. Ҳақиқатпарвар бўлинг. Аллоҳ йўлидаги ишларингизда маломатчининг маломатидан қўрқманг».
Умар розияллоҳу анҳу унга: «Бу нарсаларга ким қодир бўла олади, эй Саъид?» деди. Саъид унга: «Зиммасига сизга юклангани каби масъулият юкланган одам буни қила олади», деди.
Кейинроқ Умар розияллоҳу анҳу Саъидни Ҳимс ўлкасига волий этиб тайинлашини айтди. Саъид бу таклифни узоқ вақт рад этиб юрди. Бироқ Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу сўзида туриб олиб, барибир уни Ҳимсга волий қилди. Саъид волий этиб тайинлангач, Умар розияллоҳу анҳу унга: «Сенга маош тайинлаб берайми?» деди. Саъид: «Эй мўминларнинг амири, мен ойликни нима қиламан? Ўзи шундоғам байтулмолдан оладиганим эҳтиёжимдан ортиб қоляпти», деди.
Давоми бор.
«Солиҳлар гулшани» китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Давоми
Орадан бир қанча вақт ўтгач, Умар розияллоҳу анҳунинг зиёратига Ҳимс ўлкасидан бир неча киши келди. Ҳазрати Умар уларга: «Шаҳрингиздаги фақирларнинг исмларини ёзиб беринглар, мен уларнинг эҳтиёжини қоплайман», деди. Ҳазрати Умар рўйхатга қараб, не кўз билан кўрсинки, рўйхатнинг бошида Саъид ибн Омир турарди.
Ҳазрати Умар: «Бу қайси Саъид ибн Омир?» деб сўради. «Амиримиз», дейишди. Ҳазрати Умар: «У шунчалик фақирми? Олаётган маошлари қаёққа кетяпти?» деди. Улар: «У маошидан ҳеч нарса қолдирмай, ҳаммасини тарқатиб юборади», дейишди.
Ҳазрати Умар келганлар орқали Саъид ибн Омирга минг динор бериб юборди. Саъид ибн Омир бунча пулни кўриб, истиржоъ айтди. Одамлар: «Нима учун истиржоъ айтяпсиз? Бирор мусибат бўлдими?» деб сўрашди. Саъид: «Ҳа, мусибатнинг каттаси етди», деди. Менга дунё келди. Менга фитна келди», деди.
Ёнидагилар: «Ахир бу зарарингизга эмас-ку? Уларни фақир мусулмонларга тарқатиб юборинг», дейишди. Саъид ибн Омир бу пулларни мусулмонларнинг қўшинларига тарқатиб юборди.

Чунки улар биродар
Бир куни Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу тўрт юз динорни бир ҳамёнга солиб, хизматкорига: «Буни Абу Убайда ибн Жарроҳга олиб бориб бергин-да, бир муддат кутиб тур, бу пулни нимага ишлатишини кўргин», деди.
Хизматкор Абу Убайданинг уйига бориб, «Мўминларнинг амири Умар ибн Хаттоб буларни сизга бериб юборди. Эҳтиёжларингизга ишлатинг экан», деди. Абу Убайда: «Аллоҳнинг Ўзи етказди, Аллоҳнинг Ўзи раҳм қилсин», деди ва жориясини чақириб, «Буларнинг бештасини фалончига, еттитасини фалончига олиб бор» деб, пуллар тугагунча уларни тарқатди. Хизматкор ҳазрати Умарнинг олдига қайтиб келиб, бўлган воқеани айтиб берди.
Ҳазрати Умар яна шунча пулни олиб, «Буни Муоз ибн Жабалга олиб бориб, унинг ҳам нима қилишини кўриб кел», деди. Хизматкор пулларни Муозга олиб бориб, Абу Убайдага айтган гапларни унга ҳам айтди. Муоз ҳам Абу Убайда сингари пулнинг ҳаммасини тарқатиб юборди. Хизматкор қайтиб келиб, ҳазрати Умарга «Иккови ҳам бор пулни муҳтожларга тарқатиб юборишди», деди.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Чунки улар биродар-да! Аллоҳ уларнинг ҳаммасидан рози бўлсин!» деди.

Telegram
Fitrat.uz
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Вакиллик рақами:
Тел: 951771454
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Вакиллик рақами:
Тел: 951771454
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
#Солиҳлар_гулшани
Тўғрисўзлик нажотдир
Абу Язид Бистомий илм олиш учун Бағдодга боришга аҳд қилди. Онаси унга отасидан мерос қолган қирқ динорни бериб, «Бу пулларни олгин-да, менга доимо тўғрисўз бўлишга, ҳеч қачон ёлғон гапирмасликка ваъда бер», деди. Бистомий онасига ҳеч қачон ёлғон гапирмасликка ваъда берди.
У Бағдодга кетаётган бир карвонга қўшилиб олди. Йўлда карвонга қароқчилар ҳужум қилиб, бор нарсани талашди. Улардан бири Бистомийга «Ниманг бор?» деди. Бистомий: «Қирқ динорим бор», деди. Қароқчи унинг эгнидаги эски, жулдур кийимларни кўриб, кулиб юборди. Уни аҳмоқ деб ўйлаб, тек қўйишди.
Қароқчилар бошлиғи ҳаммани олдига тўплаб, улуш тақсимлашдан олдин: «Карвондаги ҳамма нарса олиб келиндими?» деб сўради. Улар: «Ҳа, ҳаммасини олиб келдик. Фақат бир боладан ҳеч нарса олмадик, «Ниманг бор?» деб сўрасак, «Қирқ динорим бор», деяпти. Эсини еган шекилли деб, тек қўйдик», дейишди. Бошлиқ: «Уни олдимга олиб келинглар-чи», деди.
Бистомийни олиб келишди. Бошлиқ: «Ниманг бор?» деган эди, Бистомий: «Қирқ динорим бор», деди. Бошлиқ: «Қани?» деди. Бистомий «Мана» деб, пулларини қўйнидан чиқариб, қароқчига узатди. Бошлиқ: «Ҳой бола, жиннимисан? Нега шунча пулни ўзинг айтиб, ўзинг менга узатиб турибсан? Йўқ десанг, ишонардим-ку?» деди.
Бистомий: «Мен йўлга чиқаётганимда онамга доимо тўғри гапиришга ваъда берганман. Онамга берган ваъдамни бузмайман», деди.
Қароқчилар бошлиғи: «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ! Сен онангга берган ваъдангга хиёнат қилишдан қўрқяпсан, биз Аллоҳнинг аҳдига хиёнат қилишдан қўрқмаймизми?» деди.
Кейин карвондан олган ҳамма нарсаларни қайтариб беришни буюриб, «Мен сенинг олдингда Аллоҳга тавба қиламан», деди. Шунда қароқчилар бошлиққа қараб, «Сен қароқчиликда бошлиғимиз эдинг. Энди тавба қилишда ҳам бошлиқсан. Ҳаммамиз Аллоҳга тавба қилдик», дейишди.

Ўлимни эсла!
Басралик бир киши дарвешона ҳаёт кечирарди. Кейинчалик у мол-дунёга мойил бўлиб қолди. Чиройли уй қурдирди, гиламлар тўшаб, турли жиҳозлар билан безади. Сўнгра зиёфат уюштириб, ширин-ширин таомлар тайёрлаб, одамларни чақирди. Меҳмон келиб, еб-ичишди, иморатни томоша қилишди. Мезбон қурган уй ҳаммага ёқди. Ниҳоят, одамлар тарқалишди.
Кунлардан бир куни у дўстлари билан маишат қилиб ўтирган эди, ҳовлисининг четидан бир овоз келди:
Эй ўлимини унутиб, иморатлар қурувчи!
Унутмагин, ўлим ҳақдир, албат у келгувчи.
Махлуқотни огоҳ этар, ибрат эрур уларга,
Орзулар олдида ўлим тўсиқ эрур аларга.
Токи абад яшамассан, қурмагилки иморат,
Тақвога қайт, гуноҳларинг қилингайдир мағфират.
У киши бу овозни эшитиб, бақириб юборди. Атрофидагилар ҳам қичқириб юборишди.
Ҳалиги одам дўстларига: «Мен эшитган нарсани сизлар ҳам эшитдингизми?» деди. Улар: «Ҳа», дейишди. У дўстларига қараб, «Сизлар менинг ака-укаларимсиз, биродарларимсиз. Айтинглар, нима қиламиз?» деди. Улар: «Сен нима десанг, шуни қиламиз», дейишди.
У шаробларни тўкиб ташлашни буюрди. Кўнгилхушлик қилинадиган ҳамма нарсани уйдан чиқариб ташлашди.
Кейин у: «Аллоҳим, мен Сени ва мана шу ердаги бандаларингни гувоҳ қилиб айтаманки, барча гуноҳларимга тавба қилдим. Беҳуда ўтказган кунларимга пушаймонман. Ўзингдангина сўрайман, эй Роббим, қолган кунларимни Сенга тоатда ўтказиш неъматини менга тўлиқ қилиб бергин. Жонимни олсанг, фазлу марҳаматинг билан, гуноҳларимни кечирган ҳолда олгин», деб ёлворди.
Фуқаҳоларнинг айтишича, у киши тавбасида собит турган ҳолда вафот этди.

Кимга осийлик қиляпмиз?
Бир солиҳ зотдан унинг тавбаси ҳақида сўрашди. У шундай жавоб берди: «Бир куни гуноҳларим, камчиликларим ва Аллоҳга қайтадиган куним ҳақида фикр юритдим. Қарасам, умрим камайиб, гуноҳларим эса кўпайиб боряпти. Қайтадиган куним ҳам яқинлашиб келяпти, ўзим эса тавбага интилмаяпман. Билдимки, бу синовни тоғлар ҳам кўтара олмайди. Аҳволимнинг ёмонлиги ҳақида ўйлаб, уйдан чиқдим.
Бир табибнинг олдидан ўтиб қолдим. Унинг олдида одамлар тўпланиб олган, ҳар бири дори учун идишлар кўтариб олган эди. Мен ҳам бориб, табибдан: «Гуноҳларга дори борми?» дедим.
Табиб бир муддат ерга қараб турди-да, сўнг бошини кўтариб, «Агар гуноҳ қилмоқчи бўлган одам кимга осийлик қилаётганини билса, гуноҳ қилмасидан олдин эриб кетади», деди.
Табибнинг бу гапи қалбимнинг туб-тубига етиб борди. Уйга қайтиб кетдим. Ўшандан бери Мавлоимнинг эшигидан айрилмайман».

Мусулмонларнинг ҳолати
Бир халифа вафот этгач, уларда ихтилоф чиқиб, ўзаро мулк талашишлар бошланди. Шунда мусулмон бўлмаганлар: «Ҳозир мусулмонлар ўзи билан ўзи овора. Уларга билдирмай, тўсатдан ҳужум қилсак бўлади» деб, ўзаро маслаҳат қилишди.
Баҳс-мунозаралардан сўнг бу энг қулай фурсат эканига иттифоқ қилишди. Улар орасида ақлли, маърифатли бир киши бор эди. Унинг бу ишлардан хабари йўқ эди.
Одамлар эҳтиёт юзасидан ўша кишига ҳам маслаҳат солиб кўришган эди, «Бу ишни тўғри деб ўйламайман», деди. Сабабини сўрашган эди, «Сабабини эртага айтаман», деди.
Эртаси куни одамлар унинг олдига келиб, «Биз қарор қилган ишга фикрингизни айтишга ваъда берган эдингиз», дейишди.
У: «Бажонидил» деб, ўзи ҳозирлаб қўйган иккита катта итни олиб келишни буюрди. Итларни олиб келишгач, икковини бир-бирига гиж-гижлаб, уларни уриштирди. Итлар бир-бирига ташланиб, талашиб, бир-бирини қонга бўяшди.
Улар уришиб бўлгач, ҳовлидаги бир эшикни очиб, итларнинг олдига битта бўрини юборди. Бўрини ҳам ўзи тайёрлаб қўйган эди. Итлар бўрини кўргач, ораларидаги хусуматни тарк қилиб, биргаликда бўрига ташланиб, уни ўлдиришди.
Шунда ҳалиги ақлли киши одамларга қараб, «Сизлар билан мусулмонлар мана шу бўри билан икки итга ўхшайсиз. Мусулмонлар орасидаги фитна ва жанжаллар бошқа душман зоҳир бўлгунига қадардир. Бошқа душман зоҳир бўлиши биланоқ, ораларидаги адоватни бас қилиб, душманга қарши бирлашиб оладилар», деди.
Одамлар унинг гапларини тасдиқлашди, бу фикр ҳаммаларига маъқул бўлиб, унинг маслаҳатига амал қилишди.
«Солиҳлар гулшани» китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Мусулмонларнинг ҳолати
Бир халифа вафот этгач, уларда ихтилоф чиқиб, ўзаро мулк талашишлар бошланди. Шунда мусулмон бўлмаганлар: «Ҳозир мусулмонлар ўзи билан ўзи овора. Уларга билдирмай, тўсатдан ҳужум қилсак бўлади» деб, ўзаро маслаҳат қилишди.
Баҳс-мунозаралардан сўнг бу энг қулай фурсат эканига иттифоқ қилишди. Улар орасида ақлли, маърифатли бир киши бор эди. Унинг бу ишлардан хабари йўқ эди.
Одамлар эҳтиёт юзасидан ўша кишига ҳам маслаҳат солиб кўришган эди, «Бу ишни тўғри деб ўйламайман», деди. Сабабини сўрашган эди, «Сабабини эртага айтаман», деди.
Эртаси куни одамлар унинг олдига келиб, «Биз қарор қилган ишга фикрингизни айтишга ваъда берган эдингиз», дейишди.
У: «Бажонидил» деб, ўзи ҳозирлаб қўйган иккита катта итни олиб келишни буюрди. Итларни олиб келишгач, икковини бир-бирига гиж-гижлаб, уларни уриштирди. Итлар бир-бирига ташланиб, талашиб, бир-бирини қонга бўяшди.
Улар уришиб бўлгач, ҳовлидаги бир эшикни очиб, итларнинг олдига битта бўрини юборди. Бўрини ҳам ўзи тайёрлаб қўйган эди. Итлар бўрини кўргач, ораларидаги хусуматни тарк қилиб, биргаликда бўрига ташланиб, уни ўлдиришди.
Шунда ҳалиги ақлли киши одамларга қараб, «Сизлар билан мусулмонлар мана шу бўри билан икки итга ўхшайсиз. Мусулмонлар орасидаги фитна ва жанжаллар бошқа душман зоҳир бўлгунига қадардир. Бошқа душман зоҳир бўлиши биланоқ, ораларидаги адоватни бас қилиб, душманга қарши бирлашиб оладилар», деди.
Одамлар унинг гапларини тасдиқлашди, бу фикр ҳаммаларига маъқул бўлиб, унинг маслаҳатига амал қилишди.
«Солиҳлар гулшани» китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Telegram
Fitrat.uz
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Вакиллик рақами:
Тел: 951771454
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Вакиллик рақами:
Тел: 951771454
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
#Солиҳлар_гулшани
Фаришталарни чарчатиб қўйдинг
Бир киши ҳаж қилди. Ҳаж амаллари тугагач, юртига қайтиш олдидан Каъбанинг эшиги олдига келиб, «Аллоҳга ҳамд бўлсин, У Зотнинг биз биладиган ва билмайдиган барча мақталадиган сифатлари билан У Зотга ҳамд бўлсин. Аллоҳ таолонинг бизларга ато қилган, биз билган ва биз билмайдиган барча неъматлари учун ҳамд бўлсин», деди ва юртига қайтиб кетди.
Ўша киши кейинги марта яна ҳаж қилганида кетиш олдидан яна Каъбанинг эшиги олдига бориб, олдин айтган гапларини айтди.
Шунда у кишига бир нидо келди: «Сен амалларни ёзувчи фаришталарни чарчатиб юбординг. Улар олдинги ҳажда айтганларингга бериладиган ажру савобни ҳали ёзиб тугатишмаган эди».

Аллоҳ сизга бериб, мени эсдан чиқарадими?
Ҳорун ар-Рашид ҳаж қилиш ниятида йўлга чиққан эди. Кўфа яқинида девона Бахлулни кўриб қолди. Бахлул бир қамиш донасини «от» қилиб миниб олиб, югуриб юрар, унинг ортидан эса ёш болалар югуриб, ўйнаб юришарди.
Ҳорун ар-Рашид ёнидагилардан: «Бу ким?» деб сўради. «Девона Бахлул», дейишди. Ҳорун: «Уни кўришни истаб юрардим. Уни қўрқитиб юбормасдан, ҳузуримга чақиринглар», деди.
Халифанинг одамлари Бахлулнинг олдига бориб, «Мўминларнинг амири сизни чақиряпти», дейишди. Бахлул бормаслигини айтди.
Ҳорун ар-Рашид унинг олдига ўзи бориб, «Ассалом алайкум, Бахлул!» деди. Бахлул: «Ва алайкум ассалом, эй мўминларнинг амири!» деди. Ҳорун: «Сизга муштоқлигимдан чақиртирган эдим», деди. Бахлул: «Лекин мен сизга муштоқ эмасман», деди. Ҳорун: «Менга насиҳат қилинг, Бахлул», деди. Бахлул: «Сизга нимани ҳам насиҳат қилай? (Ҳаммаёқ ибратга тўла-ку, демоқчи). Мана булар – одамлар қурган қасрлар, анавилар эса уларнинг қабрлари», деди.
Ҳорун: «Чиройли гап айтдингиз. Яна айтинг», деди. Бахлул: «Эй мўминларнинг амири, кимга Аллоҳ таоло мол-дунё ва гўзаллик неъматини берган бўлса-ю, ўша одам бу гўзаллиги билан кибрланмаса, мол-мулкига қувониб кетмаса, мол-дунёга муҳаббат қўймаса, Аллоҳнинг ҳузурида яхшилар қаторига ёзилади», деди.
Ҳорун ар-Рашид Бахлулнинг бу гапидан у бирор нарса умид қиляпти деб ўйлаб, «Одамларимга буюрдим, қарзингизни тўлаб қўйишади», деди. Бахлул: «Йўқ, эй мўминларнинг амири. Қарз қарз билан тўланмайди. Уни ҳақдорларга беринг. Шу билан ўз зиммангиздаги қарзни адо қилган бўласиз», деди. Ҳорун ар-Рашид: «Сизни ҳам ҳақдор деб билганимиз учун сизга беришга буюрган эдик», деди.
Шунда Бахлул: «Эй мўминларнинг амири, Аллоҳ таоло сизга беради-ю, мени унутади деб ўйлайсизми», деди-да, югурганича кетди».
«Солиҳлар гулшани» китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Аллоҳ сизга бериб, мени эсдан чиқарадими?
Ҳорун ар-Рашид ҳаж қилиш ниятида йўлга чиққан эди. Кўфа яқинида девона Бахлулни кўриб қолди. Бахлул бир қамиш донасини «от» қилиб миниб олиб, югуриб юрар, унинг ортидан эса ёш болалар югуриб, ўйнаб юришарди.
Ҳорун ар-Рашид ёнидагилардан: «Бу ким?» деб сўради. «Девона Бахлул», дейишди. Ҳорун: «Уни кўришни истаб юрардим. Уни қўрқитиб юбормасдан, ҳузуримга чақиринглар», деди.
Халифанинг одамлари Бахлулнинг олдига бориб, «Мўминларнинг амири сизни чақиряпти», дейишди. Бахлул бормаслигини айтди.
Ҳорун ар-Рашид унинг олдига ўзи бориб, «Ассалом алайкум, Бахлул!» деди. Бахлул: «Ва алайкум ассалом, эй мўминларнинг амири!» деди. Ҳорун: «Сизга муштоқлигимдан чақиртирган эдим», деди. Бахлул: «Лекин мен сизга муштоқ эмасман», деди. Ҳорун: «Менга насиҳат қилинг, Бахлул», деди. Бахлул: «Сизга нимани ҳам насиҳат қилай? (Ҳаммаёқ ибратга тўла-ку, демоқчи). Мана булар – одамлар қурган қасрлар, анавилар эса уларнинг қабрлари», деди.
Ҳорун: «Чиройли гап айтдингиз. Яна айтинг», деди. Бахлул: «Эй мўминларнинг амири, кимга Аллоҳ таоло мол-дунё ва гўзаллик неъматини берган бўлса-ю, ўша одам бу гўзаллиги билан кибрланмаса, мол-мулкига қувониб кетмаса, мол-дунёга муҳаббат қўймаса, Аллоҳнинг ҳузурида яхшилар қаторига ёзилади», деди.
Ҳорун ар-Рашид Бахлулнинг бу гапидан у бирор нарса умид қиляпти деб ўйлаб, «Одамларимга буюрдим, қарзингизни тўлаб қўйишади», деди. Бахлул: «Йўқ, эй мўминларнинг амири. Қарз қарз билан тўланмайди. Уни ҳақдорларга беринг. Шу билан ўз зиммангиздаги қарзни адо қилган бўласиз», деди. Ҳорун ар-Рашид: «Сизни ҳам ҳақдор деб билганимиз учун сизга беришга буюрган эдик», деди.
Шунда Бахлул: «Эй мўминларнинг амири, Аллоҳ таоло сизга беради-ю, мени унутади деб ўйлайсизми», деди-да, югурганича кетди».
«Солиҳлар гулшани» китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Telegram
Fitrat.uz
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Вакиллик рақами:
Тел: 951771454
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Вакиллик рақами:
Тел: 951771454
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
#Солиҳлар_гулшани
«Ҳали фалузаж ейсан»
Имом Абу Юсуф фақирлик ва қийинчиликка қарамай, илм ўрганиш учун Абу Ҳанифанинг доим ёнида бўлди. Абу Юсуфнинг онаси ҳар куни унга бироз бўлса ҳам таом бериш чорасини қидирар эди.
Бир куни Абу Юсуф онасидан егулик сўраган эди, онаси қопқоғи ёпилган бир сопол идиш олиб келди. Абу Юсуф идишни очса, ичида дафтарлар солинган экан. Онасига: «Бу нима?» деган эди, «Бу – сен кун бўйи машғул бўлаётган нарса, уларни олиб, еявер», деди. Абу Юсуф йиғлаб юборди, тунни очлик билан ўтказди.
Эртаси куни овқат қидириб юриб, Абу Ҳанифанинг дарсига кечикиб борди. Абу Ҳанифа кечикканининг сабабини сўраган эди, тўғрисини айтди. Абу Ҳанифа унга: «Шуни менга айтмайсанми, сенга ёрдам қилардим. Лекин сен ғам чекма. Аллоҳ умр берса, ҳали фалузаж ейсан», деди.
Абу Юсуф айтади: «Ҳорун ар-Рашиднинг даврида унинг ёнида ишлаб, унинг хос, яқинларидан бўлиб кетдим. Бир куни Ҳорун ар-Рашиднинг ҳузурига фалузаж олиб келинди. У дастурхонга мени ҳам таклиф қилди.
Уни егач, Абу Ҳанифанинг гапини эслаб, кўзларимда ёш билан Аллоҳга ҳамд айтдим. Ҳорун ар-Рашид бунинг сабабини сўраган эди, унга бўлган воқеаларни айтиб бердим».