This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM

#Солиҳлар_гулшани
Йўлнинг ҳаққини адо қилинглар
Абу Толҳа Зайд ибн Саҳл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир уйнинг олдида гаплашиб ўтирган эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимизга келиб, «Сизларга нима бўлди, кўчада ўтирибсизлар?» дедилар. «Ўзимиз, шундай. Суҳбатлашиб, гаплашиб ўтирибмиз», дедик. У зот алайҳиссалом: «Ўтириш керак бўлса, унинг ҳаққини адо қилинглар: (унинг ҳаққи) кўзни тийиш, саломга алик олиш ва чиройли сўзлаш», дедилар».
«Солиҳлар гулшани» китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

БИР ЙИГИТ ҲИКОЯСИ
Асримиз телефон, телевизор, монитор ва экранлар асри бўлгани учун ҳар куни ўнлаб-юзлаб номаҳрам аёлларга кўзимиз тушиши, афсуски, оддий бир ҳол бўлиб қолди.
Одатда кинофильм ҳамда рекламалар учун энг чиройли қизлар танланиши ва уларни бизга жозибали кўрсатиш учун бутун бошли "гўзаллик индустрияси" ишлаб тургани туфайли эркакларнинг аёллар чиройини белгилашдаги ўлчов-талаблари жуда юқори бўлиб кетди.
Уйланиш масаласида мен ҳам кўп нарсага рози бўлишим жуда қийин кечди. Атрофимдаги қизларнинг аксарида экранлардаги гўзаликнинг ярми ҳам топилмасди.
Расулуллоҳ соллаллоҳи алайҳи васаллам айтганларига амал қилиб, динга муҳаббатли қизга уйланаман, деб ният қилгандим. Бироқ уйланишим мумкин бўлган қизнинг кўриниши ҳам ўзимга ёқиши керак эди.
Дини ва ҳулқи ҳақида энг яхши гаплар айтилган қизларнинг бирортаси кўриниши билан қалбимда "жиз" этавермасди.
Узоқ танловлардан кейин ва ниҳоят бир қизга уйландим. Аёлимни гўзал деб бўлмасди. Бироқ яхши инсон эканига шубҳа қилмасдим.
Тунларнинг бирида ёмонроқ туш кўриб уйғониб кетдим. Қарасам, ёнимда аёлим йўқ. Аста пайпаслаб телефонимни топдим ва соатга қарадим: ярим тун. Қизиқ, аёлим қаерда экан?
Ўрнимдан туриб, бошқа хонага чиқдим. Не кўз билан кўрайки, аёлим бир четда таҳажжуд намози ўқиётган эди. Овоз чиқармай кузата бошладим.
У ўзигина эшитадиган паст овозда Қуръон оятларини ўқиганча қоим турар экан, танаси Қуръон лаззатидан титрар, сажда ўрнига тикилган кўзларидан ёшлар оқарди.
Мен ҳеч қачон ҳаётимда бунчалик гўзал суратни кўрмагандим. Ҳеч қачон ожиза аёлим кўзимга бунчалик виқорли ва ҳайбатли кўринмаганди.
Ана шунда Расулуллоҳ соллаллоҳи алайҳи васалламнинг "Диндорини танлагин" деган ўгитларини чин маънода англадим. Ўша пайтда кўзларим биринчи марта ҳақиқий гўзалликни кўрди.
Ҳозир биров мендан бу масалада маслаҳат сўраса, Расулуллоҳ соллаллоҳи алайҳи васаллам ҳадисларини унга эслатар эканман, ўзимча айтаманки, баъзи ҳадисларни тушуниш учун уларни яшаб кўриш керак. Бу мана шундай ҳадислардандир. Яшаб кўрсангизгина унинг остидаги ҳикматларни англай оласиз".
Аллох барчага кўзларини қувонтирадиган жуфт ато қилсин!
Дўстларингизга ҳам улашинг

Telegram
Fitrat.uz
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Вакиллик рақами:
Тел: 951771454
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Вакиллик рақами:
Тел: 951771454
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
#МУТОЛАА_ВАҚТИ
ҲАЙБАР
Йасор ўлдирилганидан ва унинг қотиллари ҳам жазоларини олганларидан уч кун ўтиб, Расулуллоҳ (с.а.в.) Ҳайбар қалъаси устига юришга тайёргарлик эълон қилдилар.
Ҳудайбия сулҳидан уч ой кечган эди. Хандақ жангининг сабабчилари — қаерга оёқлари етса, доим фитна-фасод чиқариб юрадиган яҳудийларнинг ниҳоят адабларини бериб қўйишнинг мавриди келди.
Орадан вақт ўтказиб юборилса, бу фурсат ичида улар Қурайш ила бир аҳдлашма тузиб олиши мумкин, унда жазоларини бериш оғирлашар эди.
Қисқа вақт ичида қўшин тўпланди. Ҳар хил хизматларни адо этиш умидида йигирмага яқин аёл ҳам кўнгилли ўлароқ бу қўшинга кирди. Уҳуд ғазотида қаҳрамонларча иштироқ этган Насиба, Анаснинг онаси Умму Сулайм ва мўминларнинг онаси Умму Салама (Оллоҳ барчаларидан рози бўлсин) ҳам улар орасида эдилар.
Икки юз нафари отлиқ, жами бир минг олти юз кишидан иборат қўшин ҳижрий еттинчи йилнинг бошида муҳаррам ойи охирларида Мадинадан чиқди. Сибаъ ибн Урфута (р.а.) Мадина волийи қилиб қолдирилди. Ўша кунлари Мадинага тижорат мақсадида келган Хусайл исмли бир мушрик йўлбошловчи этиб ёлланди.
Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)
2022/1444 Ҳ. ЙИЛ, 27 АВГУСТ , ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)
⏰ ТОНГ - 04:20
⏰ ҚУЁШ - 05:44
⏰ ПЕШИН - 12:29
⏰ АСР - 17:08
⏰ ШОМ - 19:06
⏰ ХУФТОН -20:28
Улашинг

ҲАҚДА СОБИТ ЗОТЛАР
Робиъ раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Устозим Имом Шофеъий Мисрга кетаётиб менга хат берди ва:
- Абу Абдуллоҳ (Аҳмад ибн Ҳанбал)га мактубимни етказ ва жавобини келтир, деди.
Боғдод шаҳрига бориб Аҳмад ибн Ҳанбалга тонг намозидан сўнг учрадим ва мактубни топшириб, "Бу биродарингиз имом Шофеъийдан сизга хат”, дедим.
- Мактубни ўқидингми, деб сўради.
- Йўқ, дедим.
Аҳмад ибн Ҳанбал мактубни очиб ўқиди ва кўзлари (ҳурсандчиликдан) ёшланиб кетди.
- Эй Абу Абдуллоҳ, не экан?
- Мактубда имом Шофеъий тушларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрганлари ва у зот унга "Абу Абдуллоҳга хат ёз, салом етказ, тезда Қуръон ила имтихон қилиниши ва уларга ижобат этмаслигини ва Аллоҳ таоло унинг илми ва қадрини то қиёматгача баланд қилишини билдир", деб айтибдилар.
- Эй Абу Абдуллоҳ, бу ҳушхабар! (Ҳушхабарга суюнчи берилади).
Имом Аҳмад устидаги кўйлаклардан бирини ечиб менга узатди.
Мактуб жавобини олиб Мисрга жўнадим ва имом Шофеъийга етказдим.
У зот:
- Имом Аҳмад сенга нима ҳадя қилди, деб сўради.
- Кўйлагини, дедим.
Шунда имом Шофеъий:
- Бу ўта қадрли ҳадя, уни сендан сўрай олмайман. Аммо, уни сувда ювгин ва сувини менга келтир. Уни табаррук қиламан, деди".
Тариху Димашқ. ибн Асокир. 7/170.
"Робиъ айтади: Аҳмад ибн Ҳанбалнинг кўйлагини ювиб сувини келтирдим, имом Шофеъий бу сувга кўп бора юзларини табаррукан ювганларини кўрдим".
"Маноқибу Аҳмад ибн Ҳанбал". Ибнул Жавзий.
****
Ушбу воқеъада бир неча эътиборли ҳолатлар бор:
1. Уламоларнинг ўзаро ҳурматли бўлиши. Бир бирларига адоват, таъна, ҳиқддан сақланишлари.
2. Устоз шогирдни ва шогирд устозни ҳурматан ўта қадрлаши.
3. Аҳли илмлар шариатда рост туришлари. Дунё моли ва мансабига эга бўлиш учун номашруъ нарсаларга фатво бермасликлари.
4. Мўътамад уламолар, мўътабар зотлар кийимларини табаррук қилиш жоизлиги. (фақат шариат ҳаддида бўлиш, ғулувга кетмаслик шарти билан).
Суннатуллоҳ АБДУЛБОСИТ

#Хушхабар
БЕШ ШАҲАРДА ҚУРЪОН КУРСЛАРИ ОЧИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури”нинг 6-банди ижросини таъминлаш ҳамда фуқароларнинг Қуръони каримни тажвид билан ўқишга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Тошкент вилоятининг Ангрен, Бекобод, Чирчиқ, Нурафшон ва Янгийўл шаҳарларида Қуръони карим ва тажвид бўйича ўқув-курслари фаолияти йўлга қўйилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 01А/117-сонли буйруғи асосида ташкил этилган мазкур ўқув-курсларида эндиликда малакали мутахассислар, Қуръони карим ходимлари юртдошларимизга Каломуллоҳни ўргатадилар.
Қуръони карим – Аллоҳ таолонинг инсониятни дунё ва охират саодатига элтувчи муқаддас каломидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръони каримни Аллоҳ таолодан қабул қилиб олиб, умматларига омонат ила етказганлар, уни ўзлари ҳаётга татбиқ этиб кўрсатганлар.
БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ШУНГА ИЗОҲ БЕРСАНГИЗ
CАВОЛ: Бази аёллар чинарафа куни чўпга пахта ўраб уни тупроқли ерга тиқиб кейин ёқишади ва шуни устида дуолар ўқишади, шунга изоҳ берсангиз.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимизда бундай амалиёт йўқ. Оловга қараб дуо қилиш энг камида макруҳ бўлади. Агар шу амалиётда Оловни улуғлаш, муқаддаслаштириш маъноси бўлса бу амал сабабли Имонига путур етиши мумкин (Аллоҳ сақласин).
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@fitratuz

🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ
Бугун, 27 август куни соат 15:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.
Саволларга Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар бош-имом хатиби Обиджон домла Мирҳамидов жавоб берадилар.
Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Бугун, 27 август куни соат 15:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.
Саволларга Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар бош-имом хатиби Обиджон домла Мирҳамидов жавоб берадилар.
Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Тошкент вилоятида очилган “Қуръони карим ва тажвид” ўқув марказлари ҳақида маълумотлар
Ангрен шаҳар
Манзил: Ангрен шахри Тараққиёт МФЙ Бунёдкор кўчаси 26-уй
Масъул: Канаев Дилшод Абдусаттарович тел: +998936664677
Бекобод шаҳар
Манзил: Бекобод шахри “Нурли йўл” МФЙ, Турон кўчаси 503-уй
Масъул: Абдурахмонов Абдулазиз Абдумўмин ўғли тел: +998999181292
Нурафшон шаҳар
Манзил: Ўрта Чирчиқ тумани Обод МФЙ, Кўтарма-2 кўчаси 170-уй
Масъул: Хамраев Маъмур Маҳмуджонович тел: +998999358962
Чирчиқ шаҳар
Манзил: Навруз МФЙ, Гуляева кўчаси, 57 уй 3-қават
Масъул: Раҳмонов Миркомил Саматович тел: +998902505054
Янгийўл шаҳар
Манзил: Янгийўл туманида Гулбаҳор МФЙ, Ш.Рашидов кўчаси 6-уй
Масъул: Абдусатторов Бекзод Абдуқаҳҳор ўғли тел: +998935597555
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ангрен шаҳар
Манзил: Ангрен шахри Тараққиёт МФЙ Бунёдкор кўчаси 26-уй
Масъул: Канаев Дилшод Абдусаттарович тел: +998936664677
Бекобод шаҳар
Манзил: Бекобод шахри “Нурли йўл” МФЙ, Турон кўчаси 503-уй
Масъул: Абдурахмонов Абдулазиз Абдумўмин ўғли тел: +998999181292
Нурафшон шаҳар
Манзил: Ўрта Чирчиқ тумани Обод МФЙ, Кўтарма-2 кўчаси 170-уй
Масъул: Хамраев Маъмур Маҳмуджонович тел: +998999358962
Чирчиқ шаҳар
Манзил: Навруз МФЙ, Гуляева кўчаси, 57 уй 3-қават
Масъул: Раҳмонов Миркомил Саматович тел: +998902505054
Янгийўл шаҳар
Манзил: Янгийўл туманида Гулбаҳор МФЙ, Ш.Рашидов кўчаси 6-уй
Масъул: Абдусатторов Бекзод Абдуқаҳҳор ўғли тел: +998935597555
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Солиҳлар_гулшани
Расулуллоҳ ораларини очиқ қилган нарсадан мен ҳам юз ўгираман
Абу Бурдадан ривоят қилинади: «Абу Мусо оғриб қолиб, ҳушидан кетди. Унинг боши аёлининг бағрида эди. Аёли унинг оғирлашганини кўриб, бақира бошлади, лекин Абу Мусонинг унга жавоб қайтаришга кучи етмади. Ўзига келгач, «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ораларини очиқ қилган кимсадан мен ҳам юз ўгираман. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бақириб йиғлайдиган аёл, мусибат пайтида бошини қирадиган, кийимини йиртадиган аёллар билан ораларини очиқ қилганлар», деди».

🌙 РАСУЛУЛЛОҲ ЯХШИЛИК ОЙИ ДЕБ НОМЛАГАН ОЙ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌙 Сафар ойи ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир. Исломдан аввалги жоҳилият даврида “Бу ойда фалон ишни қилиб бўлмайди, фалон иш мумкин эмас” каби шумланишлар урф бўлган. Ҳатто бирор ишга киришишдан олдин қуш учириб кўришарди. Қуш ўнг томонга учса, яхшиликка йўйиб, ишга киришишар, чап томонга учса, бу ишда яхшилик йўқ экан, деб тарк этишар, борди-ю тўғрига учса, қайтадан учириб кўришар эди.
🔸Афсуски, ҳозир ҳам “сафар ойида иш бошлаш, тўй қилиш, сафарга чиқиш хосиятсиз” деган гаплар бот-бот қулоққа чалиниб туради. Бу гапларнинг ҳеч қандай асоси йўқ. У ойда ўқиладиган намоз, дуо ва бошқа эзгу амаллар бошқа ойлардагидек қабул бўлади. Сафар ойида ҳам тўй ва маросимлар қилиш, сафар қилиш мумкин.
✅ Тақдирга имон келтириш динимизнинг асосларидан биридир. Инсон бошига тушадиган барча яхшилик ва ёмонликларни тақдирдан деб билиши керак. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “(Инсонга) бирор мусибат етган бўлса, албатта, Аллоҳнинг изни (иродаси) билангина (етур). Кимки Аллоҳга имон келтирса, (У) унинг қалбини тўғри йўлга ҳидоят қилур. Аллоҳ ҳар нарсани билувчидир” (Тағобун сураси, 11-оят).
🔹 Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина шаҳридаги масжидларини сафар ойида қурганлар. Қизлари Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳони Ҳазрат Али розияллоҳу анҳуга сафар ойида никоҳлаганлар. Айнан шу ойда сафарга чиқиб, Хайбар қалъасини фатҳ қилганлар. Бу ойга “яхшилик ойи” деб ном берганлар.
🔸Демак, инсон ҳар бир нарсани Аллоҳ таолодан деб билиши керак. Ҳақ таоло ақидамизни мустаҳкам қилсин.
@muslimuzportal | @fitratuz | @diniysavollar
#Сафар_ойи #яхшилик #Аллоҳ

Даврон НУРМУҲАММАД
Muslim.uz @muslimuzportal | @fitratuz | @diniysavollar
#Сафар_ойи #яхшилик #Аллоҳ
#МУТОЛАА_ВАҚТИ
* * *
Юриш кечалаб давом этарди. Бир кечаси йўлчилар Амир ибн Аквога мурожаат қилиб:
— Бизга бир нарсалар гапириб бсрсанг бўлмайдими, эй Амир! — дейишди.
— Нега бўлмас экан? — деди Амир ва гўзал овози ила сўз бошлади: — «Оллоҳим, Сен бўлмаганингда ҳидоят топмасдик, садақа бермас, намоз ўқимас эдик. Тўла адо эта олмаётган бўлсак, мағфират қил. Устимизга амният ва ҳузур индир. Душман билан тўқнашганимизда оёқларимизни собит қил. Душманлар бизни куфрга чақирдилар, биз чекиндик, қабул этмадик. Улар эса куфр қўполлиги ила устимизга ташландилар...»
Бу чиройли овоздан ва шеърдан хушланган туялар шеърнинг ҳижоларига ва оҳангига мос қадам ташлаб борарди. Расулуллоҳ (с.а.в.):
— Туяларни бундай ғайратга келтираётган у шоввоз ким? — деб сўрадилар.
— Амир ибн Акво бу, эй Оллоҳнинг пайғамбари, — деб жавоб қилишди ёнларида кетаётган саҳобийлари.
— Оллоҳ уни раҳматига олсин, марҳаматила муомала кўрсатсин, — деб дуо қилдилар.
Ҳазрати Умарнинг юраги сиқилди. Амирнинг ажали яқинлашганини англади.
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, қолдирсангиз, Амирдан фойдалансайдик, — дейишдан ўзини тия олмади.
Фахри коинотнинг (с.а.в.) Ҳайбар калъаси устига бостириб бораётганларини эшитган Ғатафон қабиласи аввалдан яхши муомалада бўлиб келишган ҳайбарликлар ёрдамига етиб бориш учун тез ҳозирлик кўрди. Ўзларича, яхши қиляпмиз, деб ўйлашарди. Ростда, чин дўст қора кунда билинади. Қолаверса, мусулмонларга яхшигина бир дарс берилади, кўпдан бери Қурайш эплаёлмаётган иш қилинади.
Расули акрам жанобимиз уларнинг шундай қилишлари мумкинлигини тахмин этганлари учун Ҳайбар билан Ғатафон ўртасида бир қароргоҳ тикдилар, уларнинг Ҳайбарга қўшилиш йўлини тўсмоқчи бўлдилар.
Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
* * *
Юриш кечалаб давом этарди. Бир кечаси йўлчилар Амир ибн Аквога мурожаат қилиб:
— Бизга бир нарсалар гапириб бсрсанг бўлмайдими, эй Амир! — дейишди.
— Нега бўлмас экан? — деди Амир ва гўзал овози ила сўз бошлади: — «Оллоҳим, Сен бўлмаганингда ҳидоят топмасдик, садақа бермас, намоз ўқимас эдик. Тўла адо эта олмаётган бўлсак, мағфират қил. Устимизга амният ва ҳузур индир. Душман билан тўқнашганимизда оёқларимизни собит қил. Душманлар бизни куфрга чақирдилар, биз чекиндик, қабул этмадик. Улар эса куфр қўполлиги ила устимизга ташландилар...»
Бу чиройли овоздан ва шеърдан хушланган туялар шеърнинг ҳижоларига ва оҳангига мос қадам ташлаб борарди. Расулуллоҳ (с.а.в.):
— Туяларни бундай ғайратга келтираётган у шоввоз ким? — деб сўрадилар.
— Амир ибн Акво бу, эй Оллоҳнинг пайғамбари, — деб жавоб қилишди ёнларида кетаётган саҳобийлари.
— Оллоҳ уни раҳматига олсин, марҳаматила муомала кўрсатсин, — деб дуо қилдилар.
Ҳазрати Умарнинг юраги сиқилди. Амирнинг ажали яқинлашганини англади.
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, қолдирсангиз, Амирдан фойдалансайдик, — дейишдан ўзини тия олмади.
Фахри коинотнинг (с.а.в.) Ҳайбар калъаси устига бостириб бораётганларини эшитган Ғатафон қабиласи аввалдан яхши муомалада бўлиб келишган ҳайбарликлар ёрдамига етиб бориш учун тез ҳозирлик кўрди. Ўзларича, яхши қиляпмиз, деб ўйлашарди. Ростда, чин дўст қора кунда билинади. Қолаверса, мусулмонларга яхшигина бир дарс берилади, кўпдан бери Қурайш эплаёлмаётган иш қилинади.
Расули акрам жанобимиз уларнинг шундай қилишлари мумкинлигини тахмин этганлари учун Ҳайбар билан Ғатафон ўртасида бир қароргоҳ тикдилар, уларнинг Ҳайбарга қўшилиш йўлини тўсмоқчи бўлдилар.
Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)
2022/1444 Ҳ. ЙИЛ, 28 АВГУСТ , ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)
⏰ ТОНГ - 04:21
⏰ ҚУЁШ - 05:45
⏰ ПЕШИН - 12:29
⏰ АСР - 17:06
⏰ ШОМ - 19:05
⏰ ХУФТОН -20:26