#Ҳадис
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар банда бирор нарса ила лаънатласа, лаънати осмонга кўтарилади. Осмон эшиклари унинг рўпарасида ёпилади. Сўнгра ерга тушади. Бас, унинг эшиклари ҳам ёпилади. Сўнгра ўнг ва чап томонга боради. Агар имконият топа олмаса, лаънатланган кишига қайтади. Агар унинг соҳиби ўша лаънатга аҳл (муносиб) бўлса, унда қолади. Агар аҳл бўлмаса, айтган кишининг ўзига қайтади», дедилар.
Абу Довуд ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Дўстим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин бандага (жаннатда) кийгизиладиган тақинчоқ таҳоратда сув теккизган еригача етказилади. Яъни қаеригача ювган бўлса, ўша еригача тақинчоқ тақилади», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Жаннат хазиналаридан бирини сенга айтайми?» дедилар. Мен: «Ҳа, айтинг, эй Расулуллоҳ», дедим. Шунда у зот: «(Сен) «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ»ни айт, у Жаннат хазиналаридандир», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Гумондан четланинглар. Чунки гумон сўзларнинг энг ёлғонидир!» дедилар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши мусулмон биродарини паст санамоғи унинг ёмон эканига кифоя қилади», дедилар.
Имом Муслим ривояти.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қалбида зарра миқдорича кибри бор киши жаннатга кирмайди», дедилар. Шунда бир киши: «Эй Расулуллоҳ, киши чиройли кийим ва чиройли пойабзал кияди (бу ҳам кибр бўладими?)» деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта Аллоҳ чиройлидир. Чиройлини яхши кўради. Кибр эса ҳақни инкор қилиш ва кишиларга паст назар билан қараш», дедилар.
Имом Муслим ривояти

Жундуб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Бир киши: «Аллоҳ номига қасамки, Аллоҳ фалон кишининг гуноҳини кечирмайди», дейди.
Аллоҳ таоло (бу кишининг сўзига эътироз билдириб): «Бу киши Менинг номимга қасам ичиб, фалон кишининг гуноҳини кечмаслигимни айтмоқда. Лекин Мен унинг гуноҳини кечириб,сенинг савобли амалларингни йўққа чиқардим, яъни ҳабата қилдим», деб айтади».
Имом Муслим ривояти.
Фойда: бу ҳадисда Аллоҳнинг бандаларига нисбатан раҳмати ва мағфирати кенглиги ҳамда мусулмонларнинг бирортасини ҳаққир санамаслиги баён этилмоқда.

Восила ибн Асқаъдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биродарингга мусибат етганда хурсанд бўлма! Бордию, хурсанд бўлсанг, Аллоҳ унга раҳм қилиб мусибатдан халос этади, ўзингни эса мусибатга солиб қўяди», дедилар.
Имом Термизий ривояти.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ғарам ғалла олдидан ўтиб, қўлларини унга тиқдилар. Қўлларига намлик тегди. У зот: «Эй ғалла эгаси, бу нимаси?» дедилар. У: «Ёмғир тегиб шунақа нам бўлиб қолибди, эй Аллоҳнинг расули», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унда сен бу нам бўлганларини одамларнинг кўзи тушиши учун тепасига қўймадингми?» деб, яна: «Ким бизни алдаб фирибгарлик қилса, биздан эмас», дедилар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзаро нархларни ошириб юборманглар (яъни, сотиб олиш нияти йўқ, лекин баҳоси ошиши учун ёлғондан баҳолашманглар)», деб айтдилар.