Fitrat.uz
14.2K subscribers
24.6K photos
4.1K videos
7 files
23.4K links
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун:
Тел: 781503344

Вакиллик рақами:
Тел: 951771454

Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Download Telegram
#Ҳадис

Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Баланд қўл паст қўлдан яхшидир (яъни садақа қилувчи қўл тиланчи қўлдан яхшидир). Садақани қўл остингдагилардан бошла. Садақанинг энг яхшиси — кишининг ўзидан кейин бойлик қилиб қолдирган нарсасидир. Ким камсуқум бўлса, Аллоҳ уни камсуқум қилиб қўяди. Ким ўзини беҳожат қилса, Аллоҳ уни беҳожат қилиб қўяди», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.
Имом Муслим ривоятлари бундан қисқароқ бўлиб келган.

@fitratuz
👍👍👍👍👍
#Ҳадис

Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сен мусулмонларнинг айбини ахтариб кетидан тушсанг, уларни бузасан ёки бузишга яқин борасан», дедилар.

Абу Довуд ривояти.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир-бирингиз билан аразлашманг. Ҳамда баъзиларингиз баъзиларингиз савдоси устига савдо қилмасин», деганлар.

Имом Муслим ривояти


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзаро алоқаларни узманг. Бир-бирингизга орқа ўгириб муносабатларни бузманглар. Ҳамда ғазаб қилманглар. Ва бир-бирингизга ҳасадлашманглар. Эй Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинглар», деб айтганлар.

Имом Муслим ривояти

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Гумондан четланинглар. Чунки гумон сўзларнинг энг ёлғонидир. Бировларнинг айбларини ахтарманглар. Ва сўзларига қулоқ тутманглар, яъни жосуслик қилманглар. Бирор нарсага фақат ўзингиз эга бўлишга ошиқманг. Ҳасад қилманг. Бир-бирингизга ғазаб қилманг. Ҳамда орқа ўгириб муносабатларни бузманг. Эй Аллоҳнинг бандалари, сизларга буюрилганидек биродар бўлинглар. Мусулмон мусулмон билан ака-укадир. Унга зулм қилмайди, ёрдамсиз қўймайди ва паст ҳам санамайди», дедилар ва «Тақво – бу ерда», «Тақво - бу ерда», деб қалбларига ишора қилдилар. Яна давом этиб: «Киши мусулмон биродарини паст санамоғи унинг ёмон эканига кифоя қилади. Ҳар бир мусулмоннинг бошқа бир мусулмоннинг қони, моли ва обрўсига тажовуз қилмоғи ҳаромдир. Албатта Аллоҳ таоло жисмларингиз, кўринишингиз ва амалларингизга қарамайди. Лекин сизларнинг қалбингизга қарайди», дедилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир-бирингизга ҳасадлашманг. Бир- бирингизга ғазаб қилманг. Бир-бирингизнинг сўзингизга қулоқ тутманг. Ҳамда айбларингизни ахтарманг. Ўзаро нархларни ошириб юборманг (яъни, сотиб олиш нияти йўқ ҳолда баҳосини ошириш учун ёлғондан баҳолашманг). Эй Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинглар», деб айтганлар.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар банда бирор нарса ила лаънатласа, лаънати осмонга кўтарилади. Осмон эшиклари унинг рўпарасида ёпилади. Сўнгра ерга тушади. Бас, унинг эшиклари ҳам ёпилади. Сўнгра ўнг ва чап томонга боради. Агар имконият топа олмаса, лаънатланган кишига қайтади. Агар унинг соҳиби ўша лаънатга аҳл (муносиб) бўлса, унда қолади. Агар аҳл бўлмаса, айтган кишининг ўзига қайтади», дедилар.

Абу Довуд ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Дўстим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин бандага (жаннатда) кийгизиладиган тақинчоқ таҳоратда сув теккизган еригача етказилади. Яъни қаеригача ювган бўлса, ўша еригача тақинчоқ тақилади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Жаннат хазиналаридан бирини сенга айтайми?» дедилар. Мен: «Ҳа, айтинг, эй Расулуллоҳ», дедим. Шунда у зот: «(Сен) «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ»ни айт, у Жаннат хазиналаридандир»,
дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Гумондан четланинглар. Чунки гумон сўзларнинг энг ёлғонидир!» дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA