Fitrat.uz
13.4K subscribers
24.4K photos
4.07K videos
7 files
23.3K links
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун:
Тел: 781503344

Вакиллик рақами:
Тел: 951771454

Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Download Telegram
#ҳикмат

Бактерия хатарли бўлиб, у инсон саломатлигига таҳдид солади. У асосан инсон терисига таъсир ўтказиб, кўплаб касалликларга сабабчи бўлади. Узоқ ўрганиш ва тажрибалардан кейин олимлар ушбу тиббий ҳақиқатни кашф қилдилар:

Одам қўлларини ҳар куни, узлуксиз, тартиб билан ювиб юрса, ана ўша зарарли бактериялардан омонда қолади.

Субҳаналлоҳ! Шариат бизга ҳар куни беш марта ювинишни буюрган. Биз бу билан соғлигимизни ҳам муҳофаза қиламиз.

Аллоҳ таоло Моида сурасининг 6-оятида шундай деган:
«Эй иймон келтирганлар! Намозга турмоқчи бўлсаларингиз, юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари ила ювинглар. Бошларингизга масҳ тортинглар. Ва оёқларингизни тўпиқлари ила ювинглар».

Таҳорат олиш ва қўлларни узлуксиз ювиб юриш инсонни ушбу бактериялардан ҳамда юқумли ва хатарли касалликлардан сақлайди.
Ислом неъмати учун Аллоҳга ҳамд бўлсин!

@fitratuz
#ҳикмат

- Ким зулм қилса, бироз ўтгач, ўзи ҳам зулм кўради.
- Ким зулмни қайтара олмайдиган заиф, ҳийласи оз кишига озор берса, ҳаёт унинг ўзига ҳам айнан ўша озорни татитади, эҳтимол ундан ҳам қаттиқроқ татитади.
- Айтишларича, бу ҳаёт гўё қарз тўлашдир. Эҳтимол, уни тўлаш вақти бироз кечикиши мумкин, лекин ё бу дунёда, ё охиратда тўланиши муқаррар!

@fitratuz
#ҳикмат

Инсон қалби ўлиб, ҳақни инкор қилса, унга на Қуръон ёдлаш, на ҳадис ўрганиш наф беради.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

@fitratuz
#ҳикмат

Муваффақиятсизликка учраб, ҳолинг паришон бўлиб, дилинг хира бўлганда ўзингга ўзинг: «Намознинг ҳаққини адо қилдингми? Мол-дунёингдан закот чиқардингми? Қариндошларинг билан алоқа боғладингми?» деб савол бер!

@fitratuz
#ҳикмат

Улуғ тобеъин Саъид ибн Мусайяб роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Ота-онасига яхшилик қилган одам ёмон ўлим топмайди». Аллоҳим! Бизни ота-онасига яхшилик қилувчилардан қилгин!

@fitratuz
#ҳикмат

- Шаҳватга (нафснинг ҳою-ҳавасларига) қул бўлиш ҳақиқий қулликдан ҳам оғирроқ хорликдир.
- Ҳасадгўй одам бегуноҳ одамдан ғазабланади.
- Гуноҳкор устидан қозонилган ғалаба уни кечиришга, ҳимоя қилишга кифоя қилади.
- Қанча одамлар борки, ўзига зарар бўлиб қайтадиган нарсаларнинг кетидан қувиб юришибди.
- Орзуларга суяниб қолиш аҳмоқларнинг ишидир.
- Ҳақиқий ҳурлик бандадан умидвор бўлмасликдир. Бандадан умидвор бўлиш ҳақиқий қулликдир.
- Оқил кишининг гумони фолбинликдир (яъни ўзи ақлли бўла туриб гумонга бораверган киши фолбинга ўхшаб қолади).
- Адоват қалбни банд қилиб қўяди.

@fitratuz
#ҳикмат

Кардиолог шифокорлар (юрак табиблари) тўсатдан юз берадиган юрак хуружининг олдини олиш учун кам еб, кам ичиш кераклигини айтишади. Аммо улар мевалар, кўкатлар, турли дон-дунлар, оз миқдорда туз ва ширинлик истеъмол қилиб туришни тавсия қилишади, чунки бу нарсалар кўплаб касалликларнинг олдини олади.

Шифокорларнинг асримизда кўп учраётган касалликларга чалинмаслик учун тавсия қиладиган олтин маслаҳатларидан бири
– еб-ичишда исроф қилмаслик, яъни ҳаддан ташқари тўйиб емасликдир.

Субҳаналлоҳ, Роббимиз Ўзининг муборак каломида ушбу олтин қоидани ҳам айтиб, марҳамат қилган экан: «Еб-ичинглар, аммо исроф қилманглар, чунки У Зот исроф қилувчиларни севмас» (Аъроф сураси, 31-оят).

@fitratuz
#ҳикмат

- Гапирганда одобга риоя қилиш ақлнинг мевасидир.
- Очкўзда ҳаё йўқдир.
- Ўзгалардан ибратлана олган киши бахтлидир.
- Ҳикмат мўминнинг йўқотган нарсасидир.
- Ҳақикий ёмонлик ёмон айбларни ўзида мужассам қилувчидир.
- Кишининг ростгўйлиги унинг нажотидир.

«Унваанул байан» китобидан

@fitratuz
#ҳикмат

Замонавий илмий тадқиқотлардан маълум бўлишича, ухлаган пайтда чироқни ёниқ қолдириш инсон миясининг муҳим жойларига таъсир қилиб, турли изтиробларга (депрессия) ҳамда семириб кетишга сабаб бўлади.

Шунинг учун олимлар тана ва мия дам олиши учун тунда чироқларни ўчириб ётишни тавсия қилишади.

Субҳаналлоҳ! Олимлар йигирма биринчи асрдагина аниқлаган илмий кашфиётни бундан ўн тўрт аср муқаддам Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтиб кетган эканлар: «Ухлаганда чироқларни ўчиринглар» (Абу Довуд ривояти).

@fitratuz
#ҳикмат

Кардиолог шифокорлар (юрак табиблари) тўсатдан юз берадиган юрак хуружининг олдини олиш учун кам еб, кам ичиш кераклигини айтишади. Аммо улар мевалар, кўкатлар, турли дон-дунлар, оз миқдорда туз ва ширинлик истеъмол қилиб туришни тавсия қилишади, чунки бу нарсалар кўплаб касалликларнинг олдини олади.

Шифокорларнинг асримизда кўп учраётган касалликларга чалинмаслик учун тавсия қиладиган олтин маслаҳатларидан бири
– еб-ичишда исроф қилмаслик, яъни ҳаддан ташқари тўйиб емасликдир.

Субҳаналлоҳ, Роббимиз Ўзининг муборак каломида ушбу олтин қоидани ҳам айтиб, марҳамат қилган экан: «Еб-ичинглар, аммо исроф қилманглар, чунки У Зот исроф қилувчиларни севмас» (Аъроф сураси, 31-оят).

@fitratuz