Fitrat.uz
13.4K subscribers
24.3K photos
4.07K videos
7 files
23.2K links
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун:
Тел: 781503344

Вакиллик рақами:
Тел: 951771454

Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Download Telegram
Таниқли ва воиз уламоларнинг Тошкент вилояти масжидларига бугунги ташрифидан фото лавҳалар.

@fitratuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ОМОНАТ

Дилмурод домла Султонов
"Дониёр бин Озод" жоме масжиди имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
НАМОЗ ВА ҚУРЪОН ХАТМИ

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ ҳеч қачон бандага у ўқиган икки ракъат намозда қулоқ солганидек қулоқ солмайди. Модомики, банда намозда экан, унинг бошидан яхшилик сочилиб турур. Бандалар Аллоҳга ундан
(Қуръондан) чиққанда бўлгандек қурбатда бўлмайдилар», дедилар».

Шарҳ:
Бу ҳадиси шарифда банданинг Аллоҳ таолога энг яқин бўладиган ҳолатлари, жумладан, хатми Қуръон ҳақида сўз кетмоқда.

«Бандалар Аллоҳга ундан (Қуръондан) чиққанда бўлгандек қурбатда бўлмайдилар.»

Бу жумланинг маъноси «Банда Қуръони Каримни хатм қилиб, ҳаммасини ўқиб чиққанда Аллоҳ таолога яқин бўлганидек даражага бошқа амаллар билан ҳеч эриша олмайди», деганидир.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

* * *

Хуфтон намозидан кейин узоқ суҳбатни кўп ҳам ёқтирмайдиган Жанобимиз тезда ётдилар ва ухлаб қолдилар. Кечанинг охирги дақиқаларида уйғондилар, таҳорат олиб намозга турдилар. Мўминлар онаси ҳам Раббига ибодат қила бошлади. Бу дамлар Аллоҳ хос қулларини ҳузурига махсус қабул қиладиган дамлар эди.

Намоздан сўнг Пайғамбаримиз юзларида ўзгача бир қувонч аломатлари балқиди. Умму Салама онамиз:
— Эй Аллоҳнинг пайғамбари, севиняпсиз? — деди.

Фахри коинот унинг гапини тасдиқладилар ва Абу Лубобанинг тавбаси қабул этилганини марҳамат қилдилар.
— Қандай яхши, — дея суюниб кетди Умму Салама онамиз ҳам.
— Рухсат беринг, эй Оллоҳнинг пайғамбари, бу хушхабарни тезроқ етказай!
— Майли.

Умму Салама онамиз ўринларидан туриб, масжидга кирдилар. У ерда ўтирган мўминлар рисолат ҳузуридан бир инсон келганини дарҳол пайқашди. Аммо ичкари қоронғу эмасми, унинг кимлигини аниқ билиб бўлмасди.

— Муждалар бўлсин сенга, эй Абу Лубоба! Аллоҳ таоло тавбангни қабул этди.
Бу овоз... Ҳа, бу муборак овозни танимаган йўқ. Илк Ҳабашистон сафарига чиқкан муҳожир аёл бу... Динини асраш йўлида у тортмаган жабр-ситам қолмаган, пайғамбарларнинг энг Буюгига умр йўлдоши бўлишдек юксак шарафга ноил бўлган ҳурматли аёлнинг овози бу!

— Аллоҳ сендан рози бўлсин, эй мўминларнинг онаси!
— Қувонтирдинг бизни, эй Умму Салама!
Масжиддаги бир неча киши тез келиб Абу Лубобани бўшатмоқчи бўлишди. Лекин шодликдан йиғлаётган бир овоз:
— Валлоҳи, ечдирмайман арқонни! Жаноби Расулуллоҳ келиб, муборак қўллари билан ечмагунларича кутаман, «дер эди.

Бир оздан кейин Жанобимиз масжидга кирдилар. Илк ишлари Абу Лубобани «тутқунлик» дан халос этиш бўлди. Абу Лубоба онадан янги туғилгандек соф ва топтоза бир руҳ билан, ҳамд ва шукроналик туйғулари безаган бир кўнгил билан Жаноби Пайғамбарнинг оркаларига бомдод намозини ўқиш учун турди.

Намоздан кейин Абу Лубоба Фахри коинотнинг хузурларига борди ва:
—Эй Аллоҳнинг расули, тавбам қабул этилганининг шукронаси ўлароқ молимни Аллоҳ йўлида сарф этмоқчиман, — деди.
—Учдан бирини сарф қилсанг кифоя, деган жавоб олди.
Шу билан Абу Лубоба масаласи ҳам ниҳоясига етди.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022/1443 Ҳ. ЙИЛ, 24 МАЙ СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ - 03:20
ҚУЁШ - 04:57
ПЕШИН - 12:25
АСР - 17:29
ШОМ - 19:45
ХУФТОН -21:20

Улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ассалому алайкум!

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Кунингиз мазмунли ўтсин!

@fitratuz
#ҳикмат

Бир ҳаким зотдан: «Одамни нима қаритади?» деб сўрашди. У зот: «Ғазаб, ҳасад ва ғам-ғусса», деб жавоб берди.

@fitratuz
#Ҳадис

Муовия ибн Ҳайдадан (р.а.) ривоят қилинади. «Мен: «Эй Аллоҳнинг расули, бизларнинг зиммамиздаги хотинларимизнинг ҳақлари нима?» десам, у зот (с.а.в.) «Ўзинг овқатланганда унга ҳам едирмоғинг, ўзинг либос кийганингда уни ҳам кийинтирмоқлигинг ва юзига урмаслигинг, Аллоҳ сени қабиҳ этсин, деб сўкмаслигинг ҳамда уйингдан ташқари жойда аразлашмаслигинг», дедилар».

Абу Довуд ривоятлари.

@fitratuz
🕌 Таниқли ва воиз уламоларнинг Тошкент вилояти масжидларига бугунги ташриф режаси

Бугун, 24 май куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли ва воиз уламолари Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳридаги масжидларга ташриф буюриб, пешин ва хуфтон намозини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб беришади.

Қуйида уламолар ва намозларга бориладиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

🕌 “Облиқ” масжидига:
☀️ Пешинга Иброҳимжон домла Иномов;
🌃 Хуфтонга Яҳёхон домла Бобохонов;

🕌 “Қарабошбой” масжидига:
☀️ Пешинга Аъзамжон домла Эргашев;
🌃 Хуфтонга Хусниддинхон домла Шарофходжаев;

🕌 “Қарабоғ” масжидига:
☀️ Пешинга Нажмиддин домла Хасанов;
🌃 Хуфтонга Низомиддин домла Абдумаликов;

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатларини манфаатли ва давомли қилсин!

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ФАРЗАНД ТУҒИЛГАНИДА ҚИЛИНАДИГАН АМАЛЛАР

🎙 Яҳёхон домла Бобохонов
Ангрен шаҳар бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳикмат

Яхшилик қилишга шошил, чунки ўзингдан кейин ҳам йўқ бўлмайдиган бирдан-бир нарса қилган яхшилигингдир.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ

Бугун, 24 май куни соат 15:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Саволларга ЎМИ Тошкент вилояти вакиллиги медиа раҳбари Суннатуллоҳ домла Эрназаров жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Савол_жавоб

🎞 НАМОЗДАГИ ЗИКРЛАРНИ БАРМОҚЛАР БИЛАН САНАШ ЖОИЗМИ?

🎙 Жасур домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Солиҳлар_гулшани
Унда нима учун ғам чекасиз?

Иброҳим ибн Адҳам бир ғамгин кишини кўриб, «Биродар, мен сиздан учта савол сўрайман, жавоб берасиз», деди. У рози бўлди. Иброҳим ибн Адҳам сўради:
– Бу дунёда Аллоҳнинг иродасидан ташқари бирор нарса бўладими?
– Йўқ.
– Аллоҳ ўлчаб қўйган ризқингиздан бирор нарса камаядими?
– Йўқ.
– Аллоҳ сизга ёзиб қўйган умрнинг бир лаҳзаси камаядими?
– Йўқ.
– Унда нима учун ғам чекасиз?

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Live stream started
Live stream finished (59 minutes)
Таниқли ва воиз уламоларнинг Тошкент вилояти масжидларига бугунги ташрифидан фото лавҳалар.

@fitratuz