Fitrat.uz
13.4K subscribers
24.4K photos
4.07K videos
7 files
23.3K links
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун:
Тел: 781503344

Вакиллик рақами:
Тел: 951771454

Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Download Telegram
#Ҳадис

Имрон ибн Ҳусайн розиял лоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Ким қуш билан фол очса ёки қуш билан фол очтирса, ким коҳинлик қилса ёки коҳинга мурожаат қилса, ким сеҳр килса ёки сеҳр қилдирса, у – биздан эмас. Ким фолбинга бориб, унинг айтганига ишонса, Муҳаммад саллаллоху алайҳи васалламга нозил қилинган нарсага куфр келтирган бўлади”.

Имом Баззор ривояти.

Дўстларингиз билан улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

АЛЛОҲ ҚУРЪОННИ ТУШИРИБ ҲАММА ЎЗИ ЎҚИБ ОЛСИН ДЕМАДИ...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (Архив)

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Тошкент вилояти зиёратчилари Умра зиёратида

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Шу йил, 1 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Уламолар Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош имом-хатиблари, диний таълим муассасалари ҳамда илмий-марказлар раҳбарлари, уламолар ва имом-домлалар иштирок этдилар. Ҳудудлардан Уламолар Кенгаши аъзолари ZOOM платформаси орқали онлайн тарзда қатнашдилар...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🕌 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ УЛАМОЛАР КЕНГАШИ БАЁНОТИ

Аллоҳ таоло инсонни улуғлаб, унга ато этилган неъмат – табиатни асраб-авайлаш, ундан меъёрида, мақсадли фойдаланишга буюрган. Ҳақ таоло “Аъроф” сурасининг 56-оятида шундай амр қилади: “Ерни яроқли қилиб қўйгандан кейин унда бузғунчилик қилмангиз!”

Шу каби илоҳий таъкидлар ҳар бир инсонни неъматларга оқилона муносабатда бўлиш, атроф-муҳитни озода сақлаш, табиат мусаффолигини асрашга чақиради. Ислом динидаги ўгитлар Ер юзида яшовчи имон-эътиқодли кишилар қалбида табиатни эъзозлашга масъулият туйғусини оширади...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ

Бугун, 5 март куни соат 15:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Саволларга Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар бош-имом хатиби Обиджон домла Мирҳамидов жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Солиҳлар_гулшани

🖌 БУ ЮЗНИ ЖАҲАННАМ ОЛОВИДАН ТЎСА ОЛАСАНМИ?

Юсуф Замий Фузайл ибн Иёздан ривоят қилади: «Олдимга халифа Хорун ар-Рошид бир неча киши билан бирга келди. Уларга: «Халифа қайси бирингиз?» дедим. Улар мўминларнинг амирига ишора қилишди. Мен унга: «Эй юзи чиройли зот, мен улуғ бир ишнинг гувоҳи бўлдим – сенинг юзингдек чиройли юзни бошқа ҳеч кимда кўрмадим», дедим.

У: «Агар бу юзни жаҳаннам оловидан тўса олсанг, шундай қил!» деди. Кейин мендан насиҳат сўради. Мен унга: «Сенга нимани ҳам насиҳат қилардим? Барча насиҳат Аллоҳ таолонинг Китобида бўлса, унда итоат этганларга нима бўлиши-ю, осийлик қилганларга нима бўлишига қарагин», дедим.

📚«Солиҳлар гулшани»
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши томонидан эълон қилинган баёнот
#4mar #uzbekiston24

manba: https://t.iss.one/mtrkuzofficial
#Видео_лавҳа
@muslimuzportal | @fitratuz | @diniysavollar
#Ислом_тарихи

🖌 “САБО”НИ СЎРАНГ “ДАБУР”НИ ЭМАС!
(2-қисм)

...қиёматда яна тириламизми? Сен шундай демоқчимисан” дер эди. Ҳатто бир марта Ҳуд (а.с)нинг олдида бир одамни ўлдириб, уни ёқди, жасадини кул қилди, кейин уни шамолда совириб: “Эй Ҳуд! Энди шу одамни қайта тирилади деяпсанми?” деб масхаралаб кулишди.

Уларнинг бу қайсар ва саркашликлари сабаб Од қавмига қаттиқ қурғоқчилик етди. Ҳатто 3 йил осмондан бир томчи ҳам сув тушмади ёмғир ёғмай қўйди.

Од қавми Ҳуд (а.с)нинг олдиларига чоптилар: “Бу нимаси? Эй Ҳуд!” дейишди. Ҳуд (а.с): “Агар Аллоҳга иймон келтирсаларингиз Аллоҳ бу қурғоқчиликни сизлардан кўтаради, баракотли ёмғир ёғдиради” дедилар.

Лекин улар бунга кўнишмади. Балки ўзларининг орасидаги “Энг тақводор киши” деб топган Амолиқлардан бўлган бир одамни, ўзлари учун “Ҳарам” саналувчи “Байтул Мақдис”га Аллоҳга дуо қилиб, ёмғир сўраши учун элчи қилиб юбордилар.

Бу элчи “Байтул мақдис”га бориб, ўша ерда бир ой ароқ ичиб, айшу ишрат билан кунини ўтказди. Бир ойдан кейин...

@fitratuz
Қўй учун тўлов

Саййидимиз Абу Бакр розияллоҳу анҳу араб жазирасини ўз ичига олган, сарҳадлари кенг давлатнинг амири, мусулмонларнинг халифаси бўлиб, байтул молдан ойлик олар эди. Ўша вақт Шом шаҳарларидан ғазот ва фатҳлар сабабли жуда кўплаб ўлжалар келтирилар эди. Бу ҳажмдаги катта мол-дунёга эга байтул молдан у кишининг ўзи ва кичкинагина оиласига етарли нафақа олиш ҳеч бир қийинчилик туғдирмас эди. У киши халифа бўлмасидан аввал савдогарлик қилар, халифа бўлгач, савдодан машғул бўлиб қолиб, байтул молдан оиласига етгулик нарса олишга мажбур эди. Зотан, у зот халифалик сабабли касб қилишга вақт топа олмас, мусулмонлар салоҳияти, давлатнинг муҳим ишлари, шаҳарларни идора қилиш билан машғул бўлар эди.

Абу Бакр розияллоҳу анҳуга байтул молдан олган маоши ўзи ва оила аъзоларининг жисмига қувват бўладиган даражада бўлиб, оила тебратишга кифоя қилар эди, холос. У зотнинг аёли Аллоҳ ризқини кенг қилиб қўйган бошқа бадавлат оилалар каби уйда турли нарсалар пиширишга, турфа таомлар қилишга имконсиз эди. Оладиган нафақа қотган нон таомларгагина етар эди, Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг оиласи у кишининг савдогарчилик қилиб юрган вақтларида, халифа бўлгандан кейинги ҳолатидан кўра яхшироқ яшар эди.

Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг кичик фарзандлари бўлиб, озгина қувват бўладиган таомдан бошқа нарса тановул қилмас, ҳолва ва мева кабиларни ейишга имконлари йўқ эди. Улар шаҳарнинг бадавлат кимсаларининг ўзларига тенгдош фарзандлари каби хоҳлаган нарсаларини еб-ичишга имконлари бўлмас. Зотан, ўша тенгдошлари оталарининг боғлари, полизлари ва тижоратлари бўлиб, улар кўнгли тусаган нарсаларни истеъмол қилар, Абу Бакр фарзандлари эса бундай қилолмас. Ваҳоланки, У зот давлатнинг подшоси эди.

Бу ҳолатни сезиб юрган аёли, бир куни кичик фарзандаларига ҳолва олиб бериб, ширинлик билан сийлашни қасд қилди. Зотан, у аёл ҳам оддий бир инсон эди. У Абу Бакрга унга кенгчилик қилиш, байтул-молдаги улушини оширишни илтимос қилди. У аёл ҳам оддий бир инсон эди. Байтул молдан кўпроқ маош олишни айтди.

Абу Бакр:
– Албатта, байтул мол мусулмонларнинг фақир ва мискинларининг молидир. Қорин тўйдирадиган, кўнгли тусаган нарсаларга тўланадиган жой эмас, – деди.

Аёли:
– Бўлмаса, таомимиздан озгина орттириб йиғсак, бир неча кунда ҳолва сотиб олишга етиб қолса керак, – деди.

Абу Бакр:
– Бўлади, бу сенинг жидду жаҳд ва қудратингга боғлиқ, – деди.

Улуғ халифанинг аёли бир неча кун оз-оздан орттириб, ҳолва сотиб олишга пул йиғди. Абу Бакр олдига ўша пулни олиб келиб “Бунга бизга ҳолва сотиб олса бўлади”, деди.
Абу Бакр ўша дирҳамларни байтумолга қўшдилар.

Байтул молга қаровчига шундай деди:
– Дарҳақиқат, бизнинг аҳли оиламизга байтул молдан берилаётган мол ичида ортиқчаси ҳам бор экан, ҳар кунлик миқдордан ўшани чиқариб ташлагин. Байтул молдаги мусулмонлар моли ҳалифа оиласи кенгчилиги, яхши яшашлиги учун зарар кўрмаслиги лозим.

Шундай ҳам бўлди. Абу Бакр оиласига ҳар кунги бериладиган дирҳамлар қиймати камайтирилди. Жуфти кўплаб шаҳарларга бошлиқ бўлган саййида оиласига, бошқа юртлардан кўплаб ғанималар, мол-дунёлар оқиб келиб турган, ғанам ўрнига ғарам бўлди.

Аёлнинг байтул молдан оладиган улуши камаядиган бўлди. Ўзи орзу қилган ҳолвага етиш учун қилган амали, унинг улушини камайишига олиб келди.

Абу Бакрнинг саййида аёли ушбу улуғ кишининг қилган ишидан рози бўлди. Ажралиб қолган улушига парво қилгани ва ҳасратда қолгани ҳам йўқ.

Оят:
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
“Покиза аёллар покиза эрлар учундир. Покиза эрлар покиза аёллар учундир”. Нур сураси 26-оят.

Саййидимиз Абу Бакр розияллоҳу анҳу мусулмонларга амирлари қандай бўлиш лозимлиги, еб-ичишда қандайин қаноатли ва тақводор бўлиш, нафс ҳожатлари қай тариқфада бўлиши ва охиратни дунёдан устун қўйиш лозимлигига зарбулмасал бўлдилар.

Оят:
“Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса яхшироқ ва боқийдир”. Қасос сураси 60-оят.

Шайх Абул Ҳасан Надвий.
“Қисасун мин тарихил Исламий”.

"Неъмат эгасини унутма" китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Ҳаяжон ичида кута бошлашди. Анчагача пойлашди, лекин вақтлари бекорга кетди, холос. Индамай ўринларидан туриб кетган Расулуллоҳ (с.а.в.) бошқа қайтиб келмадилар. Роса йўл қараб ўтирган ҳамроҳлари, нихоят, ўринларидан туришди, у ёқбу ёқни қидирган бўлишди.

Ўткинчилардан сўроқлашди. Бир одам:
—Мен уни Мадина йўлида кўрдим, — деди.
Ажабланарли иш... Инсониятга адаб дарси бериш, аҳлоқнинг энг олий намуналарини шахсан яшаб кўрсатиш бу зотнинг вазифалари эмасмиди? Қандай қилиб индамай кетиш мумкин? Бирга келишган, кўнгиллари бир, имонлари бир бўлган дўстларига бир оғиз «Мен кетяпман», деб
қўймасдан кетиб қолишларини қандай тушунса бўлади?

Бу ишда, албатта, бир ҳикмат бўлиши лозим! Ҳозирча булар билмаётган қандайдир гап бор? «Оллоҳнинг расули бир ишни қилса, унда мутлақо бир ҳикмат бўлади», деган тушунча остида Мадина йўли тутилди. Саҳобалар гап нимадалигидан хабарсиз эдилар.

Бани Назир яҳудийларидан бир нечтаси ўлжасини Қўлдан чиқарган овчидай анграйиб қолишди. Саллом ибн Мишкам уларга қараб: «Мен сизларга нима девдим?!» дейишдан тўхтамас эди.

Саҳобалар икки соат юриб, Мадинага етиб келишди ва Набийлар султонини (с.а.в.) шу ерда кўриб, кўнгиллари тинчиди.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022/1443 Ҳ. ЙИЛ, 6 МАРТ ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ - 05:34
ҚУЁШ - 06:50
ПЕШИН - 12:39
АСР - 16:34
ШОМ - 18:21
ХУФТОН -19:35

Улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Энг гўзал туйғу - РОББИНГнинг дилдан сўраган дуоларингга жавоб берганини англашингдир...

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло барча хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, солиҳ амалларга муваффақ айласин!

Хайрли тонг! Кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!


@fitratuz
Тавбадан кейин қилган битта гуноҳ тавбадан олдинги етмишта гуноҳдан ёмонроқдир. Қалб ва танамиз касаллиги учун энг яхши даво гуноҳларни тарк қилмоқликдир.

Яҳё ибн Маъоз Розий роҳимаҳуллоҳ

@fitratuz
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Қора танли бир аёл [ёки йигит] масжидни супуриб юрар эди. Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни тополмай, у аёл [ёки киши] ҳақида сўрадилар. «У вафот қилди», дейишди. У зот: «Буни менга айтмабсизлар-да», дедилар. У аёлнинг ишини [ёки у кишининг ишини] арзимас санашгандек эди. У зот: «Менга унинг қабрини кўрсатинглар», дегандилар, у зотга кўрсатишди. Шунда у зот унга жаноза ўқидилар­да, сўнгра: «Бу қабрлар ўз аҳли учун зулматга тўладир. Аллоҳ азза ва жалла менинг намозим билан уларни мунаввар қилади», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

Дўстларингиз билан улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ЁЛҒОН

Абдулҳаким домла Акмалов
Оҳангарон шаҳар бош имом-хатиби


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором олур

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اذْكُرُوا اللهَ ذِكْرًا كَثِيرًا﴾

"Эй иймон келтирганлар Аллоҳни кўпроқ зикр қилинглар"


- «سُبْحَانَ اللهِ»
Субҳаналлоҳ

- «الحَمْدُ للهِ»
Алҳамдулиллаҳ

- «لَا إلَهَ إلَّا اللهُ»
Лаа илаҳа Иллаллоҳ

- «اللهُ أكْبَرُ»
Аллоҳу Акбар

- «سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ»
Субҳаналлоҳи биҳамдиҳи

- «سُبْحَانَ اللهِ العَظِيمِ»
Субҳаналлоҳи Аъзийм

- «لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إلَّا بِاللهِ»
Лаа ҳавлаа валаа қуввата иллаа биллааҳи

- «أسْتَغْفِرُ اللهَ وَأتُوبُ إلَيْهِ»
Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳ

- «لَا إلَهَ إلَّا أَنْتَ سُبْحَانَكَ إنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ»
Лаа илаҳа иллаа анта субҳаанака инни кунту миназзолимийн

👇 Аллоҳ йўлида яқинларингизга ҳам улашинг!

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Солиҳлар_гулшани

🖌 БАСМАЛАНИНГ ФАЗИЛАТИ

Абу Муовия Ғулобий қурайшлик бир кишидан ривоят қилади: «Вуҳайб ибн Вирд Тува водийсида яшайдиган Муҳаммад ибн Мункадирни кўргани келди.

Вуҳайб ибн Вирд беморнинг пешонасига қўлини қўйиб, «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим», деди. Кейин «Агар инсон бу сўзларни чин дилдан тоққа қараб ўқиса, улкан тоғ бу сўзларни кўтара олмай, чангдек йўқ бўлиб кетарди», деди».

📚«Солиҳлар гулшани»
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ислом_тарихи

🖌 “САБО”НИ СЎРАНГ “ДАБУР”НИ ЭМАС!
(3-қисм)

...Бир ойдан кейин дуо қилиш учун келганини эслаб, дуо қилди. Шунда Осмонда учта, Оқ, Қизил ва Қора булут пайдо бўлди. Кейин осмондан унга бир нидо қилувчи нидо қилди: “Сен ўзинга ва қовминга бу учта булутдан бирини танла”.

Шунда бу элчи: “Мен Қора булутни танладим. Чунки у сувга тўйинган, ёмғири кўп бўлганидир” деди. Кейин Аллоҳнинг амри билан Қора булут Од қовми яшайдиган Ҳазрамавт томонга сузиб кетди.

Элчи ҳам ўзининг юртига қайтди. Одамлар сувсизликдан ўзлари юборган элчини баланд қум тепаликларнинг устига чиқиб, сабрсизлик билан кутар эди. аввал узоқдан ўзларининг элчилари кўринди.

Унинг ортидан осмонда ўзлари томон сузиб келаётган қора булутни кўришди. Шунда ҳаммалари бир – бирларини қутлашиб: “Бизга ёмғирли булут келаяпти” дея сакраша бошлади.

Аммо булут Од қовмининг устига келиб, ундан узукнинг тешигидек тешик пайдо бўлдида, ундан қаттиқ бир шамол чиқиб, бутун Од қовмини учириб, парчалаб ташлади. Шамол...

@fitratuz