Fitrat.uz
13.4K subscribers
24.4K photos
4.07K videos
7 files
23.3K links
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун:
Тел: 781503344

Вакиллик рақами:
Тел: 951771454

Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Download Telegram
#Ислом_тарихи

КУТИЛМАГАН ТАКЛИФ!

(3-қисм)
Аммо
нима сўраш кераклигида бирор қарорга келмасидан Билол (р.а)нинг бомдодга чорловчи озони янграб қолди. Бомдод намозини Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламга иқтидо қилиб адо қилган Робеъа ибн Каъб (р.а), секин масжиддан чиқиб кетаётган эди,
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Робеъа! Сўра! Ҳаққингга дуо қилай, ижобат бўлади”дедилар.

Робеъа ибн Каъб беихтиёр: “Ё Расулуллоҳ! Дуо қилинг, мен жаннатда ҳам сиз билан бирга бўлай” деди. Кутилмаганда тилига чиққан бу сўров, Расулининг муҳаббатини қозонган Робеъага Роббисининг илҳоми эди.
ЭЙ РОББИМНИНГ МАҲБУБИ!
СИЗГА ҲАМ ПАЙҒАМБАРИМИЗ САЛЛОЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ:
«ЭЙ ФОЛОНЧИ! СЎРА! СЕН УЧУН ҲАМ РОББИМГА ДУО ҚИЛАМАН, ИЖОБАТ БЎЛАДИ!» ДЕБ ТУШИНГИЗГА КИРСАЛАР АЖАБМАС!
ШУНИНГ УЧУН ҲАР КЕЧА САЛОВАТЛАРНИ КЎП АЙТИБ, ГЎЗАЛ ТИЛАКЛАРИНГИЗНИ ҲОЗИРЛАБ ЁТИНГКИ, СЎРАГАНЛАРИДА ШОШИЛИБ ҚОЛМАЙСИЗ!

✍️Муҳаммадрасул домла Тошпўлатов
@fitratuz
#Ислом_тарихи

ОДАМ АЛАЙҲИС САЛОМ ВА ҲАВВО ОНАМИЗ ЖАННАТДА ҚАНЧА ТУРГАН!

Абу Ҳурайра (р.а)дан қилинган ривоятда, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Қуёши чиққан кунларнинг энг яхшиси жума кундир!
Чунки у кунда Одам яратилди.
У кунда жаннатга киритилди.
У кунда жаннатдан чиқарилди ва у кунда қиёмат қоим бўлади» деганлар.
Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а)дан қилинган ривоятда эса Одам алайҳис салом ва Ҳавво онамиз жаннатда бор йўғи пешин намози билан аср намози оралиғича бўлган муддат яшаган дейилган.

Озгина муддатда, жаннатга шунчалар муҳаббатки, унинг фироғида 300 йил йиғлаган. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам жаннатга энг қисқа ва гўзал таърифни берганлар:
" مَوْضِعُ سَوْطٍ فِي الجَنَّةِ خَيْرٌ مِنَ الدُّنْيَا وَمَا فِيهَا "
«Жаннатдаги битта қамчининг ўрни дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшироқ!»

Сиз ҳам «Кенглиги осмонлару ерча бўлган жаннатга шошилинг...»

✍️Муҳаммадрасул домла Тошпўлатов
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ислом_тарихи

🖌 ФАРИШТАЛАРНИНГ АЛЛОҲГА ЭТИРОЗИ!

Аллоҳ
«Бақара» сураси 30-оятда:
وَإِذْ قَالَ رَبُّكَ لِلْمَلَائِكَةِ إِنِّي جَاعِلٌ فِي الْأَرْضِ خَلِيفَةً قَالُوا أَتَجْعَلُ فِيهَا مَنْ يُفْسِدُ فِيهَا وَيَسْفِكُ الدِّمَاءَ وَنَحْنُ نُسَبِّحُ بِحَمْدِكَ وَنُقَدِّسُ لَكَ قَالَ إِنِّي أَعْلَمُ مَا لَا تَعْلَمُونَ
Яъни: «(Эй Муҳаммад!) Эсланг, Роббингиз фаришталарга: «Мен Ерда халифа (Одам) яратмоқчиман»,- деганида, (улар) айтдилар: «Унда (Ерда) бузғунчилик қиладиган, (ноҳақ равишда) қонлар тўкадиган кимсани яратмоқчимисан? Ҳолбуки, биз Сенга ҳамдинг билан тасбеҳ айтамиз ва Сени муқаддас деб биламиз. Аллоҳ айтди: «Албатта, Мен сизлар билмаган нарсаларни билурман».

Фаришталарнинг бу этирозларига сабаб, бир ривоятда, “Улар одам болаларининг қон тўкишларини “Лавҳул махфуз” дан ўқиб билишган” дейилса, Ибн Касир (р.а) ўзининг “Албидая ван ниҳая” номли китобида, Абдуллоҳ ибн Умар (р.а) келтирган маълумотда: “Аллоҳ Одамни яратишидан 2000 йил олдин ерда...

✍️Муҳаммадрасул домла Тошпўлатов
@fitratuz
#Ислом_тарихи

🖌 “САБО”НИ СЎРАНГ “ДАБУР”НИ ЭМАС!
(1-қисм)

“Нуҳ тўфони”дан кейин биринчи бўлиб бут - санамларга сиғиниб кетган қавм Од қавми бўлади.
Ҳуд (а.с) Од қавмини 50 йил иймонга чақирди. Од қавми бақувват, жисмлари катта, кучлари кўп бўлган.

Баъзи ривоятларга кўра бўйлари 4 – 5 метр, умрлари узун бўлиб, 300 – 400 йил яшаган. Аллоҳ таоло уларнинг ризқини мўл қилди.
Боғ – роғлару баланд сўрили токлар остида, соя салқин жойларда яшади. Лекин улар Аллоҳ берган неъматларга шукур қилмадилар, балки бут – санамларга ибодат қилар эди.

Ҳуд (а.с) уларни Аллоҳга ибодат қилишга чақирар экан айтарди:
وَإِلَى عَادٍ أَخَاهُمْ هُودًا قَالَ يَا قَوْمِ اعْبُدُوا اللَّهَ مَا لَكُمْ مِنْ إِلَهٍ غَيْرُهُ أَفَلَا تَتَّقُونَ
Яъни: “Ва Одга ўз биродари Ҳудни (юбордик). У: “Эй Қавмим! Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга ундан ўзга илоҳ йўқ. Тақво қилмайсизларми?” деди”.

Улар айтар эдилар: “Эй Ҳуд! Сен Бизлар ўлиб, жасадимиз тупроққа айланиб, ҳавода қум зарралари каби учиб юриб, қиёматда яна тириламизми...

@fitratuz
#Ислом_тарихи

🖌 “САБО”НИ СЎРАНГ “ДАБУР”НИ ЭМАС!
(2-қисм)

...қиёматда яна тириламизми? Сен шундай демоқчимисан” дер эди. Ҳатто бир марта Ҳуд (а.с)нинг олдида бир одамни ўлдириб, уни ёқди, жасадини кул қилди, кейин уни шамолда совириб: “Эй Ҳуд! Энди шу одамни қайта тирилади деяпсанми?” деб масхаралаб кулишди.

Уларнинг бу қайсар ва саркашликлари сабаб Од қавмига қаттиқ қурғоқчилик етди. Ҳатто 3 йил осмондан бир томчи ҳам сув тушмади ёмғир ёғмай қўйди.

Од қавми Ҳуд (а.с)нинг олдиларига чоптилар: “Бу нимаси? Эй Ҳуд!” дейишди. Ҳуд (а.с): “Агар Аллоҳга иймон келтирсаларингиз Аллоҳ бу қурғоқчиликни сизлардан кўтаради, баракотли ёмғир ёғдиради” дедилар.

Лекин улар бунга кўнишмади. Балки ўзларининг орасидаги “Энг тақводор киши” деб топган Амолиқлардан бўлган бир одамни, ўзлари учун “Ҳарам” саналувчи “Байтул Мақдис”га Аллоҳга дуо қилиб, ёмғир сўраши учун элчи қилиб юбордилар.

Бу элчи “Байтул мақдис”га бориб, ўша ерда бир ой ароқ ичиб, айшу ишрат билан кунини ўтказди. Бир ойдан кейин...

@fitratuz
#Ислом_тарихи

🖌 “САБО”НИ СЎРАНГ “ДАБУР”НИ ЭМАС!
(3-қисм)

...Бир ойдан кейин дуо қилиш учун келганини эслаб, дуо қилди. Шунда Осмонда учта, Оқ, Қизил ва Қора булут пайдо бўлди. Кейин осмондан унга бир нидо қилувчи нидо қилди: “Сен ўзинга ва қовминга бу учта булутдан бирини танла”.

Шунда бу элчи: “Мен Қора булутни танладим. Чунки у сувга тўйинган, ёмғири кўп бўлганидир” деди. Кейин Аллоҳнинг амри билан Қора булут Од қовми яшайдиган Ҳазрамавт томонга сузиб кетди.

Элчи ҳам ўзининг юртига қайтди. Одамлар сувсизликдан ўзлари юборган элчини баланд қум тепаликларнинг устига чиқиб, сабрсизлик билан кутар эди. аввал узоқдан ўзларининг элчилари кўринди.

Унинг ортидан осмонда ўзлари томон сузиб келаётган қора булутни кўришди. Шунда ҳаммалари бир – бирларини қутлашиб: “Бизга ёмғирли булут келаяпти” дея сакраша бошлади.

Аммо булут Од қовмининг устига келиб, ундан узукнинг тешигидек тешик пайдо бўлдида, ундан қаттиқ бир шамол чиқиб, бутун Од қовмини учириб, парчалаб ташлади. Шамол...

@fitratuz
#Ислом_тарихи

🖌 “САБО”НИ СЎРАНГ “ДАБУР”НИ ЭМАС!
(4-қисм)

...Шамол одамларни осмонга кўтариб, боши билан ерга урар эди. бу ҳолат кетма – кет саккиз кун давом этди. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Мен Сабо (шарқий шамол) билан нусратландим. Од эса Дабур (ғарбий шамол) билан ҳалок қилинди” дедилар.

Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинишича, шамолли ва булутли кун бўлса, бунинг асари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг юзларида билинар эди. У зот безовта бўлиб, бир жойда туролмай қолар эканлар.

Ёмғир ёғса хурсанд бўлар ва ҳалиги ҳолат у кишидан кўтарилар экан. Оиша розияллоҳу анҳо онамиз У зот саллоллоҳу алайҳи васалламдан бунинг сабабини сўраганида: «Мен бу (шамол ва булут) умматимга туширилган азоб бўлишидан қўрқаман», дер эканлар (Имом Муслим ривояти).

Шунинг учун Аллоҳдан сўрасангиз “Сабо”ни сўранг “Дабур”ни эмас.

@fitratuz
#Ислом_тарихи

🖌 КЕЧИРИМЛИЛИКНИНИНГ ОЛИЙ НУҚТАСИ!

Ўзгаларнинг биргина хатосини кечира олмайдиганларга учун...!

Макка Мушриклари Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламга берган озорлари:
1. Шоир деди
2. Мажнун деди.
3. Каззоб (Ёлғончи) деди.
4. Сеҳргар деди.
5. Маккаликларга “У билан савдо қилманглар, қуда бўлманглар” деди.
6. Устиларидан масхара қилиб кулишди.
7. Юрадиган йўларига тиконлар сочишди
8. Кўчадан ўтсалар устиларидан мағзаваларини тўкишди.
9. Уйларининг олдига ахлатларини сочиб ташлашди.
10. Барча қариндошлари билан “Бани Ҳошим” дарасига қамал қилишди.
11. Каъбанинг олдида намоз ўқиётганларида, бошларига Туянинг қорин – ичакларини, ахлати билан олиб келиб ташлашди.
12. Тошбўрон қилишди.
13. Товонларини ёришди.
14. У зотга эргашган саҳобаларни кўз олдиларида азоблашди ва ҳатто қатл қилишди.
15. Маккадаги барча қабила бошлиқлари бирлашиб ўлдиришга қасам ичишди.
16. Туғилиб ўсган юртидан қувишди.
17. Қизларини эрлари талоқ қилиб, ҳайдаб юборишди.
18. Макка ва Мадина атрофидаги араб қабилаларини у зотга қарши гиж-гижлаб, ўрталарида адоват пайдо қилишди.
19. Тишларини синдиришди.
20. Муборак қонларини тўкишди.
21. Энг суюкли, эмикдош амакилари Хамза (р.а)ни фақатгина ўлдириб қўймасдан балки, қулоқ буринларини кесиб, мусла қилиб, қорин ичакларини чиқариб, жигарларини чайнаб ташлашди.
Шунча азиятлардан кейин, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам Маккани фатх қилдилар. Бошларига шундай кунларни солган Макка мушрикларини асир олдилар. “Энди бизни кечирмайди” деб ўлимни бўйинларига олиб турган Маккаликларга қарата:
. يا مَعْشرَ قريشٍ، ما تَظُنُّونَ أني فاعِلٌ بكُمْ؟
«Эй Қурайш аҳли! Нима деб ўйлайсизлар? Мен сизларни нима қиламан?» дедилар. Бу саволдан хурсанд бўлиб кетган Маккаликлар:
قالوا: خيراً أخٌ كرِيمٌ، وابنُ أخٍ كريم،
«Сен яхши биродарсан ва яхши биродарнинг ўғлисан. (Сендан бизга ёмонлик келмас деган маънони айтишди)». У зот саллоллоҳу алайҳи васаллам:
قال: فإنِّي أقُول لكم كما قال يوسفُ لإخوَتِه {لاَ تَثْرَيبَ عَلَيْكُمُ الْيَوْمَ يَغْفِرُ اللهُ لَكُمْ } [يوسف: 92]
«Мен бугун сизларга Юсуф алайҳис салом ўзининг акаларига айтган сўзни айтаман» деб Юсуф сурасининг 92 оятини ўқидилар. Унда Юсуф (а.с) ўз акаларига: «Бугунги кунда сизларни айблаш йўқ. Сизларни Аллоҳ мағфират қилгай…» деган эди. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам мана шу оятни ўқиб:
أذْهَبُوا فَأنْتم الطُّلَقَاء
«Бораверинглар! Ҳаммаларингиз озодсизлар!» дедилар.

✍️Муҳаммадрасул домла Тошпўлатов
@fitratuz
#Ислом_тарихи

🖌 ЗАР ҚАДРИНИ ЗАРГАР БИЛАДИ, ИЛМНИНГ ҚАДРИНИ ОЛИМ БИЛАДИ!

Шаъбий (р.а)дан ривоят қилинади. У зот айтадилар: “Кунлардан бир куни «Ваҳий котиби», «Мадинанинг фақиҳи», буюк саҳоба Зайд ибн Собит (р.а) отга миндилар. Шунда энг буюк муфассир саҳоба, Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а) отнинг узангисидан бориб ушлади.

Бу ҳолатдан хижолат бўлган Зайд ибн Собит (р.а): “Эй Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари! Бундай қилманг” дедилар. Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а): “Биз Уламоларимизга шундай қилишга буюрилганмиз” дедилар.

Шунда Зайд ибн Собит (р.а): “Қўлингизни менга кўрсатингчи” деди. Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а) қўлларини Зайд ибн Собит (р.а)га кўрсатиш учун чўзган эди, у зот қўлларидан ўпиб олдилар ва айтдиларки: “Биз Набий саллоллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтларига шундай қилишга буюрилганмиз” деб қўйди.

✍️Муҳаммадрасул домла Тошпўлатов
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ислом_тарихи

🖌 САБРДАН ТОЖ КИЙГАНЛАР!

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам:
Яъни:
أشد الناس بلاء الأنبياء ثم الصالحون
“Инсонларнинг мусибатда энг оғири, Пайғамбарлар кейин солиҳлардир” деганлар. Демак сизнинг ҳам Аллоҳнинг борлигию бирлигига ишонган ҳолингизда мусибатингиз оғир бўлса, бундан ҳеч ҳам маҳзун бўлманг!
Чунки Аллоҳ сизни солиҳлар мақомига кўтармоқчи.
Иброҳим алайҳис салом,
- аввал оёқ қўли боғланиб, оловга улоқтирилди.
- Кейин 60 йил фарзанд доғида куйди.
- Бу ҳам етмагандек, энди бағрига олган фарзандини кимсасиз водийга ташлаб келди.
- Орадан йиллар ўтиб, узоқ муддат кўрмаган фарзанди Исмоил, энди тили чиққан, ота – онасини кўзига қувонч бўлган вақтда “Уни қурбонлик қил” деган буйруқни олди.

Бу имтиҳонларни осон деб ўйласангиз, ўзингизда ҳаёл қилиб кўринг. Иброҳим алайҳис салом 25 ёшлар атрофида уйланган бўлсалар, 60 йилча муддат фарзанд кутди. Аммо Аллоҳ фарзанд бермади.

✍️Муҳаммадрасул домла Тошпўлатов
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA