Fitrat.uz
13.4K subscribers
24.3K photos
4.06K videos
7 files
23.2K links
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун:
Тел: 781503344

Вакиллик рақами:
Тел: 951771454

Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Download Telegram
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Лаънатни кўп айтиш чин мусулмонга лойиқ эмас», дедилар.

Имом Муслим ривояти.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кўп лаънат айтувчи киши қиёмат кунида шафоатчи ҳам, гувоҳлик берувчи ҳам бўлмайди», дедилар.

Имом Муслим ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис

Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг лаънати бўлсин, Аллоҳнинг ғазаби бўлсин ва Аллоҳнинг дўзахи бўлсин, деб сўкишманглар», дедилар.

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин киши кўп сўкувчи ҳам, кўп лаънатловчи ҳам, фаҳш сўзларни айтувчи ҳам, одобсиз ҳам бўлмайди», дедилар.

Имом Термизий ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис

Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарларнинг бирида эканликларида ансорийлардан бир аёл туядан аччиқланиб, уни лаънатлади. Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эшитиб: «Бундаги нарсаларни олиб, туяни қолдиринглар, чунки туя лаънатлангандир», дедилар. Имрон розияллоҳу анҳу: «Мен у туяни ҳозир кўргандекман. У кишилар орасида юрадию, аммо унга бирор киши юзланмайди», деб айтганлар.

Имом Муслим ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши бошқа бир кишини фосиқ ёки кофир, деб сўкмасин. Чунки бу айблар сўкилган кишида бўлмаса, сўкувчининг ўзига қайтади», дедилар.

Имом Бухорий ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки сўкишганнинг гуноҳи аввал бошлаганигадир. Лекин мазлум ҳаддан ошиб кетса, унда гуноҳ мазлумга бўлади», дедилар.

Имом Муслим ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қули (хизматкори)ни зино қилганликда айбласа ва бу айблаган нарсаси унда мавжуд бўлмаса, қиёмат куни ўша айбловчига ҳад (дарра) урилади», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис

Собит розияллоҳу анҳу Анас розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида, Анас розияллоҳу анҳу: «Мен болалар билан ўйнаётган эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг ҳузуримизга келиб, салом бердилар ва мени бир иш билан бир жойга юбордилар. Ўша хизмат сабаб бўлиб, онамнинг хизматларидан кечикдим. Қачонки онам ҳузурларига келсам, онам: «Нима учун кеч қолдинг?» деб сўрадилар. Мен: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени бир иш билан юбордилар», дедим. Онам: «Нима иш экан?» деб сўрадилар. Мен: «У - сир», деб айтдим. Шунда онам: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сирларини ҳеч бир кишига айтмагин», дедилар. Анас розияллоҳу анҳу: «Аллоҳга қасамки, эй Собит, агар у сирни бирор кишига айтганимда, сенга аллақачон гапириб берган бўлар эдим», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари. Имом Бухорий эса баъзисини қисқа ҳолатда ривоят қилганлар.

@fitratuz
#ҲАДИС

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки мусулмон бўлиб, эҳтиёжига етарли ризқ берилган бўлса ҳамда Аллоҳ таоло берган нарсасида қаноатли бўлса, батаҳқиқ нажот топибди», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

@fitratuz