#Мақола
ИЛОҲИЙ БОҒЛАНИШ ИЛА БОҒЛАНИНГ
Шариатимизга кўра, эр-хотин бўлаётганлар ўртаси никоҳ аталмиш илоҳий ришта билан боғланади. Гувоҳлар олдида уларнинг розиликлари олиниб, бурчлари билдирилади. Никоҳ хусусида бир неча оятлар бор. Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Никоҳ менинг суннатимдир. Ким менинг суннатимдан юз ўгирса, мендан эмас» (Имом Муслим ривояти), дея марҳамат қилиб, бошқа ҳадисларида ҳам уйланишга, кўпайишга буюрганлар.
Абу Ҳомид Ғаззолий “Эй фарзанд!” асарида таъкидлайди: “Оила раиси, раҳбари бўлган эркак барча сирларини хотинига айтмаслиги керак. Бир кун келиб, вафосизлик қилиб қолиши мумкинлигини эсда тутиши лозим.
Хотин зуҳд ва тақво соҳиби бўлса ҳам, арзимаган нарсадан ҳафа бўлиб, эр сирини очиб қўйиши мумкинлигини унутмаслик лозим. Аёл туйғулари ақлидан устунроқ. Севгисини ҳам, нафратини ҳам эркакдан кўпроқ билдиради. Оз нарсага севиниб, кичик нарсадан хафа бўлишини ёдда тутиш лозим. Эр хотинига нисбатан кўп сўзли бўлмаслиги лозим. Ҳар айбини юзига солмай, севги ва алоқасини маълум ўлчовда тутиши керак.
БАТАФСИЛ
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

УЛАМО ҒАЙРАТЛИ БЎЛСА, МИЛЛАТ ИСЛОҲ ТОПАДИ
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 22 декабрь куни Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Давлатимиз Раҳбари тадбирда: “Муҳтарам уламоларимиз, дин пешволарини инсон қадрини улуғлаш, тинчлик ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотларимизда фаол бўлишга, ўзларининг маънавий фазилатлари билан бошқаларга ўрнак кўрсатишга чақираман. Маълумки, кейинги йилларда ҳаж, умра зиёратларига кенг йўл очяпмиз. Ҳаж ва умрага бориб келган ҳар бир юртдошимиз маънавият тарғиботчиси бўлиши, одамларни яхшиликка бошлаши керак. Афсуски, ҳамма жойда ҳам шундай бўлмаяпти. Зиёрат баҳона ўзини кўз-кўз қилиш, манманликка берилиш каби хунук ҳолатлар кўзга ташланяпти”, дея таъкидладилар.
Дарҳақиқат, Ислом дини таълимотида мўмин-мусулмонлар риё ва сумъадан қаттиқ ҳамда қатъий қайтарилади. Риё – инсонлар орасида руҳий таъсир, шон-шуҳрат, моддий фойда учун қилинади. Дунёга оид бу каби моддий ва маънавий фойдаларни қўлга киритиш учун динга бўлган ҳурмат ва эътиборни суиистеъмол қилиш риёнинг энг ёмон шаклидир.
Афсуски, ҳали-ҳануз умрага ёки ҳажга бориб келган айрим кимсалар хўжакўрсинга иш тутиб, туяларда ва яна ақлга сиғмайдиган аллақандай ишларни ўйлаб топиб, бу ишларини оммага ижтмоий тармоқлар орқали намойиши этиши одамларнинг нафратига сабаб бўлмоқда.
Бундай ҳолатлар жуда хатарлидир. Чунки риё ҳадиси шарифда ширкка тенглаштирилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Шубҳасиз риё ширкдир” (Имом Ибн Можа ривояти).
Биз ҳар қанча яширсак ҳам риё барибир кўзга ташланади. Риёнинг ҳаммаси ахлоқсизлик бўлгани каби ибодатларда риёкор бўлиш энг катта ахлоқсизликдир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Албатта сиз учун энг қўрқадиган нарсам, кичик ширк, яъни риёдир” деганлар (Имом Термизий ривояти).

Telegram
Fitrat.uz
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Вакиллик рақами:
Тел: 951771454
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Вакиллик рақами:
Тел: 951771454
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
#Мақола
“Ҳизбут-таҳрир” фаолияти ва ушбу фирқага раддиялар
“Ҳизбут-таҳрир” аъзолари ҳали онги шаклланиб улгурмаган, тажрибасиз, ғўр кишиларни ўз тузоғига илинтириб, улардан ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланишга уринадилар. Улар Ислом динининг асл моҳияти – эзгулик, тинчлик, оқибат эканини унуттиришга ҳаракат қилувчи ва Аллоҳнинг каломи – Қуръонни, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ҳамда ҳаётий ҳақиқатни бузиб талқин қилиб, халифаликни тарғиб этувчи ташкилотдир. Унга 1928 йилда Мисрда ташкил топган “Мусулмон биродарлар” экстремистик ташкилотидан ажралиб чиққан Тақиюддин Набаҳоний 1953 йилда асос солган.
“Ҳизбут-таҳрир” ўз фаолиятини махфий “халқалар” кўринишида олиб боради. Ташкилотнинг оддий аъзолари – “дорислар” 4-5 кишилик “халқа” бўлиб, гуруҳ раҳбари – “мушриф”дан сабоқ оладилар. Дарсларда диний маълумотлар юзаки берилиб, фиқҳий масалаларга ҳатто эътибор ҳам қаратилмай, ёшларнинг онгига фирқанинг сиёсий ғояларини сингдиришга асосий урғу берилади. Ташкилотга аъзо бўлаётган номзод ҳар қандай шароитда ҳам “ҳизб” фаолияти ҳақидаги маълумотни сир сақлаш, фирқа манфаатлари йўлида ота-онаси ва яқинларидан воз кечиши ҳақида ҳам қасам ичади.
“Ҳизбут-таҳрир”нинг бузғунчи фаолияти уч босқичдан иборат:
1. Тасқиф, яъни тушунтириш ишлари. Онги тўлиқ шаклланмаган ғўр ёшларни ўз тузоғига илинтириш, фикри заиф, таъсирга берилувчан шахсларни ўз тарафига оғдириш.
2. Тафоул, яъни биргаликда ҳаракат қилиш, гўёки ғоявий ва фикрий ишлаш орқали жамият ичига чуқур кириб боришга эришиш.
3. Исён, тўнтариш, яъни онгига ташкилот ғоялари сингдирилган шахслар орқали сиёсий ҳокимиятни қўлга киритиш.

ЮРТИ ТИНЧНИНГ ЎЗИ ТИНЧ
Тинчлик Аллоҳ таолонинг шундай тотли неъматики, у бўлмаса, одамлардан ҳузур-ҳаловат, хонадонлардан барака, оилалардан қут, жамиятдан меҳр, юртдан маъмурлик, Ер юзидан файз кўтарилади. Дунё рангсиз, жилосиз, нурсиз ва зиёсиз бўлиб қолади.
Бежиз Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Эй имон келтирганлар! Ёппасига итоатга киришингиз ва шайтоннинг изидан эргашмангиз! Албатта, у сизларга аниқ душмандир» (Бақара сураси, 208-оят), деб марҳамат қилмаган.
Муфассирлар ояти каримадаги “силм” сўзини турлича тафсир қилишган. Ибн Аббос, Мужоҳид ва Товус раҳимаҳумуллоҳ “силм” сўзига “Ислом” деб маъно беришган. Имом Заҳҳок, Абул Олия ва Рабиъ ибн Анас раҳимаҳумаллоҳ “итоат” эканини таъкидлайди. Зеро, “Ислом”нинг маъноларидан бири итоат, бўйсунишдир.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам тинчлик ва хотиржамлик ҳақида бундай деганлар: “Тинчлик ва хотиржамлик икки улуғ неъматдирки, бундан кўп одамлар бебаҳрадирлар” (Имом Бухорий ривояти).
БАТАФСИЛ
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ЮРТИ ТИНЧНИНГ ЎЗИ ТИНЧ
Тинчлик Аллоҳ таолонинг шундай тотли неъматики, у бўлмаса, одамлардан ҳузур-ҳаловат, хонадонлардан барака, оилалардан қут, жамиятдан меҳр, юртдан маъмурлик, Ер юзидан файз кўтарилади. Дунё рангсиз, жилосиз, нурсиз ва зиёсиз бўлиб қолади.
Бежиз Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Эй имон келтирганлар! Ёппасига итоатга киришингиз ва шайтоннинг изидан эргашмангиз! Албатта, у сизларга аниқ душмандир» (Бақара сураси, 208-оят), деб марҳамат қилмаган.
Муфассирлар ояти каримадаги “силм” сўзини турлича тафсир қилишган. Ибн Аббос, Мужоҳид ва Товус раҳимаҳумуллоҳ “силм” сўзига “Ислом” деб маъно беришган. Имом Заҳҳок, Абул Олия ва Рабиъ ибн Анас раҳимаҳумаллоҳ “итоат” эканини таъкидлайди. Зеро, “Ислом”нинг маъноларидан бири итоат, бўйсунишдир.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам тинчлик ва хотиржамлик ҳақида бундай деганлар: “Тинчлик ва хотиржамлик икки улуғ неъматдирки, бундан кўп одамлар бебаҳрадирлар” (Имом Бухорий ривояти).
БАТАФСИЛ
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Telegram
Fitrat.uz
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Вакиллик рақами:
Тел: 951771454
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Вакиллик рақами:
Тел: 951771454
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
#Мақола
Ватанни севиш – инсон фитратидаги туйғу
Ватан ҳимояси – муқаддас бурч! Она-Ватан ҳимояси мавзусида сўз борар экан, Темур Малик, Соҳибқирон Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди каби улуғ юртпарварлар, Шайх Нажмиддин Кубро, Ватан ҳажри ва доғида ёниб ўтган Бобур Мирзолар ибрати беихтиёр кўз олдимизга келади.
Ватанни ҳимоя қилиш, душманлардан асраш, равнақи ва фаровонлиги йўлида хизмат қилиш ҳар бир мусулмон учун ҳам фарз, ҳам қарздир. Динимиз манбаларида Ватанни ҳимоя қилиш барчага баробар буюрилган амал деб белгилаб қўйилган.

Ижобатига Аллоҳ кафил бўлган дуо
Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).
«Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани таклиф этмайди. Унинг касб этгани (яхшилиги) – ўзига ва орттиргани (ёмонлиги) ҳам ўзигадир. (Яна дедиларки:) “Эй Раббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, бизни жавобгар этма! Эй Раббимиз, биздан илгари ўтганларнинг зиммасига ортилган машаққатни бизнинг зиммамизга ортма! Эй Раббимиз, тоқатимиз етмайдиган нарсани бизга юклаб ташлама! Бизларни афв эт ва кечир ҳамда бизларга раҳм қил! Сен бизнинг Хожамизсан. Бас, бизларга кофирлар қавми устидан ғолиблик ато эт”» (Бақара сураси, 286-оят).
“Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани таклиф этмайди”. Бу Аллоҳ таолонинг лутфи ва раҳматидан. Ушбу ояти карима саҳобаи киромларда Парвардигорнинг: “Ичингиздаги нарсани ошкора қилсангиз ёки яширсангиз ҳам, Аллоҳ сизни бу билан ҳисоб-китоб қилур” (Бақара сураси, 284) оятидан англашилган қўрқувни бартараф этди. Яъни, Аллоҳ таоло ўзини-ўзи тўхтатишга қодир бўлган (ўғрилик, зино, маст қилувчи ичимликларни ичиш каби) нарсалар учун бандани азоблайди. Аммо нафс васвасаси каби банда ожиз бўлган ҳолатлар бундан мустасно. Шарти васвасанинг ёмон эканини эътироф этишдир.
Қуръони каримнинг кўпгина оятларида инсоният енгил нарсаларга буюрилиб, машаққатли нарсалар унинг зиммасига юкланмайди. Масалан: “Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, оғирликни хоҳламайди” (Бақара сураси, 185-оят). Яна: “Сизларни (шу дин учун) У танлади ва динда сизларга бирор ҳараж (қийинчилик) қилмади” (Ҳаж сураси, 78-оят).
Аллоҳ таоло ва Расули буюрган фарз, вожиб, суннат ва мустаҳаб каби амалларни бажариш бандага қийинчилик туғдирмайди. Шунингдек, Аллоҳ ва Расули қайтарган ҳаром, макруҳ каби амаллардан тийилиш ҳам машаққат эмас. Олимлардан бири: “Гуноҳдан тийилиш, хатога тавба қилиш ва уни тузатишдан кўра енгилроқдир”, деган.
Аллоҳ таолонинг буюрганларини бажармаслик ва қайтарганларидан қайтмаслик машаққатли бўлиб, инсон ҳаётига ва жамиятга зарарлидир.
БАТАФСИЛ
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ижобатига Аллоҳ кафил бўлган дуо
Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).
«Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани таклиф этмайди. Унинг касб этгани (яхшилиги) – ўзига ва орттиргани (ёмонлиги) ҳам ўзигадир. (Яна дедиларки:) “Эй Раббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, бизни жавобгар этма! Эй Раббимиз, биздан илгари ўтганларнинг зиммасига ортилган машаққатни бизнинг зиммамизга ортма! Эй Раббимиз, тоқатимиз етмайдиган нарсани бизга юклаб ташлама! Бизларни афв эт ва кечир ҳамда бизларга раҳм қил! Сен бизнинг Хожамизсан. Бас, бизларга кофирлар қавми устидан ғолиблик ато эт”» (Бақара сураси, 286-оят).
“Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани таклиф этмайди”. Бу Аллоҳ таолонинг лутфи ва раҳматидан. Ушбу ояти карима саҳобаи киромларда Парвардигорнинг: “Ичингиздаги нарсани ошкора қилсангиз ёки яширсангиз ҳам, Аллоҳ сизни бу билан ҳисоб-китоб қилур” (Бақара сураси, 284) оятидан англашилган қўрқувни бартараф этди. Яъни, Аллоҳ таоло ўзини-ўзи тўхтатишга қодир бўлган (ўғрилик, зино, маст қилувчи ичимликларни ичиш каби) нарсалар учун бандани азоблайди. Аммо нафс васвасаси каби банда ожиз бўлган ҳолатлар бундан мустасно. Шарти васвасанинг ёмон эканини эътироф этишдир.
Қуръони каримнинг кўпгина оятларида инсоният енгил нарсаларга буюрилиб, машаққатли нарсалар унинг зиммасига юкланмайди. Масалан: “Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, оғирликни хоҳламайди” (Бақара сураси, 185-оят). Яна: “Сизларни (шу дин учун) У танлади ва динда сизларга бирор ҳараж (қийинчилик) қилмади” (Ҳаж сураси, 78-оят).
Аллоҳ таоло ва Расули буюрган фарз, вожиб, суннат ва мустаҳаб каби амалларни бажариш бандага қийинчилик туғдирмайди. Шунингдек, Аллоҳ ва Расули қайтарган ҳаром, макруҳ каби амаллардан тийилиш ҳам машаққат эмас. Олимлардан бири: “Гуноҳдан тийилиш, хатога тавба қилиш ва уни тузатишдан кўра енгилроқдир”, деган.
Аллоҳ таолонинг буюрганларини бажармаслик ва қайтарганларидан қайтмаслик машаққатли бўлиб, инсон ҳаётига ва жамиятга зарарлидир.
БАТАФСИЛ
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Telegram
Fitrat.uz
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Вакиллик рақами:
Тел: 951771454
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Вакиллик рақами:
Тел: 951771454
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
#Мақола
САЛАФИ СОЛИҲЛАРГА ЭРГАШИШ ҲУКМИ
Ҳозирда баъзи тоифалар «Биз салафи солиҳларга эргашамиз, аслида мазҳаббошиларга эмас салафи солиҳларга эргашиш лозим», деган ўта хатарли иллатни қилишмоқда.
Ростан ҳам шундаймикан?
“Салаф” сўзи луғатда – “аввал яшаб ўтганлар”, “аждодлар”, “ўтмишдошлар” деган маъноларни англатади. Шаръий истилоҳда “салаф” сўзи муайян бир давр билан боғлиқ маънони англатади. Яъни, Набий алайҳиссалом замонларида ва ундан кейинги икки асрда яшаган мусулмонлар “салафи солиҳ”, яъни, “солиҳ аждодлар” дейилади. Бу борада Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг муборак ҳадисларида шундай деганлар:
عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بن مسعود رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: خَيْرُ النَّاسِ قَرْنِي، ثُمَّ الَّذِينَ يَلُونَهُمْ، ثُمَّ الَّذِينَ يَلُونَهُمْ، ثُمَّ يَجِيءُ أَقْوَامٌ تَسْبِقُ شَهَادَةُ أَحَدِهِمْ يَمِينَهُ، وَيَمِينُهُ شَهَادَتَهُ
(رواه الامام البخاري والامام مسلم)
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Энг яхши давр менинг даврим, сўнг уларга яқин бўлган, сўнг уларга яқин бўлган даврлардир. Сўнгра шундай инсонлар келадики, уларнинг гувоҳликлари қасамларидан, қасамлари эса гувоҳликларидан ўзиб кетади” (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Мазкур ҳадисга кўра, Ислом уламолари Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида ва ундан кейинги икки даврда яшаган мусулмонларни “салафи солиҳ”, яъни, “солиҳ аждодлар” деб тавсифлайдилар. Улардан кейинги даврларда яшаган мусулмонларга нисбатан бу номлар қўлланилмайди.
Аҳли сунна вал-жамоа анъанасига кўра, салафи солиҳлар давридан кейин яшаган мусулмонлар “халафлар”, яъни “кейингилар” деб аталади. Халаф яъни, кейинги аср олимлари дарахт ўз илдизидан озиқлангани каби салафи солиҳларнинг қарашлари асосида шаклландилар.

Ҳизбут-таҳрир ва унинг моҳияти
Ҳизбут-таҳрир оқими охирги асрда Ислом душманлари томондан мусулмон жамиятларини парчалаб ташлаш учун қурилган диний-сиёсий оқимдир. Раҳнамолари асосан ғарб мамлакатларидан паноҳ топувчи бу тоифанинг муассиси Тақиюддин Набҳоний (1909-1977) бўлиб, у 1948-йили гуруҳга асос солган.
Оқим аъзоларининг эътиқодлари бир-биридан ажабтовур даражада фарқ қилади. Мазҳабсизликка қаттиқ берилишган. Асосий мақсадлари—Ислом халифалигини қайта тиклашга уриниш ва шу ҳаракатда бирлашишга тарғиб қилишдир. Бу уларнинг энг зарур ақидавий ва амалий машғулотлари бўлиб, гўё улар учун халифалик тузиш намоз, рўза, закот ва ҳаж каби ислом арконларидан ҳам муҳимроқдек тус олган.

Фазилатли ой яқинлашмоқда
Рамазон улуғ ва фазилатли ой бўлиб, бошқа ойлардан ажралиб туради. Ушбу фазилатли ой яқинлашмоқда. Бу улуғ ойни ғанимат билиб, ундан фойдаланиб қолишга тайёрмизми?
Қуйида Рамазоннинг фазилатлари баён этилади.
1. Бу ойда Қуръони карим нозил бўлган.
“Рамазон ойи – одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир” (Бақара сураси, 185-оят).
Бошқа оятда бундай дейилган:
“Албатта, Биз у (Қуръон) ни Қадр кечасида нозил қилдик” (Қадр сураси, 1-оят).
2. Бу ойда рўза тутиш фарз қилинди.
“Эй иймон келтирганлар, сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсаларингиз” (Бақара сураси, 183-оят).
Ушбу суранинг давомида бундай дейилган: “Рамазон ойи – одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир. Бас, сизлардан ким бу ойда (ўз яшаш жойида) ҳозир бўлса, рўзасини тутсин…” (Бақара сураси, 185-оят).
Бу ойда рўза тутиш фарз бўлгани эътиборидан бу ой бошқа ойлардан фазилатли бўлди. Зеро, инсон рўза тутиш сабабли тақво, сабр, улкан ажрлар каби жуда кўп яхшиликларга эришади.
3. Бу ойда мингта ойдан яхшироқ бўлган Қадр кечаси бор. Бу кеча сабабли инсоннинг барча гуноҳлари мағфират қилинади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Қадр кечасида иймон билан ва савоб умидида қоим бўлса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”, дедилар (Муттафақун алайҳ).
Демак, Қадр кечасининг фазилати сабабли бу ой ҳам бошқа ойлардан афзал бўлди.