#МУТОЛАА_ВАҚТИ
Бошқа мушриклар ҳам бир-бир келтирилди, чуқурга ташланди. Шу тариқа йигирма тўртинчи жасад қўйилгач, устига тупроқ тортиш амри берилди.
Умаййа ибн Ҳалафшшг жасади шишиб кетган эди. Аслида ҳам бесўнақай бўлган вужуди шишганидан кейин янада ғалати бир ҳолга тушибди. Зирҳини ҳам ечмасдан, ўлган жойида қолдиришди, устига тупроқ тортишди. Бошқа жасадлар биттадан, иккитадан қилиб, атрофларидаги чуқурларга кўмилди.
У кеча ўша ерда қолинди. Учинчи кун тонгда йўлга отлана бошлашди. Жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) уловларини ҳозирлашни буюрдилар. Сўнг қаёққадир кета бошладилар. Бир неча одам ортларидан эргашди.
«Ўзларининг бир ишлари билан кетаётган бўлсалар керак», деб ўйлашди бошқалари. Жанобимиз жасадлар ила тўлдирилган чуқур бошига келдилар. Ўша ерда тўхтадилар. Гўрдагиларга қарата:
— Эй аҳли қолиб!1 — дея хитоб қилдилар.
Сўнгра чуқурга кўмилганларни бирмабир отини айтиб, чақира бошладилар. Орқаларида турганлар ҳайратла қотишган эди.
— Эй Утба ибн Робиа, эй Шайба ибн Робиа, эй Умаййа ибн Халаф, эй Абу Жаҳл ибн Ҳишом... сизлар Раббингиз қилган таҳдиднинг ҳақ эканини энди билдиларингизми?! Мен Раббимнинг менга қилган ваъдасини ҳақ топдим. Сизлар пайғамбарингизга қарши жуда ёмон ишлар қилдингиз. Мени сизлар ёлғончи ҳисобладингиз, бироқ одамлар мени тасдиқ этдилар.
Сизлар мени юртимдан зўрлаб чиқардингиз, одамлар бағриларига босдилар. Сизлар менга қарши урушга чиқдингиз, одамлар менга ёрдам қилдилар. Шу онда Оллоҳга ва расулига имон келтирган кишилар сифатида ўлишни истармидингиз? Ҳа, энди сизлар Раббингизнинг такдирини ҳақиқий маъносила топдингизми?.. Мен Раббимнинг менга оид ваъдасини ҳақ топдим...
Жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) сўзларини шу ерда тўхтатдилар. Бу хитобни орқада хайрат ва ҳаяжон ичра тинглаб турганлардан Ҳазрати Умар (р.а.) ўзини тутолмади:
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, бу сасиган жасадларга гапиряпсизми? Улар ўлиб кетмаганмилар?! — деди.
Набиййи акрам (с.а.в.) унга «ҳолат сен ўйлагандек эмасдир» деган маънода қараб:
— Сизлар менинг овозимни улардан яхшироқ эшитяпмиз деб ўйламанглар. Аммо менга жавоб беришга уларнинг қурблари етмайди, — дея мархамат этдилар.
Сўнгра ортларига қайтдилар, уловларининг ёнига келдилар ва юриш амрини бердилар.
Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)
2021/1442 Ҳ. ЙИЛ, 19 ИЮЛ ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)
⏰ ТОНГ - 03:29
⏰ ҚУЁШ - 05:06
⏰ ПЕШИН -12:34
⏰ АСР - 17:39
⏰ ШОМ - 19:54
⏰ ХУФТОН -21:28
Улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
2021/1442 Ҳ. ЙИЛ, 19 ИЮЛ ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)
⏰ ТОНГ - 03:29
⏰ ҚУЁШ - 05:06
⏰ ПЕШИН -12:34
⏰ АСР - 17:39
⏰ ШОМ - 19:54
⏰ ХУФТОН -21:28
Улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Эслатма
ТАКБИРИ ТАШРИҚ айтиш:
«Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд».
Маъноси: «Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир».
Такбири ташриқ арафа куни бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни аср намозига қадар айтилади:
• 19 июль – 5 маҳал,
• 20 июль – 5 маҳал,
• 21 июль – 5 маҳал,
• 22 июль – 5 маҳал,
• 23 июль – 3 маҳал.
Жами 23 маҳал намозларда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.

АРАФА КУНИ АЙТИЛАДИГАН ЭНГ ЯХШИ ДУО!
➖Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: «Дуонинг энг яхшиси арафа кунида қилинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари:
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
➖«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шай`ин қодийр»
➖Аллоҳдан ўзга (барҳақ) илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уники ва У барча нарсага қодир.
Имом Термизий ривояти

#Савол_жавоб
ИЙД НАМОЗИ ЎҚИЛМАСА, ҚУРБОНЛИКНИ СЎЙИШ ҚАЙСИ ВАҚТДАН БОШЛАНАДИ?
#қурбонлик
CАВОЛ:
Ўтган йилларда Қурбон ҳайити намози ўқилгандан кейин қурбонлик қилардик. Бу йил Қурбон ҳайити ўқилмас экан, энди қайси пайт қурбонлик қилишимиз керак бўлади? Баъзилар қурбонликни ҳайит куни пешиндан кейин қилишни айтишяпти. Шу тўғрими?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маълум сабабларга кўра Қурбон ҳайити умуман ўқилмайдиган шаҳарлар гўё қишлоқ ва саҳролар ҳукмида бўлиб, бундай жойларда ҳайит куни тонг отгандан кейин қурбонлик қилиш жоиз. Лекин қуёш чиққандан кейин қурбонлик қилиш мустаҳабдир.
Аслида қурбонликнинг вақти ҳайит куни тонг отиши билан бошланади. Фақат шаҳар (яъни, Қурбон ҳайити адо қилинадиган жойлар) аҳли қурбонликларини ҳайит намозидан кейин қилишлари шартдир. Бунинг далили қуйидаги ҳадиси шарифдир, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
من ذبح قبل الصلاة ، فليعد ، ومن ذبح بعد الصلاة ، فقد تم نسكه ، وأصاب سنة المسلمين (أخرجه البخاري عن أنس رضي الله عنه)
яъни: “Ким намоздан олдин сўйса, қайта қурбонлик қилсин, ким намоздан кейин сўйса, унинг ибодати тўлиқ бўлибди ва мусулмонларнинг суннатини топибди” (Имом Бухорий ривоятлари).
Агар Қурбон ҳайити намозини ўқиш умиди бўлиб, имом узр билан ёки узрсиз намозни (заволгача) кечиктирса, шаҳар аҳли заволдан кейин сўйишлари жоиз. Заволгача кутишларининг сабаби унгача намоз ўқилиши эҳтимоли борлигидир. Бу ҳақда шундай дейилади:
في «الواقعات»: إذا أخر الإمام يوم العيد الصلاة ينبغي للناس أن يؤخروا التضحية إلى وقت الزوال؛ لأن قبل ذلك الصلاة مرجوة
яъни: “Воқеъот китобида: “Имом ҳайит куни намозни кечиктирса, одамлар ҳам қурбонликни завол вақтигача кечиктиришлари лозим бўлади. Чунки бу вақтгача намознинг ўқилишидан умид бор” – дейилган” (“Ал-Муҳитул Бурҳоний” китоби, 11-жуз).
Бизнинг ҳолатимиз бундан бироз фарқли, яъни, карантин пайтида ҳайит намози ўқилмаслиги ҳақида фатво берилган ва ҳукумат ҳам уч кишидан ортиқ жамоат бир жойда йиғилишини ман қилиб турган бир пайтда, умуман ҳайит намози ўқилишидан умид йўқ. Бундай ҳолатда шаҳарлар ҳам ҳайит ўқилмайдиган (қишлоқ ва саҳро) жойлар ҳукмида бўлади. “Раддул муҳтор” китобида шундай дейилади:
وَفِي الْبَزَّازِيَّةِ : بَلْدَةٌ فِيهَا فِتْنَةٌ فَلَمْ يُصَلُّوا وَضَحَّوْا بَعْدَ طُلُوعِ الْفَجْرِ جَازَ فِي الْمُخْتَار
яъни: “Ал-Баззозия китобида: “Бир шаҳарда фитна чиқиб, одамлар ҳайит намозини ўқимасалар ва тонг отгандан кейин қурбонлик қилсалар, қилган қурбонликлари жоиз бўлади. Уламолар ушбу фатвони ихтиёр қилишган”, – дейилган”.
“Ал-Фатовол ҳиндия” китобида шундай дейилади:
وَفِي الْوَاقِعَاتِ لَوْ أَنَّ بَلْدَةً وَقَعَتْ فِيهَا فَتْرَةٌ وَلَمْ يَبْقَ فِيهَا وَالٍ لِيُصَلِّيَ بِهِمْ صَلَاةَ الْعِيدِ فَضَحَّوْا بَعْدَ طُلُوعِ الْفَجْرِ جَازَ وَهُوَ الْمُخْتَارُ؛ لِأَنَّ الْبَلْدَةَ صَارَتْ فِي حَقِّ هَذَا الْحُكْمِ كَالسَّوَادِ، كَذَا فِي الْفَتَاوَى الْكُبْرَى وَعَلَيْهِ الْفَتْوَى، كَذَا فِي السِّرَاجِيَّةِ.
яъни: “Воқеъот китобида: “Бир шаҳарда узилиш содир бўлса, у ерда Қурбон ҳайитини ўқиб берувчи волий (масъул) қолмаса ва одамлар тонг отгандан кейин қурбонлик қилсалар, жоиз бўлади. Мана шу ихтиёр қилинган сўздир. Чунки шаҳар мана бу ҳукм (яъни, қурбонликнинг вақти) борасида саҳро (қишлоқ)га айланди. “Ал-Фатовол кубро” китобида шундай келган. “Ас-Сирожия” китобида: “Фатво ҳам шунга берилган”, – дейилган”.
Мазкур “Раддул муҳтор” ва “Ал-Фатовол ҳиндия” китобларида келтирилган масаланинг бизнинг ҳолатимизга ўхшашлиги ҳайит намозининг ўқилишидан умид йўқлигидир.
Хулоса қиладиган бўлсак, бизнинг ҳолатда қурбонликни тонг отгандан кейин қилиш жоиз. Лекин имкон борича бомдоддан кейин қуёш чиққунча зикру тасбеҳга машғул бўлсак ва қуёш бироз кўтарилгач (қуёш чиққанидан 15-20 дақиқадан сўнг), зуҳо намозини адо қилиб, кейин қурбонликларимизни сўйсак, бир нечта суннат ва мустаҳабларни адо қилган бўламиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасиДўстларингизга ҳам улашинг:
Фатво ҳайъати.
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ҚУРБОНЛИК ҚИЛИНАДИГАН ҲАЙВОНЛАР СИФАТЛАРИ
Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимизда туриб, бармоқларим У зотнинг бармоқларидан қисқа, бармоқ учларим У зотнинг бармоқ учларидан кичкина: «Тўрт нарса қурбонликка жоиз эмас; ғилайлиги очиқ-ойдин ҳайвон, беморлиги очиқ-ойдин ҳайвон, чўлоқлиги очиқ-ойдин ҳайвон ва мияси чатоқ ҳайвон», дедилар». Сунан эгалари ривоят қилган.
Шарҳ: Ровий Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳунинг, бармоқларим у зотнинг бармоқларидан қисқа, бармоқ учларим у зотнинг бармоқ учларидан кичкина, деган мўътариза жумлалари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар ичида тик туриб гапираётганларида жуда ҳам яқинларида турганига далолатдир. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ўта яқин турганларидан ўз бармоқларини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бармоқлари билан, ўз панжа учларини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг панжалари учлари билан солиштириб, ўзларининг бармоқлари ҳам, бармоқ учлари ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламникидан кичик эканлигини аниқлаб олганлар.
Ушбу ривоятдан қурбонлик қилиниши кўзланган ҳайвон нафақат ёш жиҳатидан, балки, соғлик ва кўриниш жиҳатидан ҳам талабга жавоб бериши, камчилик ва нуқсонлардан холи бўлиши лозимлиги билинади.
«Тўрт нарса қурбонликка жоиз эмас»
Яъни, тўрт хил айбга эга ҳайвонларни қурбонлик қилиб бўлмайди.
1. «ғилайлиги очиқ-ойдин ҳайвон»
Демак, кўзида очиқ-ойдин билиниб турадиган ғилайлиги бор ҳайвонни қурбонлик қилиб бўлмайди. Агар сезилар-сезилмас бўлса, майли, дейди уламоларимиз. Модомики, сезиларли даражада ғилай бўлган ҳайвонни қурбонлик қилиб бўлмас экан, ундан кўра каттароқ айбга эга бўлган, мисол учун, кўзи кўр бўлган ҳайвонни қурбонлик қилиб бўлмаслиги турган гап бўлади.
2. «беморлиги очиқ-ойдин ҳайвон»
Яъни, кўрганда касаллиги билиниб турадиган ҳайвонни ҳам қурбонлик қилиб бўлмайди. Бас, шундоқ экан касаллиги туфайли ўрнидан тура олмай қолган ва шунга ўхшаш ҳолдаги ҳайвонларни қурбонлик қилиб бўлмаслиги аниқ бўлади.
3. «чўлоқлиги очиқ-ойдин ҳайвон»
Юришидан чўлоқлиги аниқ билиниб турадиган ҳайвонни қурбонлик қилиб бўлмайди. Агар чўлоқлиги билинар-билинмас бўлса, қурбонлик қилса бўлаверади.
Ҳайвоннинг оёқларидаги нуқсони очиқ-ойдин чўлоқликдан юқори, мисол учун, бир оёғи кесик бўлса, мутлақо қурбонлик қилиб бўлмайди.
4. «мияси чатоқ ҳайвон»
Миясида нуқсони бор ҳайвонни ҳам қурбонлик қилиб бўлмайди. Кўпинча чорвадорлар бундоқ ҳайвонларни «айланбош» деб атайдилар.
Демак, қурбонлик қилиш учун ҳайвон танлаш пайтида мазкур камчиликлар бўлмаслигига алоҳида эътибор бермоқ лозим экан.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни кўз ва қулоғини яхшилаб кўриб олишимизга; ғилайни, муқобалани, мудобарани, харқони ва шарқони қурбонлик қилмаслигимизга амр қилдилар. Мен: «Муқобала нима?» дедим.
«Қулоғининг бир томони кесилган», деди.
«Мудобара нима?» дедим.
«Қулоғининг учи кесилган», деди.
«Шарқо нима?» дедим.
«Қулоғи ёрилган», деди.
«Харқо нима?» дедим.
«Қулоғи белги учун йиртилган», деди». Сунан эгалари ривоят қилган.
Шарҳ: Қурбонлик қилиниши кўзланган ҳайвоннинг кўзидаги айби қанчалик эътиборда эканини аввал гапириб ўтилди. Бу ҳадиси шарифда асосан қурбонлик қилишга олинадиган ҳайвоннинг қулоғидаги айбларига эътибор бериш ҳақида кетмоқда.
Уламоларимиз, агар қурбонлик қилинадиган ҳайвон ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган барча айблардан холи бўлса, айни муддао бўлади, қурбонлик баркамол бўлади, деганлар.
Шу билан бирга, мазкур айблардан баъзиси бор ҳайвонларни қурбонлик қилса, бўлади, ҳам деганлар. Баркамол бўлмайдию, лекин қурбонлик ўрнига ўтади.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қулоғи кесик ва шохи синиқларни қурбонлик қилишдан қайтардилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Бу масалага муҳаддислар, агар қулоғининг ярмидан кўпи кесик ва шохининг ярмидан кўпи синиқ бўлса, деган изоҳни киритишган. Фақиҳлар эса, бу ҳадиси шарифда гап баркамоллик ҳақида кетмоқда. Шунинг учун ҳам кифоя қилса, бўлди, дейдиган бўлсак, қулоғи кесик ва шохи синиқ ҳам кифоя қилаверади, дейдилар.

Ушбу, қурбонликка танланган ҳайвоннинг баркамол бўлиши лозимлиги ҳақидаги ҳадиси шарифлардан иккита ҳикматни мулоҳаза қиламиз.
Биринчи ҳикмат: Мусулмонларнинг Аллоҳга нисбатан юксак одоблари.
Қурбонлик Аллоҳ таолога атаб қилингани учун уни соғ-саломат, ҳеч бир нуқсонсиз бўлишига уриниш Аллоҳ таолога нисбатан юксак одобни кўрсатади. Қурбонликнинг гўшти ҳам, қони ҳам Аллоҳ таолога керак эмаслиги ва етмаслиги аниқ. У зотга фақат тақво етади, холос. Гўшти ва қони етмаса ҳам, қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг айбу ноқсонсизини топиш эса, тақвонинг баркамоллиги учун уринишдир.
Иккинчи ҳикмат: Камбағалларнинг кўнгилларини кўтариш. Уларга яроқсиз бўлиб қолган, нуқсонли ҳайвонлар гўштини эмас, энг афзал ҳайвонлар гўштини совға қилиш яхши иш. Бунда камбағалларнинг кўнгиллари кўтарилади. Ўзларини муҳтарам кишилар сифатида ҳис этадилар.

#Хабарлар
ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИ ЎҚИЛМАЙДИ, ЎРНИГА ЗУҲО НАМОЗИНИ АДО ЭТАМИЗ!
Яқинда, аниқроғи, шу йилнинг 13 июль куни Халқаро пресс-клубда бўлиб ўтган мулоқотда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Қурбон ҳайити намози очиқ майдонларда ўқилишини маълум қилган эди.
Лекин коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари кескин ошиб кетгани, вазият жиддийлашганини инобатга олиб, 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) вабосининг кенг тарқалиши олдини олиш бўйича фатвоси қабул қилинди.
Унга кўра, шариат инсонга зарар етиш эҳтимоли кучайган пайтда ибодатларни енгил тарзда бажаришга рухсат беради ёки бутунлай зиммадан соқит қилади. Ҳайит намози вожиб амал бўлгани боис бугунгидай узрли ҳолатларда ҳайит намозини адо этиш соқит бўлади.
БАТАФСИЛ...

Fitrat.uz
ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИ ЎҚИЛМАЙДИ, ЎРНИГА ЗУҲО НАМОЗИНИ АДО ЭТАМИЗ!
Яқинда, аниқроғи, шу йилнинг 13 июль куни Халқаро пресс-клубда бўлиб ўтган мулоқотда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Қурбон ҳайити намози...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мақола
АРАФА КУНИДАГИ ЭНГ АФЗАЛ АМАЛЛАР
Арафа кунларнинг энг афзалидир. Шу сабабли инсон ушбу кунни ғанимат билиб, унинг яхшилигидан кўпроқ баҳраманд бўлишга жидду жаҳд қилиши лозим. Қуйида бу улуғ кунда кўпроқ эътибор қаратишимиз лозим бўладиган амалларни зикр қилиб ўтамиз.
Батафсил 👇
https://fitrat.uz/arafa-kunidagi-eng-afzal-amallar/

#Ақида
ТАҲОВИЙЯ АҚИДАСИНИНГ ЕНГИЛ ШАРҲИ
48-матн: Аллоҳ таолонинг Одам ва унинг зурриётидан олган мийсоқи ҳақдир.
Шарҳ: Аллоҳ таоло айтади:
" وإذ أخذ ربك من بني آدم من ظهورهم ذريتهم وأشهدهم على أنفسهم ألست بربكم, قالوا بلى شهدنا أن تقولوا يوم القيامة إنا كنا عن هذا غافلين"الأعراف: 172.
Имом Аҳмад Умар бин Хаттоб разияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: Мазкур оят ҳақида савол берилганда Умар айтдилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу оят ҳақида сўралганларида, бундай жавоб берганларини эшитдим:
Маъноси: “Ҳақиқатда Аллоҳ Одам алайҳиссаломни яратди. Кейин ўнг (қўл)и билан оркасини силаб, ундан зурриёт чиқариб айтди: “Буларни мен жаннат учун яратдим. Булар жаннат аҳлининг амалини қилишади”. Кейин Аллоҳ (яна) Одам алайҳиссаломнинг оркасини силаб, зурриёт чиқариб, деди: “Буларни мен дўзах учун яратдим. Булар дўзах аҳлининг амалини қилишади». Шунда бир киши: “Ё РасулАллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, унда амалнинг нима кераги бор?” деб савол берди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Аллоҳ азза ва жалла бир бандани жаннат учун яратганда, унга жаннат аҳлининг амалини қилдиради. Бориб-бориб у банда жаннат аҳлининг амалларидан бири устида вафот этади. Кейин у ўша амал сабабли жаннатга киради. Аллоҳ бир бандани дўзах учун яратганда, унга дўзах аҳлининг амалини қилдиради. У ҳам бориб-бориб дўзах аҳлининг амалларидан бири устида ўлиб, ўша сабабли дўзахга киради”.

#Аллоҳнинг_исмлари_ва_сифатлари
АЛЛОҲНИНГ ИСМЛАРИ ВА СИФАТЛАРИ
«Ал-Қаҳҳор» — Барча махлуқотларни қабзасида тутиб, уларни Ўз ҳукмига юритиб ва кудрати ила бўйсундириб турувчи..
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АЛЛОҲНИНГ ИСМЛАРИ ВА СИФАТЛАРИ
«Ал-Қаҳҳор» — Барча махлуқотларни қабзасида тутиб, уларни Ўз ҳукмига юритиб ва кудрати ила бўйсундириб турувчи..
Сунний ақийдалар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Дўстларингизга ҳам улашинг:https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ШАЙХ_НОБУЛСИЙДАН_ҚИССАЛАР
ДУНЁ МУҲАББАТИ ЗАРАРЛИДИР
Шимолдаги шаҳарларимиздан бирида яшайдиган дўстим бир саховатли инсоннинг уч юз миллион доллар хайрия қилганини эшитиб қолибди. Бу саховатли инсонни кўришга иштиёқи ортиб уни бирга таомланишга чорлаган экан у ҳам розилик билдирибди.
Учрашув белгиланган вақтга яқин келиб, саховат эгаси бўлган инсонни кута бошлади.
Вақт бўлгач ўша ердагилардан биридан:
– Фалончи бой инсон келиши керак эди келмадими?, дея сўради.
– У сиздан ярим соат олдин келган, шу ерда ўтирибди, анави стол ёнида ўтирган одам ўша-да! – дейишибди.
Дўстим ҳайрат уммонига ғарқ бўлди: уч юз миллион доллар хайрия қилган киши, унинг тасаввурида ўта башанг кийинган, атрофида тансоқчилари бўлган, алоҳида столда, ўзи каби бойлар билан ўтирадиган инсон бўлиши керак эди-да!
У бўлса, одмигина кийинган, бошқалардан ҳеч ҳам фарқ қилмайдиган киши экан.
Қачонки бир инсоннинг Аллоҳга қурби ортса тавозеси кучаяди. Қанчалик қурби ортса, шунчалик кучаяверади.
Аҳён-аҳёнда инсон унинг яхшилиги эвазига мақтов, совға, эътибор, раҳмат, юмшоқ муомала кутади. Буларнинг барчаси ғирт риёкорликдир.
Сен бирон амал қилаётганингда холис Аллоҳ ризосини кўзлаб қиладиган бўлсанг, Аллоҳ у амалингни қабул этади. Унинг эвазига эса қалбингга хотиржамлик солиб қўядики, бу ихлос аломати бўлади.
Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий
Таржимон изоҳи:
Ер устида фақат тавозе билан юр, чунки ер остида қанчадан-қанча қавмлар борки, улар сендан баландроқ бўлишган.
Инсоннинг Аллоҳга тақвоси кучайган сари тавозеси ҳам кучаяверади. Қанчалар бой бўлсанг ҳам, ҳатто дунёнинг энг бадавлат кишиси бўлсанг ҳам, бойлик муваққат бериладиган омонатдир.
Имом Раббоний раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Аллоҳ таоло дунёни яратиб унга назар солмагандир.
Аллоҳнинг наздида дунё пашша қанотичалик ҳам қадри бўлмайди. Кичик бир ҳашаротнинг қанотичалик қадри бўлмаган нарса сабабли туғёнга кетиш нақадар ачинарли...
Қалбда Аллоҳ қурби кучайгани сари ўзни паст олиш, такаббурликдан қочиш, бошқаларга нисбатан ҳурмат кучаяверади.
Суннатуллоҳ Абдулбосит

ҲАЙВОН СЎЙИШНИНГ СУННАТЛАРИ
1. Сўйиш ишини кундуз куни бажариш суннатдир. Ҳанафий мазҳаби бўйича кечаси ҳайвон сўйиш макруҳи танзийҳийдир. Имом Тобароний Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан келтирган ривоятда Пайғамбаримиз алайҳиссалом кечаси қурбонлик қилишдан қайтарганлари ҳақида сўзланган.
2. Сўювчи ҳам, сўйилаётган ҳайвон ҳам қиблага юзланган бўлиши. Ҳайвон сўйиш ҳам ибодат ҳисобланади. Ибодат эса қиблага қараб қилинади. Пай-ғамбаримиз алайҳиссалом ҳам сўйиш ишини қиблага юзланиб адо қилганлар.
3. Сўйиладиган ҳайвонни мулойимлик билан чап биқинига ёнбошлатиш. Бошини юқори кўтариш. Сўювчи ҳайвоннинг ҳалқуми терисидан тортиб туриб, у ҳалқумдан ажрагандан кейин пичоқ тортади. Мол ва қўйларнинг ўнг оёғини бўшатиб, типирчилашига имкон яратилса, яхши бўлади.
4. Сўйганда томирларнинг ҳаммасини кесиш ва тез ҳаракат қилиш керак.
5. Пичоқни ҳайвонга кўрсатмай яхшилаб ўткирлаб олиш лозим. Бир ҳайвонни бошқасининг кўз ўнгида сўймаслик керак.
6. Ҳайвонга мулойим муомала қилиш керак. Уни кўтариб ерга урилмайди. Оёғидан ушлаб судралмайди. Бу каби ишларнинг барчаси ҳайвонни ўлимидан олдин қийнаш бўлади.
"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг: 👇👇

СЎЙИШДАГИ МАКРУҲ ИШЛАР
1. Қибладан бошқа тарафга қаратиб сўйиш.
2. Қўй-эчкиларни кўкрагига яқин жойдан, туя ёки жирафани жағига яқин жойидан сўйиш.
3. Ҳайвонни қийнаш.
4. Ҳайвонни бирор нарсанинг тиши, тирноғи ёки суяги билан сўйиш.

Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌 БУГУН СОАТ 21:00 ДА ҚУРЪОН ВА ДУО КЕЧАСИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!
Ушбу тадбир “Uzreport” телеканалида тўғридан-тўғри эфирга берилади. Шунингдек, ITV интернет телевидениясидаги MuslimTV орқали, интернет сайтлари, ижтимоий тармоқлар орқали онлайн намойиш этилади.
🔸MuslimTV: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ
🔸UzReport.uz: https://mediabay.uz/tv/343/UzReportTV
🔸ITV.uz: https://itv.uz/#!/muslim
🔸Фейсбук: https://www.facebook.com/muslimuzportal
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar