Fitrat.uz
17.2K subscribers
24.6K photos
4.11K videos
7 files
23.4K links
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун:
Тел: 781503344

Вакиллик рақами:
Тел: 951771454

Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Download Telegram
#Ибрат

Тароқ аслида сочни тартибга солиш учун ишлатилади-ю, аммо шу билан бирга у сочларнинг баъзиларини жойидан юлиб туширади.
Абу Али ибн Сино

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉@fitratuz👈
#Ибрат

Ҳидоят

Мадинаи мунавваралик икки йигит Туркияга виски ичиб дам олиш учун келдилар. Истанбулга етиб келганларида, виски сотиб олиб таксига ўтирдилар. Сўнг ҳеч ким кўрмаслиги учун чеккароқ бир қишлоққа бориб, ўша ердаги бир меҳмонхонага жойлашдилар. Меҳмонхонада керакли варақаларни тўлдираётганларида хизматчи уларнинг қаерданликларини сўради. Улардан бири Мадинаи мунавварадан, деб жавоб қилди.
Шунда хизматчи хурсанд бўлиб, Пайғамбар алайҳиссалом ва Мадина аҳлига бўлган ҳурматидан йигитларга оддий хона эмас, балки алоҳида хонадан жой берди. Йигитлар хурсанд бўлди, тунни эса виски ичиб ўтказдилар. Уларнинг бири бутунлай маст бўлиб, иккинчиси эса ярим маст ҳолда ухлаб қолдилар.
Йигитлардан бири эрталаб соат 4.30 да эшик тақиллашидан уйғониб кетди. Эшик ортида меҳмонхона хизматчиси турар эди ва йигитга қарата: "Масжидимиз имоми сизларнинг Мадинаи мунавварадан эканингиз ва шу ерда эканингизни билиб бомдод намозига имомлик қилишдан бош тортаяпти. Биз пастда сизларни кутяпмиз", деди. Йигит дарҳол шеригини уйғотди ва: "Қуръондан бирор оят ёдлаганмисан?" деди. Шериги эса имом бўлиб жамоатга ўта олмаслигини айтди. Йигитлар нима қилишларини билмай қолдилар. Шу пайт яна эшик тақиллади. Меҳмонхона хизматчиси: "Сизларни кутяпмиз, бомдод вақти оз қолмоқда", деди.
Шунда йигитлар биринма кетин ҳаммомга кириб ғусл қилдилар ва пастга, масжидга тушдилар. Масжид худди жума намозидаги каби намозхонлар билан тўла эди. Улар йигитларга чин юракдан салом берар эдилар. Уларнинг бири имомга ўтди.
Такбир айтиб "Фотиҳа" сурасининг дастлабки ояти "Алҳамду лиллааҳи Роббил аъламийн..." деб ўқиганида бутун масжид аҳли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидини эслаб юм-юм йиғладилар.
Имомликка ўтган йигит ҳикоя қилиб айтади: "Икки ракатда ҳам"Фотиҳа" сурасидан сўнг "Ихлос" сурасини ўқидим. Чунки Қуръондан бошқа ёдламаган эдим. Намоздан кейин ҳамма менга салом бера бошладилар".
Ушбу воқеа мадиналик икки йигитнинг ҳидоятига сабаб бўлди. Ҳозир уларнинг бири машҳур воизлардан бўлган. Баъзида Роббим бир ишни сенга лозим топади, у эса сенинг ҳидоятингга сабаб бўлади.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом Сидратул-мунтаҳога борганларида у зотга Роббиси томонидан ваҳий қилинди: "Эй Муҳаммад, бошингизни кўтаринг ва сўранг, ато қилинади", дейилди. Шунда Расулуллоҳ: "Эй Роббим, сен баъзи қавмларни ерга юттириш билан азобладинг, баъзиларини эса бошқа махлуқотга айлантириш билан азобладинг. Менинг умматимга қандай муомала қиласан?" деб сўрадилар.
Аллоҳ таоло айтди: "Уларга раҳматимни нозил қиламан, ёмонликларини яхшиликларга айлантириб қўяман, дуо қилганга ижобат қиламан, сўраганига бераман, ким менга таваккал қилса, унга Ўзим кифоя қиламан, дунёда гуноҳкорларнинг айбларини яшираман, охиратда сизни уларга шафоатчи қиламан... Эй Муҳаммад, Мен энг Раҳмли, сиз эса шафоатчи бўлганингиздан кейин умматингиз қандай қилиб Энг Раҳмли Зот ва шафоатчи ўртасида зое бўлсин!?".
Аллоҳим, нақадар Буюк ва Раҳмли бўлмасанг!!!

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉@fitratuz👈
#Ибрат

Ёш гўдак йўлда онасини йўқотиб қўйса, атрофида сочилиб турган ўйинчоқларга ҳам, атрофидаги болаларга ҳам қиё боқмай қўяди. Чунки у онасини топа олмаяпти, энди у фақат онасини топишни истайди. Бу билан Аллоҳ, бандага, Ўзига яқин бўлишдаги неъмат қадри улкан эканини билдирмоқда. Шунинг учун банда Аллоҳдан алоқани узган пайтда унга ҳеч нарса ёқмайди, қалби ҳеч нарсадан таскин топмайди, бирор нарса унга завқ улашмайди, чунки у дўстини йўқотган бўлади.

Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий

Каналимизга аъзо бўлинг:
👉@fitratuz👈
#Ибрат

Чумолининг қатъияти...

Чумолидан сўрабдилар: «Қаерга кетяпсан?». «Каъбатуллоҳга»,- дебди у.
- Бу юришда қачон етиб борасан?
- Етиб боролмасам ҳам, ҳеч бўлмаса шу йўлда ўламан-ку, - дебди чумоли олий мақсад йўлида қатъийлик кўрсатиб.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ибрат
Менга Жаннатим (онам) керак!

Янги келинчак қайнонаси келиб ўтирган дастурхон устидан энсасини қотириб туриб кетди. Унинг бу қилиғи эрига ғалати туюлди.
- Нимага дастурхондан турдингиз, хоним? Сизга нимадир ёқмадими? - деди.Аёл:
- Ойингизнинг қўллари кир экан. Иштаҳам бузилиб, кўнглим айниб кетди!
- Шу сабаб турдингизми? Ҳўп, нима қилиш керак, азизам? Айтинг!
- Ойингиз ўзи овқатлансин! Биз билан бир дастурхон узра ўтирмасин! Бундан кейин уни биз билан бирга кўришни хоҳламайман!
- Хўп, хўп бўлади. Бугундан эътиборан, ойим алоҳида, ўзлари ўтирадилар. Лекин мен, сиз айнан онамнинг биз билан таомланишларидан эмас, бир уйда яшашларидан ҳам қалбингиз сиқилаётганини сезяпман. Сизга қолса, онам биз билан яшамасалар, а?
- Гапнинг очиғи шундай, мен ўз уйимда улар сабаб хотиржам яшолмайман! Эркинликка ўрганганман!
- Хабарингиз бор. Онамнинг ёлғиз фарзандиман. Улар кекса бўлиб қолдилар. Нима қилишим керак?
- Масала ҳал, қариялар уйига олиб бориш керак. Вақти - вақти билан бориб кўриб келасиз. Агар шундай қилмасангиз, ота уйимга кетаман. Олдингизга қайтиб келмайман.
- Хўп бўлади, азизам! Менга сиз бахтли бўлсангиз бўлди. Онамни қариялар уйига олиб бораман! - деб аёлига табассум қилди.
- Ҳа айтганча, кеча дадангиз менга қўнғироқ қилиб, уйларига чақирдилар - а?
- Ҳа, чунки мен илтимос қилган эдим!
- Таклифларининг сабаби нима, азизам?
- Эртага борганимизда билиб оласиз! Энди мен бориб ухлаб дам ола қолай! - деди аёл.
- Аллоҳ офият берсин! - деди эри.
Сўнг онасининг хонасига кирди. Онаси:
- Болам, хотинингга нима қилди? Овқатланмади? Бетобми?
- Ҳа, онажон, мазаси йўқ!
- Ҳа унда нега олдимга келиб ўтирибсан? Бориб доктор чақир! Дори дармон сотиб ол! У касал бўлиб, емак емай оч ухлаб колса, Аллоҳ олдида жавоб берасан! Ундан масъулсан!
- Йўқ, онажон! У қадар эмас. Бироз дам олса, ўзига келиб қолади. Хавотир олманг!
- Аллоҳ сизларни соғ - саломат қилсин, болажоним!
- Омин! Она, эртага сизни бир жойга олиб бораман! Ундан кейин ҳамма нарса ўзгаради.
- Қаерга болажоним?
- Эртага билиб оласиз! Сиз фақат у пайт менинг қилган ишимдан ғазабламанг! Уришманг!
- Ўғлим, сен ҳамма нарсани ҳикмат билан бажаришингга ишонаман!
- Аллоҳ сизни асрасин, онажон!
Эртаси куни ҳаммалари бирга аёлнинг ота уйига боришди. Куёв онасининг қўлидан тутиб мошинадан туширди.
Аёли секин келиб эрининг қулоғига пичирлади:
- Ойингизга нима бор эди? - деди.
- Хотиржам, бўлинг! Бу ердан чиқиб кейин ташлаб келаман! - деди, эр...
Келиннинг ота - онаси уларни кутиб олди. Пешин намозини ўқиб, тушлик қилмоқчи бўлишди. Келиннинг отаси куёви билан ёлғиз гаплашиб олиш мақсадида бошқа хонага таклиф қилди.
- Сиз билан муҳим масала юзасидан гаплашиб олишим керак! Қизим - ёлғиз фарзандим! Унинг бахти мен учун ҳамма нарсадан устун! У менга қўнғироқ қилиб, онангиз билан яшашни истамаётганини айтди. Тез ечим топмасангиз бўлмайди. Эркатойим сиқилишини хоҳламайман! Бўлмаса, қизим уйингизга қайтиб кетмайди! - деди.
- Демак, ўша муҳим-м-м масала, менинг онам экан - да? Ҳа, биз қизингиз билан ечим топдик! Бу ердан чиқиб, Онамни қариялар уйига олиб бориб қўяман!
- Тушунганингиз учун раҳмат! Масала ҳал, демак! - деди қайнота.
Дастурхонга таомлар тортилди. Аёлнинг барча оила аъзолари келиб ўтирди. Лекин куёвнинг онаси йўқ эди.
- Онам қанилар? - деб сўради куёв.
- Ҳа, уларми... улар бошқа хонада ўзлари овқатланадилар.
- Буни сиз уларга айтдингизми, азизам?
- Ҳа.
Куёв қайн оиласига бироз қараб турдида, улар дастурхонга қўл узатишларидан олдин:
- Ростини айтсам, мен сизлар билан овқатланишдан ҳазар қиламан! Чунки ҳаммангизни қўлларингиз ювуқсиз, кир! Сизлар бор жойдан нафас ололмайман! Кўнглим сиқилади! - деди.
Ҳаммалари даҳшатга тушишди.
Аёл шашт билан ўрнидан туриб:
- Бу нима деганингиз?- деди.
- Қалбинг ёндими? Кеча онам ҳақида ҳам шундай деганингда юрагим ёнди! -деди. Сўнг қайнотасига қараб: - Сиз - чи, кап - катта одам! Онангдан қутил! Уни ҳайдаб сол, дегани Худодан уялмадингизми? Куни келиб, сиз ҳам мункиллаб қолсангиз, фарзандларингиз сизни кўчага улоқтиришса, нима қилган бўлардингиз?Аллоҳ инсоф берсин, сизларга! - деди.
Сўнг онаси ўтирган хонага кириб уни олиб чиқди.
#Ибрат

АДОЛАТ

Кениялик югурувчи Абул Мутай марра чизиғига атиги бир неча метр қолганида белгиларда адашиб, манзилга етиб келдим, деб ўйлаб, югуришдан тўхтади. Ундан кейинда келаётган испаниялик Иван Фернандез рақибининг хатосини тушуниб, кениялик енгил атлетикачига югуришни давом эттириши зарурлигини айтиб, бақира бошлади. Мутай испан тилини тушунмагани боис ҳайрон эди.
Фернандез Мутайнинг олдига келиб, уни ғалаба чизиғи томон итариб келди. Бу ҳолатни қизиқиш билан кузатаётган мухбирлардан бири Ивандан маррага биринчи бўлиб етиб келиш ўрнига, нега рақибига йўл берганини сўради.
"Мен доим бир-биримизнинг қўлимиздан тутиб, ғалаба сари боришга ёрдам берадиган одамлар яшайдиган жамиятни орзу қиламан", жавоб берди Иван Фернандез.
"Лекин нақ бўлиб турган ғалабани рақибига тортиқ қилиш спортчиларга хос эмас", бўш келмади мухбир ҳам.
"Унга ғолибликни мен тортиқ қилганим йўқ, зотан у ғолиб бўлиб бўлган эди".
"Қоидага кўра, сизда ҳам ғолиб бўлиш имконияти бор эди", деди бошқа мухбир.
"Унда менинг ғолиблигим нимага лойиқ бўлар эди? Унда ғолиблик медалининг қадри қанчалик бўларди? Мени кузатаётган онам бу ишимдан қандай ҳолга тушар эди? Ғолиб бўлиш -- ёқимли, аммо хато қилган одамга кўмаклашиш -- ундан шарафлироқ".
Иван Фернандез бизга ҳаётнинг муҳим сабоқларидан бирини ўргатди - ҳеч қайси ғалаба ҳалолликдан устун бўла олмайди. Бошқаларнинг ожиз томонларидан фойдаланадиганлар кўпайиб бораётган бу замонда, бундай ҳаётий ҳикояларнинг аҳамияти янада ошади.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ибрат

Тароқ аслида сочни тартибга солиш учун ишлатилади-ю, аммо шу билан бирга у сочларнинг баъзиларини жойидан юлиб туширади.
Абу Али ибн Сино

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ибрат

Бир дарвиш сувга тушиб кетган чаённи қутқармоқчи бўлди.
Қўлини узатган эди, чаён унинг қўлини чақди.
Дарвиш яна қўлини узатди. У яна чақди.
Шунда уни кузатиб турганлар:
-- Сен ёрдам бермоқчи бўлган нарса сенга ёмонлик қилиб турибди, қўй бу ишингни!
Дарвишнинг жавоби маъноли бўлди:
-- Унинг фитратида чақишлик бор. Менда эса, махлуқотга нисбатан муҳаббат ва шафқат... У фитратини ўзгартирмагани ҳолда, мен нечун фитратим тақозо этган ишдан воз кечай?...

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ибрат

ТАФАККУР

Эр-хотин ўзаро алоқа қилганида эркакдан тахминан 200, 000000(икки юз миллион) сперма ажралиб чиқади. Мантиқан олганда агар бу миқдор сперма бачадонда жойлашса 200,000000 бола туғилиши керак. Шунча сперма бачадон сари ошиқади. Уларнинг деярли бари йўлда ҳалок бўлади. Баъзиси чарчаб ҳалок бўлади, бошқаси мағлуб бўлиб. Фақатгина 50 таси қолади. Шундан ҳам биттагинаси уруғдонда жойлашишга муваффақ бўлади. Ана шу ғолиб бўлиб жойлашган зот сизсиз!
Мана шу буюк кураш ҳақида фикр қилганмисиз. Ўшанда югурганингизда оёғингиз, қўлингиз ва қошу-кўзингиз йўқ эди. Аммо ғолиб бўлган эдингиз.
Ўшанда югурганингизда дипломингиз, билимингиз йўқ эди. Аммо ғолиб бўлган эдингиз.
Ўшанда югурганингизда бировдан таълим олмаган эдингиз, сизга ҳеч ким ёрдам бермаган эди. Аммо ғолиб бўлган эдингиз.
Олдингизда битта йўналиш бор эди. Ана шу йўналишда сабот билан ҳаракат қилиб ниҳоят ғолиб бўлган эдингиз.
Кўп чақалоқлар онаси қорнида вафот этади. Сиз эса бундан нажот топдингиз.
Кўп чақалоқлар туғилиб бир неча йил яшаб гўдаклигида вафот этишади. Сиз бундан нажот топдингиз.
Кўп болалар яхши овқатланмаслик туфайли вафот этиб кетишади. Аммо сиз бундан нажот топдингиз.
Бугун эса қўрқиб умидсизланиб ўтирибсиз. Нега?
Нега ўзингизни зиёнда деб ҳисоблайсиз?! Нега ишончни йўқотдингиз?! Нега умидсиз бўлиб қолдингиз?!
Бугун оёғингиз бор, қўлингиз бор, илмингиз бор, туйғуларингиз бор, режалар қилиш учун ақлингиз етарли. Ёрдам бераман деб турган дўстларингиз бор. Ёлғизлигингизда курашган эдингиз. Таслим бўлмасдан шу ергача етиб келдингиз. Энди нега тўхтаб қолмоқчисиз?! Нега яшашни истамайман демоқдасиз?! Нега ҳамма нарсамни йўқотдим дейсиз?! Нечук бунчалар умидсизлик?!
Аллоҳ сизни кўраяпти, ҳамма вақт сизни муҳофаза қилаяпти, риоянгизни қилаяпти. У вакилликка кифоядир!

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ибрат

Онасининг нафақаси арзимаган пул эди. Аммо ҳар ой почтачи у аёлнинг қўлига кўпроқ пул тутқазиб кетарди... буни ўша аёлнинг фарзанди ўз ёнидан почтачига беришини содда аёл билмасди.

"Шу пулни ўз қўлинг билан онангга ўзинг берсанг бўлмайдими?" деб сўрадим. У эса "Онамга қанча пул керак бўлса бераман, берган пулимни оғриниб қолмасинлар, деган истиҳолада қаерга сарф қилганларини сўрамайман хам, аммо барибир ўзининг пули ўзиники-да, одам бемалол ишлатади. Онам бемалол, бехижолат ишлатсин деб нафақаларини ўз ҳисобимдан бир неча боробар кўпайтириб қўйганман, боламнинг пули, деб иқтисод қилиб юрмасинлар дейман" - деди.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ибрат

«Неча пул экан?»

Маслама ибн Абдулмалик Умар ибн Абдулазизнинг ҳузурига келди. Унинг эгнида Миср чойшабидан кийим бор эди.
- Халифа Умар ибн Абдулазиз: «Буни неча пулга олдинг, Абу Саъид?» деб сўради.
- Маслама унинг нархини айтди.
- Халифа: «Нархини бироз туширсанг обрўйинг камайиб қолармиди?» деди.
- Маслама: «Йўқ», деди.
- Халифа: «Нархига яна қўшиб берсанг обрўйинг кўтарилиб қолармиди?» деди.
- Маслама: «Иўқ», деди.
- Халифа: «Билиб қўй, Маслама, савдолашишнинг афзали бадавлат бўла туриб савдолашишдир.
Кечиришнинг афзали жазолашга қодир бўла туриб кечиришдир.
Мулойимликнинг афзали волий (ҳоким) бўлгандан кейинги мулойимликдир», деб унга насиҳат қилди.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ибрат
ФАРЗЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ АЪРОБИЙ КИШИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келиб: "Эй Аллоҳнинг Расули! Мени, агар уни қилсам, Жаннатга кирадиган амалга далолат қилинг", деди. У зот: "Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмай ибодат қиласан, фарз намозни ўқийсан, фарз қилинган закотни берасан ва Рамазонда рўза тутасан", деб айтдилар.
У: "Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, бунга зиёда ҳам қилмайман ва ундан камайтирмайман (ҳам)", деди. У кетгач, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Кимни Жаннат аҳлидан бўлган одамни кўриш севинтирса, бунга қарасин"

(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти)

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ибрат

Китобларнинг дўстлиги инсонларнинг дўстлигидан афзалдир. Китоблар сенга доим нимадир беради, аммо ҳеч нарса талаб қилмайди.
«Тарих муҳрлаган сўзлар»

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ибрат

- Нега қабристонга кўп борасиз?
- Чунки улар, айтганимда эътироз қилмайдилар,
қайтганимда ғийбат қилмайдилар.
Али (р.а.)

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ибрат
Ҳасан Басрий айтади:
“Ўзингиз учун жаннатдан ўзга нарсага қиймат берманг. Албатта, мўминнинг нархи юқоридир. Аммо баъзилар ўз нафсини арзон-гаровга сотиб юборадилар”.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
👉Facebook
👉
Youtube
👉Telegram
👉Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA