Fitrat.uz
13.4K subscribers
24.3K photos
4.06K videos
7 files
23.2K links
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун:
Тел: 781503344

Вакиллик рақами:
Тел: 951771454

Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Download Telegram
Ё РОББИЙ!

Бу тонгни раҳмату марҳаматингдан насибадор бўлган ҳолда, гуноҳлари мағфират қилинган, жаҳаннамдан озод бўлган бандаларинг қаторида қарши олишимизни насиб айла!

Улуғ кунларнинг фазлидан, дуоларимизнинг шарофатидан ота-оналаримизни, аҳлимиз, зурриётларимиз, ёру биродарларимиз, қавму қариндошларимиз, жамийки мўмин-мусулмонларни афву мағфират қилгин, икки дунёда саодатмандлардан бўлишлигимизни таъминла, Райён жаннатингдан жой эҳсон эт, энг олий мартаба – Жамолингни кўришга мушарраф айла!!!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, АЗИЗЛАР!
Гўзал отган тонг муборак! Аллоҳим, кунингизга файзу баракот ато қилсин!

Хайрли кунлар!..

@fitratuz
#КУН_ОЯТИ

Мўминлар нажот топдилар.
Улар намозларида ўзларини камтар тутувчидирлар.
Улар беҳуда
(сўз ва ишлар) дан юз ўгирувчидирлар.
Улар закотни адо этувчидирлар.
Улар авратларини
(ҳаромдан) сақловчидирлар.

Муъминун сураси 1-5-оят

📢 Дўстларингизга ҳам улашинг:
🌐 @fitratuz 🌎 www.fitrat.uz
#КУН_ҲАДИСИ

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарга чиққан эдим. Кетиб бораётганимизда у зотга яқинлашиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, менга, мени жаннатга киритадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган амалнинг хабарини беринг», дедим.
«Батаҳқиқ, буюк нарсани сўрадинг. Зотан, у Аллоҳ муяссар қилган кимса учун жуда ҳам осондир. Аллоҳга ибодат қилурсан. Унга ҳеч нарсани ширк келтирмассан ҳамда намозни қоим қилурсан. Закотни адо қилурсан. Рамазон (рўзаси) ни тутурсан. Байтни ҳаж қилурсан», дедилар.
Сўнгра: «Сени яхшилик эшикларига далолат қилиб қўяйми? Рўза сақловчидир. Садақа худди сув оловни ўчиргандек, хатоларни ўчиради. Кишининг кечаси ўқиган намози солиҳларнинг шиоридир», дедилар ва «Ёнбошлари ётар жойларидан жафода бўлурлар» оятини тиловат қилдилар. Сўнгра эса: «Сенга ишнинг боши, умуртқа поғонаси ва ўркачининг чўққиси ҳақида хабар берайми?» дедилар.
«Оре, эй Аллоҳнинг Расули», дедим.
«Ишнинг боши Исломдир. Унинг умуртқа поғонаси намоздир. Ўркачининг чўққиси эса, жиҳоддир», дедилар. Сўнгра эса: «Сенга ўшаларнинг ҳаммасига молик бўлган нарсанинг хабарини берайми?» дедилар.
Мен: «Оре, эй Аллоҳнинг Пайғамбари», дедим.
Шунда у зот тилларини тутдилар ва: «Мана буни тийгин!» дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Пайғамбари, биз гапирган нарсамиз учун, албатта, (иқобга) олинамизми?» дедим.
«Онанг азангни тутсин, эй Муоз. Одамларни тилларининг маҳсули дўзахга юзтубан (ёки тумшуқлари ила) туширмаса, нима туширар эди!» дедилар».

Имом Термизий ривоят қилган.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
🌐 @fitratuz 🌎 www.fitrat.uz
РАМАЗОН ИБОДАТ ОЙИ

АСЛИДА ИНСОН ТАНАСИ ВА РУҲИ ЎЗИНИНГ ЯРАТГУВЧИСИГА ИБОДАТ ҚИЛИШ УЧУН ЯРАЛГАН. РАМАЗОН АНА ШУ ВАЗИФАНИ СИДҚИДИЛДАН АДО ЭТАДИГАН ОЙДИР.

РОББИГА ИБОДАТ ҚИЛИБ, КЎП ВА ХЎБ СОЛИҲ АМАЛЛАРНИ БАЖО КЕЛТИРА ОЛГАН ТАНА ВА РУҲИМИЗ БИЗДАН ЖУДА РОЗИ БЎЛАДИ!

КЕЛИНГ, БУ РАМАЗОНДА ҲАМ УЛАРНИ ҚИЙНАМАЙЛИК, УЛАРГА РАҲИМ ҚИЛАЙЛИК, РОББИГА ИБОДАТ ҚИЛИШГА ИМКОНИЯТ БЕРАЙЛИК!!!

ЯХШИЯМКИ УЛАРДА ЗАБОН ЙЎҚ. АГАР ГАПИРА ОЛГАНЛАРИДА: “ЭЙ ФАЛОНЧИ, МЕН РОББИМГА ИБОДАТ ҚИЛИШ УЧУН ЯРАЛГАНМАН, СЕН МЕНГА ЗУЛМ ҚИЛАЯПСАН!” - ДЕГАН БЎЛАРДИЛАР.

ТАНА ВА РУҲИМИЗНИ ИБОДАТЛАР БИЛАН ХУРСАНД ҚИЛГАНИМИЗ КАБИ АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ БИЗЛАРГА ИНЪОМИ БЎЛМИШ – РАМАЗОННИ ҲАМ ХАФА ҚИЛМАЙЛИК. ЗЕРО, РАМАЗОН БИЗЛАРГА ЎЗИ ГУВОҲ БЎЛГАН САРВАРИ КОИНОТ РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ДАВРЛАРИНИ, САҲОБАЛАР, ТОБЕЪИНЛАР, АҲЛИ СОЛИҲЛАР ЯШАБ ЎТГАН ПАЛЛАЛАРНИ, УЛАР РАМАЗОННИ ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БИЛАН БЕЗАГАНЛИКЛАРИНИ ЭСЛАТАДИ.

ТАРИХДА БИЗ УЧУН ГЎЗАЛ ИБРАТЛАР БОР. ШУНДАЙ ЭКАН, РАМАЗОННИ ПАЙҒАМБАРИМИЗ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ СУННАТЛАРИГА МУВОФИҚ, САҲОБАЛАРУ АҲЛИ СОЛИҲЛАРГА МУНОСИБ АВЛОД СИФАТИДА ЎТКАЗАЙЛИК. ИБОДАТДА ҚОИМ БЎЛАЙЛИККИ, РАМАЗОН БИЗДАН ХУРСАНД БЎЛИБ КЕТСИН!!!

ФАРРУХ АБДУЛКАРИМ

Биродарларингизга улашинг:
@fitratuz
#РАМАЗОН_ҲИКМАТЛАРИ

Солиҳ салафлар Аллоҳнинг Китобига бошқача эътибор беришар эди. Айниқса Рамазонда уларда ақл бовар қилмас даражада ажойиб бир ҳолатни кўрамиз. Баъзи солиҳ салафлар Рамазоннинг ўн кечасида хатм қилишар, баъзилари етти, баъзилари эса уч кечада тамом қилишар эди

@fitratuz
РАСУЛУЛЛОҲНИНГ ЖАБРОИЛ АЛАЙҲИССАЛОМ БИЛАН БИРГА ҚИЛГАН ҚУРЪОН ДАРСЛАРИ

Қуръон тиловат қилувчининг феъллари-ю сўзларида тўғрилик ва ростгўйлик кўриниб туриши лозим. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай деган: "Ҳофизи Қуръон ўзига хос фазилатлар билан ажралиб туриши лозим. Тунда одамлар ухлаганда, у бедор, кундузи одамлар таомланганда, у рўзадор, одамлар хурсандчилик билан машғул бўлганда, у маҳзун, одамлар орзу-ҳавасга берилганида, у йиғлаган ҳолатда бўлиши даркор" (Байҳақийнинг “Шаъб ал-ийман” асари). Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу шундай деган: “Ҳофизи Қуръон бекорчи суҳбатларга шўнғиб кетмаслиги ва жоҳиллар билан жаҳолатга ботмаслиги, балки кечиримли ва бағрикенг бўлмоғи лозим" (Қуртубийнинг “Жомиъ ал-аҳкам” асари).
Ҳасан розияллоҳу анҳу шундай деган: "Сизлар Қуръонни бир неча босқичларга бўлиб олиб, тунни туя қилиб олгансизлар. Сизлар уни тунда миниб, бир неча босқични босиб ўтасизлар. Сизлардан олдингилар эса, Қуръонни Аллоҳдан келган мактуб сифатида қабул қилишган. Уни тунлари тадаббур қилиб, кундузлари тарқатиш билан машғул бўлганлар" (Ғаззолийнинг “ал-Иҳё” асари).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи ва саллам Куръонни қалбларига тўлиқ жамлаган ва маъноларини мукаммал тушунган Зот бўлишларига қарамасдан Қуръонни ўқиш ва ўрганишга шу даражада муҳаббатли ва эътиборли бўлганлар. Аллоҳ таоло шундай деган:
"Зеро, уни (Сизнинг дилингизда) жамлаш ҳам, (тилингиздаги) қироати ҳам Бизнинг зиммамиздадир. Бас, қачон Биз (Жаброил тилида) уни ўқисак, Сиз ҳам уни ўқишга эргашинг! Сўнгра уни (Қуръонни) баён қилиб бериш ҳам, албатта, Бизнинг зиммамиздадир” (Қиёмат сураси, 17-19-оятлар). Шундай экан, Қуръоннинг ҳидоятини ўрганиш, унинг маъноларини қалбимизга жойлаш, унга мувофиқ амал қилиш ва унга нисбатан тавозели бўлиш учун биз кўпроқ ҳаракат қилишимиз керак эмасми?!
Шу ўринда савол туғилиши мумкин. Қуръонни бир-бирига ўқиб бериб тиловат қилган яхшими ёки ҳар ким ўзи алоҳида ўқиганими? Жавоб шуки, бу ҳар бир инсоннинг ўзига боғлиқ. Агар ўзгалар билан бирга Қуръон ўқиш уни тафаккур қилишга ёрдам берса, бировга ўқиб бергани афзал. Агар ёлғиз ўқиганда кўпроқ тафаккур ва тадаббур қилса, ёлғиз ўқигани афзал. Аллоҳ билгувчироқдир!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Қуръонни бундай тарзда ўқиб беришининг самараси ҳақида кейинроқ суҳбатлашамиз, инша Аллоҳ! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдек тавозеъли, зоҳид, тақводор, хокисор ва комил инсонни кўрсата оласизми?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг барча ишлари ва сўзлари Қуръон бўлган. Қуръон эса энг тўғри йўлга ҳидоят қиладиган Китобдир!
Шунингдек, мазкур ҳадисларда шунга ишора борки, Қуръон тиловати Аллоҳ йўлига даъват қилишда, тоат-ибодатларни ва яхши амалларни кўпайтиришда инсонга ёрдамчи бўлади. Улар Қуръон орқали яхши амалларни бажаришда энг сахий ва энг илдам инсонларга айланадилар.

“РАСУЛУЛЛОҲ АЛАЙҲИССАЛОМ РАМАЗОНДА”. ФАЙСАЛ ИБН АЛИ БАЪДОНИЙ (Таржимон: Собиржон Арзиқулов)

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Tabiatni asraylik
fitrat.uz
🕌 Кўктерак жоме масжиди
🎤 #Ҳумоюддин_домла
▶️ Табиатни асрайлик
📌 #МАЪРУЗА
06:38
📥 3.2 Mb

📢 Каналимизга қўшилинг
🌐 @fitratuz 🌎 www.fitrat.uz
​2020 ЙИЛ 11 МАЙ – 1441 ҲИЖРИЙ ЙИЛ РАМАЗОН ОЙИНИНГ ЎН САККИЗИНЧИ КУНИ

ОҒИЗ ОЧИШ ВАҚТИ
(Тошкент вақти билан): 19:31

ИФТОРЛИК
(ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ:

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْتَرْتُ، فَغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْممَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

“АЛЛОҲУММА ЛАКА СУМТУ ВА БИКА АМАНТУ ВА ЪАЛАЙКА ТАВАККАЛТУ ВА ЪАЛА РИЗҚИКА АФТАРТУ, ФАҒФИРЛИ Я ҒОФФАРУ МА ҚОДДАМТУ ВА МА АХХОРТУ”.

Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.

Дўстларингизга улашинг:
@fitratuz
#Мақола
Оила жамиятнинг бўғини ва асосидир

Батафсил
: https://fitrat.uz/oila-zhamiyatning-bu-ini-va-asosidir/

Каналга уланиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Тилимизни тияйлик!

Ислом дини ва таълимоти бўйича мусулмон инсон тилини доимо ёмон сўзлардан, беҳуда гаплардан сақламоғи лозим. Чунки тил Аллоҳ таолонинг бандасига берган улуғ неъмати. У жисман кичик бўлсада итоати туфайли улкан савоблар ёки итоатсизлиги туфайли катта гуноҳларга сабабчи бўлади. Рўзадор мусулмон учун эса бу таъкид яна ҳам кучли бўлади.

Демак, рўзадор одам ўзини емоқ ва ичмоқдан тийиш балки, тилини ҳам сақлашлиги лозим. Зотан ўзини емоқ ва ичмоқдан тийиб туриб тилини ёлғон гапириш иғво, чақимчилик, ғийбат, бўхтон сўзларни гапиришдан сақланмаслик ношаръий ишларни қилаверишдан нима фойда бор ?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, унинг таоми ва шаробини тарк қилишига Аллоҳнинг эҳтиёжи йўқ”, дедилар.

Афсуски ҳаётимизда ушбу ҳақиқатни унутиб, орамизда рўзадорман деб кун бўйи беҳуда гап сўзлар ва ишлар билан машғул бўладиганлар ҳам йўқ эмас. Ҳар биримиз ёлғон сўз ва бехуда ишлардан ўзимизни тия олмаслигимиз тутган рўзамизнинг савобини камайишлигини мутлақо унутмаслигимиз лозим.

Аллоҳ таоло тутган рўзаларимизни қабул этсин !

Ангрен шаҳар «Қорабоғ» масжиди имом ноиби Рахмонали Утанов

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#ONLINE
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА БЎЛАЁТГАН ONLINE ҚУРЪОН ХАТМЛАРИ

Бугун онлайн хатми Қуръоннинг 19-куни. Хатми Қуръонларни қуйидаги ҳаволалар орқали жонли кузатиб боринг
👇

1. Исматуллоҳ қори Арипов "Садр ота" жоме масжиди имом-хатиби
Facebook.com
👉https://www.facebook.com/aripov.ismatulloh/videos/126006432416589/

2. Илёс қори Шокиров "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом-хатиби
Facebook.com
👉 https://www.facebook.com/imomiazam.hanafiy/videos/1254314561438347/

3. Муҳаммадсобир қори Комилов "Абдужалилбоб" жоме масжиди имом-хатиби
Facebook.com
👉 https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=699113650914939&id=100024489311286

4. Муҳаммадсодиқ қори Неъматов "Абдурахмон ибн Авф" жоме масжиди имом ноиби
Facebook.com
👉https://www.facebook.com/100050598241374/videos/123470086016266/

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2020/1441 Ҳ. ЙИЛ 12 МАЙ СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ - 03:35
ҚУЁШ - 05:07
ПЕШИН - 12:24
АСР - 17:23
ШОМ - 19:32
ХУФТОН - 21:03

Улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
2020 ЙИЛ 12 МАЙ – 1441 ҲИЖРИЙ ЙИЛ РАМАЗОН ОЙИНИНГ ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ КУНИ

ОҒИЗ ЁПИШ ВАҚТИ
(Тошкент вақти билан): 03:35

РЎЗА ТУТИШ
(ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ:

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

НАВАЙТУ АН АСУМА СОВМА ШАҲРИ РОМАЗОНА МИНАЛ ФАЖРИ ИЛАЛ МАҒРИБИ, ХОЛИСАН ЛИЛЛАҲИ ТАЪАЛА. АЛЛОҲУ АКБАР.
Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ Буюкдир.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@fitratuz
Яна бир янги ТОНГ отди...
ЯХШИ ИНСОНЛАРни хотирлаш, салом бериш вақти...

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!
Ушбу муборак кунларда АЛЛОҲНИНГ раҳматию баракоти ёғилсин! Кунингиз файзли ва мазмунли ўтсин!!!

@fitratuz
#КУН_ОЯТИ

Сизларни бироз хавф-хатар, очлик (азоби) билан, молу жон ва мевалар (ҳосили) ни камайтириш йўли билан синагаймиз. (Шундай ҳолатларда) сабр қилувчиларга хушхабар беринг (эй, Муҳаммад)!

Бақара сураси 155-оят

📢 Дўстларингизга ҳам улашинг:
🌐 @fitratuz 🌎 www.fitrat.uz
#КУН_ҲАДИСИ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биз – пайғамбарлар жамоаси ифторни эрта қилишга ва саҳарликни кечга суришга буюрилганмиз», деганлар.

Имом Табароний ривояти

📢 Дўстларингизга ҳам улашинг:
🌐 @fitratuz 🌎 www.fitrat.uz
#Мақола
Карантин юмшатилиши бемалолликни эмас, қатъийликни талаб этади

Батафсил
: https://fitrat.uz/karantin-yumshatilishi-bemalollikni-emas-atijlikni-talab-etadi/

Каналга уланиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қуръон #Рамазон #Видео
Гўзал Қуръон қироати

Муҳаммадсодиқ қори Алижон ўғли "Туябўғиз" жоме масжиди

@fitratuz | fitrat.uz
Яқинларингизга ҳам улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#РАМАЗОН_ҲИКМАТЛАРИ

Рамазондаги энг аламли азоб онасиз хонадондир.

Аллоҳим, уларга раҳм қил ва сабри жамил ато қил!


@fitratuz
РЎЗАДОР КИШИ УЧУН МАКРУҲ БЎЛГАН ИШЛАР

1. Узрсиз бирор нарсани татиб кўриш ва чайнаш.
Чунки бунга ўхшаш нарсалар рўзанинг бузилишига олиб бориши мумкин.
2. Сақич чайнаш.
Бу ишни қилган одамни оғзи очиқ деб ўйлайдилар.
3. Қучоқлашиш, ўпиш ва ушлаш каби шаҳватни қўзғайдиган ишлар.
4. Қасд ила тупигини оғзида тўплаш ва уни ютиш.
5. Рўзадорни заифлашишига олиб борадиган қон олдириш каби ишларни қилиш.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Fosiqlar tarqatadigan xabarlarni tekshiring
fitrat.uz
🕌 Паркент тумани "Беш-каппа" жоме масжиди
🎤 #Миршавкат_домла
▶️ Фосиқлар тарқатадиган хабарларни текширинг
📌 #МАЪРУЗА
07:42
📥 3.6 Mб

📢 Каналимизга қўшилинг
🌐 @fitratuz 🌎 www.fitrat.uz