Fitrat.uz
13.3K subscribers
24.5K photos
4.09K videos
7 files
23.3K links
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун:
Тел: 781503344

Вакиллик рақами:
Тел: 951771454

Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Download Telegram
ЖАНОЗА НАМОЗИ ДУРУСТ БЎЛИШИ УЧУН НЕЧА КИШИ ИШТИРОК ЭТИШИ КЕРАК??
#намоз

355-CАВОЛ: Ҳозирги карантин пайтида жаноза намозларида кўпчилик иштирок эта олмаяпти. Бунга шариатимизда нима дейилган. Умуман олганда жаноза намози дуруст бўлиши учун неча киши қатнашиши керак?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жаноза намози дуруст бўлиши учун жамоат шарт қилинмаган. Бир киши (хоҳ у эркак бўлсин, хоҳ аёл бўлсин) жаноза намозини ўқиса, намоз дуруст бўлади ва бошқалардан фарз соқит бўлади. Ҳатто жаноза ўқувчи балоғатга етмаган бола бўлса ҳам намоз дуруст бўлади.

Маййитга жамоат бўлиб жаноза ўқиш афзал. Чунки жаноза маййитнинг ҳаққига дуодир. Мусулмонларнинг жамоат бўлиб дуо қилиши дуонинг қабул бўлишига катта сабаб бўлади (“ал-Мухтасар фил-Фиқҳил-Ҳанафий” китоби).

Бу мавзуда Ҳанафий мазҳаби мўътабар манбаларидан бири “ал-Фатаво Ҳиндия” китобида шундай дейилади: “Жаноза намози ёлғиз имомнинг адо қилиши билан ҳам дуруст бўлади. Чунки жамоат бўлиб намоз ўқиш – жаноза намозининг шарти эмас, “Ниҳоя” китобида шундай келган” (“Китобус солаҳ”,).

Жанозага қатнашувчилар кам бўлганда қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида ҳанафий аллома Муҳаммад Амин ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар: “Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва васаллам: “Кимнинг жанозасини уч саф мусулмон ўқиса, унинг гуноҳлари кечирилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом ал-Ҳоким ривоятлари).

Шунинг учун ҳам “Муҳит” китобида айтилади: “Жанозада уч саф қилиш мустаҳаб. Агар жаноза ўқийдиганлар етти киши бўлса, бири олдинга чиқиб имом бўлади, орқасидан уч киши туради, кейинги қаторда икки киши, охирги қаторда бир киши туради” (“Раддул Муҳтор”).

Гувоҳ бўлиб турганимиз хатарли вирус тарқалган карантин даврида, шу вирусдан ёки бошқа сабаблар билан вафот этганларнинг жанозаларига камида етти киши йиғилса, фазилатли жамоатга айланади. Юқорида зикр қилингани каби уч саф мусулмонлар жанозасини ўқиган маййитга Аллоҳнинг раҳмати бўлишини умид қиламиз.

Демак, бугунги кундаги жанозаларга карантин сабабли катта жамоат йиғилмаётган бўлсада, мусибат эгалари тушкунликка тушмасдан, имкон қадар ўз бурчларини бажаришлари ва Аллоҳ таолонинг кенг раҳматидан умидвор бўлишлари лозимдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ҚАЛБИМДАН ШИКОЯТ

ЭЙ ҚАЛБИМ, УЙҒОН! УЙҒОНСАНГЧИ ЭНДИ!..

ЎН БИР ОЙ ҒОФИЛ БЎЛГАНИНГ ЕТАР.

УЙҒОН! ҚАРШИНГДА УЛУҒ ОЙ – РАМАЗОН.

СЕН УЧУН ҚУВОНЧ БЎЛГАН, СЕНГА ОРОМ БЕРАДИГАН РАМАЗОН КЕЛДИ.

ТОКИ СЕН МУДРОҚ ЭКАНСАН ТАНАМНИ ИСЛОҲ ҚИЛА ОЛМАЯПМАН. ЖАСАДИМНИНГ ИБОДАТ ҚИЛГИСИ ЙЎҚ...

ЭЙ ҚАЛБИМ! БУ РАМАЗОН БИЗ УЧУН ОХИРГИСИ БЎЛИШИ МУМКИН!!!

РОББИМ, ҚАЛБИМДАН ШИКОЯТЧИМАН!

РОББИМ, ҚАЛБИМГА РАМАЗОННИНГ ҚАДРИНИ БИЛДИРГИН!..

ФАРРУХ АБДУЛКАРИМ

Биродарларингизга улашинг:
@fitratuz
​2020 ЙИЛ 09 МАЙ – 1441 ҲИЖРИЙ ЙИЛ РАМАЗОН ОЙИНИНГ ЎН ОЛТИНЧИ КУНИ

ОҒИЗ ОЧИШ ВАҚТИ
(Тошкент вақти билан): 19:29

ИФТОРЛИК
(ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ:

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْتَرْتُ، فَغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْممَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

“АЛЛОҲУММА ЛАКА СУМТУ ВА БИКА АМАНТУ ВА ЪАЛАЙКА ТАВАККАЛТУ ВА ЪАЛА РИЗҚИКА АФТАРТУ, ФАҒФИРЛИ Я ҒОФФАРУ МА ҚОДДАМТУ ВА МА АХХОРТУ”.
Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
🌐 @fitratuz 🌎 www.fitrat.uz
РАСУЛУЛЛОҲНИНГ ЖАБРОИЛ АЛАЙҲИССАЛОМ БИЛАН БИРГА ҚИЛГАН ҚУРЪОН ДАРСЛАРИ

Ҳозирда кўпчилик мусулмонлар Рамазон ойида Қуръонни бир ёки бир неча марта хатм килишга жазм қилишади ва буни амалга оширишади. Бу Аллоҳнинг фазли ва қувонарли ҳол, албатта. Лекин аксарият ҳолларда тиловатнинг одоби ва суннатларига риоя қилинмайди. Айримлар Қуръонни таровиҳ намозида ўқигандек тез ўқиса, яна баъзилар кибр ва риёга асир бўлиб, гўзал овозига алданиб, тавозеъликни унутади. Аслида, Қуръон маъноларини тафаккур қилиб, ундаги аҳкомларни тушуниб ва хушуъ ҳамда тавозеъ билан тиловат қилиш даркор. Зеро, Аллоҳ таоло шундай деган:
“(Эй, Муҳаммад! Ушбу Қуръон) оятларини тафаккур қилишлари ва ақл эгалари эслатма олишлари учун Биз Сизга нозил қилган муборак Китобдир” (Coд сураси, 29-оят).
Хулоса қилиб айтганда, Рамазон ойида вақтни ғанимат билмоқ лозим. Ўтган улуғларимиз Рамазон кирса, намозда ёки бошқа вақтларда Қуръонни кўп ўқишар эди. Ўтган улуғларимизнинг кўпчилиги Қуръонни қисқа муддатда, яъни, ўн, етти ёки уч кунда хатм қилишар эди. Ҳатто баъзилари, ривоятларда келишича, Рамазонда уч кундан оз муддат ичида Қуръон хатм қилишга одатланишган. Бу олимлар Қуръонни таналарига сингдириб улгуришган эди. Улар Рамазондан бошқа ойларда ҳар бир оятни чуқур тафаккур қилган ҳолларида узоқ муддат қироат қилишар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Уч кундан кам муддатда Қуръон ўқиган одам (унинг маъноларини тушунмайди" (Абу Довуд ривояти), деган ҳадислари эса, фақат Рамазонда Қуръон ўқийдиган ва бошқа вақтлари Қуръонга қарамайдиган кимсаларга нисбатан айтилган. Аллоҳ таоло билгувчироқдир!
Энг муҳими, Қуръон тиловатида ундаги хабарларни тасдиқлаш ва аҳкомларни бажариш талаб этилади. Чунки Қуръон банданинг фойдасига ёки зарарига ҳужжатдир. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай деган: "Албатта, Қуръон шафоат қилинган шафотчи, тасдиқланган ҳаракат қилувчидир. Ким уни олдига қўйса, жаннатга етаклайди. Ким уни ортига қўйса, жаҳаннам оловига бошлайди" (Абдураззоқ, 6010-ҳадис).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам улуғ ва азиз Қуръон оятларини шу тарзда таълим берганлар. Абдураҳмон Суламий розияллоҳу анҳу шундай деган: "Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ва бошқа шу каби Қуръон ўқийдиганлар бизга айтиб беришди: "Биз Расулуллохдан ўн оят ўргансак, ундаги илм ва амални ўрганмагунимизча бошқасига ўтмас эдик. Биз Қуръон, илм ва амални бирга ўргандик". Суютий раҳматуллоҳ алайҳ бу гапларга шундай қўшимча қилади: "Шу боис улар битта сурани ёдлашда узоқ муддат қолиб кетишар эди" (Суютийнинг “ал-Итқон” асари).

“РАСУЛУЛЛОҲ АЛАЙҲИССАЛОМ РАМАЗОНДА”. ФАЙСАЛ ИБН АЛИ БАЪДОНИЙ (Таржимон: Собиржон Арзиқулов)

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#ONLINE
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА БЎЛАЁТГАН ONLINE ҚУРЪОН ХАТМЛАРИ

Бугун онлайн хатми Қуръоннинг 17-куни. Хатми Қуръонларни қуйидаги ҳаволалар орқали жонли кузатиб боринг
👇

1. Исматуллоҳ қори Арипов "Садр ота" жоме масжиди имом-хатиби
Facebook.com
👉https://www.facebook.com/aripov.ismatulloh/videos/124598095890756/

2. Илёс қори Шокиров "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом-хатиби
Facebook.com
👉 https://www.facebook.com/imomiazam.hanafiy/videos/1252593198277150/

3. Муҳаммадсобир қори Комилов "Абдужалилбоб" жоме масжиди имом-хатиби
Facebook.com
👉 https://www.facebook.com/100024489311286/videos/697499324409705/

4. Муҳаммадсодиқ қори Неъматов "Абдурахмон ибн Авф" жоме масжиди имом ноиби
Facebook.com
👉https://www.facebook.com/100050598241374/videos/120375339659074/

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Qur'oni karimning nozil bo'lishi
fitrat.uz
🕌 Зангиота тумани "Андалус" жоме масжиди
🎤 #Мирвохид_домла
▶️ Қуръони каримнинг нозил бўлиши
📌 #МАЪРУЗА
08:54
📥 4.1 MБ

📢 Каналимизга қўшилинг
🌐 @fitratuz 🌎 www.fitrat.uz
​2020 ЙИЛ 10 МАЙ – 1441 ҲИЖРИЙ ЙИЛ РАМАЗОН ОЙИНИНГ ЎН ЕТТИНЧИ КУНИ

ОҒИЗ ЁПИШ ВАҚТИ
(Тошкент вақти билан): 03:39

РЎЗА ТУТИШ
(ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ:

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

НАВАЙТУ АН АСУМА СОВМА ШАҲРИ РОМАЗОНА МИНАЛ ФАЖРИ ИЛАЛ МАҒРИБИ, ХОЛИСАН ЛИЛЛАҲИ ТАЪАЛА. АЛЛОҲУ АКБАР.
Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ Буюкдир.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@fitratuz
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2020/1441 Ҳ. ЙИЛ 10 МАЙ ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ - 03:39
ҚУЁШ - 05:09
ПЕШИН - 12:24
АСР - 17:21
ШОМ - 19:30
ХУФТОН - 21:00

Улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
​АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

АЛЛОҲ ТАОЛО БИЗЛАРНИ ДУОЛИ БИР ҲАЁТ ЯШАЙДИГАН, ДУОЛАРИНИ ҲАЁТИГА ТАДБИҚ ЭТАДИГАН, БОШҚАЛАРДАН ДУО ОЛАДИГАН ВА ДУОЛАРИ ҚАБУЛ БЎЛАДИГАН БАНДАЛАРИДАН ҚИЛСИН!!!

ЯНГИ ТОНГ, ЯНГИ ИМКОНИЯТ МУБОРАК, АЗИЗЛАР!!!

КУНИНГИЗ ФАЙЗУ БАРАКОТГА ТЎЛСИН!!!

@fitratuz
#КУН_ОЯТИ

Уларнинг молларидан садақа ол. Сен у билан уларни поклайсан ва тозалайсан. Уларга намоз ўқи. Албатта, сенинг намозинг улар учун сокинликдир. Аллоҳ ўта эшитувчи ва ўта билувчи Зотдир.

Шарҳ: Аллоҳ таоло ушбу оятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга амр қилиб, моли нисобга етган мусулмонларнинг молларидан закот олишга буюрмоқда.

Тавба сураси 103-оят

📢 Дўстларингизга ҳам улашинг:
🌐 @fitratuz 🌎 www.fitrat.uz
#КУН_ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳуанҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимга Аллоҳ молу дунё берса-ю, у закотини адо қилмаган бўлса, қиёмат куни у унга кўзойнакли илон бўлиб кўринади. Унинг икки тиши чиқиб туради. У қиёмат куни бўйнидан бўғиб олади. Сўнг икки жағ суягидан тишлаб туриб: «Мен сенинг молингман! Мен сенинг тўплаган хазинангман!» дейди», дедилар ва: «Аллоҳ уларга Ўз фазлидан берган нарсада бахиллик қилганларга уни яхши, деб ҳисобламанглар. Йўқ! У улар учун ёмондир. Қиёмат куни бахиллик қилган нарсалари ила, албатта, бўғилурлар», оятини тиловот қилдилар».

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

Шарҳ: Демак, закотни адо қилмаганлар учун фақат бир хил эмас, балки турлича азоблар бўлар экан.

📢 Дўстларингизга ҳам улашинг:
🌐 @fitratuz 🌎 www.fitrat.uz
Onalarning mehri
fitrat.uz
🕌 "Эшонгузар" жоме масжиди
🎤 #Умиджон_домла
▶️ Оналарнинг меҳри
📌 #МАЪРУЗА
04:46
📥 2.29 Mб

📢 Каналимизга қўшилинг
🌐 @fitratuz 🌎 www.fitrat.uz
#РАМАЗОН_ҲИКМАТЛАРИ

Ёдда тутгилки, жаннат аҳли Аллоҳни зикр қилмаган соатга афсусланганчалик бирор нарсага афсусланмайди.

Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ

@nasihatuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Саховат
Қибрай тумани “Ар-Роҳман” жоме масжидида Сардоба туманига юборилган саховат карвони

@fitratuz | fitrat.uz
Яқинларингизга ҳам улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Фитрат одоблари

Батафсил
: https://fitrat.uz/fitrat-odoblari/

Каналга уланиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
​2020 ЙИЛ 10 МАЙ – 1441 ҲИЖРИЙ ЙИЛ РАМАЗОН ОЙИНИНГ ЎН ЕТТИНЧИ КУНИ

ОҒИЗ ОЧИШ ВАҚТИ (Тошкент вақти билан): 19:30

ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ:

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْتَرْتُ، فَغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْممَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

“АЛЛОҲУММА ЛАКА СУМТУ ВА БИКА АМАНТУ ВА ЪАЛАЙКА ТАВАККАЛТУ ВА ЪАЛА РИЗҚИКА АФТАРТУ, ФАҒФИРЛИ Я ҒОФФАРУ МА ҚОДДАМТУ ВА МА АХХОРТУ”.
Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
🌐 @fitratuz 🌎 www.fitrat.uz
#ONLINE
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА БЎЛАЁТГАН ONLINE ҚУРЪОН ХАТМЛАРИ

Бугун онлайн хатми Қуръоннинг 18-куни. Хатми Қуръонларни қуйидаги ҳаволалар орқали жонли кузатиб боринг
👇

1. Исматуллоҳ қори Арипов "Садр ота" жоме масжиди имом-хатиби
Facebook.com
👉https://www.facebook.com/aripov.ismatulloh/videos/125488545801711/

2. Илёс қори Шокиров "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом-хатиби
Facebook.com
👉 https://www.facebook.com/imomiazam.hanafiy/videos/1253478984855238/

3. Муҳаммадсобир қори Комилов "Абдужалилбоб" жоме масжиди имом-хатиби
Facebook.com
👉 https://www.facebook.com/100024489311286/videos/698336134326024/

4. Муҳаммадсодиқ қори Неъматов "Абдурахмон ибн Авф" жоме масжиди имом ноиби
Facebook.com
👉https://www.facebook.com/100050598241374/videos/122778269418781/

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2020/1441 Ҳ. ЙИЛ 11 МАЙ ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ - 03:37
ҚУЁШ - 05:08
ПЕШИН - 12:24
АСР - 17:22
ШОМ - 19:31
ХУФТОН - 21:02

Улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
​2020 ЙИЛ 11 МАЙ – 1441 ҲИЖРИЙ ЙИЛ РАМАЗОН ОЙИНИНГ ЎН САККИНЧИ КУНИ

ОҒИЗ ЁПИШ ВАҚТИ
(Тошкент вақти билан): 03:37

РЎЗА ТУТИШ
(ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ:

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

НАВАЙТУ АН АСУМА СОВМА ШАҲРИ РОМАЗОНА МИНАЛ ФАЖРИ ИЛАЛ МАҒРИБИ, ХОЛИСАН ЛИЛЛАҲИ ТАЪАЛА. АЛЛОҲУ АКБАР.
Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ Буюкдир.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@fitratuz