𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭
19.7K subscribers
5.5K photos
1.73K videos
11 files
3.25K links
ЎЗБЕКИСТОН ФЕРМЕРЛАРИНИНГ 1-РАҚАМЛИ КАНАЛИ

Facebookда: facebook.com/groups/1455562791614978/?ref=share_group_link

Ҳамкор канал:
@agrobloger

Ҳамкор гуруҳлар:
@agronom_guruhi
@fermerlar_guruhi

Мурожаат: @agrobloger_admin
Download Telegram
⚡️ҲУКУМАТНИНГ ИККИ ҚАРОРИ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ: Сабзавот ва мойли экинларни етиштириш кўпайтирилади.

Ўтган ҳафтада Вазирлар Маҳкамасининг 14.07.2025 йил 437-сон "Республикада пиёз ва сабзи маҳсулотларини етиштиришни кўпайтириш, чуқур қайта ишлаш ва уларнинг экспорт ҳажмларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 438-сон "Республикада мойли экинлар етиштиришни ривожлпнтиришга оида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорлари қабул қилинганди.

Унда қуйидагилар тасдиқланган:

2025-2027 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг барча тоифадаги хўжаликларида пиёз ва сабзи маҳсулотларини етиштиришни кўпайтиришнинг мақсадли кўрсаткичлари;
мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчи субъектлар томонидан маҳсулотларни сақлаш учун совутгичли омборхона, саралаш, қуритиш, қадоқлаш ва қайта ишлаш инфратузилмаларини ташкил этиш бўйича мақсадли кўрсаткичлар;

республика ҳудудида мойли экинлар етиштиришга ихтисослашган туманларни ташкил этиш.

Мева-сабзавотчиликка ихтисослашган туманларда Зомин тажрибасига асосланиб, камида 100 гектар майдонга юқори ҳосилли пиёз ва сабзи навларини экиш, ресурсларни тежайдиган технологияларни қўллаш, шу жумладан ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш, ҳамда агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш орқали юқори ҳосил олиш таъминланади.

Ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларига қараб, алмашлаб экиш тизимида қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган суғориладиган майдонларнинг 5 фоизигача мойли экинлар экишга рухсат этилади, бунда бир далада мойли экинларни 2 йилдан ортиқ экиш тақиқланади.

Ёғ-мой корхоналари ва товар ишлаб чиқарувчилар ўртасида мойли экинларни харид қилиш бўйича шартномалар Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Агроплатформа" ахборот тизими орқали тузилади.

Ҳужжатлар Қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2025 йил 15 июлдан кучга
кирган.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12🤔6💯4🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ВИДЕО-ҚЎЛЛАНМА: 5-сонли Президент қарори ва 320-сонли Ҳукумат қарорига асосан, пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштирувчи фермер хўжаликларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергияси учун субсидия олишга ариза топшириш тартиби.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍19🔥4🤝4
⚡️КЕНГАШДАН ТАВСИЯЛАР

1). Агар солиқдан қарзингиз бўлса...

Ҳисоб рақамингизда маблағингиз йўқ, лекин бошқа ташкилотда ундирилмаган пул маблағингиз бўлса, сизнинг солиқ ва бошқа тўловлардан қарздорлигингиз, ушбу ташкилотдаги дебиторлик қарзига қаратиш лозим.

Бунинг учун нима қилиш керак?

"Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 48-5-моддасига кўра, ундирувни қарздорнинг дебиторлик қарзига қаратиш амалда етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар бўйича, шу жумладан мулк ижараси шартномаси ва бошқа шартномалар бўйича, шунингдек қарздор ундирувчи сифатида иштирок этаётган ижро ҳужжати бўйича қарздорга тўланиши лозим бўлган пул маблағларини дебитор қарздорнинг ҳисобварақларидан низосиз тартибда ҳисобдан чиқариш орқали амалга оширилади.

Давлат ижрочиси томонидан қарздор ундирувчи сифатида иштирок этаётган пул маблағларини ундириш тўғрисидаги бошқа ижро ҳужжати мавжудлиги аниқланса, давлат ижрочиси ундирувни дебиторнинг ижро ҳужжати бўйича қарздорга тўланиши лозим бўлган пул маблағларига қаратиш тўғрисида қарор чиқаради.

Ушбу қарор асосида давлат ижрочиси дебиторнинг ҳисобварақларига қарздорнинг қарзи суммаларини ундириш тўғрисида дебиторнинг қарздор олдидаги қарзидан ошиб кетмайдиган миқдорда инкассо топшириқномасини тақдим этади.

Ундирувни қарздорга амалда етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар бўйича дебитор тўлаши лозим бўлган пул маблағларига қаратиш қарздор ўз дебитори билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномасини тақдим этган тақдирда амалга оширилади.

▪️▪️▪️

2). Субсидия олиш учун махсус мақсадли ҳисобварақ очганмисиз?

Фермерларга ажратилган субсидияларни ўз вақтида олиши ва мақсадли ишлатиши учун Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштирувчи қишлоқ хўжалиги субъектларига давлат бюджетидан ажратиладиган субсидиялар учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ундурувга йўл қўйилмайдиган махсус мақсадли ҳисобварақлар очишга ҳамда ундан 2026 йил 1 январга қадар фойдаланишга рухсат берилган.

Аммо тижорат банкларининг айрим филиаллари ходимлари махсус мақсадли ҳисобварвақлар очишга рухсат берилганлигидан хабари йўқлиги ва фермерлар субсидия олиш учун махсус ҳисобварақ очмаганлиги сабабли субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ, деб топилган айрим фермерлар шу кунга қадар субсидия олмаган.

Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштирувчи фермер хўжаликлари ўзларига хизмат кўрсатувчи Тижорат банкларидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ундурувга йўл қўйилмайдиган махсус мақсадли ҳисобварақ очишлари ҳамда ҳисобварақ ҳақидаги банк хатини Қишлоқ хўжалиги вазирлигига киритишлари лозим бўлади.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤝20👍6💯4🥰1
Forwarded from ANGUZAL AGROSERVIS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ЭНДИ ЗИЧ ЭКИЛГАН ХИТОЙ ПАХТА НАВЛАРИДА ЙИРИК КЎСАКЛАР ҲОСИЛ ҚИЛИШ МУМКИН!

💎МАКСИПЛАНТ - КЎСАКЛАРНИ ЙИРИКЛАШТИРУВЧИ ВА ТОЛА СИФАТИНИ ЯХШИЛОВЧИ НОЁБ МИКРОБИОЛОГИК СТИМУЛЯТОР!

30% КЎСАКЛАШДАН БОШЛАБ ҲОСИЛ ТЕРИМИГАЧА 1 МАРТА ИШЛОВ БЕРИЛАДИ!

ТАРКИБИ:

B. mucilaginosus ва B. megaterium var phosphaticum микроорганизмлари туркумининг полисахарид комплекси ва A. chroococcum, P. fluorescences биологик фаол моддалари

ИШЛОВ ВА УНИНГ НАТИЖАСИ:

Кўсаклар етилишини стимуляция қилувчи ферментлар ажралиши ҳисобига уларнинг вазни ва ўлчови катталашади.

Оқсил синтезини фаоллаштирувчи ва тўқималарнинг ажралишига ёрдам берувчи микроорганизмлар ажратиб чиқарадиган биологик фаол молдалар ҳисобига кўсакларнинг пишишини тезлаштиради.

Тола сифатини яхшилайди!

Сарф меъёри: гектарига 2,5-3 литр бўлиб, 1 марта суспензия қилинади.

Нархи: 90 минг сўм/литр

16 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ ВА ИЛМИЙ ЁНДОШУВ!

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!

Мурожаат учун телефонлар:
+998994300064
+998941150064

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйича вакил:
+998993112771
+998905752771

Марказий Осиёда ягона бўлган кенг ассортиментдаги микробиологик препаратлар ишлаб чиқарувчи "ANGUZAL AGROSERVIS" МЧЖ

Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация: https://t.iss.one/AnguzalAgroservis/2259

Телеграмдаги расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Телеграмдаги расмий гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi

Расмий сайт:
anguzal.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12💯3🤝3
⚡️ҚЎШНИ ҚОЗОҒИСТОН: Фермерлар учун қандай имтиёзлар ва енгилликлар берилган?

FERMER.UZ каналимиз томонидан аввалроқ Германия ва АҚШ фермерлари учун тақдим қилинаётган шу кунлардаги имтиёз ва енгилликлар ҳақида маълумотлар ҳавола қилинганди. Энди навбат, ён қўшнимиз қардош қозоқ фермерларига.

Қозоғистон Республикасида фермерлар учун қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бир қатор имтиёзлар ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари амалга оширилмоқда. Қуйида 2024–2025 йиллар учун тааллуқли асосий имтиёзларни келтириб ўтамиз:

1⃣. Субсидиялар (давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш дастурлари):

а).Ёқилғи ва мойлаш маҳсулотларига (дизель ёқилғиси, техник мойлар) субсидиялар.

б). Минерал ўғитлар, биологик ва кимёвий воситалар учун ҳаражатларнинг 50% гача қисми субсидияланади.

в). Уруғ ва насл генофонди учун махсус субсидиялар.

г). Қишлоқ хўжалиги техникаси ва суғориш тизими ускуналари харидига (трактор, комбайн, томчилатиб суғориш тизими) — 25% дан 50% гача қайтарилмайдиган ёрдам (дотация).

2⃣. Имтиёзли кредитлар:

а). “Аграр кредит корпорацияси” орқали 6%–7% йиллик ставкали имтиёзли кредитлар.

б). “Сыбаға”, “Агробизнес”, “Игилик” дастурлари орқали чорвачилик ва иссиқхона қурилиши учун маблағлар ажратилади.

в). Кичик фермер хўжаликлари учун қарз кафолати ва кредит таътиллари дастурлари.

3⃣. Ер ва мулк имтиёзлари:

а). Фермерларга ер участкалари аукционсиз ёки паст баҳода берилиши мумкин (айниқса, янги ташкил қилинган фермер хўжаликлари ва эндигина иш бошлаган деҳқонларга).

б). Қишлоқ хўжалиги учун ерни узоқ муддатли ижарага бериш тизими яратилган.

4⃣. Чорвачилик соҳасида:

а). Асл зотли чорва ҳайвонлари сотиб олишга 50% гача субсидия.

б). Сунъий уруғлантириш ва ветеринария хизматлари учун имтиёзлар.

в). Чорва боқиш иншоотлари ва емхона қуриш учун грантлар.

5⃣. Экологик ва органик фермерликни қўллаб-қувватлаш:

а). Органик етиштирувчиларга сертификация ва логистика ҳаражатларини қисман қоплаш.

б). Экологик тоза маҳсулот етиштириш агротехнологияларига ўтиш учун грантлар ва имтиёзлар.

6⃣. Аграр рақамлаштириш ва ахборот кўмаги.

a). Фермерлар учун "
Qoldau.kz", "AgroMarket", "Kasipker" электрон платформалари орқали:

Имтиёзли кредитлар
Субсидия аризалари
Агромониторинг

▪️▪️▪️

2025 йилда амалга оширилаёган янги лойиҳалар:

Қорамол, қўй ва паррандачиликни ривожлантириш бўйича алоҳида ҳудудий грант дастурлари.

Қозоғистонда янги фаолият бошлаётган фермерлар учун "Жас Кәсіпкер" (Yosh tadbirkor) дастури орқали махсус грант ва ўқув курсларига қатнашиш имконияти йўлга қўйилган.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍64👏9💯7🔥2
⚡️469-СОНЛИ ҲУКУМАТ ҚАРОРИ ВА УНИНГ ИЛОВАЛАРИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ: Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олишда ўзгартириш ва қўшимчалар жорий қилинмоқда.

🔹Жами: 5 саҳифа.
🔹Қабул қилинган санаси:
28 июл, 2025 йил.
🔹Кучга кирган санаси:
29 июл, 2025 йил.

Қарорга мувофиқ, энди чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ҳам ерни ижарага олишда маҳаллий тадбиркорлар билан савдоларда қатнаша олади.

Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2025 йилдаги 469-сонли қарори билан турли ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 709-сонли қарорига ўзгартириш киритилиб, аукцион иштирокчиси деганда – электрон онлайн-аукцион савдоларида иштирок этиш учун яшаш жойидан (юридик манзилидан), ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, белгиланган тартибда ариза берган, ўн саккиз ёшга тўлган, муомалага лаёқатли Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган барча жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар тушунилиши белгиланди.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😱20🔥3🤔31
⚡️ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ УЧУН ҚУЛАЙ ОЙ: Августда қуруқ ва барқарор иссиқ ҳароратли кунлар кутилмоқда.

2025 йилнинг август ойи Ўзбекистон аҳолиси учун одатдагидай иссиқ ва қуруқ бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзгидромет” маркази расмий маълумот берди.

Синоптикларнинг тахминига кўра, ой давомида ёғингарчилик кузатилмайди ва об-ҳаво катта ўзгаришларсиз ўтади. Кундузги ҳаво ҳарорати августнинг кўп қисмда +34..+37 даража атрофида бўлиши кутилади.

Жанубий ҳудудларда эса, ҳарорат янада юқори кўрсаткичларгача етиб, айрим жойларда +40..+41 даражагача кўтарилиши эҳтимоли бор. Бу кўрсаткичлар август ойининг кўп йиллик меъёрларига мос келади. Демак, мамлакатнинг катта қисмида ҳаво ўртача даражада иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Тунги вақтда эса ҳарорат бироз пасайиши мумкин. Ой бошида тунги ҳарорат +18..+23 даражани ташкил этса, ой охирига келиб, яъни учинчи ўн кунликда +13..+18 даражагача пасайиши кутилмоқда. Бу эса тунлар анча салқин бўлишидан дарак беради. Кундузги ҳарорат ҳам ой охирида бироз пасайиб, +30..+35 даража атрофида бўлади. Жанубда бу кўрсаткич +36..+38 даражани ташкил этиши мумкин.

Синоптиклар таъкидлашича, ойнинг бутун давомида деярли ёмғир ёғиши кутилмайди. Бу эса, ёз фаслининг сўнгги ойида ҳам қуруқлик сақланиб қолишини билдиради. Ҳатто тоғли ва ўрмонли ҳудудларда ҳам об-ҳаво асосан қуёшли ва илиқ бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи фермерларимиз учун бундай об-ҳаво маълум маънода қулай ҳисобланади, бироқ сув танқислиги ва қурғоқчилик хавфи сабабли экинларга мунтазам суғориш зарурлиги яна бир бор эслатиб ўтилмоқда.

Шу билан бирга, шифокорлар ва экологлар аҳолини иссиқда эҳтиёт бўлишга чақиришмоқда. Қуёш тўғри нурларидан ҳимояланиш, кўп сув ичиш ва очиқ ҳавода узоқ турмаслик тавсия қилинмоқда. Айниқса, кекса ёшдаги фуқаролар ва болалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратиш зарур.

Хулоса қилиб айтганда, август ойи Ўзбекистон учун барқарор, қуруқ ва нисбатан илиқ ҳаво билан ўтиши кутилмоқда. Бу об-ҳаво шароитидан унумли фойдаланиш ва ўзига хос режаларни амалга ошириш учун қулай имконият яратади.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16🔥4👌2🤝2
⚡️СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ: 4 та фермер хўжаликлари ерлари давлат тасарруфига қайтарилгани хабар қилинмоқда.

Унда айтилишича, Боёвут туманидаги қишлоқ хўжалиги ерларидан самарасиз ва мақсаддан ташқари фойдаланган тўрт фермер хўжалигининг ер ижара шартномалари суд қарорлари асосида бекор қилинган. Суд ҳужжатларига кўра, ушбу хўжаликларга ажратилган экин майдонлари давлат захирасига қайтарилди. Шунингдек, улардан давлат фойдасига жами 3 миллион 750 минг сўм миқдорида бож ундирилиши белгиланган.

Ҳокимлик хабарига кўра, “Сирдарё Тулпорлари 2022”, “Ҳайитбоев Абдуфаттоҳ”, “Аҳмад Сила фарзандлари” ва “Навбаҳорда Жасур Сардор Файз” фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишда амалдаги қонунчилик талаблари, агротехник меъёрлар ҳамда ижара шартлари қўпол равишда бузилгани аниқланган.

Унда таъкидланишича, фермер хўжаликларига расмий огоҳлантириш берилганига қарамасдан, камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган. Шу сабабли, туман ҳокимлиги томонидан ер ижара шартномаларини бекор қилиш юзасидан Оқолтин туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилган. Суд даъвони кўриб чиқиб, фермер хўжаликлари билан тузилган шартномаларни бекор қилди, дейилади
хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😱23🤔8🔥4🥰1👏1
Forwarded from ANGUZAL AGROSERVIS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ЭНДИ ЗИЧ ЭКИЛГАН ХИТОЙ ПАХТА НАВЛАРИДА ЙИРИК КЎСАКЛАР ҲОСИЛ ҚИЛИШ МУМКИН!

💎МАКСИПЛАНТ - КЎСАКЛАРНИ ЙИРИКЛАШТИРУВЧИ ВА ТОЛА СИФАТИНИ ЯХШИЛОВЧИ НОЁБ МИКРОБИОЛОГИК СТИМУЛЯТОР!

30% КЎСАКЛАШДАН БОШЛАБ ҲОСИЛ ТЕРИМИГАЧА 1 МАРТА ИШЛОВ БЕРИЛАДИ!

ТАРКИБИ:

B. mucilaginosus ва B. megaterium var phosphaticum микроорганизмлари туркумининг полисахарид комплекси ва A. chroococcum, P. fluorescences биологик фаол моддалари

ИШЛОВ ВА УНИНГ НАТИЖАСИ:

Кўсаклар етилишини стимуляция қилувчи ферментлар ажралиши ҳисобига уларнинг вазни ва ўлчови катталашади.

Оқсил синтезини фаоллаштирувчи ва тўқималарнинг ажралишига ёрдам берувчи микроорганизмлар ажратиб чиқарадиган биологик фаол молдалар ҳисобига кўсакларнинг пишишини тезлаштиради.

Тола сифатини яхшилайди!

Сарф меъёри: гектарига 2,5-3 литр бўлиб, 1 марта суспензия қилинади.

Нархи: 90 минг сўм/литр

16 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ ВА ИЛМИЙ ЁНДОШУВ!

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!

Мурожаат учун телефонлар:
+998994300064
+998941150064

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйича вакил:
+998993112771
+998905752771

Марказий Осиёда ягона бўлган кенг ассортиментдаги микробиологик препаратлар ишлаб чиқарувчи "ANGUZAL AGROSERVIS" МЧЖ

Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация: https://t.iss.one/AnguzalAgroservis/2259

Телеграмдаги расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Телеграмдаги расмий гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi

Расмий сайт:
anguzal.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12💯3🤝2🥰1👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️50 КВТ ҚУЁШ ПАНЕЛИ: Монтаж ишлари якунланган фермер хўжалигидан лавҳалар.

🔹Эслатиб ўтамиз, фермерлар юридик шахс сифатида фойдаланувчи бўлиб, агар қуввати 100 кВтгача бўлган қуёш панелини қишлоқ хўжалиги майдонлари ва чорвачилик фермаларида ўрнатса:

1). 3 йил давомида ер ва мол-мулк солиғи, фойда солиғи (юридик шахслар учун) бўйича тўловдан озод қилинган.

2). Агар энергия сақлаш тизими билан боғланса, имтиёзлар 10 йилгача узайтирилиши мумкин.

3). Фермер майдонда ишлаб чиққан ортган энергияни агар аҳолига умумий тармоқ орқали сотса, 1000 сўм/кВт·с субсидия олади ва бу даромадига киритилмайди.

4). 2025 йилдан бошлаб, 20% субсидиялик тизим амал қилмоқда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍31🤝7👏4
⚡️FACEBOOK'ДАГИ ГУРУҲИМИЗДАН: Фермер шу кунларда кўпчилик дуч келаётган муаммолар ҳақида ёзмоқда:

"Қишлоқ хўжалиги вазири ҳамда Кенгашга таклиф ва мурожаат:

Кенгаш суғуртам масаласида тушинтириш берса яхши бўлар эди. Суғурта ташкилотлари суғурталанаётган предметнинг, кредит суммасининг 5 фоизи миқдорида суғурта мукофоти ечиб олмоқда, бу қонунийми?

Агар суғурталанган сумма муддатидан олдин тўлаб берилса, суғурта суммасининг қолган қисми суғурта қилдирувчига қайтарилиши керакми, йўқми?

Шу масала ҳам Рақобат қўмитаси томонидан ўрганиб чиқилиши керак, акс ҳолда фермерларнинг пахта, ғалла, томчилатиб суғориш тизими учун суғурта тўловлари бир неча юз миллионларга чиқиб боряпти. Ушбу масалани ўрганиб чиқилиб, хулоса берилишида амалий ёрдам берилишини сўраймиз.

Суғурта шартномасини банклар тайёрлаб, кредит чиқиш, чиқмаслилига боғлаб ўтиришган бўлса фермерлар суғурта суммасининг фоизи чегарасини қаердан билади, банкларда бундан моддий манфаат борлигини хеч ким инкор эта олмайди. Лекин, суғурта суммасининг энг юқори ва энг паст чегараси белгиланган бўлиши керакку, банклар шу суғурта ташкилоти ва шунчага суғурта қилинмаса кредит чиқмайди деб турса фермер додини кимга айтиши керак?

Рақобат қўмитаси текширса млрдлаб ўғирлик ва коррупция аниқланиши мумкин шу йўналишда. Бу йўналишда коррупцияга йўл қўйиб келаётганлар аниқланиб, жиноий жавобгарликка тортилиши керак, бунинг учун фермерлар бирлашиб, кенгаш орқали Бош прокуратура ва Рақобат қўмитасига шикоят йўллаши мақсадга мувофиқ бўлади.

Кластерлар сақловда турган ва биржада сотилган ғаллани вақтинча сақлаш ва ортиб жўнатиш харажатлари учун тоннасига 1 млн сўмдан ортиқ пул ушлаб қолаётганлиги хақида хабарлар келяпти, бу борада кластерларга кўрсатма хат жўнатиб, ортиқча ушлаб қолинган маблағларни фермерларга қайтариш масаласи хам кўриб чиқилиши шарт, кластерлар томонидан фермерларни хўрлаш ишларига барҳам берилиши керак".

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍29💯3🔥2👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ФАРҒОНАДА ФЕРМЕРГА НИСБАТАН ВАҲШИЙЛИК: Ўз ҳақини кластерга сўраб борган Риштонлик фермернинг айтишича, у шафқатсизларча калтакланган!

🔹Жабрланувчига маслаҳат:
Жиноят ҳақида гапирилган видео ИИБга ариза ўрнини босмайди. У фақат қўшимча далил бўлиши мумкин. Аризани расмий ёзма ёки шу ётган ҳолингизда электрон шаклда беришни кечиктирманг!

‼️Ҳокимликдан айбдорларга нисбатан зудлик билан қонуний чоралар кутамиз!

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😱49💯7🔥6👏1
⚡️ФЕРМЕР МУРОЖААТИГА ФЕРМЕРЛАР КЕНГАШИНИНГ РАСМИЙ МУНОСАБАТИ: Суғурта ташкилотлари фаолиятини ўрганиш лозим!

Ижтимоий тармоқларда
FERMER.UZ орқали пахта ва ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжалиги раҳбари Агробанк орқали суғурта ташкилотлари суғурта предметнинг, кредит суммасининг 5 фоизи миқдорида суғурта мукофоти ечиб олинаётганлиги, суғурталанган сумма муддатидан олдин тўлаб берилса ҳам суғурта суммасининг қолган қисми суғурта қилдирувчига қайтарилмаётганлиги, фермерларнинг пахта, ғалла, томчилатиб суғориш тизими учун суғурта тўловларига бир неча юз миллионлаб маблағи ушлаб қолинаётганлигидан норозилигини билдирган.

Бу ҳолатлар фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи тижорат банклари ва суғурта ташкилотларининг иқтисодий фаолиятни амалга оширишда афзалликларга эга бўлишига, бошқа хўжалик юритувчи субъектларга ва фермерларга зарар етказадиган ёки зарар етказиши мумкин бўлган инсофсиз рақобатга олиб келиши мумкин.

Шу боис, Ўзбекистон фермерлари кенгаши 2025 йил 30 июль куни Рақобат қўмитасига пахта ва ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларига Агробанк филиаллари орқали суғурта ташкилотлари билан шартномалар туздирилишини ўрганиш, суғурта хизматлари учун ортиқча ундирилган маблағларни фермер хўжаликларига қайтарилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

🔹Каналимиздаги мурожаат ҳаволаси:
https://t.iss.one/fermer_uzbekistan/8606

🔹🔹🔹🔹🔹

⚡️КАСАЛХОНАДАГИ ФЕРМЕР МУРОЖААТИ БЎЙИЧА: Ҳеч бир ҳолат эътиборсиз қолдирилмайди!

Ижтимоий тармоқларда “Фарғонада фермер ҳақини сўрагани учун калтакланди. ҳозир касалхонада, лекин ҳеч ким қарамаяпти” номли эълон қилинган мақоладан кўринишича, Фарғона вилояти Риштон туманидаги “Қаҳрамон” ғалла кластерининг аъзоси, “Рошидон юксалиш” фермер хўжалиги раҳбари ўзининг хаққини сўрагани учун оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилганини маълум қилган. Жабрланувчи, 44 ёшли фермернинг айтишича, у 2024 йилда топширган ғалла ҳосили учун ҳақ сўраганидан сўнг, кластер раҳбари ва унинг қариндошларидан иборат 10 киши томонидан калтакланганлигини, воқеа 28 июлдан 29 июлга ўтар кечаси юз берганлиги, ҳозирда шифохонада ётқизилгани, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳеч қандай ёрдам кўрсатмаётгани маълум қилинган.

Каналимиздаги видео ҳаволаси: https://t.iss.one/fermer_uzbekistan/8607

Бу каби ҳолатлар мамлакатимизнинг халқаро имижига ўзининг салбий таъсирини кўрсатади.

Шу боис, Ўзбекистон фермерлари кенгаши 2025 йил 30 июль куни Бош прокуратурага “Рошидон юксалиш” фермер хўжалиги раҳбари Тожибоев Абдурашиднинг тан жароҳатлари сабабларини аниқлаш юзасидан судга оид тиббий экспертизаси тайинланишида ҳамда айбдор шахсларнинг жавобгарлик масаласини кўриб чиқилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди, дейилади хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍44💯9🤝3👏2
⚡️СУВ ОЛИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ: Уни бузганларга жарималар қўлланилади.

Сув олиш тартибининг бузилиши молиявий санкциялар қўлланганидан кейин 1 йил ичида такроран содир этилганда, ушбу молиявий санкциялар 5 баравар миқдорда қўлланади.

Сув кодексига кўра, балиқ хўжалиги, саноат, энергетика ва хўжалик-маиший эҳтиёжлар учун сув олиш тартиби юридик шахслар томонидан бузилганда, уларга нисбатан қуйидаги миқдорларда жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланади, жумладан:

- сувдан фойдаланувчилар белгиланган лимитдан ортиқ олган ҳар минг куб метр сув учун – БҲМ 20 фоизи;

- сувдан фойдаланувчилар сув олиш шартномалари тузилмаган ҳолда олган ҳар минг куб метр сув учун – БҲМ 30 фоизи;

- сувдан фойдаланувчилар сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозланмаган ҳолда олган ҳар минг куб метр сув учун – БҲМ 5 фоизи;

- сув хўжалигининг фойдаланувчи ташкилотлари, сув етказиб берувчи ташкилотлар ва сувдан фойдаланувчилар сувдан махсус фойдаланишга доир рухсатномасиз олган ҳар минг куб метр сув учун – БҲМ 40 фоизи.

Сув олиш тартибининг бузилиши молиявий санкциялар қўлланганидан кейин 1 йил ичида такроран содир этилганда, ушбу молиявий санкциялар 5 баравар миқдорда қўлланади.

Айни пайтда 1 БҲМ – 375 минг сўм, дейилади хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😱184🔥4🙏2
⚡️ЎЗБЕКИСТОНДА "РАҚАМЛИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ" ПЛАТФОРМАСИ ИШГА ТУШИРИЛАДИ: Эндиликда фермер нима экишни ўзи ҳал қилиши айтилмоқда. Агродронлардан фойдаланиш хизмати ишга туширилиши кўзда тутилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев 31 июл куни қишлоқ хўжалигида космик маълумотлардан фойдаланиш ва рақамлаштириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди. Матбуот хизматининг таъкидлашича, бу кеча бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишининг мантиқий давоми. Йиғилишда соҳани рақамлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Таъкидланишича, ҳозир фермерлар ер, кредит, субсидия ва агрохизматлар бўйича 30 дан ортиқ платформадан фойдаланяпти. Буни осонлаштириш учун улар бирлаштирилиб, «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси ишга туширилади.

Энди даласига нима экишни фермернинг ўзи ҳал қилади. Буни платформага ҳам унинг ўзи киритади. Натижада асосий, такрорий ва тўқсонбости экинлар миқдори олдиндан кўринади. Бу озиқ-овқат хавфсизлиги, нарх-наво барқарорлиги ва деҳқонларнинг даромадида жуда муҳим.

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров бошчилигида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича комиссия тузилиши белгиланди. Етишмаётган маҳсулотни кўпайтириш учун имтиёзли кредит ва субсидия берилади.

Соҳада учувчисиз аппаратлардан фойдаланиш ҳам режалаштирилмоқда. Кузда 100 дан зиёд замонавий дрон олиб келинади. Мутасаддиларга хусусий секторни жалб этиб, фермерларга дронлар ёрдамида хизматларни йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берилди.

Қайд этилишича, Иқлим ўзгариши ва сув тақчиллигидан келиб чиқиб, мамлакатда кам сув талаб қиладиган янги навлар ва агротехнологияга ўтилмоқда. Лекин экинларни суғоришда сув сарфи меъёри ҳозирги ҳақиқатдаги талабга жавоб бермаслиги кўрсатиб ўтилди. Гидромодул районлаштириш ёндашуви ҳам эскирган. Оқибатда каналлар охирида жойлашган 3 мингдан зиёд фермерга сув етиб бормаяпти.

Қишлоқ ва сув хўжалиги тизимидаги илмий институтларни жалб қилган ҳолда суғориш меъёри ва гидромодул районлаштиришни тўлиқ янгилаш вазифаси қўйилди.

Фермерлар сарфлаётган сувнинг ҳалигача аниқ ҳисоби йўқлиги қайд этилиб, бунинг барча босқичларини рақамлаштириш, сувнинг контурма-контур ҳисобини юритиш зарурлиги таъкидланди.

Сув омборлари сиғими ҳам лойиҳавий қуввати бўйича ҳисобланиб келинар эди. Сўнгги икки йилда 60 та йирик сув омбори илк бор батиметрик таҳлилдан ўтказилди. Лойқа чўккани сабабли айримларининг сиғими камайгани аниқланди.

Шу боис барча сув омборларига «ақлли» ҳисоблагичлар ўрнатиб, сув миқдорини онлайн кузатиш, улардаги лойқани камайтириш вазифалари кўрсатиб ўтилди.

«Ер билан сув қишлоқ хўжалигимиз тақдирини ҳал қилувчи масала», — деди Шавкат Мирзиёев.

Сомонпояларни ёқишга чек қўйишнинг қонуний асосларини яратиш зарурлиги айтилди.

Космик тадқиқотларда қурилиш, кадастр, норуда конлари, ўрмон ва яйлов ерлари бўйича ҳам таҳлиллар борлиги таъкидланиб, вазирлар ва ҳокимларга уларни ўрганиб, режалар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди, дейилади хабарда.


🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍32🤝5🔥3💯2