Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.89K subscribers
4.72K photos
524 videos
42 files
2.42K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Риштон туманида 4-сектор томонидан олиб борилаётган амалий ишлар

"Фарғона ТВ"
Дўстлик кўчасига 83 та бетон симёғочлар ўрнатилди

Риштон тумани Сўхобод МФЙ Дўстлик кўчасида ўрнатилган электр симёғочлар эскиргалиги боис куз-қиш мавсумида мунтазам равишда электр таъминотида узилишилар бўлиб келганди. Ушбу муаммони ҳал этиш учун маҳалла фаоллари 4-секторга мурожаат этишгач, муаммога ижобий ечим топилди: масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда Дўстлик кўчасига 83 та бетон симёғочлар ўрнатилди. Натижада, у ерда яшовчи 1300 нафардан ортиқ аҳолининг электр муаммоси ҳал этилди.
Фарғоналик тадбиркорларга ҚҚСни қоплаш шаклида
22,7 млрд. сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди


Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасига жорий йил 1 августдан 9 октябргача умумий миқдори 80,7 млрд. сўм бўлган 132 та ариза келиб тушди. Шундан 99 та ариза ҳозирга қадар кўриб чиқилган бўлса, 33 таси кўриб чиқиш жараёнида. Ўрганиб чиқилган аризалардан 58 таси қаноатлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига юборилиб, cолиқ тўловчиларнинг банк ҳисоб-варақларига 22,7 млрд.сўм миқдоридаги маблағлар қайтариб берилди.

Агар солиқ даври охирида ҚҚС бўйича ҳисобланган солиқ суммаси бюджетга тўлаш учун ҳисобга олинган солиқ суммасидан кўп бўлса, унда ҚҚСни қоплаш (қайтариш) билан боғлиқ вазият юзага келади. Ушбу маблағларни солиқ тўловчи ўзига қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

❗️Эслатиб ўтамиз, амалдаги солиқ қонунчилигига кўра, давлат солиқ идораларига ҚҚСни қоплаш ёки қайтариш бўйича солиқ тўловчи томонидан ариза келиб тушгач, 2 хил муддатда – ариза берилган кундан бошлаб 7 кундан ёки 60 кундан кечиктирмай кўриб чиқилади.

Тезлаштирилган тартибда, яъни 7 кундан кечиктирмай йирик солиқ тўловчилар, дипломатик ваколатхоналар, банк кафолатига эга шахсларга, экспортчи корхоналарга, маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчиларига ("0" ставка) ва солиқ мониторинги иштирокчиларига қайтарилади. Қолган барча солиқ тўловчиларга 60 кундан кечиктирмай қайтарилади.
#солиқ_ҳисоботлари

🗓 Эслатма ❗️Агар солиқ мажбуриятини бажариш муддатининг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, шундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади. Шу сабабли 2020 йил 12 октябрь

сентябрь ойи учун:

🍾🚬 акциз солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 292-моддаси биринчи қисми, Солиқ кодексининг 293-моддаси биринчи қисми);

🏢 айланмадан солиқ тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи йиллик суммасининг 1/12 қисми миқдорида бўнак тўловларни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 417-моддаси олтинчи қисми);

🏞 айланмадан солиқ тўловчи бўлмаган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғи йиллик суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 432-моддаси биринчи қисми);

📃Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 133-моддаси ўн иккинчи қисми).

IV чорак учун:

🏞айланмадан солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғи йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 432-моддаси биринчи қисми).
——————————————
#налоговая_отчетность

🗓 Напоминаем ‼️ Если последний день срока исполнения налогового обязательства приходится на выходной (нерабочий) день, днем окончания срока считается следующий за ним первый рабочий день.
В связи с этим 12 октября 2020 года последний день

за сентябрь:

🍾🚬 представления расчета и уплаты акцизного налога
(часть первая статьи 292 Налогового кодекса, часть первая статьи 293 Налогового кодекса);

🏢 уплаты авансовых платежей налогоплательщиками, не являющимися плательщиками налога с оборота по налогу на имущество в размере
1/12 части годовой суммы налога
(часть шестая статьи 417 Налогового кодекса);

🏞 уплаты налогоплательщиками, не относящимися к плательщикам налога с оборота, земельного налога за земли несельскохозяйственного назначения в размере 1/12 части годовой суммы налога
(часть первая статьи 432 Налогового кодекса);

📃представления Центральным депозитарием ценных бумаг в Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан информации о зарегистрированных им и инвестиционными посредниками сделках
с акциями
(часть двенадцатая статьи 133 Налогового кодекса).

за IV квартал:

🏞 уплаты налогоплательщиками, плательщиками налога с оборота, земельного налога за земли несельскохозяйственного назначения в размере 1/4 части годовой суммы налога
(часть первая статьи 432 Налогового кодекса);

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Ер ва мол-мулк солиқларини ўз вақтида тўлашни унутманг! Тўлов муддати яқинлашмоқда, бор-йўғи 3 кун қолди.
Қўштепа туманидаги икки корхона “Намунали солиқ тўловчи” сифатида эътироф этилди

Хабарингиз бор, айни пайтда мамлакатимизда давлат солиқ хизмати органлари “Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида иш олиб бормоқдалар. Ушбу шиор остида солиқ тўловчилар билан яқиндан ҳамкорлик фаолияти тўхтаб қолган тадбиркорларнинг фаолиятини қайта йўлга қўйишдан тортиб, мавжуд муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиб, ҳар томонлама кўмаклашишда намоён бўлмоқда. Пировардда эса солиқ тўловчилар билан самарали тизим йўлга қўйилганлиги давлат бюджетига тушумларнинг барқарор бўлишига хизмат қилмоқда.

Мисол учун, биргина Қўштепа туманида солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича 2020 йил 9 ойлик белгиланган режа амалда 103 фоизга бажарилишига эришилди. Бунда, албатта, давлат бюджетига барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаб келаётган тумандаги инсофли солиқ тўловчиларнинг ҳиссаси каттадир.

Сармозор маҳалласида жойлашган автомобилларга сиқилган газ қуйиш фаолияти билан шуғулланувчи “Автогаз сервис” хусусий корхонаси ана шундай инсофли солиқ тўловчилардан. Эътироф этиш жоиз, давлат бюджетига белгиланган солиқларни ўз вақтида тўлаб келаётган ушбу корхона бошқаларга ҳам ўрнак бўлмоқда. Айни пайтда мазкур корхонада 60 нафардан ортиқ фуқаронинг бандлиги таъминланган.

Қўштепа туманида жойлашган яна бир корхона "SHARQ RAVON" МЧЖ ҳам инсофли солиқ тўловчилардан эканлигини эътироф этиш жоиз. Пойабзал кийимлари ишлаб чиқарувчи ушбу корхонада хам 30 нафардан ортиқ фуқаро меҳнат қилмоқда.

“Автогаз сервис” ва "SHARQ RAVON" корхоналари бюджет тўловларини ўз вақтида камчиликларсиз амалга ошираётганлиги сабабли Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан “Намунали солиқ тўловчи” сифатида эътироф этилдилар.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошлоқ тумани давлат солиқ инспекцияси, 4-сектор томонидан амалга оширилаётган ишлар

"Фарғона ТВ"
#Солиқ_ҳисоботлари

Эслатма! 2020 йил 15 октябрь

2020 йил учун:

🔹Жисмоний шахслардан олинадиган ер ва мол-мулк солиқларини тўлашнинг охирги куни.

III чорак учун:
🔹 айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг охирги куни
(СКнинг 470-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмлари);

сентябрь ойи учун:
🔹меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари бўйича амалга оширилган харажатлар тўғрисида маълумотларни Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими ҳисобда турган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларига етказишнинг охирги куни
(рўйхат рақами 2836, 2016 йил 3 ноябрь, 16-банди);

сентябрь ойи учун:
🔹ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш, шунингдек ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(СКнинг 389-моддаси биринчи қисми, 407-моддаси тўртинчи ва бешинчи қисмлари);
‼️Бугун, 1⃣5⃣ октябрь жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиғи тўловининг охирги куни.
4-сектор кўмагида трансформатор ўрнатилди

Тошлоқ тумани 4-сектор ҳудудида жойлашган Ҳамрак МФЙ Тол кўчасида яшовчи аҳоли электр тармоғидаги мунтазам узилишлар сабаб янги трансформатор ўрнатиб беришни сўраб секторга мурожаат қилган эдилар. Тошлоқ тумани давлат солиқ инспекцияси томонидан мазкур ҳолат ўрганиб чиқилди ва масъул ташкилотлар билан биргаликда ижобий ҳал этилди. Ёз ойларида 135 та бетон симёғочлар ўрнатилиб, 1 км. узунликка электр тармоқларини тортиш ишлари бошлаб қўйилган эди. Энди эса якуний босқич – 100 кв.ли янги трансформатор ҳам ўрнатилди. Натижада, маҳалладаги 200 дан ортиқ хонадон узлуксиз электр энергиясми билан таъминланади.
#Биласизми

Солиқ органига декларация топшириш орқали контракт тўловида солиқ чегирмасидан фойдаланиш мумкин

📌 Олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўлов амалга оширилганда, тўлов қилинган қисми даромад солиғидан озод этилади.

🔰 Бунда солиқ чегирмаси ўқиш учун тўлов қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилганда тақдим этилади:

🔸 ўз маблағлари;
🔸 жисмоний шахсга тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари;
🔸 юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга қайтариш шарти билан берилган маблағлари (ссудалар).

❗️Тўлов ойлик иш ҳақидан эмас, мустақил амалга оширилганда, солиқ органига жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни топширган ҳолда солиқ чегирмасидан фойдаланиш мумкин.

Солиқ чегирмасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлаш учун қуйидагилар тақдим этилади:

🔹талаба билан олий ўқув юрти ўртасида тўловли-контракт асосида ўқитиш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси;

🔹тижорат банки билан таълим кредитини олиш учун тузилган шартнома (шартномалар) нусхаси;

🔹олий ўқув юртлари ҳисоб рақамига пул маблағларини мустақил тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

🔹паспорт нусхаси ва таълим олувчининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн_брифинг

📹Бугун АОКА штабида Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Музаффар Юсуф Назаров иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

📣Унда ♻️ортиқча солиқ тўловларини ҳисоблашнинг янги тизими,📊солиқ имтиёзлари ва бошқа мавзулар юзасидан келиб тушган саволларга жавоб берилди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқ_ҳисоботлари

Бугун, 2020 йил 20 октябрь

III чорак учун:

🔹ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг охирги куни (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.04.2020 й ПФ-5978-сонли Фармони 4-бандининг б) кичик банди);

🔹фойда солиғи ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг охирги куни (СКнинг 339-моддаси бешинчи қисми);

сентябрь ойи учун:

🔹ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(СКнинг 454-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмлари);

🔹солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар томонидан (бундан айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар мустасно) йиллик солиқ суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида тўлашнинг охирги куни (СКнинг 448-моддаси учинчи қисми);

🔹норезидентларнинг даромадларидан олинадиган фойда солиғи суммалари бўйича солиқ ҳисоботи солиқ агенти томонидан тақдим этишнинг охирги куни
(СКнинг 355-моддаси биринчи қисми);

🔹агар сентябрь ойида дивидендлар ва фоизлар ҳисобланган бўлса, дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг охирги куни (СКнинг 345-моддаси бешинчи қисми).

🔹ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг охирги куни (СКнинг 273-моддаси биринчи ва иккинчи қисмлари);