Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.97K subscribers
4.71K photos
522 videos
41 files
2.41K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
#солиқчи_кўмакчи
#клиентоориентированность

Ортиқча солиқ тўловларини ҳисоблашнинг янги тизими

Ортиқча солиқ тўловларини бошқа турдаги солиқ қарзларига сингдириш амалиёти соддалаштирилди.

Эски тизимдаги 8️⃣ босқичли жараёнда ♻️ тадбиркорлик субъектларининг 1️⃣0️⃣ кундан ортиқ ⌛️вақти сарфланган.

🌀2020 йил 1 октябрдан мутлақо янгича тизим ⚙️ишга туширилди:

❇️жараён тўлиқ автоматлаштирилиб, инсон омили иштироки чекланиши оқибатида коррупцион муҳитни олиб ташлаш имкони яратилди;
❇️ортиқча солиқ тўловларини бошқа турдаги солиқ қарзларига сингдириш муддати бир кунгача қисқартирилди.

👉Янги тизим афзалликлари ҳақида батафсил

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Жисмоний шахсларга ер солиғи бўйича берилган имтиёзларга ўзгартириш киритилди

2020 йил 5 октябрда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-640-сон Қонуни қабул қилинди. (https://lex.uz/docs/5029489)

Ҳужжатда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига жисмоний шахсларнинг ер солиғи бўйича имтиёзлари тўғрисида ўзгартириш киритиш назарда тутилган. Солиқ кодексининг 436-моддасида ушбу солиқ имтиёзи берилган ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами тоифалари келтирилган. Энди Солиқ кодексининг 436-моддаси биринчи қисмининг 5-банди қуйидаги янги таҳрирда баён этилмоқда:

«5) боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар. Ота ва онадан бири ёхуд ота-она вафот этган кўп болали оилалар солиқ солиш мақсадида боқувчисини йўқотган кўп болали оилалардир. Ушбу имтиёз Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси асосида берилади».

Тўрт нафар ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган боласи бўлган оилалар ер солиғидан озод этилади. Бунда, агар тўрт нафар ва ундан ортиқ болаларидан бир нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида (ўрта махсус ва профессионал, олий таълим) таълим ташкилотларида ўқиётган ҳамда йигирма икки ёшга тўлмаган бўлса, бу оила ҳам кўп болали оила деб ҳисобланади ва ер солиғи имтиёзидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикасининг 640-сон Қонунига мувофиқ “қўп болали оила” атамасининг таърифи Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига киритилди. ( Оила кодекси, 4-1 модда)
#қонун_лойиҳаси
#законопроект

regulation.gov.uz порталига "Яширин иқтисодиётни кескин қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳаси жойлаштирилди.

Мақсад:
❇️ тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун тенг рақобат шароитларини яратиш;
❇️ тартиб-таомилларни автоматлаштириш ва солиқ қонунчилигига риоя қилиш тартибини соддалаштириш.

⚠️ 23 октябргача таклифлар билдириш, шарҳлар қолдириш ва фикр билдириш мумкин.
____________________________

❗️На портале regulation.gov.uz опубликован проект Указа Президента Республики Узбекистан «О мерах по кардинальному сокращению теневой экономики».

Цель:
❇️ создание равных конкурентных условий в предпринимательской деятельности;
❇️ автоматизация процедур и упрощение соблюдения налогового законодательства.

⚠️Внести предложения, оставить комментарии и поделиться мнением можно до 23 октября.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
4-сектор ҳудудидаги эҳтиёжманд оилага 9 мингта ғишт етказиб берилди

Риштон тумани Воҳим қишлоғида яшовчи Санобар Азизова хонадони 4-сектор томонидан ўрганилгач, “темир дафтар”га киритилган бўлиб, айни дамда яшаш шароити ва моддий аҳволи у қадар мақтагулик эмас. “Биздан қандай ёрдам”, дея сектор вакиллари сўраганларида С.Азизова уйини қайта таъмирлаш учун ёрдам сўради. Унинг мурожаатига кўра, ушбу хонадонга бир қанча қурилиш материаллари, хусусан, 9 мингта хом ғишт етказиб берилди.
Yer va mol-mulk soliqlarini o'z vaqtida to'lashni unutmang! Bor-yo'g'i 6 kun qoldi!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Риштон туманида 4-сектор томонидан олиб борилаётган амалий ишлар

"Фарғона ТВ"
Дўстлик кўчасига 83 та бетон симёғочлар ўрнатилди

Риштон тумани Сўхобод МФЙ Дўстлик кўчасида ўрнатилган электр симёғочлар эскиргалиги боис куз-қиш мавсумида мунтазам равишда электр таъминотида узилишилар бўлиб келганди. Ушбу муаммони ҳал этиш учун маҳалла фаоллари 4-секторга мурожаат этишгач, муаммога ижобий ечим топилди: масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда Дўстлик кўчасига 83 та бетон симёғочлар ўрнатилди. Натижада, у ерда яшовчи 1300 нафардан ортиқ аҳолининг электр муаммоси ҳал этилди.
Фарғоналик тадбиркорларга ҚҚСни қоплаш шаклида
22,7 млрд. сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди


Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасига жорий йил 1 августдан 9 октябргача умумий миқдори 80,7 млрд. сўм бўлган 132 та ариза келиб тушди. Шундан 99 та ариза ҳозирга қадар кўриб чиқилган бўлса, 33 таси кўриб чиқиш жараёнида. Ўрганиб чиқилган аризалардан 58 таси қаноатлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига юборилиб, cолиқ тўловчиларнинг банк ҳисоб-варақларига 22,7 млрд.сўм миқдоридаги маблағлар қайтариб берилди.

Агар солиқ даври охирида ҚҚС бўйича ҳисобланган солиқ суммаси бюджетга тўлаш учун ҳисобга олинган солиқ суммасидан кўп бўлса, унда ҚҚСни қоплаш (қайтариш) билан боғлиқ вазият юзага келади. Ушбу маблағларни солиқ тўловчи ўзига қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

❗️Эслатиб ўтамиз, амалдаги солиқ қонунчилигига кўра, давлат солиқ идораларига ҚҚСни қоплаш ёки қайтариш бўйича солиқ тўловчи томонидан ариза келиб тушгач, 2 хил муддатда – ариза берилган кундан бошлаб 7 кундан ёки 60 кундан кечиктирмай кўриб чиқилади.

Тезлаштирилган тартибда, яъни 7 кундан кечиктирмай йирик солиқ тўловчилар, дипломатик ваколатхоналар, банк кафолатига эга шахсларга, экспортчи корхоналарга, маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчиларига ("0" ставка) ва солиқ мониторинги иштирокчиларига қайтарилади. Қолган барча солиқ тўловчиларга 60 кундан кечиктирмай қайтарилади.
#солиқ_ҳисоботлари

🗓 Эслатма ❗️Агар солиқ мажбуриятини бажариш муддатининг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, шундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади. Шу сабабли 2020 йил 12 октябрь

сентябрь ойи учун:

🍾🚬 акциз солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 292-моддаси биринчи қисми, Солиқ кодексининг 293-моддаси биринчи қисми);

🏢 айланмадан солиқ тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи йиллик суммасининг 1/12 қисми миқдорида бўнак тўловларни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 417-моддаси олтинчи қисми);

🏞 айланмадан солиқ тўловчи бўлмаган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғи йиллик суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 432-моддаси биринчи қисми);

📃Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 133-моддаси ўн иккинчи қисми).

IV чорак учун:

🏞айланмадан солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғи йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 432-моддаси биринчи қисми).
——————————————
#налоговая_отчетность

🗓 Напоминаем ‼️ Если последний день срока исполнения налогового обязательства приходится на выходной (нерабочий) день, днем окончания срока считается следующий за ним первый рабочий день.
В связи с этим 12 октября 2020 года последний день

за сентябрь:

🍾🚬 представления расчета и уплаты акцизного налога
(часть первая статьи 292 Налогового кодекса, часть первая статьи 293 Налогового кодекса);

🏢 уплаты авансовых платежей налогоплательщиками, не являющимися плательщиками налога с оборота по налогу на имущество в размере
1/12 части годовой суммы налога
(часть шестая статьи 417 Налогового кодекса);

🏞 уплаты налогоплательщиками, не относящимися к плательщикам налога с оборота, земельного налога за земли несельскохозяйственного назначения в размере 1/12 части годовой суммы налога
(часть первая статьи 432 Налогового кодекса);

📃представления Центральным депозитарием ценных бумаг в Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан информации о зарегистрированных им и инвестиционными посредниками сделках
с акциями
(часть двенадцатая статьи 133 Налогового кодекса).

за IV квартал:

🏞 уплаты налогоплательщиками, плательщиками налога с оборота, земельного налога за земли несельскохозяйственного назначения в размере 1/4 части годовой суммы налога
(часть первая статьи 432 Налогового кодекса);

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Ер ва мол-мулк солиқларини ўз вақтида тўлашни унутманг! Тўлов муддати яқинлашмоқда, бор-йўғи 3 кун қолди.
Қўштепа туманидаги икки корхона “Намунали солиқ тўловчи” сифатида эътироф этилди

Хабарингиз бор, айни пайтда мамлакатимизда давлат солиқ хизмати органлари “Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида иш олиб бормоқдалар. Ушбу шиор остида солиқ тўловчилар билан яқиндан ҳамкорлик фаолияти тўхтаб қолган тадбиркорларнинг фаолиятини қайта йўлга қўйишдан тортиб, мавжуд муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиб, ҳар томонлама кўмаклашишда намоён бўлмоқда. Пировардда эса солиқ тўловчилар билан самарали тизим йўлга қўйилганлиги давлат бюджетига тушумларнинг барқарор бўлишига хизмат қилмоқда.

Мисол учун, биргина Қўштепа туманида солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича 2020 йил 9 ойлик белгиланган режа амалда 103 фоизга бажарилишига эришилди. Бунда, албатта, давлат бюджетига барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаб келаётган тумандаги инсофли солиқ тўловчиларнинг ҳиссаси каттадир.

Сармозор маҳалласида жойлашган автомобилларга сиқилган газ қуйиш фаолияти билан шуғулланувчи “Автогаз сервис” хусусий корхонаси ана шундай инсофли солиқ тўловчилардан. Эътироф этиш жоиз, давлат бюджетига белгиланган солиқларни ўз вақтида тўлаб келаётган ушбу корхона бошқаларга ҳам ўрнак бўлмоқда. Айни пайтда мазкур корхонада 60 нафардан ортиқ фуқаронинг бандлиги таъминланган.

Қўштепа туманида жойлашган яна бир корхона "SHARQ RAVON" МЧЖ ҳам инсофли солиқ тўловчилардан эканлигини эътироф этиш жоиз. Пойабзал кийимлари ишлаб чиқарувчи ушбу корхонада хам 30 нафардан ортиқ фуқаро меҳнат қилмоқда.

“Автогаз сервис” ва "SHARQ RAVON" корхоналари бюджет тўловларини ўз вақтида камчиликларсиз амалга ошираётганлиги сабабли Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан “Намунали солиқ тўловчи” сифатида эътироф этилдилар.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошлоқ тумани давлат солиқ инспекцияси, 4-сектор томонидан амалга оширилаётган ишлар

"Фарғона ТВ"
#Солиқ_ҳисоботлари

Эслатма! 2020 йил 15 октябрь

2020 йил учун:

🔹Жисмоний шахслардан олинадиган ер ва мол-мулк солиқларини тўлашнинг охирги куни.

III чорак учун:
🔹 айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг охирги куни
(СКнинг 470-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмлари);

сентябрь ойи учун:
🔹меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари бўйича амалга оширилган харажатлар тўғрисида маълумотларни Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими ҳисобда турган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларига етказишнинг охирги куни
(рўйхат рақами 2836, 2016 йил 3 ноябрь, 16-банди);

сентябрь ойи учун:
🔹ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш, шунингдек ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(СКнинг 389-моддаси биринчи қисми, 407-моддаси тўртинчи ва бешинчи қисмлари);