Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.89K subscribers
4.72K photos
524 videos
42 files
2.42K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
#Биласизми

Кўп квартирали уйлар🏢 эгаллаган ер участкалари бўйича жисмоний шахслар ер солиғи тўлайдими?

❗️Йўқ, тўламайди. Кўп квартирали уйлар эгаллаган ер участкалари солиқ солиш объекти ҳисобланмайди ва ер солиғи тўланмайди. Лекин тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун фойдаланишга ёки ижарага берилган ҳамда кўп квартирали уйларда жойлашган яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари бўйича ер солиғи тўланади (Солиқ кодексининг 434-моддаси).
#Биласизми
📄 Жисмоний шахснинг солиқ қарзини суд тартибида мол-мулкига қаратишда қарздорликнинг энг кам миқдори 1 миллион сўм этиб белгиланган.
#биласизми

Солиқ қарзи қуйидаги ҳолларда ундирилиши умидсиз, деб эътироф этилади:

👨🏻🧑🏻 жисмоний шахсларда:

👉 якка тартибдаги тадбиркор банкрот деб эътироф этилганда – қарздорнинг мол-мулки етарли эмаслиги сабабли солиқ қарзи (унинг қисми) узилмай қолганда;

👉 жисмоний шахс вафот этганда ёки вафот этган деб эълон қилинганда – унинг мол-мулки етарли эмаслиги сабабли, шу жумладан мерос давлат мулкига ўтганда, унинг солиқ қарзи узилмай қолганда;

👉 вафот этган жисмоний шахснинг меросхўри бўлмаганда ёки меросхўр мерос олиш ҳуқуқидан воз кечганда.

🏢 Юридик шахсларда:

👉 юридик шахс тугатилганда – юридик шахснинг мол-мулки етарли эмаслиги ва (ёки) шу юридик шахснинг муассислари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ва тартибда унинг солиқ қарзи (Солиқ кодексининг 91-моддасида назарда тутилган тартибда) узилмай қолганда;

👉 солиқ органи солиқ қарзини ундиришнинг белгиланган муддати ўтиши муносабати билан уни ундириш имкониятини йўқотганлиги ёки солиқ қарзини ундириш тўғрисида ариза беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклашни рад этганлиги тўғрисида суд қарори чиққанда;

👉 чет эл юридик шахси солиқ органидан ҳисобдан чиқарилганда, доимий муассасанинг мол-мулки етарли эмаслиги ва Ўзбекистон норезиденти бўлган юридик шахс томонидан тўлаш имконсизлиги сабабли солиқ қарзи тўланмаганда.

Солиқ органи қарори билан ундирилиши умидсиз деб эътироф этилганлиги сабабли ҳисобидан чиқарилган солиқ қарзи чет эл юридик шахси қайтадан ҳисобга қўйилганда ёки фаолиятини тиклаганда унинг солиқ қарзи ҳам қайта тикланади.

Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқаришда ортиқча тўловларга йўл қўйилмайди.
Шунингдек, жисмоний шахснинг умидсиз, деб топилган ёки ундируви меросхўрга қаратилган солиқ қарзига ҳисобланган пеня ва жарималар ҳам ундирилиши умидсиз деб эътироф этилади ва ҳисобдан чиқарилади.
#Биласизми?

Солиқ кодексининг 436-моддасига мувофиқ, жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан қуйидагилар озод қилинади 👉👉👉

«Ўзбекистон Қаҳрамони», Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқаролар;

уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган уларга тенглаштирилган шахслар;

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;

ёлғиз пенсионерлар. Ёлғиз ёки вояга етмаган болалари билан ёхуд ногирон боласи билан бирга алоҳида уйда яшовчи пенсионерлар ёлғиз пенсионерлар деб тушунилади;

боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар. Ота-онасидан бири ёки ота-онаси вафот этган ҳамда оилада ўн олти ёшга тўлмаган бешта ва ундан ортиқ болалари бўлган оилалар солиқ солиш мақсадида боқувчисини йўқотган кўп болали оилалардир;

Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда иштирок этганлик учун имтиёзлар оладиган фуқаролар (шу жумладан вақтинча юборилган ёки хизмат сафарига юборилган) фуқаролар;

энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар – қайта тикланадиган энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил муддатга.


Каналга уланиш учун 👉👉👉

https://t.iss.one/ferganasoliq