Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.97K subscribers
4.71K photos
522 videos
41 files
2.41K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
#солиқ_кўмакчи #мутахассис_шарҳи
**
💇🏻‍♀️ Сартарошхона очиб сартарошлик қилмоқчимисиз

🤷🏻Лекин ушбу фаолият билан шуғулланганда қанча солиқ тўлаш кераклигини билмаяпсиз

🔵 Агар Сиз сартарошхона очиб, унда ўзингиз сартарош бўлиб фаолият юритсангиз унда Сиз💇🏻“Сартарошлик хизматлари, 💅🏻маникюр, педикюр, 💆🏻‍♀️косметолог хизматлари ва шунга ўхшаш бошқа хизматлар” фаолият тури бўйича 👨🏻 якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ✔️ўтиб фаолият кўрсатишингиз мумкин (6-сонли ВМ қарори).

👉 Мазкур фаолият турини амалга ошириладиган жойидан келиб чиқиб, 2020 йил учун ҳар ойлик

📍 Тошкент шаҳрида 250 минг сўм,
📍Нукус шаҳар ва вилоят марказлари бўлган шаҳарларда 150 минг сўм,
📍бошқа шаҳарларда 100 минг сўм,
📍бошқа аҳоли пунктларида 50 минг сўм
қатъий белгиланган миқдордаги солиқ ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида яъни 223 минг сўм ижтимоий солиқлар ҳисобланади (ЎРҚ- 589 Қонун).

🦠 2020 йил 1 апрелдан 1 октябргача бўлган даврда якка тартибдаги тадбиркорлар учун **ижтимоий солиқнинг ойлик энг кам суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизига (111500 сўм) қадар камайтирилган **(ПФ-5969 Фармон)

❗️Агар ёрдамчи ҳодим ёлланса уларга алоҳида солиқ солинади.

👉 Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳам рўйхатдан ўтиб фаолият кўрсатишингиз мумкин (**ПҚ-4742-сон қарори).

👉 Ўзини ўзи банд қилган шахсларга **2020 йил учун ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар фақат базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи **(111 500 сўм) ҳажмида ижтимоий солиқ ҳисобланади.

❗️Ўзини ўзи банд қилган шахслар ёлланма ишчиларни жалб қила олмайди.

https://t.iss.one/soliqnews