Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.91K subscribers
4.72K photos
523 videos
42 files
2.42K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
#ҚҚС

📢 Ҳурматли солиқ тўловчилар!

🔄 2020 йил 30 майда ҚҚС ҳисоботини инвентаризация қилишда Давлат солиқ қўмитаси ҚҚС ҳисоботининг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан соф тушумини молиявий ҳисобот соф тушум кўрсаткичлари билан таққослади.

📁Унда 93 888 ҚҚС тўловчиларининг молиявий ҳисоботи кўриб чиқилди ва 2019 йил ва 2020 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича 18% маълумотларда тафовут мавжудлиги аниқланди. Хусусан, соф тушум кўрсаткичлари 11%да минг бараварга, 7%да эса миллион бараварга ошган (ўлчов бирлиги минг сўм бўлганда ҳисоботларда маълумотлар бирлик (сўм)да ифодаланган).

↪️ Солиқ хизмати органлари ушбу солиқ тўловчиларга бу камчиликларни тузатишга имкон беради.

☑️ Солиқ хизмати органлари келгусида бундай тафовутларни бартараф этиш учун молиявий ҳисоботлар кўрсаткичларининг ўлчов бирлигини мингдан бир (сўм) ҳисобга ўтказадилар.☝️II чорак учун молиявий ҳисоботларни тўлдиришда ушбу фактни ҳисобга олишингизни сўраймиз.

❗️Ҳисоботлар ва улардаги кўрсаткичлар инвентаризацияси давом этмоқда
#ҚҚС #НДС

Солиқ органлари сервис хизмат кўрсатиш томонга ўзгармоқда

♻️ Ўзбекистон солиқ органлари тизими таркибий тузилмасини қайта ташкил этиш бошланмоқда.

👉 Мақсад – солиқ тўловчиларга юқори сифатли хизмат кўрсатиш, шу билан тизимнинг сервисга йўналтирилганлик даражасини ошириш ва солиқ тўловчиларнинг ўз солиқ мажбуриятларини ихтиёрий ва қулай тарзда бажаришини таъминлашга эришиш.
_______________________________
https://soliq.uz/press-services/news/show/soliq-organlari-servis-hizmat-korsatish-tomonga-ozgarmoqda-
#ҚҚС #ЭҲФ

🔴 Жисмоний шахсларга товарлар накд пулда ёки терминалда сотилганда савдо пуллари ҚҚС ҳисобот шаклининг 5-иловасига қандай киритилади

🔵 Товарлар (хизматлар) назорат-касса машиналари ёки тўлов терминаллари орқали реализация қилинганда, ҳисобот даври, яъни ой якунига кўра жами сотилган маҳсулот суммаси “Бир томонлама электрон ҳисобварақ-фактура” ни танлаш орқали контерагентни маълумотларини тўлдирмасдан ҚҚС ҳисоботида шакллантирилади.
__________________

🔴 Как вносится в приложение 5 к отчету по НДС торговая выручка при продаже товаров наличкой и через терминал конечному потребителю - физическим лицам

🔵Общая сумма оборота, реализованных товаров (услуг) через контрольно-кассовые аппараты (платежные терминалы) отображается одной строкой по итогам налогового периода (месяца).
ЭСФ формируется путем выбора пункта «ЭСФ в одностороннем порядке», где не нужно заполнять данные контрагента.

https://t.iss.one/ferganasoliq
#ҚҚС #ЭҲФ

⚡️ Аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи қандай қабул қилинади


📈 Солиқ органлари томонидан аввалги 🗓даврлар учун тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси оширилган ҳолда тақдим этилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботлари ⚙️автоматик тарзда қабул қилинади.

📉 Солиқ суммаси камайишга тақдим этилган солиқ ҳисоботлари эса солиқ органлари томонидан аввал 🔍камерал солиқ текширувидан ўтказилиб, қабул қилинишини маълум қиламиз.

https://t.iss.one/ferganasoliq
#ҚҚС #ЭҲФ

⚡️ Тузатилган ЭҲФни расмийлаштириш имконияти пайдо бўлди

📝 Тузатилган ЭҲФ тоифаси хатолар мавжуд бўлган илгари расмийлаштирилган ЭҲФни 🚫бекор қилиш ва унинг ўрнига тузатилган ҳисобварақ-фактурани 🌀расмийлаштириш имконини беради.

👉 Бунинг учун «тузатувчи» тоифасини танланг, тузатмоқчи бўлган рақам ва сана, хато тўлдирилган ЭҲФнинг 24 элементдан иборат ID -рақамини киритинг.

👩🏻‍💻👨🏻‍💻Янги яратилган ЭҲФ икки томонлама тасдиқлангандан кейин, эски ЭҲФнинг ҳолати ўзгаради ва янги ЭҲФ ҚҚС ҳисоботининг реестрида акс эттирилади.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#ҚҚС #солиқ_ҳисоботлари

⚡️ҚҚС чораклик ҳисоботининг электрон шакли “my.soliq.uz” сайтига жойлаштирилди.

👩🏻‍💻 Ҳисобот шахсий кабинет орқали қуйидаги амалларни бажарган ҳолда:

👉 Солиқ ҳисоботини солиқ давридан тегишли 🗓чоракни танлаш;

👉 ҳисоботдаги 4, 5 ва 6-иловалар солиқ тўловчи танлаган чорак даври🔗 бўйича ⚙️автоматик шаклланади.

👉 «Чораклик» ҚҚСга ўтиш тартиби қандай? https://t.iss.one/soliqnews/3966

👉ҚҚС чораклик асосда ҳисоблаш ва тўлаш муддатлари https://t.iss.one/soliqnews/3922

👉 ҚҚС тўловчиларининг янги ҳуқуқлари https://t.iss.one/soliqnews/4140


Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube