Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.91K subscribers
4.86K photos
532 videos
42 files
2.48K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: 📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
#ҳамкорлик #сотрудничество

Кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Раиси Шерзод Кудбиев Туркия Республикасининг мамлакатимиздаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Олган Бекарни қабул қилди.

Асосий мақсад – Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш.

👉Батафсил
___________________________________

Укрепление многопланового сотрудничества

Председатель Государственного налогового комитета Узбекистана Шерзод Кудбиев принял вновь назначенного Чрезвычайного и Полномочного Посла Турецкой Республики Олгана Бекара.

В приоритете – укрепление многопланового и взаимовыгодного сотрудничества между Узбекистаном и Турцией.

👉 Подробнее

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Мол-мулк ва ер солиқларини масофадан туриб тўлашингиз мумкин!

Солиқ кодексига кўра, жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиқлари тенг ярмини 15 апрелга қадар тўлашлари лозим.
Айни вақтда Президент иштирокида ёшларнинг бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича видеоселектор ўтказилмоқда.

❗️Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун бир неча янгилик жорий қилинмоқда:

агар корхона ва компаниялар ёшларни ишга қабул қилса, корхоналарга ушбу ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ қайтариб берилади;

“ёшлар дафтари”га кирган талабалар корхона ва компанияларда амалиёт ўтаганда, уларга 500 минг сўмгача субсидия ажратилади;

биринчи марта ишга кирган касб-ҳунар марказлари битирувчилари 6 ойгача даромад солиғини тўлашдан озод этилади;

“Ёшлар дафтари”га кирган 5 нафардан ортиқ ишсизлар бандлигини таъминлаган тадбиркорларга давлат мулки ижараси учун 50 фоизгача имтиёз берилади;

ходимлари сонининг камида 70 фоизи “ёшлар дафтари”га кирган ёш тадбиркорларга давлат мулки аукционсиз берилади ва улардан 5 йил давомида ижара ҳақи ундирилмайди;

ёшларга тадбиркорлик фаолиятига керакли асбоб-ускуналарни харид қилиш учун 10 миллион сўмгача субсидиялар берилади;

ижарага бино олиб бизнесини бошлаётган ёшларга, бир йиллик ижара суммасининг 30 фоизигача қисми қоплаб берилади;

“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида сертификат олган ёшларга компьютерлар хариди учун “Микрокредитбанк”, “Алоқабанк” ва “Халқ банки” имтиёзли кредитлар ажратади;

“ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш, бир ойлик ҳарбий хизматни ўташ харажатлари бюджетдан тўлаб берилади.

“ёшлар дафтари”га кирганларга, қизиқишидан келиб чиқиб, хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатининг бир қисми қопланади.

1 июлдан бошлаб хусусий корхоналарда янги иш бошлаган ходимларни қайта тайёрлаш харажатининг 1 миллион сўмгача бўлган қисмига субсидия берилади.

ёшларнинг профессионал таълим мактаблари, техникумларда ўқиши учун тўланадиган контракт суммаси даромад солиғидан озод қилинади.
Назорат касса машинаси чекини бермаслик қанча миқдорда жарима солишга олиб келади?
#солиқ_ҳисоботлари
❗️Эслатма! 2021 йил 15 апрель

жисмоний
шахслар мол-мулк солиғи ва ер солиғини (ярмини) тўлашнинг охирги куни.

🟢2021 йил I чорак учун:

айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни;

(СКнинг 470-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмлари)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#расмий_муносабат

Давлат солиқ қўмитаси Раиси Шерзод Кудбиев ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан муносабат билдирди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Бешариқ туманида 4-сектор томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Бешариқ туманида 4-сектор раҳбари Аъзамжон Туронов томонидан маҳаллабай ишлаш тизими асосида фуқароларнинг муаммоларини хонадонма-хонадон ўрганиш, жойида бартараф этиш, ёшлар ва ишсиз аёлларни иш билан билан таъминлаш, тадбиркорларга кўмак кўрсатиш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда.

❇️ Хусусан, Бешариқ тумани марказида яқиндагина иш бошлаган “Beshariq Lider Tex” МЧЖда айни пайтда 80 нафардан ортиқ хотин-қизлар бандлиги таъминланган. Эътиборлиси, ишчиларнинг 21 нафари “Аёллар дафтари”да турувчи 4-сектор ҳудудидаги фуқаролар бўлиб, сектор кўмаги билан мономарказларда ўқиб сертификат олгач, ушбу корхонага ишга жойлашдилар.

❇️ Дала Ҳамид Олимжон МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Ж.Қодиров ҳам ишсиз бўлиб, “Ёшлар дафтари”га киритилган эди. Фуқаронинг қўлида ҳунари борлиги аниқлангач, истагига кўра, мебел ишлаб чиқариш мақсадида зарур дастгоҳ сотиб олиш учун имтиёзли шартларда кредит олишга кўмаклашилди.

❇️ 4-сектор раҳбари ташаббуси билан наслли қуёнчиликни ривожлантиришни мақсад қилган яна бир тадбиркор, В.Қўчқоровга ҳам кредит олишда ёрдам кўрсатилди. Натижада, 300 бош наслли куёнлар олиб келинди ва айни пайтда кўпайтириш жараёни давом этмоқда.

❇️ Ўттизомбор МФЙда “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган 5 та оиланинг ҳар бирига 40 бош парранда сектор раҳбари томонидан етказиб берилди.
#солиқ_тўловчи_календарь

🗓 Эслатма ❗️2021 йил 20 апрель

март ойи учун:

- ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 273-моддаси биринчи ва иккинчи қисмлари);

- агар март ойида дивидендлар ва фоизлар ҳисобланган бўлса, дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 345-моддаси бешинчи қисми).

- норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботи солиқ агенти томонидан тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 355-моддаси биринчи қисми);

- солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар томонидан (бундан айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар мустасно) йиллик солиқ суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 448-моддаси учинчи қисми);

- ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 454-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмлари);

2021 йил I чорак учун:

- Товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаси ойига бир миллиард сўмдан ошмайдиган солиқ тўловчилар томонидан ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 259-моддаси иккинчи қисми ва 273-моддаси биринчи қисми);

- фойда солиғининг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 339- ва 340-моддалари).

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Фарғона вилоятида онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланувчилар сони 11 мингга яқинлашди

2021 йил 1 январдан бошлаб ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) юз миллион сўмдан ошган ёки йил давомида ушбу чегаравий миқдорга етган тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтдилар.

2022 йил 1 январдан эса барча тадбиркорлик субъектлари ана шундай қурилмалардан фойдаланиши мажбурий бўлади.

Амалдаги қонунчиликка кўра, онлайн-НКМ ёки виртуал касса ўрнатилган савдо нуқталарида тўлов терминали орқали қабул қилинган тўловлар учун харидорларга иккита чектўлов терминали чеки ва онлайн касса чеки берилиши шарт❗️

Онлайн касса чеклари одатдагидан QR коди ва харид (хизмат) ҳақидаги бошқа маълумотлар мавжудлиги билан фарқ қилади. Шунингдек, улар Давлат солиқ қўмитасининг ютуқли чек ўйинлари иштирокчиси ҳисобланади.

Сиз ўз бизнесингизга онлайн касса тизимини киритишни истасангиз, Давлат реестрига киритилган онлайн НКМ ва виртуал кассалардан фойдаланинг.