Forwarded from Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
#Расмий_муносабат
#ўзини_ўзи_банд_қилиш
Меҳнат муҳожирлари: мажбурият эмас янги имконият
📌 Президентимизнинг ПҚ-4829-сонли қарорига мувофиқ 2021 йил 1 январдан бошлаб хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлар ўзини ўзи банд қилган шахсларга тенглаштирилгани сабабли, интернет тармоқларида меҳнат муҳожирлари учун солиқ жорий этилаётганлиги тўғрисида нотўғри маълумотлар тарқалмоқда.
👉 Ушбу хабарлар юзасидан Давлат солиқ қўмитаси ўз муносабатини билдиради. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 369-моддасига мувофиқ ўзини ўзи банд қилган шахслар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади.
❗️Ўзини ўзи банд қилган шахслар ўзига пенсия ҳисобланиши ва иш стажига эга бўлиши учун Пенсия жамғармасига ИХТИЁРИЙ РАВИШДА ижтимоий солиқ тўлаши мумкин, бу 2020 йил учун энг камида БҲМнинг 50% миқдорида белгиланган, бу ҳозирги вақтда 111 500 сўмни ташкил этади.
📎 Шу билан бирга, агар чет элда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар Ўзбекистонда пенсия ва иш стажига эҳтиёж сезмаса, унда Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўлашнинг ҳожати йўқ.
✅Ушбу чора меҳнат муҳожирларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, келажакда уларни моддий ҳимоя қилиш кафолати бўлиб хизмат қилади.
ДСҚ Матбуот хизмати
Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#расмий_муносабат
Давлат солиқ қўмитаси Раиси Шерзод Кудбиев ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан муносабат билдирди.