Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.89K subscribers
4.73K photos
524 videos
42 files
2.42K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси мажлислар залида “Диний экстремизм ва терроризмни олдини олиш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда давлат солиқ хизмати органлари ходимлари ҳамда масъул идоралар вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда ижтимоий тармоқлар орқали ҳижрат ва жиҳодга чорловчи турли маърузаларни эшитиб, Туркия орқали Суриядаги террорчилик ҳаракатига қўшилишни мақсад қилган адашган ёшларни Ватанимизга қайтарилганлиги ҳақида “Адашганлар қисмати” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Давра суҳбатида мобил алоқа воситалари ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурганлиги ва бу орқали ислом динини ниқоб қилган ҳолда ёшларимизни тўғри йўлдан адаштирувчи турли хабарлар тарқатилаётганлиги, бундай жараёнлардан огоҳ бўлишимиз зарурлиги таъкидланди.

Тадбир сўнггида мамлакатимиздаги тинч ва осойишта ҳаётнинг қадрига етиш ва шукр қилиш, амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқур англаган ҳолган юрт тараққиётига ҳисса қўшиш ҳар бир фуқаронинг Ватан олдидаги бурчи эканлиги айтиб ўтилди.
🗣Эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари учун солиқ имтиёзлари

📝Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2016 йил 26 октябрда қабул қилинган ПФ-4853-сон Фармонининг 3 ва 4-бандларига асосан эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари киритилган инвестициялар ҳажмига қараб 3 йилдан 10 йилгача ер солиғи, фойда солиғи, юридик шахслар мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўловидан озод этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги “Алоҳида солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш тўғрисида”ги ПФ-6011-сон Фармони билан, ПФ-4853-сон Фармонининг 3-бандига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган👉

Киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ, 2020 йил 1 октябрга қадар эркин иқтисодий зоналар иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонунида белгиланган тартибда алоҳида солиқлар, шунингдек, божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилган (2020 йил 17 февралдаги ЎРҚ-604-сон Қонун).

Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-604-сон Қонуни 39-моддасига асосан эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари солиқ бўйича имтиёзлардан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида назарда тутилган тартибда фойдаланади.

Солиқ кодексининг 473-моддасига асосан эркин иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига киритилган инвестициялар ҳажмига қараб, мол-мулк солиғидан, ер солиғидан ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланган муддатга озод қилиш тарзида солиқ имтиёзлари берилади.

Солиқ кодексининг 75-моддаси тўртинчи ва бешинчи қисмларига асосан солиқ имтиёзлари Солиқ кодекси билан тақдим этилади. Бунда айрим солиқлар бўйича солиқ имтиёзлари, қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқдан ташқари, ушбу модданинг олтинчи қисми қоидаларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан фақат белгиланган солиқ ставкасини кўпи билан 50 фоизга камайтириш тарзида ва кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин.

Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб, ЭИЗ иштирокчилари:

2020 йил 1 январдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон Фармони билан белгиланган муддатга қадар мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан солиқ имтиёзларни қўллаш ҳуқуқига эга.

2020 йил 1 октябрга қадар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон Фармони билан фойда ва айланмадан олинадиган солиқлар бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш ҳуқуқига эга.
#солиқчи_кўмакчи #клиентоориентированность

1 апрель – декларация топширишнинг охирги муддати!

Жисмоний шахслар – Ўзбекистон Республикаси резидентлари ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай жами йиллик даромадлари тўғрисида декларация тақдим этиши лозим.

👉 Батафсил
________________________________

1 апреля – крайний срок подачи декларации!

Физические лица – резиденты Республики Узбекистан подают декларацию о совокупном годовом доходе не позднее 1 апреля года, следующего за отчетным.

👉 Подробнее

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошланғич касаба уюшмасининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди

Тадбирда Фарғона вилояти ДСБ бошлиғи биринчи ўринбосари М.Маматханов, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар кенгаши раиси Б.Азимов ва бошланғич ташкилотда ҳисобда турадиган касаба уюшмаси аъзолари иштирок этди.

Йиғилишда Фарғона вилояти ДСБ бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси Б.Эрматов сўзга чиқиб, янги тартибга кўра Фарғона вилояти ДСБ ходимлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси тузиш ҳамда унинг таркибига туман (шаҳар) ДСИ ва Фарғона солиқ техникуми киритилиши белгиланганлиги маълум қилди. Шу муносабат билан, Фарғона вилояти ДСБ бошланғич касаба уюшмасини Фарғона вилояти ДСБ ходимлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси таркибига кириш таклифини билдирди.

Шунингдек, тадбирда касаба уюшмаси аъзолари томонидан Фарғона вилояти ДСБ ходимлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси Конференциясига 8 нафар делегатлар ҳам сайланди.
#Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармасидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали вилоят Давлат солиқ бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси Солиқ назорати бўлими Камерал солиқ текширувлари шўъбаси давлат солиқ бош инспектори;

— Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси Солиқ назорати бўлими Камерал солиқ текширувлари шўъбаси давлат солиқ бош инспектори;

— Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси Солиқ назорати бўлими солиқ аудити шўъбаси давлат солиқ инспектори;

— Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси Солиқ назорати бўлими Камерал солиқ текширувлари шўъбаси давлат солиқ катта инспектори.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 13 мартдан 22 мартгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

📝 Эслатма: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомнинг 7-бандида жиноят содир этганлиги учун илгари судланган фуқаролар уларга нисбатан жазо қўлланилганлигидан, судланганлик ҳолати тугалланганлигидан ёки олиб ташланганлигидан ва амнистия акти қўлланилганлигидан қатъи назар давлат солиқ хизмати органларига хизматга қабул қилинмаслиги белгиланган.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

🔷 Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.iss.one/vacancy_argos
#солиқ_календари

❗️Эслатма! 2021 йил 15 март

🗓февраль ойи учун:

меҳнатда майибланиш♿️ ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари бўйича амалга оширилган харажатлар тўғрисида маълумотларни Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими ҳисобда турган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларига етказишнинг охирги куни
(рўйхат рақами 2836, 2016 йил 3 ноябрь, 16-банди);

ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш, шунингдек ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(СКнинг 389-моддаси биринчи қисми, 407-моддаси тўртинчи ва бешинчи қисмлари).
4-сектор раҳбари Сўх туманида маҳаллабай ишлаш тизими асосида олиб борилаётган ишлар билан танишди

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Шукурулло Нисбатхонов Сўх туманида бўлиб, сектор ҳудудида маҳаллабай ишлаш тизими асосида олиб борилаётган ишлар билан танишди, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтар”ларининг юритилишини кўздан кечирди.

Шунингдек, сектор раҳбари шу куннинг ўзида Сўх тумани ДСИ мамурий биносида ҳам бўлиб, ходимларнинг бевосита иш жойида фаолиятлари ва яратилган шароитлар билан танишди. Шу билан бирга, инспекция биносида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечириб, зарур топшириқлар ва кўрсатмалар берди.
#ер_солиғи_ставкалари #15_апрель

2021 йилда жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари (Фарғона шаҳри учун)

❗️2021 йил учун жисмоний шахслардан олинадиган ер ва мол-мулк солиқларининг тенг ярмини жорий йил 15 апрелга қадар тўлашни унутманг!
#декларация

1 апрель – даромадлар тўғрисида декларация топширишнинг охирги муддати!
#солиқ_аудити #налоговый_аудит

Апрелдан солиқ аудити: бу кимларга тааллуқли?

📈Солиқ органлари ҳалол тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда бизнесда тенг рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида солиқ тўлашдан қасддан бўйин товлаётган, яъни фаолиятида юқори хавф даражаси аниқланган айрим хўжалик субъектларида Солиқ кодекси нормалари асосида солиқ аудити ўтказишни бошламоқда.

👉Солиқ аудити ўтказиш босқичлари ҳақида батафсил

👉Солиқ аудити ўтказишга номзод корхоналар рўйхати

___________________________________

Налоговый аудит с апреля: кого он коснется?

📈 Для поддержки добропорядочных предпринимателей и формирования равной конкурентной среды, в соответствии с нормами Налогового кодекса в отношении некоторых хозяйствующих субъектов, в деятельности которых выявлен высокий риск уклонения от уплаты налогов, государственные налоговые органы начинают налоговый аудит.

👉 Подробнее об этапах проведения налогового аудита

👉 Список предприятий для проведения налогового аудита

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram