Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.89K subscribers
4.72K photos
524 videos
42 files
2.42K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
4-сектор раҳбари Қувасойда маҳаллабай тизими асосидаги ишларни ўрганди

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Шукурулло Нисбатхонов маҳаллабай тизими асосида ташкил этилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Қувасой шаҳрида бўлди.

Сектор раҳбари Найман, Бўстон ва Валик МФЙларга бориб, маҳаллаларда “Темир дафтар”, “Ёшлар” ва “Аёллар” дафтарларининг юритилиши, ишсизлар бандлини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Шунингдек, Қувасой шаҳрини маҳаллабай тизимда ривожлантириш мақсадида 4 та сектор кесимида ташкил этилган иқтисодий комплекснинг малакали 5 нафар, жами 20 нафар ходимларидан иборат “бошқарув офиси”га ташриф буюрди. Маҳаллага бириктирилган ходимлари билан бирга жойлардаги шароитни таҳлил қилиб, таклиф этилаётган лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш жараёнини ўрганди.
Секторлар фаолиятини баҳолаш тизими жорий этилмоқда

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали билан ҳамкорликда барча шаҳар ва туманлар 4-сектор котиблари учун семинар ташкил этилди.

Тадбир “Фарғона вилоятида секторлар фаолиятини баҳолаш (рейтинг) тизимининг жорий этилиши” мавзусида бўлиб, унда рейтинг тизими таркибидаги 14 та индикаторлар, уларнинг шаклланиш манбаси ва масъул ташкилотлар ҳақида ахборот берилди.

Шунингдек, сектор раҳбарлари фаолияти кўрсатилган индикаторлардан келиб чиқиб, ҳар ой якуни бўйича яхши, қониқарли ва қониқарсиз тарзда баҳоланиши бўйича тушунтиришлар берилди.
⚠️⚠️⚠️

❗️Уважаемые налогоплательщики, для улучшения качество обслуживания просим перейти по ссылке ниже и заполнить опросник.

_

❗️Ҳурматли солиқ тўловчилар, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида қуйидаги ҳавола орқали сўровномани тўлдириб беришингизни илтимос қиламиз:

https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSfe-g4Ro6tLII59Ri-cEj4XDYX8Vqnoe-yGQ1UiOJ81lWK2hg/viewform?usp=sf_link
#солиқчи_кўмакчи
#клиентоориентированность

📢 Солиқ тўловчилар диққатига ❗️

Жорий йилнинг 18 февралидан бошлаб Давлат солиқ қўмитаси ва барча ҳудудий давлат солиқ бошқармаларида "Солиқчи- кўмакчи – налоговик-помощник" тамойили асосида мутахассислардан иборат ишчи гуруҳлари ташкил этилганлигини маълум қиламиз.

👉
Ҳудудлар кесимида мутахассислар рўйхати билан танишинг
————————————————-
📢 Вниманию налогоплательщиков ❗️

С 18 февраля 2021 года во всех государственных налоговых управлениях, как и в Государственном налоговом комитете, в соответствии с принципом «Налоговик – помощник» – «Солиқчи кўмакчи» сформированы рабочие группы.

👉 Список специалистов с контактами по регионам.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Жорий йилнинг 18 февралидан бошлаб Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасида "Солиқчи - кўмакчи" тамойилига асосан фаолият юритувчи ва барча саволларга жавоб беришга масъул мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилганлигини маълум киламиз.

Мазкур ишчи гуруҳлари тадбиркорлик субъектларига ҚҚС билан боғлик масалалар, хусусан тўланиши керак бўлган солиқларни камайтириб кўрсатиш, ҚҚСни ноқонуний ҳисобга олиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг фаолиятидаги бошқа муаммолар ечими юзасидан маслаҳатлар беради.

Юзага келган барча муаммоли масалаларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан Сиз мутахассисларга давлат солик бошкармасига ташриф буюрган ҳолда ёки куйида келтирилган телефон рақамларига қўнғироқ қилган ҳолда тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин.

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати
Олтиариқ туманида 4-сектор раҳбари ташаббуси билан футбол мусобақаси ўтказилди

Олтиариқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ихтиёр Султонов ташаббуси билан ўтказилган мусобақада сектор ҳудудидаги 10 МФЙнинг ёшлари иштирок этди.

Муросасиз кечган бахсларда Устоз, Қаҳрамон ва Зилҳа МФЙларнинг ёшлари совриндорлар сафидан жой олдилар ва уларга сектор раҳбарининг эсдалик совғалари топширилди.
Ноқонуний нақдлаштириш схемаси
Ноқонуний нақдлаштириш схемаси
Харид чекини талаб қилинг! Фарғона шаҳар марказидаги Chevrolet Spark сизники бўлиши мумкин!

Қандай дейсизми? Бу жуда осон ва мутлақо БЕПУЛ – савдо нуқталарида амалга оширган харидингиз учун касса чекини талаб қилинг ва ютуқли ўйинлар иштирокчисига айланинг!

Иштирок этиш учун👉

Агар сизга QR-кодли чекларни сканер қилиш қулай бўлса унда SOLIQ, PAYME ёки CLICK мобил иловаларидан фойдаланинг.

Хоҳишингизга қараб, чекнинг 12 сондан иборат фискал белгисини 1077 рақамига SMS тарзида юборишингиз ҳам мумкин.

Рўйхатдан ўтказиш муваффақиятли якунлангандан сўнг, Сиз ютуқли ўйин иштирокчисига айланасиз.

Шошилинг, вақт оз қолмоқда. 2021 йилдаги иккинчи тираж 25 февраль куни соат 18:00 да «O‘zbekiston» телеканали орқали жонли эфирда бўлиб ўтади.

📌 25 та қимматбаҳо совринлар – маиший техника, мобил телефон, санаторияга йўлланма, пул мукофотлари ва супер ютуқ - Chevrolet Spark автомобили ўйналади.

Ўйин шартлари ҳақида батафсил👉
https://soliq.uz/press-services/news/show/yutuqli-chek-oyinlari-
#солиқчи_қўмакчи #клиентоориентированность

94 фоиз ҳолатда ҚҚС суммасини ноқонуний хисоб (зачет)га олиш факти тасдиқланди

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг мурожаатлари асосида фаолияти шубҳали деб топилган корхоналар билан амалга оширилган битимларни ўрганиб чиқиш учун тезкор равишда камерал солиқ текширувлари ташкил этилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 20 февраль ҳолатига республикамиз бўйича жами 2 358 та корхонада 528,5 млрд.сўмлик асоссиз хисоб (зачет)га олинган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) суммаларига аниқлик киритиш бўйича камерал солиқ текширувлари якунланди.

Натижада:
2 216 та, яъни 94 фоиз корхонада (492,8 млрд. сўм) «сохта» операцияларни амалга ошириш фактлари тасдиқланди;

57 та, яъни 2,4 фоиз (8,1 млрд.сўм) ташкилотда ҚҚС суммасини ноқонуний хисоб (зачет)га олиш факти қисман тасдиқланди;

85 та, яъни назорат тадбирлари ўтказилган 3,6 фоиз солиқ тўловчилар томонидан 27,6 млрд. сўмлик ҚҚС суммасини тўғри ҳисоб (зачет)га олганлиги ҳолатлари бўйича асословчи хужжатлар тақдим этилди. Шу сабабли улардан ортиқча олинган маблағларни қайтариш бўйича тезкор жараёнлар бошланди.

Шунингдек, камерал солиқ текширувлари жараёнида 118 та корхоналар томонидан ҚҚС суммасини тўғри ҳисоб (зачет)га олиш билан боғлиқ йўл қўйилган бошқа ҳуқуқбузарликлар хам аниқланиб, уларга нисбатан 5,3 млрд.сўмлик солиқлар қўшимча ҳисобланди.

Мурожаатларни кўриб чиқиш давом этмоқда.
______________

В 94 % факт незаконного зачета сумм НДС подтвердился

На основе обращений налогоплательщиков для изучения сделок, осуществленных с сомнительными предприятиями, Государственными налоговыми органами организуется ускоренная камеральная проверка.

В частности, по состоянию на 20 февраля текущего года для внесения ясности в необоснованный зачет сумм налога на добавленную стоимость (НДС) в размере 528,5 млрд.сумов камеральная налоговая проверка завершена на 2 358 предприятиях по республике.

В итоге:
на 2 261, то есть 94 %, предприятии факт осуществления «фиктивных» сделок (492,8 млрд.сумов) подтвержден;

на 57, то есть 2,4 % предприятиях (8,1 млрд.сумов) факт незаконного зачета сумм налога на добавленную стоимость подтвердился частично;

85 предприятий, то есть 3,6 % налогоплательщиков, представили документы, подтверждающие зачет сумм НДС в размере 27,6 млрд. сумов. По этой причине в их отношении запущена процедура ускоренного возврата излишне взысканных средств.

Также, в процессе камеральной налоговой проверки у 118 предприятий при зачете сумм НДС обнаружены допущения других правонарушений, в их отношении произведен перерасчет налогов на 5,3 млрд.сумов.

Рассмотрение обращений продолжается

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқчи_қўмакчи #клиентоориентированность

ҚҚС «сохта» операциялари: қайси соҳада қонунбузарликлар кўпроқ?

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг мурожаатлари асосида фаолияти шубҳали деб топилган корхоналар реестридаги 396 та тадбиркорлик субъекти билан амалга оширилган битимларни ўрганиб чиқиш учун тезкор равишда камерал солиқ текширувлари ўтказилмоқда.

Ушбу масалалар юзасидан ҳар бир ҳудудда ишчи гуруҳлари ташкил этилган. (боғланиш учун – https://t.iss.one/soliqnews/5604; https://soliq.uz/press-services/news/show/hurmatli-soliq-tolovchilar-2-3)

Ҳозиргача шубҳали корхоналар билан «сохта» операцияларни амалга оширган 7 990 та тадбиркорлик субъекти аниқланди. Ушбу ноқонуний операциялар –
🔹қурилиш соҳасида – 35% (201,9 млрд сўм),
🔹савдо соҳасида – 25% (467,8 млрд сўм),
🔹ишлаб чиқариш соҳасида – 18% (96,7 млрд сўм),
🔹хизмат кўрсатиш соҳасида14% (69,5 млрд сўм)
🔹бошқа йўналишларда – 8% (83,5 млрд сўм)ни ташкил этди.

Хусусан, жорий йилнинг 21 февраль ҳолатига республикамиз бўйича жами 2 534 та корхонада 534,6 млрд сўмлик асоссиз ҳисоб (зачет)га олинган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) суммаларига аниқлик киритиш бўйича камерал солиқ текширувлари якунланди.
Натижада –

«Сохта» операциялар фактлари (498,9 млрд сўм) тасдиқланди:
– қурилишда 943 та тадбиркорлик субъекти (93,5 млрд сўм);
– савдода 658 та тадбиркорлик субъекти (271,8 млрд сўм);
– хизмат кўрсатишда 293 та тадбиркорлик субъекти (30,6 млрд сўм);
– ишлаб чиқаришда 344 та тадбиркорлик субъекти (42 млрд сўм).

ҚҚС суммасини ноқонуний ҳисоб (зачет)га олиш факти айрим ҳолларда қисман тасдиқланди (8,1 млрд сўм):
– қурилишда 22 та тадбиркорлик субъекти (3,2 млрд сўм);
– савдода 23 та тадбиркорлик субъекти (4,1 млрд сўм);
– хизмат кўрсатишда 8 та тадбиркорлик субъекти (507 млн сўм);
– ишлаб чиқаришда 3 та тадбиркорлик субъекти (254,6 млн сўм).

ҚҚС суммасини тўғри ҳисоб (зачет)га олинганлиги бўйича 27,6 млрд сўмлик асослантирувчи ҳужжатлар тақдим этилди. Бунга асосан ортиқча маблағларни қайтариш юзасидан тезкор жараёнлар бошланди:
– қурилишда 27 та тадбиркорлик субъекти (3,5 млрд сўм);
– савдода 31 та тадбиркорлик субъекти (11,8 млрд сўм);
– хизмат кўрсатишда 11 та тадбиркорлик субъекти (1,1 млрд сўм);
– ишлаб чиқаришда 11 та тадбиркорлик субъекти (9,7 млрд сўм).

Камерал солиқ текширувлари жараёнида 118 та корхона томонидан ҚҚС суммасини тўғри ҳисоб (зачет)га олиш билан боғлиқ бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳам аниқланиб, уларга нисбатан 5,3 млрд сўмлик солиқлар қўшимча ҳисобланди:
– қурилишда 37 та тадбиркорлик субъекти (2,7 млрд сўм);
– савдода 57 та тадбиркорлик субъекти (2,1 млрд сўм);
– хизмат кўрсатишда 11 та тадбиркорлик субъекти (317,4 млн сўм);
– ишлаб чиқаришда 12 та тадбиркорлик субъекти (42,8 млн сўм).

Мурожаатларни кўриб чиқиш давом этмоқда.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Фойдаланилмаётган объектлар мулкдорларига қўлланадиган таъсирчан солиқ механизмлари