Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.88K subscribers
4.73K photos
524 videos
42 files
2.43K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
Марғилонда вилоят учта сектори раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди

Бош вазирнинг Фарғона вилоятидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ташаббуси билан жорий йилнинг 2 июль куни вилоят прокурори Бахтиёржон Исмоилов, вилоят ИИБ бошлиғи Дониёр Тошхўжаев ва вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Шукурулло Нисбатхонов ҳамда вилоятдаги Бош вазир қабулхонаси мудири Иброҳим Турғунов Марғилон шаҳрида тадбиркорлар учун навбатдаги сайёр қабул ўтказишди.

Вилоятнинг Марғилон ва Фарғона шаҳарлари, Тошлоқ, Қўштепа ҳамда Ёзёвон туманларидаги фаолият олиб бораётган тадбиркорларни ҳамда ўз ишини ташкил этишни режа қилаётган ташаббускорларни таклиф этган ҳолда ўтказилган қабулда банк кредити олишга кўмаклашиш, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ёки йўлга қўйиш учун ер майдони ва бўш бино-иншоотлар ажратилишида ёрдам бериш, солиқ тўловлари билан боғлиқ енгиллик тақдим этиш ҳамда тадбиркорлик билан боғлиқ бошқа қатор мурожаатлар кўриб чиқилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#солиқчи_кўмакчи #солиқ_ҳисоботлари

📹 Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тўлдириш тартиби бўйича видеоқўлланма

Telegram I Facebook I Instagram I Veb-sayt
Айни вақтда Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасида бошқарма бошлиғи Ш.Нисбатхонов ҳамда барча шахсий таркиб ходимлари оммавий равишда коронавирусга қарши вакцина олишмоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, вакцина инсон танасида касалликка қарши иммунитетни ишлаб чиқишга кўмак берувчи хавфсиз ва самарали восита саналади. Касаллик пайдо бўлганидан кейин уни даволашдан кўра, эмлаш орқали касалликларнинг олдини олиш мақсадга мувофиқ.
#қонунчиликдаги_янгиликлар

Транспорт воситалари учун утилизация йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан транспорт воситалари учун утилизация йиғимини ундириш, қайтариш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Транспорт воситаларининг маҳаллий ишлаб чиқарувчиси ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай солиқ органига, фақат Ўзбекистонда сотиш учун ишлаб чиқарилган транспорт воситалари бўйича утилизация йиғими ҳисоб-китобларини электрон шаклда тақдим этади ва сотилган транспорт воситалари бўйича утилизация йиғимини тўлайди.

Экспорт бозорларида сотиш учун ишлаб чиқарилган автомобиллар маҳаллий ишлаб чиқарувчи томонидан ички бозорга сотилган тақдирда, ишлаб чиқарувчи ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмай утилизация йиғимини тўлайди.

❇️Утилизация йиғими 100% миқдорида даромадлар бўйича ғазначилик шахсий ҳисобварағига тушади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#фискал_институт

Фискал институт талабалари учун янги имтиёзлар белгиланди

Маълумки, 2021/2022 ўқув йилидан Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институтга қабул бошланди. Имтиҳонларни муваффақиятли топшириб институт талабаси бўлганлар учун бир қатор рағбатлантириш чоралари назарда тутилган.

🔸 Фискал институтга тўлов контракт асосида қабул қилинган талабалар ихтиёрий равишда COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши эмланган бўлса, уларга шартнома (контракт) тўлови учун 10 % чегирма берилади.

🔸Ётоқхонага эҳтиёжи бўлган барча талабалар учун замонавий қулайликларга эга бўлган талабалар турар жойи бепул берилади.

🔸Институт талабалари учун тўланадиган стипендия юртимиздаги бошқа олий ўқув юртларига нисбатан юқори миқдорда тўланади. Хусусан, таълим шакли кундузги бўлган барча бакалавриат талабалари учун бериладиган стипендиянинг энг кам миқдори 600 минг сўм этиб белгиланди.

🔸Фискал институт талабалари учун яна бир муҳим янгилик – кундузги таълим шакли бўйича кириш имтиҳонларида энг яхши натижа қайд этган 50 нафар талабага Давлат солиқ қўмитасининг махсус стипендияси тайинланади. Ушбу имтиёзга эга бўлган талабаларга оширилган миқдорда 1 миллион сўм стипендиялар берилади.

Фискал институт талабаси бўлишига шошилинг ва my.dtm.uz сайтидан регистрациядан ўтинг!

Батафсил маълумотни www.fiin.uz сайтидан олиш мумкин.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МХИК

tasnif.soliq.uz сайтида сиз излаётган маҳсулот ёки хизмат учун МХИК топилмаган тақдирда:

👉Сайтдан “Агар маҳсулотингизни топмаган бўлсангиз уни қўшишингиз мумкин” бўлимини танлаб қаторларни тўлдиринг ва юбориш тугмасини босинг;

👉мазкур сайтнинг пастки қисмидаги чат орқали мурожаат қолдиринг;

👉 1198 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб МХИК топилмаганлиги тўғрисида хабар беринг.

Мурожаат қолдирилгач, маҳсулот ёки хизмат учун идентификация код яратилиб, 24 соат ичида tasnif.soliq.uz сайтига жойлаштирилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқчи_кўмакчи
#онлайн_НКМ

Онлайн-НКМ ва виртуал касса орқали амалга оширилган реализациялар учун “Имтиёз” қўллаш имконияти яратилди


⚙️ Жорий йилнинг апрель ойидан онлайн-НКМ ва виртуал кассалардан қабул қилинган онлайн чек маълумотлари асосида айланмадан олинадиган солиқ ва қўшилган қиймат солиғи ҳисоботларидаги маълумотларни автоматик шакллантириш механизми жорий қилинди.

Янги функция онлайн-НКМ ёки виртуал касса орқали реализация қилинган имтиёзли товарлар (хизматлар) миқдорини ва имтиёз турларини солиқ ҳисоботида акс эттириш имконини беради.

🔄 my.soliq.uz порталида солиқ тўловчининг шахсий кабинетида “ЮШ онлайн-НКМ ва виртуал касса маълумотлари” бўлимида “Имтиёз” менюсини танлаб имтиёз тури, суммаси ва номини қўшиш мумкин.
#инфографика

Ўзбекистонда солиқ ислоҳотлари (2016-2020 йиллар)


Солиқ ислоҳотлари солиқ солишда номутаносибликни ва адолатсиз солиқ юкини бартараф этиш, шунингдек, бизнесни маъмурий босимдан халос этиш имконини берди. Ислоҳотлар солиқ хизмати органларини хизмат кўрсатувчи ташкилотга айлантиришни ҳам ўз ичига олади.

▪️Фуқаролар учун 8% миқдорида суғурта бадали бекор қилинди, ижтимоий солиқ ва даромад солиғи ставкалари 12 фоизга пасайтирилди.

📈Натижада солиқ тўловчилар сони ошди
▫️юридик шахслардан олинадиган ер солиғи тўловчилари 37,9 баробар
▫️сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилари 36,5 баробар,
▫️ҚҚС тўловчилари 17,3 баробар
▫️фойда солиғи тўловчилари 15,2 баробар
▫️акциз солиғи тўловчилари 8,8 баробар ошди.

Telegram I Facebook I Instagram I Veb-sayt
“Таксист”лар ҳам энди якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолият олиб боришлари мумкин
 
Фарғона вилояти давлат солиқ хизмати ходимлари Фарғона шаҳридаги аҳоли гавжум жойлар, бозорлар ва савдо комплекслари ҳамда хизмат кўрсатиш объектларида бўлиб, ишчи хизматчиларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, “таксистлик” фаолияти билан шуғулланиб келаётган фуқароларга Президентимизнинг 2021 йил 7 майдаги “Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори тушунтириб борилмоқда.
 
Мазкур қарорга биноан 2021 йил 15 майдан бошлаб «таксист»лар ҳам энди якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолият олиб боришлари мумкин.
#солиқчи_кўмакчи

📢 Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ахборот хабари

Солиқ мажбуриятларини бажариш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва давлат хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида солиқ ҳисоботларини тақдим этиш муддатларини бузганлик учун молиявий санкциялардан озод қилиш тўғрисида маълум қиламиз.

Хусусан, ЖШШИР дан фойдаланишга босқичма-босқич ўтиш ва электр таъминоти тизимидаги узилишлар солиқ органларининг ахборот тизимлари фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши натижасида тизимда юзага келган носозликлар сабабли жорий йил II чорак учун айланмадан олинадиган солиқ ҳамда июнь ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботларини 2021 йил 16 июлгача тақдим этмаган солиқ тўловчиларга нисбатан жарималар қўлланилмайди❗️
___________________________________________
#клиентоориентированность

📢 Информационное сообщение Государственного налогового комитета Республики Узбекистан

В целях создания благоприятных условий для исполнения налоговых обязательств и повышения качества представления государственных услуг, сообщаем об освобождении от штрафных санкций за нарушение сроков представления налоговой отчетности.

В частности, в связи с поэтапным переходом на использование ПИНФЛ и вследствие негативного влияния на работу информационных систем налоговых органов систематических перебоев в подаче электроэнергии, к налогоплательщикам, не представившим по 16 июля налоговые отчеты по налогу с оборота за II квартал, а также по налогу на доходы физических лиц и социальному налогу за июнь месяц 2021 года, штрафные санкции применяться не будут❗️


Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ЭРИ

ЭРИ калитини ЖШШИР билан олиш мумкин

Солиқ тўловчи (жисмоний шахс)ларнинг идентификация рақамини (СТИР) беришни бекор қилиш муносабати билан солиқ тўловчиларни солиқ органларида рўйхатга олиш ЖШШИР – жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами орқали амалга оширилади.

Жумладан, жисмоний шахслар электрон рақамли имзо (ЭРИ) калитини Давлат солиқ қўмитаси рўйхатдан ўтказиш марказининг давлат хизматлари расмий веб-сайти https://e-imzo.uz дан ЖШШИРни киритган ҳолда олишлари мумкин.

❗️e-imzo.uz сайтида ЭРИ 📝 сертификатини масофадан туриб олиш бўйича қўлланма билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
👉 https://dls.yt.uz/e-imzo/instruction_online_ecp_uz.pdf

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram