Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.97K subscribers
4.71K photos
522 videos
41 files
2.41K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
4-сектор раҳбари Қувасой шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ш.Нисбатхонов ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида 4-сектор масъул этиб бириктирилган Қувасой шаҳрида бўлди.

Дастлаб шаҳардаги барча сектор штабларига ташриф буюриб, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ҳамда “Темир дафтар” лардаги фуқаролар ва уларни доимий иш билан таъминлаш, тадбиркорликка ўқитиш, ижтимоий ҳимоя қилиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар билан танишди ҳамда зарур тавсиялар берилди. Шу билан бирга, Пакана МФЙда ташкил этилган касбга ўргатиш марказида тикувчилик ҳунарини ўрганаётган ишсиз аёллар билан ҳам суҳбатлашиб, уларни расмий бандлигини таъминлаш ва доимий даромадга эга бўлишлари учун қилинадиган ишлар бўйича ахборот берилди.

Шундан сўнг 4-сектор раҳбари шаҳар халқ таълими бўлимида бўлиб, таълим соҳасида эришилаётган ютуқлар ва кузатилаётган камчиликлар, соҳадаги муаммолар билан танишди. Шунингдек, Қувасой шаҳар марказий стадионида мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган футбол мусобақасига ҳам ташриф буюриб, ёшлар билан учрашди.

Шу куннинг ўзида ДСБ бошлиғи “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида “Қувасой наслли парранда” МЧЖда ҳам бўлди ва тадбиркор Турғунбаев Тохиржон билан очиқ мулоқот қилди. Маълум қилинишича, айни пайтда корхона бир ойда 135 тонна товуқ гўшти ҳамда 2,5 миллион дона тухум етиштириш салоҳиятига эга. Сектор раҳбари уларни қийнаётган муаммолар билан танишди ҳамда солиқ идораларининг эшиклари тадбиркор учун доимо очиқлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, 4-сектор раҳбари Қувасой шаҳрида янги қурилаётган кўп қаватли уйлар ҳамда ташкил этилаётган кичик саноат зоналари ва таклиф этилаётган лойиҳалар ҳамда уларга ер ажратиб бериш жараёни билан танишди.
Солиқ хавфлари қандай таҳлил қилинади?

📌Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиблари белгиланди.

Унга кўра, солиқ хавфларини таҳлил қилиш ва солиқ ҳуқуқбузарликларини аниқлаш “Солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш” (Таҳлика-таҳлил) автоматлаштирилган дастурий маҳсулоти ёрдамида амалга оширилади.

Ушбу дастур ривожланган давлатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда Давлат солиқ қўмитаси томонидан Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ жорий этилди. Дастур солиқ органларининг ички ва ташқи маълумотларини умумлаштирган ҳолда автоматик режимда ишлайди.

Дастурдан кутилаётган асосий натижа – бу солиқ қонунчилигига риоя этилишини таъминлаш бўлиб, кичик хато ва камчиликларга йўл қўйган солиқ тўловчиларга уларни тўғрилашга ёрдам беришдир.

Дастур қандай ишлайди?

Дастур қонун ҳужжатларида тақиқланмаган турли манбалардан олинган маълумотларни таҳлил қилади. Масалан, солиқ ва молиявий ҳисоботлар, солиқ тўловчиларнинг шахсий ҳисобварақлари карталарида акс эттирилган маълумотлар, ўтказилган солиқ текширувлари материаллари, жисмоний ва юридик шахсларнинг солиққа оид ҳуқуқбузарлик фактлари тўғрисида гувоҳлик берадиган мурожаатлар, статистика органлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ва бошқа манбалардан олинган маълумотлар.

Дастур орқали солиқ хавфи даражаси солиқ хавфи мезонлари асосида 1 дан 100 гача балл бериш йўли билан аниқланади. Бунда, солиқ тўловчиларни сегментлаш қуйидагича тоифаланади👉

81 баллдан 100 баллгача тўплаган солиқ тўловчилар - юқори хавф (қизил йўлак) ҳисобланиб, уларга солиқ аудити тайинланади;

30 баллдан 80 баллгача тўплаган солиқ тўловчилар ўрта хавф (сариқ йўлак) бўлиб, уларга камерал солиқ аудити тайинланади;

1 баллдан 29 баллгача тўплаган солиқ тўловчилар паст хавф (яшил йўлак) бўлиб, уларга назорат тадбири тайинланмайди.

Натижада солиқ мажбуриятини бажармаслик ва (ёки) тўлиқ бажармаслик эҳтимоли аниқланади. Бундай эҳтимол, яъни таҳликали ҳолат бюджетга солиқлар ва йиғимлар тўланмаслигига ва (ёки) тўлиқ тўланмаслигига олиб келиши мумкин

Тахлилий маълумотлар солиқ хавфи даражасига қараб йиғилади ва ҳудудлар кесимида таҳлил қилиниб, даражаларга ажратилган ҳолда ҳудудий солиқ органларига автоматлаштирилган тарзда етказилади. Агар хавф даражаси кичик бўлса ва дастур солиқ тўловчи хато қилганини, атайин солиқ тўлашдан бўйин товлашга уринмаганини кўрсатса, у ҳолда ҳудудий солиқ органлари хизмати ходимлари солиқ тўловчига ҳисоботни тузатишда ёрдам беради. Бошқа вазиятларда солиқ тўловчининг хавф даражасидан келиб чиққан ҳолда, камерал ёки аудит солиқ текшируви режалаштирилади.
#Биласизми?

Солиқ органлари солиқ текширувларининг қуйидаги турларини ўтказади👉

🔵 камерал солиқ текшируви;
🔵 сайёр солиқ текшируви;
🔵 солиқ аудити.
Қандай ҳолларда солиқ тўловчилар солиқ органи мансабдор шахсларини солиқ текширувини ўтказиш учун ҳудудга ва жойларга қўймасликка ҳақли?

📌Сайёр солиқ текширувлари ёки солиқ аудитини ўтказишда солиқ тўловчилар қуйидаги ҳолларда солиқ органи мансабдор шахсларини солиқ текширувини ўтказиш учун ҳудудга ва жойларга қўймасликка ҳақли, агар👉

🔹сайёр солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги буйруқ белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ва буйруқ нусхаси солиқ тўловчига берилмаган бўлса, солиқ тўловчи уни олишдан бош тортган ҳоллар бундан мустасно;

🔹текширувчи мансабдор шахс текширувни тайинлаш тўғрисидаги буйруқда кўрсатилмаган, ўз хизмат гувоҳномасини кўрсатмаган бўлса;

🔹солиқ текширувини ўтказишнинг буйруқда кўрсатилган муддатлари бошланмаган ёки ўтиб кетган бўлса.
2021 йилдан бошлаб солиқ қонунчилигига киритилган ўзгаришлар тарғиботи барча шаҳар ва туманларда олиб борилмоқда

2021 йил 1 январдан жорий этилган солиқ сиёсатидаги асосий ўзгаришларни тадбиркорлар ва кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Фарғона шаҳар давлат солиқ инспекцияси томонидан семинар ташкил этилди.

Тадбирда вилояти давлат солиқ бошқармаси ва ДСИнинг масъул ходимлари, тадбиркорлар, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Семинарда маърузачилар қонунчиликка киритилган ўзгаришлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтдилар.

Хусусан, 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб бошқа турдаги сувни тежайдиган суғориш (ёмғирлатиб, дискрет ва бошқа (шу жумладан, томчилатиб) технологияларини жорий этилган ерлар – сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган ойнинг бошидан эътиборан беш йил муддатга ер солиғини тўлашдан озод этилиши таъкидланди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилоятида солиқ кодексига киритилган асосий ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича семинар ташкил этилди

Янгиликлар24, Ўзбекистон24
#солиқчи_кўмакчи #онлайн_НКМ

🗄"Онлайн-НКМ ва виртуал касса маълумотлари" интерактив хизмати ҳақида биласизми

📧 my.soliq.uz солиқ тўловчининг шахсий кабинетида онлайн НКМ ва виртуал касса фойдаланувчилар учун бир қатор интерактив хизматлар жорий қилинган.

Жумладан фойдаланувчи:

Кассалар рўйхати;

Ҳар бир чоп қилинган чеклар тўғрисидаги маълумот;

Ҳар бир касса ёки шохобча кесимидага исталган давр оралиғидаги кунлик реализацияси тўғрисидаги маълумотлар;

Z-ҳисоботлар тўғрисидаги маълумотлар;

Маҳсулотлар кесимида маълум бир касса ёки шохобчанинг исталган давр оралиғидаги реализациялари тўғрисидаги маълумотларни шакллантириши мумкин.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#онлайн_НКМ
#онлайн_ККМ

Биринчи галда – адолат

Давлат солиқ қўмитасига онлайн-назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларга хизмат кўрсатганлик учун тўловларнинг миқдори 2021 йил бошидан бошлаб оширилганлиги юзасидан тадбиркорлик субъектларидан кескин норозилик ва шикоятлар келиб тушмоқда.

👉 Ушбу масалага ДСҚнинг муносабати қандай?

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#қонунчиликдаги_янгиликлар

📌2021 йил 1 январдан мулкчилик шаклидан қатъий назар барча хўжалик юритувчи субъектлар учун асосий воситаларни ҳар йиллик мажбурий қайта баҳолаш бекор қилинди.
#қонунчиликдаги_янгиликлар

Қишлоқ хўжалигида, шу жумладан балиқ етиштиришда сув ресурсларини ҳисобга олиш воситалари мавжуд эмаслиги ва фойдаланиладиган сув ресурсларининг ҳақиқий ҳажмини аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, солиқ базаси сувдан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш соҳасидаги ваколатли орган томонидан тасдиқланган сув ресурслари истеъмолининг нормативларига кўра аниқланади.
#ютуқли_ўйинлар
Ютуқли чек ўйинларининг 2021 йилдаги илк тиражи 30 январь куни ўтказилади

Ўтган йилнинг энг оммабоп ижтимоий лойиҳаси 2021 йилда ҳам давом этади – ютуқли чек ўйинлари-2021нинг биринчи тиражи 30 январь, шанба куни соат 18:00 да «O‘zbekiston» телеканали орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади.

Ютуқли чек ўйинларида қуйидаги совринларни ютиб олиш мумкин🎁🎁🎁:


🔹5 дона💰 пул мукофоти;
🔹3 дона 🖥телевизор;
🔹3 дона ❄️кондиционер;
🔹3 дона🔥газ плитаси;
🔹3 дона 📱уяли алоқа телефони;
🔹3 дона«Хумсон» санаториясига йўлланма;
🔹4 дона 🚲 велосипед.

Супер ютуқ – Chevrolet Spark 🚘 автомобили.

👉 Батафсил https://soliq.uz/press-services/news/show/yutuqli-chek-oyinlarining--yildagi-ilk--tirazhi-sanasi-malum-boldi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
4-сектор раҳбари Шукурулло Нисбатхонов ёшлар билан юзма-юз суҳбат қуриш, муаммоларига қулоқ тутиш ва жойида бартараф этиш мақсадида қувасойлик ёшлар билан учрашди.

"Фарғона24"
#ютуқли_ўйинлар
#призовые_игры

Давлат солиқ қўмитаси 2021 йилда ўтказиладиган ютуқли чек ўйинлари бўйича энг кўп учрайдиган саволларга жавобларни тақдим этади.

👉Жавоблар билан танишинг

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#савол_жавоб

Агар ўзини ўзи банд қилган шахс ўз меҳнат фаолиятини тўхтатса, бу ҳақида солиқ идораларини хабардор қилиши керакми?

Агар ўзини ўзи банд қилган шахс ўз меҳнат фаолиятини тўхтатса, у ўз фаолиятини тўхтатгунига қадар давлат солиқ хизмати органига фаолиятни тўхтатиш тўғрисидаги билдиришномани махсус мобил илова ёки шахсий кабинет орқали юборади.

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан олинган ўзини ўзи банд қилган шахснинг фаолияти вақтинчалик тўхтатилганлиги тўғрисидаги билдиришнома ўзини ўзи банд қилган шахс меҳнат фаолиятини амалга оширмайдиган даврда ижтимоий солиқни тўлашни тўхтатиб туриш учун асос бўлади.
#қонунчиликдаги_янгиликлар

Йилига бир марта ижтимоий солиқ – меҳнат стажи ҳисобланиши учун қулай имконият

📌 Қуйидаги жисмоний шахслар йилига камида 1 базавий ҳисоблаш миқдорида (2021 йил 1 февралдан 245 минг сўм) ижтимоий солиқ тўласалар, меҳнат стажи ҳисобланиши имкониятига эга бўладилар. Ушбу солиқ 📆ҳисобот йилининг 1 декабригача тўланиши белгиланган.

а) ихтиёрий тартибда:

👉 ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар;
👉 меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан чет давлатларда ташкил этилган (очилган) савдо уйларида, ваколатхоналарда (шу жумладан юридик шахс ташкил этмасдан), ташкилотларда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан;

б) мажбурий тартибда:

👉 “Уста-шогирд” мактаблари ўқувчилари томонидан улар йигирма беш ёшга тўлгунига қадар ишлаган даврида;

👉 деҳқон хўжаликлари, шунингдек, майдони тўрт сотихдан кам бўлмаган деҳқон хўжалигида, томорқа ер участкасида банд бўлган ёки ушбу майдонда қорамол ёхуд эллик бошдан кам бўлмаган хонаки парранда парваришлаётган жисмоний шахслар (бунда деҳқон хўжалиги раҳбари солиқни мажбурий тартибда тўлайди, бошқа аъзолари ва кўрсатилган жисмоний шахслар эса ихтиёрий асосда тўлайди).
#ютуқли_ўйинлар
#призовые_игры

2021 йилдаги ютуқли чек ўйинларининг иштирокчилари диққатига!

💥 Бугун, 29 январь соат 12:00 да 🎁🎁🎁ДСҚ ютуқли ўйинларининг I тиражи учун чекларни рўйхатдан ўтказиш якунланади.

29 январь соат 00:00дан берилган ва 29 январь соат 12:00дан кейин рўйхатдан ўтказилган чеклар ютуқли ўйинларининг II тиражида иштирок этади.

💥Chevrolet Spark 🚘 автомобили ва бошқа қимматбаҳо 🎁🎁🎁совғаларни ютиб олинг!

Саволлар пайдо бўлдими? Эслатмага қаранг 👉https://soliq.uz/press-services/news/show/yutuqli-chek-oyinlari-

Чеклар қўйидагича рўйхатдан ўтказилади:
📌чекнинг 🧾 QR коди SOLIQ, PayMe ёки CLICK📲 иловасида сканер қилинади;

📌чекнинг 12 сондан иборат фискал белгиси 1077 рақамига SMS тарзида юборилади.

I тираж учун рўйхатдан ўтган чеклар сони 210 мингдан ошди! Аммо ғолиб бўлиш имконияти юқори - бу галги тиражларда совғалар янада кўпроқ!

⚠️ Aгар сиз чек беришни рад этиш ҳолатига дуч келсангиз, ДСҚ ишонч телефонига (71 244-98-98) мурожаат қилинг ёки SOLIQ иловасида "Soliq hamkor" тизими орқали солиқ ҳуқубузарликлари тўғрисида хабар юборинг.

⚠️ Чекларни рўйхатдан ўтказишда муаммолар юзага келганда Call-марказининг 1198 рақами ёки https://t.iss.one/DSQ_Pressa ва https://t.iss.one/ofdfmo манзилига мурожаат қилинг.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram