2021 йилдан бошлаб солиқ қонунчилигига киритилган ўзгаришлар фарғоналик тадбиркорларга етказилди
Солиқ кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳамда «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмун-моҳиятини тадбиркорлар ва кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан семинар ташкил этилди.
Тадбирда Давлат солиқ қўмитаси ва вилоят давлат солиқ бошқармасининг масъул ходимлари, тадбиркорлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Шунингдек, видеоконференция тарзида ўтказилган семинарда шаҳар ва туманлардаги студиялардан жойлардаги солиқ инспекциялари ходимлари ҳамда тадбиркорлар қатнашдилар.
Семинарда Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев сўзга чиқиб, Солиқ кодексига киритилган асосий ўзгартириш ва қўшимчалар ҳамда 2021 йилда солиқ сиёсатидаги янгиликлар ҳақида иштирокчиларни хабардор қилди.
Мисол учун, қўшилган қиймат солиғи тўловчи (ҚҚС) корхоналар доирасини кенгайтириш ҳамда ҚҚС занжирининг узилишини олдини олиш мақсадида тушум ҳажмидан қатъий назар алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пивони чакана сотиш бўйича турғун савдо шахобчалари; бозор ва савдо комплекслари ҚҚС тўловчи корхоналар ҳисобланиши белгиланди.
Семинар давомида иштирокчилардан келиб тушган барча саволларга мутахассислар томонидан зарур тушунтиришлар берилди.
Бугунги тадбирда ўзимни қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан етарлича жавоб топиш билан бирга таклифларимни ҳам бердим, – дейди қувасойлик тадбиркор Ойбек Худойбердиев.
Шунингдек, 20 нафарга яқин журналистлар иштирокида матбуот анжумани ҳам ташкил этилиб, уларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.

4-сектор раҳбари Қувасой шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди
Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ш.Нисбатхонов ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида 4-сектор масъул этиб бириктирилган Қувасой шаҳрида бўлди.
Дастлаб шаҳардаги барча сектор штабларига ташриф буюриб, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ҳамда “Темир дафтар” лардаги фуқаролар ва уларни доимий иш билан таъминлаш, тадбиркорликка ўқитиш, ижтимоий ҳимоя қилиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар билан танишди ҳамда зарур тавсиялар берилди. Шу билан бирга, Пакана МФЙда ташкил этилган касбга ўргатиш марказида тикувчилик ҳунарини ўрганаётган ишсиз аёллар билан ҳам суҳбатлашиб, уларни расмий бандлигини таъминлаш ва доимий даромадга эга бўлишлари учун қилинадиган ишлар бўйича ахборот берилди.
Шундан сўнг 4-сектор раҳбари шаҳар халқ таълими бўлимида бўлиб, таълим соҳасида эришилаётган ютуқлар ва кузатилаётган камчиликлар, соҳадаги муаммолар билан танишди. Шунингдек, Қувасой шаҳар марказий стадионида мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган футбол мусобақасига ҳам ташриф буюриб, ёшлар билан учрашди.
Шу куннинг ўзида ДСБ бошлиғи “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида “Қувасой наслли парранда” МЧЖда ҳам бўлди ва тадбиркор Турғунбаев Тохиржон билан очиқ мулоқот қилди. Маълум қилинишича, айни пайтда корхона бир ойда 135 тонна товуқ гўшти ҳамда 2,5 миллион дона тухум етиштириш салоҳиятига эга. Сектор раҳбари уларни қийнаётган муаммолар билан танишди ҳамда солиқ идораларининг эшиклари тадбиркор учун доимо очиқлигини таъкидлади.
Бундан ташқари, 4-сектор раҳбари Қувасой шаҳрида янги қурилаётган кўп қаватли уйлар ҳамда ташкил этилаётган кичик саноат зоналари ва таклиф этилаётган лойиҳалар ҳамда уларга ер ажратиб бериш жараёни билан танишди.

Солиқ хавфлари қандай таҳлил қилинади?
📌Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиблари белгиланди.
Унга кўра, солиқ хавфларини таҳлил қилиш ва солиқ ҳуқуқбузарликларини аниқлаш “Солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш” (Таҳлика-таҳлил) автоматлаштирилган дастурий маҳсулоти ёрдамида амалга оширилади.
Ушбу дастур ривожланган давлатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда Давлат солиқ қўмитаси томонидан Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ жорий этилди. Дастур солиқ органларининг ички ва ташқи маълумотларини умумлаштирган ҳолда автоматик режимда ишлайди.
Дастурдан кутилаётган асосий натижа – бу солиқ қонунчилигига риоя этилишини таъминлаш бўлиб, кичик хато ва камчиликларга йўл қўйган солиқ тўловчиларга уларни тўғрилашга ёрдам беришдир.
Дастур қандай ишлайди?
Дастур қонун ҳужжатларида тақиқланмаган турли манбалардан олинган маълумотларни таҳлил қилади. Масалан, солиқ ва молиявий ҳисоботлар, солиқ тўловчиларнинг шахсий ҳисобварақлари карталарида акс эттирилган маълумотлар, ўтказилган солиқ текширувлари материаллари, жисмоний ва юридик шахсларнинг солиққа оид ҳуқуқбузарлик фактлари тўғрисида гувоҳлик берадиган мурожаатлар, статистика органлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ва бошқа манбалардан олинган маълумотлар.
☝Дастур орқали солиқ хавфи даражаси солиқ хавфи мезонлари асосида 1 дан 100 гача балл бериш йўли билан аниқланади. Бунда, солиқ тўловчиларни сегментлаш қуйидагича тоифаланади👉
✅ 81 баллдан 100 баллгача тўплаган солиқ тўловчилар - юқори хавф (қизил йўлак) ҳисобланиб, уларга солиқ аудити тайинланади;
✅ 30 баллдан 80 баллгача тўплаган солиқ тўловчилар ўрта хавф (сариқ йўлак) бўлиб, уларга камерал солиқ аудити тайинланади;
✅ 1 баллдан 29 баллгача тўплаган солиқ тўловчилар паст хавф (яшил йўлак) бўлиб, уларга назорат тадбири тайинланмайди.
Натижада солиқ мажбуриятини бажармаслик ва (ёки) тўлиқ бажармаслик эҳтимоли аниқланади. Бундай эҳтимол, яъни таҳликали ҳолат бюджетга солиқлар ва йиғимлар тўланмаслигига ва (ёки) тўлиқ тўланмаслигига❌ олиб келиши мумкин❗
Тахлилий маълумотлар солиқ хавфи даражасига қараб йиғилади ва ҳудудлар кесимида таҳлил қилиниб, даражаларга ажратилган ҳолда ҳудудий солиқ органларига автоматлаштирилган тарзда етказилади. Агар хавф даражаси кичик бўлса ва дастур солиқ тўловчи хато қилганини, атайин солиқ тўлашдан бўйин товлашга уринмаганини кўрсатса, у ҳолда ҳудудий солиқ органлари хизмати ходимлари солиқ тўловчига ҳисоботни тузатишда ёрдам беради. Бошқа вазиятларда солиқ тўловчининг хавф даражасидан келиб чиққан ҳолда, камерал ёки аудит солиқ текшируви режалаштирилади.