Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.89K subscribers
4.98K photos
548 videos
42 files
2.54K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: 📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#СТИР #ИНН

Чакана савдони амалга оширувчи юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар идентификация рақами (ИНН) акс этган маълумотларни харидорлар учун қулай жойларга жойлаштириши лозим.
2021 йилдан бошлаб солиқ қонунчилигига киритилган ўзгаришлар фарғоналик тадбиркорларга етказилди

Солиқ кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳамда «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмун-моҳиятини тадбиркорлар ва кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан семинар ташкил этилди.

Тадбирда Давлат солиқ қўмитаси ва вилоят давлат солиқ бошқармасининг масъул ходимлари, тадбиркорлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Шунингдек, видеоконференция тарзида ўтказилган семинарда шаҳар ва туманлардаги студиялардан жойлардаги солиқ инспекциялари ходимлари ҳамда тадбиркорлар қатнашдилар.

Семинарда Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев сўзга чиқиб, Солиқ кодексига киритилган асосий ўзгартириш ва қўшимчалар ҳамда 2021 йилда солиқ сиёсатидаги янгиликлар ҳақида иштирокчиларни хабардор қилди.

Мисол учун, қўшилган қиймат солиғи тўловчи (ҚҚС) корхоналар доирасини кенгайтириш ҳамда ҚҚС занжирининг узилишини олдини олиш мақсадида тушум ҳажмидан қатъий назар алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пивони чакана сотиш бўйича турғун савдо шахобчалари; бозор ва савдо комплекслари ҚҚС тўловчи корхоналар ҳисобланиши белгиланди.

Семинар давомида иштирокчилардан келиб тушган барча саволларга мутахассислар томонидан зарур тушунтиришлар берилди.

Бугунги тадбирда ўзимни қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан етарлича жавоб топиш билан бирга таклифларимни ҳам бердим, – дейди қувасойлик тадбиркор Ойбек Худойбердиев.

Шунингдек, 20 нафарга яқин журналистлар иштирокида матбуот анжумани ҳам ташкил этилиб, уларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.