Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.88K subscribers
4.73K photos
524 videos
42 files
2.43K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
#мурожаатнома_2021

Президент Мурожаатномаси: 2021 йилда солиқ соҳасида нималар ўзгаради?

🔹Келгуси йилда “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар учун уларнинг бизнес ҳамкорининг солиқ қарздорлиги ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
🔹Тадбиркорларга янада қулайлик яратиш мақсадида 105 та лицензия ва рухсатнома турлари бекор қилинади, 115 таси бўйича эса тартиб-қоидалар соддалаштирилади.
🔹Пандемия шароитида айланма маблағ танқислигига дуч келган тадбиркорларимиз “оёққа туриб олишлари” учун уларга кўмак бериш давом эттирилади.
🔹Туризм, транспорт ва умумий овқатланиш соҳаларига берилган имтиёзлар 2021 йил якунигача узайтирилади.
🔹20 мингта тадбиркорнинг 400 миллиард сўмлик ер ва мол-мулк солиғини тўлаш муддати яна бир йилга узайтирилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#tabrik #yangi_yil #новый_год #new_year

Kirib kelayotgan 2021-yil bilan!
#ютуқли_ўйинлар #призовые_игры

⚡️Давлат солиқ қўмитаси ютуқли чек ўйинлари 2021 йилда ҳам давом этади

Бу Президентимизнинг 2020 йил 30 декабрда имзоланган “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида назарда тутилган.

Ҳурматли истеъмолчилар, онлайн-НКМ ва виртуал касса чекларини 🧾 талаб қилишда давом этинг, Soliq ёки PayMe мобил иловасида рўйхатдан ўтказинг. ДСҚ ютуқли чек ўйинлари ушбу йилда сиз учун кутилмаган сюрпризлар ва янада кўпроқ совринлар тақдим этади!

Янгиликларимизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#қонунчиликдаги_янгиликлар

📌2021 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар ҳам тушум ҳажмидан қатъи назар ҚҚС тўлашга ўтадилар:

👉 Алкоголь маҳсулотлари🍷, шу жумладан, пивони чакана сотиш бўйича турғун савдо шахобчалари;

👉 Бозор ва 🏪савдо комлекслари.
#солиқ_ҳисоботлари

🗓 Эслатма 2021 йил 5 январь

🔹Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддаси “б” бандига мувофиқ пенсияларни тўлашга кетган харажатлар ҳақида маълумотни тақдим этишнинг охирги куни
(рўйхат рақами 2836, 2016 йил 3 ноябрь, 12-банди);

🔹 декабрь ойида натура ҳолида (қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган ва қайта ишланган, ходимларнинг ёзма аризасига кўра шартномавий нархларда бериладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари) тўланган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ва ШЖБПҲга мажбурий бадалларни тўлашнинг охирги куни
(СКнинг 390-моддаси иккинчи қисми, Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги 88-сонли қарорининг 1-банди, рўйхат рақами 1515, 2005 йил 6 октябрь, 7-банди);

🔹 банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига амалга оширилган тўловлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг охирги куни
(СКнинг 355-моддаси иккинчи қисми)
2021 йил учун мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари.
#эълон #объявление

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
АХБОРОТИ

2021 йилдан (ЎРҚ-659-сон) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкаларининг аниқ миқдорини белгилашнинг янги тартиби ўрнатилди – бу вазифа Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари Кенгашлари томонидан амалга оширилади.

Янги тартиб доирасида, кейинги солиқ даври учун аниқ белгиланган солиқ ставкалари ҳар йили жорий солиқ даврининг 31 декабригача халқ депутатлари Кенгашлари томонидан ер участкаси жойлашган жойдаги ҳудудий солиқ органларига тақдим этилади.

Ўз навбатида, солиқ органлари беш кун ичида солиқ тўловчиларга белгиланган солиқ ставкалари бўйича хабар беради.

Ушбу Қонун 2020 йил 30 декабрда қабул қилинганлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари Кенгашлари томонидан 2021 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкаларининг аниқ миқдорини белгилаш жараёни якуний босқичда эканлигини ҳисобга олган ҳолда истисно тариқасида:

2021 йилда юридик шахслардан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун олинадиган ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботларини тақдим этиш муддати 5 кунга узайтирилади;

– 2021 йилнинг январь ойи ва биринчи чораги учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлаш жорий йилнинг 15 январигача амалга оширилади;

– 2021 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари солиқ тўловчиларга жорий йил 10 январга қадар етказилади.

2021 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича 2021 йил 15 январгача солиқ ҳисоботларини тақдим этган ва тегишли солиқ суммаларини тўлаган солиқ тўловчиларга нисбатан жавобгарлик қўлланилмайди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Аниқлаштирилади❗️ 2021 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва тегишли солиқ суммаларини тўлашнинг охирги муддати 2021 йил 15 январь.
_______________________________

Уточнение❗️Последний день представления налоговой отчетности по земельному налогу с юридических лиц за земли несельскохозяйственного назначения за 2021 год и уплаты причитающейся суммы налога - 15 января 2021 года.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
📌 2021 йил 1 январдан бошлаб сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий этилган ўзгаришлар

👉 сунъий сув ҳавзаларида балиқ етиштирувчи балиқчилик хўжаликлари солиқ базасини табиий ва сунъий сув ҳавзаларидан олинган ва ушбу сув ҳавзаларига қайтариб қуйиладиган сув ҳажмининг фарқига қараб аниқланади, коллектор-дренаж тармоғига қайтариб қуйиладиган сув ҳажми бундан мустасно;

👉 сув ресурсларини ҳисобга олиш воситалари мавжуд бўлмаган ва фойдаланилган сув ресурсларининг ҳақиқий ҳажмини аниқлашнинг иложи бўлмаган тақдирда қишлоқ хўжалигида, шу жумладан балиқ етиштиришда солиқ базаси сувдан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш соҳасидаги ваколатли орган томонидан тасдиқланган сув ресурслари истеъмолининг нормативларига мувофиқ аниқланади;

👉 солиқ солиш объекти ва (ёки) солиқ ставкаси турли бўлган бир неча турдаги фаолият билан шуғулланувчи солиқ тўловчилар бундай фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари шарт ва тегишли солиқ ставкалари бўйича солиқ тўлаш тартиби киритилмоқда.
2021 йилда якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари
⚡️Энди дорбоз, аския ва лапарчилар ҳам ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиши мумкин

Хабарингиз бор, 🗓 2020 йил 1 июлдан бошлаб ўзини ўзи иш билан таъминлашни хоҳловчилар учун иш стажи ва пенсия ҳисобланиши📝 мумкин бўлган, қонуний бандликнинг янги мақоми – “ўзини ўзи банд қилган шахс” тартиби жорий этилди.

Унга кўра, сартарошлик, дурадгорлик, чилангарлик, миллий нон ва патирларни тайёрла ш ва сотиш, репититорлик қилиш, ижтимоий тармоқларда фаолият олиб бориш, видео ва фотосуратга олиш хизматлари каби 67 хил фаолият турлари билан шуғулланувчилар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўта бошладилар.

☝️Фуқароларимиз учун яна бир қулайлик, ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш мумкин бўлган фаолият турлари сони ортмоқда. 2020 йил 23 декабрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори қабул қилинди. Унга кўра, дорбоз, аския ва лапар каби маданий мерос объектларини асраш ва улардан фойдаланиш ҳам ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турларига қиритилди.

2020 йилда Фарғона вилоятида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган фуқаролар сони 62 минг нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, ўзини ўзи банд этган шахс йилига бир марта ижтимоий солиқ тўлайди. Бу миқдор 2021 йил учун 245 минг сўмга тенг бўлиб, ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади ва пенсия миқдорига таъсир кўрсатади. Яна бир муҳим жиҳат, ўзини ўзи банд этганлар даромад солиғидан ҳам озод этилади.
2021 йил учун жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкалари
#қонунчиликдаги_ўзгаришлар

📌 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб бошқа турдаги сувни тежайдиган суғориш (ёмғирлатиб, дискрет ва бошқа (шу жумладан, томчилатиб) технологиялари жорий этилган ерлар – сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган ойнинг бошидан 5 йил муддатга ер солиғи тўлашдан озод этилади.

Ушбу имтиёз сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли соҳасидаги ваколатли органнинг хулосаси📄 асосида берилади.
Ҳурматли Ватан ҳимоячилари!

Ватанимизга сидқидилдан хизмат қилишдек масъулиятли ва шарафли вазифани адо этишда мустаҳкам соғлик, улкан зафарлар, куч-ғайрат, оилаларингизга эса файзу-барака ва бахт-саодат ёр бўлишини тилаймиз!

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан барчангизни самимий табриклаймиз!

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси
Ипотека кредити 🏢олганман, ойлик иш ҳақимдан кредитни қоплашга йўналтирилган қисмига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ имтиёзи қандай тартибда татбиқ этилади?

📌Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига асосан, агар уй-жойингизнинг🏢қиймати 3⃣0⃣0⃣ миллион сўмдан ошмаса ҳамда кредит шартномасида кредит тўловлари учун бюджетдан субсидия ажратилиши назарда тутилган бўлса (ушбу шартлар тўлиқ бажарилмаса имтиёз татбиқ этилмайди), ойлик иш ҳақингизнинг 1⃣5⃣миллион сўмгача кредитни қоплашга йўналтирилган қисмига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ имтиёзи татбиқ этилади.
#электрон_шартнома

📌Ягона электрон шартномалар ахборот тизими – солиқ тўловчилар учун яна бир имконият

Солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетида хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида тузган шартномаларнинг электрон реестрини юритиш имконияти пайдо бўлди.

Ягона электрон шартномалар ахборот тизими ана шундай қулайликни тақдим этади.

Мазкур тизим Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилиб, электрон солиқ хизматлари портали - my.soliq.uz сайтида cинов режимида ишга туширилган.

Тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни солиқ тўловчининг шахсий кабинетида ихтиёрий равишда электрон кўринишда рўйхатдан ўтказиш ва электрон шартномаларнинг ягона ахборот тизимида умумлаштириш мумкин.

Шунингдек, товар етказиб бериш ёки хизмат кўрсатишда белгиланган муддатларга мувофиқ иш юритиш орқали фаолият самарадорлигини янада оширади.

Рўйхатга қўйилган шартномага тизим томонидан уникал рақам бириктирилади. Тизимни такомиллаштиришнинг навбатдаги босқичида мазкур уникал код асосида электрон ҳисобварақ-фактуралар, ишончнома, бажарилган ишлар далолатномаси, товар-транспорт юкхати каби бирламчи ҳужжатлар автоматик тарзда шакллантирилади.

Муҳими, шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш – ихтиёрий ва мутлақо бепул.

Асосий мақсад – хўжалик юритувчи субъект ва контрагент ўртасидаги муносабатлар учун очиқ ва шаффоф ягона платформа яратиш.

Ўзингиз учун ана шундай қулайликни кафолатлашни хоҳлайсизми?

Ундай бўлса, электрон солиқ хизматлари портали – my.soliq.uz сайтида синов тариқасида ишга туширилган Ягона электрон шартномалар ахборот тизими орқали шартномаларингизни рўйхатдан ўтказинг ва янги имкониятлар билан танишинг!

Тизимдан фойдаланиш тартиб қоидалари бўйича йўриқнома ишлаб чиқилган 👉

(https://soliq.uz/storage/files/November2020/2c91809f75e91deb0175f42797a90001.pdf)
#эълон #объявление

Ҳурматли солиқ тўловчилар!

❗️Жорий йил 🗓 16 январь 19:00 дан 17 январь 19:00 га қадар Давлат солиқ қўмитаси ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларида 🛠профилактика ишлари олиб борилишини маълум қиламиз. Профилактика ишлари давомида 👨🏻‍💻 электрон хизмат тизимида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин.

❗️Юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз!
__________________________

Уважаемые налогоплательщики!

Уведомляем вас, что в период с 19:00 🗓 16 января до 19:00 17 января текущего года в информационных системах Государственного налогового комитета будут проводиться 🛠 профилактические работы. На протяжении указанного периода в работе 👨🏻‍💻 электронных сервисов налоговых органов могут наблюдаться временные сбои.

❗️Приносим извинения за предоставленные неудобства!

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#СТИР #ИНН

Чакана савдони амалга оширувчи юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар идентификация рақами (ИНН) акс этган маълумотларни харидорлар учун қулай жойларга жойлаштириши лозим.