Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.97K subscribers
4.71K photos
522 videos
41 files
2.41K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
4-сектор раҳбари Тошлоқ туманида ташкил этилаётган кичик саноат зонасида тадбиркорлар билан учрашди

2020 йил давомида Тошлоқ туманида 27,7 гектар ҳудудга эга бўлган 3 та кичик саноат зонаси ташкил этиш режалаштирилган.

Қанжирға МФЙ ҳудудидаги 17 гектар ер майдонига эга бўлган кичик саноат зоналаридан бирига Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ш.Нисбатхонов ташриф буюриб, тадбиркорлар билан учрашди ҳамда уларнинг янги лойиҳалари билан танишди.

Шунингдек, масъул идоралар ҳамкорлигида кичик саноат зонаси ҳудудидан тадбиркорларга ажратилаётган ер майдонлари кўриб чиқилди.

Мисол учун, Қанжирға саноат зонаси ҳудудида “Замин Азия” МЧЖга 2 гектар ер майдони ажратилиб, эритмали дори-дармон воситалари ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда. Айни кунларда ажратилган ҳудудда дов-дарахтлар кесилиб, тозалов ишлари амалга оширилмоқда.
#савол_жавоб

Ўзини ўзи банд қлиган шахс сифатида "Soliq" мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтдим, лекин ижтимоий солиқ тўламадим. Энди менга иш стажи ёзиладими?

🔹Ўзини ўзи банд қилган шахслар 2020 йил учун:

👉 ижтимоий солиқни ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 % (111 500 сўм) ҳажмида тўлайди;

👉 Ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади ҳамда ўша шахснинг келгусида ҳисобланадиган пенсия миқдорига таъсир этади.

👉 Пенсия 💵⚙️ якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган тартибда ҳисобланади.

👉Демак, ижтимоий солиқ тўловини амалга оширмаган жисмоний шахсга иш стажи ва пенсия 🧓🏻👵🏻ҳисобланмайди.
#сўровнома #опрос

❇️ Ҳурматли солиқ тўловчилар!

Ҳудудий бошқармалар ходимларидан ҚҚС ҳақидаги Сизни қизиқтирган барча саволларга асосли жавоб оляпсизми?

🔊ДСҚ Сизни қўшилган қиймат солиғини қоплаш (қайтариш) бўйича 💬 сўровномада иштирок этишга таклиф этади.

⚡️ Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!

Аноним сўровномада 👤 иштирок этинг❗️

Сўровномага ҳавола 👉 https://soliq.uz/public-opinion/rating?lang=uz

🤝 Давлат солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори!

___________________________________

❇️ Вниманию плательщиков НДС!

Получаете ли Вы обоснованные ответы от сотрудников региональных управлений на все интересующие Вас вопросы об НДС?

🔊ГНК приглашает Вас пройти 💬 опрос, посвященный возмещению (возврату) налога на добавленную стоимость.

⚡️Нам важно мнение каждого!

Пройдите 👤 анонимный опрос ❗️

Ссылка 👉https://soliq.uz/public-opinion/rating?lang=ru

🤝Государственная налоговая служба – надежный партнер добросовестного налогоплательщика!

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ЭҲФ
#солиқчи_кўмакчи

📢 Ҳурматли солиқ тўловчилар!

💬 Электрон ҳисобварақ-фактура шаклларига иккита устун (маҳсулотлар (хизматлар) идентификация коди ва товарларнинг (хизматларнинг) штрих-коди) қўшилиши билан боғлиқ янгилик 🎛 синов режимида амалга оширилаётганлиги муносабати билан, 🗓ноябрь ойи учун ЭҲФ тақдим этиш муддати 2020 йил 18 декабргача УЗАЙТИРАДИ.

🗓 Яъни, электрон ҳисобварақ-фактураларни 2020 йил 18 декабрдан кечиктирмай шакллантириш ва тақдим этиш мумкин.

ДСҚ Матбуот хизмати

👉
Тизимдан фойдаланиш бўйича йўриқнома
👉 Электрон ҳисобварақ-фактураларга 2️⃣ та янги устун қўшилди
👉 Видеоқўлланма

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқ_ҳисоботлари

🗓 Эслатма 2020 йил 10 декабрь

ноябрь ойи учун:

🍾🚬 акциз солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 292-моддаси биринчи қисми, Солиқ кодексининг 293-моддаси биринчи қисми);

📃Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 133-моддаси ўн иккинчи қисми);

декабрь ойи учун:

🏢 айланмадан солиқ тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи йиллик суммасининг 1/12 қисми миқдорида бўнак тўловларни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 417-моддаси олтинчи қисми);

🏞 айланмадан солиқ тўловчи бўлмаган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғи йиллик суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 432-моддаси биринчи қисми);

IV чорак учун:

🏬айланмадан солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи йиллик суммасининг тўртдан бир қисми миқдорида бўнак тўловларни тўлашнинг охирги куни
(СКнинг 417-моддаси олтинчи қисми).
#савол_жавоб

Тадбиркорлик билан шугулланмоқчиман. Буни бошлашим учун ер участкаси керак бўлмоқда. Айтингчи, ҳозирги кунда қандай қилиб ер участкаси сотиб олишим мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги ПФ–5780-сон Фармонига асосан 2019 йил 1 октябрдан бошлаб тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкалари республиканинг барча ҳудудларида фақат “E-IJRO AUKSION” савдо майдончасида 💻электрон онлайн-аукцион орқали тақдим этилиши белгиланган.

Шунингдек, ижара асосида ёки давлат мулкларини имтиёзли шартлар билан сотиб олишингиз мумкин.

Қисқа қилиб айтганда, тадбиркорлик мақсадида ер участкасини белгиланган тартибда аукционда иштирок этиш орқали (e-auksion.uz) олишингиз мумкин.
#ютуқли_ўйинлар

🚗 Олтинчи автомобил Бухорода Сизни кутмоқда!

🇺🇿 Бетакрор ва мафтункор, Шарқ гавҳари – Бухоро ютуқли чек ўйинларининг навбатдаги олтинчи тиражи мезбони.

📺 Олтинчи тираж 🗓 2020 йил 16 декабрь куни Бухородан тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

🧾 Чекларни рўйхатдан ўтказинг:

📲“SOLIQ” иловасида чек QR-кодини сканер қилинг;
☎️чекнинг 12 хонали фискал белгисини 1077 га SMS тарзида юборинг.

💫 Шошилинг, супер ютуқ 🚘 Chevrolet Nexia 3 Сизни кутмоқда ❗️

👉 Қоидалар ҳақида батафсил

(https://soliq.uz/press-services/news/show/yutuqli-chek-oyinlari--shartlar-va-talablar--?fbclid=IwAR1_GY45Xt4_0yh0TXubJu8TYobA0K2WCOzetQ_pVDhgSNeuNf-7rqLzLZY)
Тошлоқдаги янги кичик саноат зонасига 17 гектар ер ажратилди

Фарғона вилояти ҳокими ташаббуси билан Тошлоқ туманида яна бир кичик саноат зонаси яратилади. Янги саноат зонасига Қанжирға МФЙ ҳудудидан 17 гектар ер ажратилган бўлиб, айни пайтда давлат солиқ идоралари томонидан истиқболли лойиҳага эга бўлган тадбиркорларни мазкур ҳудудга жалб этиш ишлари олиб борилмоқда.

Маълумотларга кўра, ҳозиргача 100 дан ортиқ тадбиркор саноат зонасида ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаш мақсадида ишчи гуруҳга ўз лойиҳаларини тақдим қилган.

Масалан, нефть ва газ конденсатини қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланувчи “Фарғона нефть маҳсулотлари” МЧЖга 1 гектар ер ажратилди, шунингдек, вилоят ҳокими ёрдами билан қўшимча 250 м. темир йўл ётқизилмоқда.

Тошлоқ туманидаги 5 та саноат зонаси йилига 400 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши ва 9 млн. АҚШ доллари қийматидаги экспорт амалга оширилиши, ўз навбатида, 2,5 мингта янги иш ўрни яратилиши ҳамда давлат бюджетига қўшимча 5 млрд. сўм солиқлар тушишига сабаб бўлади.
#савол_жавоб

Касаллик варақасида бўлган даврим учун ҳисобланадиган пулдан солиқ ушлаб қолинадими?

Меҳнат лаёқатини вақтинча йўқотганлик учун ходимга тўланадиган тўловлар (касаллик варақаси асосида) жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари ҳисобланади (Солиқ кодексининг 377-моддаси).

Ушбу даромадлар ўз навбатида жами даромадлар таркибига киради ҳамда белгиланган тартибда 12 % ставкада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади.
Фарғоналик солиқчилар “Спорт кунлари”да фаол иштирок этмоқда

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан ҳафтада икки марта “Спорт кунлари” ташкил этилмоқда.

Бугун ҳам бошқарма ходимларининг аксарияти жамоаларга бўлинган ҳолда футбол ўйнашни афзал билган бўлсалар, айримлари спорт залида тош кўтариш, югуриш каби турли жисмоний машқлар билан шуғулландилар. Айтиш мумкинки, бундай спорт ўйинлари ходимлар ўртасида бирдамликни мустаҳкамлаш билан бирга, уларни ҳам маънан, ҳам жисмонан соғлом бўлишига хизмат қилади.
4-сектор раҳбари Тошлоқ туманида ташкил этилаётган кичик саноат зонасидаги лойиҳалар билан танишди

Хабарингиз бор, вилоят ҳокими ташаббуси билан Тошлоқ тумани Қанжирға МФЙ ҳудудида кичик саноат зонаси ташкил этилмоқда.

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи мазкур ҳудудда 4 та сектор ҳамкорлигида тадбиркорларни жалб этиб, амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Унда сектор рахбарлари кичик саноат зонасида экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар ишга тушурилиши, уларда яратиладиган иш ўринлари ҳамда давлат бюджетига қўшимча солиқ тушумлари ҳақида батафсил маълумот бердилар.