#солиқчи_кўмакчи
Қувасойда 6 ойдан буён ер ололмаётган тадбиркорга 4-сектор кўмаги билан ер ажратилди
10 йилдан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган фарғоналик Жўраев Илҳом яна бир янги лойиҳани бошлаб қўйган. Лекин Эрон технологиялари асосида газ ва электр энергияси тежамкорлигига эга бўлган замонавий асфальт-бетон ишлаб чиқариш заводини қуришни мақсад қилган тадбиркорга ер ажратиш масаласи 6 ойдан буён қандайдир сабабларга кўра ортга сурилиб келаётганди.
Ўзининг бизнес лойиҳасини Қувасой шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Полвонов Назиржонга тақдим қилиб, мазкур ҳолат ҳақида сектор раҳбарини хабардор қилгач, тадбиркорнинг мурожаати қисқа фурсатда ўрганиб чиқилди ва ижобий ҳал этилди. Натижада, “Uniprommax” хусусий корхонасига Қувасой шаҳар Қўчқорчи МФЙда ҳудудида жойлашган эркин иқтисодий зонадан завод қуриш учун 70 сотих ер ҳеч қандай тўловсиз ажратиб берилди.
Эътиборлиси, бир дақиқа вақтини ҳавога учирмайдиган тадбиркор ер ажратилиши биланоқ лойиҳада кўрсатилган ишларни бошлаб юборди. Айни пайтда қиймати қарийб 3,5 миллиард сўм бўлган ишлаб чиқариш ускунасини олиб келиб ўрнатиш учун ерни текислаш, корхона атрофини ўраш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Тақдим этилган лойиҳага кўра, завод 2021 йил март ойида ўз фаолиятини бошлайди ҳамда ишлаб чиқарилган асфальт-бетон маҳсулотларини ички бозорга йўналтиради. Яна бир муҳим жиҳат, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 34,6 минг тонна бўлган корхона ишга тушиши натижасида у ерда 25 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланади, бошқача қилиб айтганда шунча одамлар “қора қозони қайнаши” учун даромад манбаига эга бўлади.

Олтиариқ туманида 4-сектор кўмагида ички йўллар шағаллаштирилди
Олтиариқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Султонов Иҳтиёр томонидан ҳудудларни ўрганиш жараёнида 4-сектор ҳудудида жойлашган Янги турмуш маҳалласи фаоллари Боғи Эрам кўчасидаги ички йўллардаги ҳолат юзасидан муаммога ечим излаб унга мурожаат қилдилар.
Маҳаллага ташриф буюрган 4-сектор раҳбари музлаб қолган қор эрий бошлагач, лой кўчага айланиб бораётган Боғи эрам кўчасидаги ҳолат билан танишди ва тезкорлик билан мурожаатга ижобий ечим топилди.
Натижада, ички йўлларнинг кўча пайдо бўлганидан буён асфальт ёки шағал юзини кўрмаган 400 метр қисми сектор кўмагида зарур техникалар воситасида шағаллаштирилди.

Фарғона шаҳридаги йирик супермаркетлардан бирида харид чеки берилмаганлиги аниқланди
“Солиқ ҳамкор” тизими орқали Фарғона вилоятида яшовчи фуқаролардан 274 та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатлар асосида давлат солиқ хизмати органлари томонидан 110 та сайёр солиқ текшируви ўтказилди. Шунингдек, 164 та мурожаат юзасидан ўрганишлар ўтказилмоқда. Текширишлар натижасида қонунбузарларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда.
Ана шундай мурожаатлардан бирида Фарғона шаҳридаги йирик савдо шохобчасида ҳарид қилинган маҳсулот учун истеъмолчига онлайн-НКМ чеки берилмагани қайд этилган. Ушбу мурожаат юзасидан солиқ хизмати органлари томонидан сайёр солиқ текшируви ўтказилганда харид учун чек берилмаслик ҳолати ва бошқа камчиликлар аниқланди.
Ўрганишда савдо маркази ғазнасида 2 млн. сўмдан зиёд савдодан тушган нақд пулларнинг назорат касса-машинасига кирим қилинмаганлиги маълум бўлди. Ушбу ҳолатлар юзасидан тадбиркорлик субъектига нисбатан қонуний чоралар қўрилиб, масъулларга тушунтиришлар берилди.

4,5 миллион АҚШ доллари инвестиция киритилган корхонада ишчилар расмийлаштирилди
Фарғона вилояти давлат солиқ идоралари томонидан тадбиркорлар ҳузурига ташриф буюрган ҳолда қонуний фаолият юритишнинг қулайликлари, хусусан, ишчиларни расмий рўйхатдан ўтишнинг афзалликлари ҳақида ҳам ишчига, ҳам иш берувчига зарур тарғибот-тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар.
Мисол учун, ноябрь ойи бошида ишга туширилган Қувасой шаҳридаги “Moderna Insulation Materials” қўшма корхонасига Қувасой давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Н.Полвонов ташриф буюриб, қонуний меҳнат қилиш ҳақида ишчилар ва иш берувчи билан суҳбат олиб борди. Натижада, ўша куннинг ўзидаёқ қарийб 20 кундан буён норасмий ишлаб келаётган 7 нафар фуқаро корхонага ишчи сифатида расмийлаштирилди. Айтиш мумкинки, энди улар давлат томонидан ижтимоий ҳимояга эга бўлдилар: ўша кундан бошлаб уларга меҳнат стажи ёзилади ва вақти келганда пенсия оладилар.
Маълумот учун айтиш мумкинки, қарийб 4,5 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилган ушбу корхона Марказий Осиёда ягона ҳисобланади. Бу ерда юқори ҳароратга чидамли изоляция маҳсулоти ишлаб чиқарилади. 1-босқичда 30 та янги иш ўрни яратилиб, суткасига 10 тоннагача, кейинги босқичларда эса, иш ўринлари янада кенгайиб суткасига 60 тоннагача маҳсулот ишлаб чиқариш мақсад қилинган.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Oltiariq tumani davlat soliq inspeksiyasi tomonidan 4-sektorda qanday ishlar olib borilmoqda?
Bu haqida "Farg'ona TV"ning "Farg'ona24" dasturida

Ютуқли чек ўйинларида ғолиб бўлган фарғоналик фуқарога соврин топширилди
Жорий йил 18 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида ўтказилган ютуқли чек ўйинлари V тиражида фарғоналик истеъмолчилардан бири Мархабо Каримова ҳам қимматбаҳо совринлардан бири кир ювиш машинасини қўлга киритди.
– Мен, аслида, ҳар доим савдо қилганимда харид чекини олишга эътибор бермас эканман, – дейди Мархабо Каримова. – Ноябрь ойининг бошида харид чекини олиб ютуқли ўйинда иштирок этиш мумкинлиги ҳақида интернетда кўриб қолдим ва ўша кундан бошлаб савдо масканларидан чек сўрашни бошладим. Яхши ният қилган эканман, савдо дўконидан ўқув қуроллари сотиб олгандим ва чекни рўйхатдан ўтказгандим. Айнан шу чекка кир ювиш машинаси ютиб олдим. Мен бундан бағоятда хурсандман, ютуқли ўйинларда яна иштирок этяпман, бундан ташқари яқинларим ва танишларим ҳам харид чекини олиб, ўйинда иштирок этишларини тавсия қиляпман.
Ютуқли чек ўйинлари ғолибига соврин Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси раҳбарияти томонидан тантанали равишда топширилди.

Forwarded from Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#қонунчиликдаги_янгиликлар
#новое_в_законодательстве
✍️Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди
📃Ҳужжат билан ер ва мол-мулкни 🏕 солиққа тортишда баҳолаш ва ҳисоблаш бўйича замонавий механизм ⚙️жорий этилмоқда.
Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram