Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.97K subscribers
4.71K photos
522 videos
41 files
2.41K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
Қўқон шаҳрида 243 та тадбиркор фаолияти расмийлаштирилди

Фарғона вилояти давлат солиқ идоралари томонидан Қўқон шаҳридаги бозор ва савдо комплексларида 3 кун давомида қонуний фаолият юритишнинг афзалликларини тушунтириш борасида тарғибот ишлари олиб борилди. Шунингдек, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан ҳужжатсиз фаолият юритаётган тадбиркорлар ўрганилди.

Қўқон шаҳрида жойлашган 6 та савдо комплексида ўтказилган ўрганишлар ва солиқ қонунчиликдаги ўзгаришларни тушунтириш натижасида 82 та тадбиркор янги рўйхатга олинди ҳамда 161 та тадбиркор фаолиятини қайта тиклади.

Хусусан, “Ризқ барака савдо мажмуаси”да фаолият юритиб келаётган 23 та тадбиркор янги рўйхатдан ўтган бўлса, 32 та тадбиркор фаолияти қайта тиклади. Шунингдек, “Қўқон савдо комплекси”да 17 та тадбиркор рўйхатдан ўтган, 58 таси фаолиятини қайта тиклаган.
#қонунчиликдаги_янгиликлар

Солиқ тўловчиларнинг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш ва бекор қилиш тартиби ва муддатлари белгиланди

Унга кўра, солиқ тўловчиларнинг банк ҳисобварақлари бўйича операциялари электрон тарзда солиқ органи қарори билан 10 кун муддатгача қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилади👉

солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этмаганда;

камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномага тушунтиришлар ёки тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ органи талаб қилган ҳужжатларни тақдим этмаганда;

солиқ текшируви ўтказаётган солиқ органи мансабдор шахсларини кўрсатилган ҳудуд ёки бинога киришига тўсқинлик қилганда;

солиқ тўловчи кўрсатилган манзилда йўқ бўлганда.

Солиқ тўловчиларнинг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларини 10 кундан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш суд қарори билан амалга оширилади.

Солиқ органининг банк ҳисобварақ бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида солиқ органи судга мурожаат қилмаган тақдирда, банк томонидан солиқ тўловчининг банк ҳисобварағи операциялари тўхтатилиши бекор қилинади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги “Солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 736-сон қарори билан “Солиқ тўловчининг банк ҳисобварақлари билан боғлиқ операциялар бўйича солиқ органи ва банк тизими ўртасида электрон маълумот алмашиш тартиби тўғрисида” Низом
Assalomu alaykum hurmatli tadbirkorlar!

Biznesingiz reklamaga muhtojmi?
Yoki savdoingiz past va uni kŏtarmoqchimisiz?
Lekin qayerda va qanday reklama qilishni bilmayapsizmi?

"RikLama" internet marketing agentligi Sizga yordam beradi! Biz Sizga barcha turdagi reklamalarni taqdim etamiz!

Bil Geyts aytganidek: "Biznesingiz internetda emasmi, demak, Siz biznesda emassiz".

Hoziroq qo'ng'iroq qiling! ⠀
☎️ +998 97 419 58 78
FACEBOOK | INSTAGRAM | TELEGRAM
#солиқчи_кўмакчи

Қувасойда 6 ойдан буён ер ололмаётган тадбиркорга 4-сектор кўмаги билан ер ажратилди

10 йилдан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган фарғоналик Жўраев Илҳом яна бир янги лойиҳани бошлаб қўйган. Лекин Эрон технологиялари асосида газ ва электр энергияси тежамкорлигига эга бўлган замонавий асфальт-бетон ишлаб чиқариш заводини қуришни мақсад қилган тадбиркорга ер ажратиш масаласи 6 ойдан буён қандайдир сабабларга кўра ортга сурилиб келаётганди.

Ўзининг бизнес лойиҳасини Қувасой шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Полвонов Назиржонга тақдим қилиб, мазкур ҳолат ҳақида сектор раҳбарини хабардор қилгач, тадбиркорнинг мурожаати қисқа фурсатда ўрганиб чиқилди ва ижобий ҳал этилди. Натижада, “Uniprommax” хусусий корхонасига Қувасой шаҳар Қўчқорчи МФЙда ҳудудида жойлашган эркин иқтисодий зонадан завод қуриш учун 70 сотих ер ҳеч қандай тўловсиз ажратиб берилди.

Эътиборлиси, бир дақиқа вақтини ҳавога учирмайдиган тадбиркор ер ажратилиши биланоқ лойиҳада кўрсатилган ишларни бошлаб юборди. Айни пайтда қиймати қарийб 3,5 миллиард сўм бўлган ишлаб чиқариш ускунасини олиб келиб ўрнатиш учун ерни текислаш, корхона атрофини ўраш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Тақдим этилган лойиҳага кўра, завод 2021 йил март ойида ўз фаолиятини бошлайди ҳамда ишлаб чиқарилган асфальт-бетон маҳсулотларини ички бозорга йўналтиради. Яна бир муҳим жиҳат, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 34,6 минг тонна бўлган корхона ишга тушиши натижасида у ерда 25 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланади, бошқача қилиб айтганда шунча одамлар “қора қозони қайнаши” учун даромад манбаига эга бўлади.
Олтиариқ туманида 4-сектор кўмагида ички йўллар шағаллаштирилди

Олтиариқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Султонов Иҳтиёр томонидан ҳудудларни ўрганиш жараёнида 4-сектор ҳудудида жойлашган Янги турмуш маҳалласи фаоллари Боғи Эрам кўчасидаги ички йўллардаги ҳолат юзасидан муаммога ечим излаб унга мурожаат қилдилар.

Маҳаллага ташриф буюрган 4-сектор раҳбари музлаб қолган қор эрий бошлагач, лой кўчага айланиб бораётган Боғи эрам кўчасидаги ҳолат билан танишди ва тезкорлик билан мурожаатга ижобий ечим топилди.

Натижада, ички йўлларнинг кўча пайдо бўлганидан буён асфальт ёки шағал юзини кўрмаган 400 метр қисми сектор кўмагида зарур техникалар воситасида шағаллаштирилди.
Фарғона шаҳридаги йирик супермаркетлардан бирида харид чеки берилмаганлиги аниқланди

“Солиқ ҳамкор” тизими орқали Фарғона вилоятида яшовчи фуқаролардан 274 та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатлар асосида давлат солиқ хизмати органлари томонидан 110 та сайёр солиқ текшируви ўтказилди. Шунингдек, 164 та мурожаат юзасидан ўрганишлар ўтказилмоқда. Текширишлар натижасида қонунбузарларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Ана шундай мурожаатлардан бирида Фарғона шаҳридаги йирик савдо шохобчасида ҳарид қилинган маҳсулот учун истеъмолчига онлайн-НКМ чеки берилмагани қайд этилган. Ушбу мурожаат юзасидан солиқ хизмати органлари томонидан сайёр солиқ текшируви ўтказилганда харид учун чек берилмаслик ҳолати ва бошқа камчиликлар аниқланди.

Ўрганишда савдо маркази ғазнасида 2 млн. сўмдан зиёд савдодан тушган нақд пулларнинг назорат касса-машинасига кирим қилинмаганлиги маълум бўлди. Ушбу ҳолатлар юзасидан тадбиркорлик субъектига нисбатан қонуний чоралар қўрилиб, масъулларга тушунтиришлар берилди.
4,5 миллион АҚШ доллари инвестиция киритилган корхонада ишчилар расмийлаштирилди

Фарғона вилояти давлат солиқ идоралари томонидан тадбиркорлар ҳузурига ташриф буюрган ҳолда қонуний фаолият юритишнинг қулайликлари, хусусан, ишчиларни расмий рўйхатдан ўтишнинг афзалликлари ҳақида ҳам ишчига, ҳам иш берувчига зарур тарғибот-тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар.

Мисол учун, ноябрь ойи бошида ишга туширилган Қувасой шаҳридаги “Moderna Insulation Materials” қўшма корхонасига Қувасой давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Н.Полвонов ташриф буюриб, қонуний меҳнат қилиш ҳақида ишчилар ва иш берувчи билан суҳбат олиб борди. Натижада, ўша куннинг ўзидаёқ қарийб 20 кундан буён норасмий ишлаб келаётган 7 нафар фуқаро корхонага ишчи сифатида расмийлаштирилди. Айтиш мумкинки, энди улар давлат томонидан ижтимоий ҳимояга эга бўлдилар: ўша кундан бошлаб уларга меҳнат стажи ёзилади ва вақти келганда пенсия оладилар.

Маълумот учун айтиш мумкинки, қарийб 4,5 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилган ушбу корхона Марказий Осиёда ягона ҳисобланади. Бу ерда юқори ҳароратга чидамли изоляция маҳсулоти ишлаб чиқарилади. 1-босқичда 30 та янги иш ўрни яратилиб, суткасига 10 тоннагача, кейинги босқичларда эса, иш ўринлари янада кенгайиб суткасига 60 тоннагача маҳсулот ишлаб чиқариш мақсад қилинган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Oltiariq tumani davlat soliq inspeksiyasi tomonidan 4-sektorda qanday ishlar olib borilmoqda?

Bu haqida "Farg'ona TV"ning "Farg'ona24" dasturida