Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.89K subscribers
4.72K photos
524 videos
42 files
2.42K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
#Биласизми

Солиқ органига декларация топшириш орқали контракт тўловида солиқ чегирмасидан фойдаланиш мумкин

📌 Олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўлов амалга оширилганда, тўлов қилинган қисми даромад солиғидан озод этилади.

🔰 Бунда солиқ чегирмаси ўқиш учун тўлов қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилганда тақдим этилади:

🔸 ўз маблағлари;
🔸 жисмоний шахсга тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари;
🔸 юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга қайтариш шарти билан берилган маблағлари (ссудалар).

❗️Тўлов ойлик иш ҳақидан эмас, мустақил амалга оширилганда, солиқ органига жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни топширган ҳолда солиқ чегирмасидан фойдаланиш мумкин.

Солиқ чегирмасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлаш учун қуйидагилар тақдим этилади:

🔹талаба билан олий ўқув юрти ўртасида тўловли-контракт асосида ўқитиш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси;

🔹тижорат банки билан таълим кредитини олиш учун тузилган шартнома (шартномалар) нусхаси;

🔹олий ўқув юртлари ҳисоб рақамига пул маблағларини мустақил тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

🔹паспорт нусхаси ва таълим олувчининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси.
#савол_жавоб

Корхона 🚗 енгил автомобиль сотиб олди.
ҚҚС ҳисобга олинадими?


Солиқ кодексининг 267-моддасига мувофиқ, агар корхона томонидан сотиб олинаётган 🚗 енгил автомобиль корхонанинг амалга ошираётган фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлмаса, сотиб олишда тўланган ҚҚС ҳисобга олинмайди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
18 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун!

Ҳамиша байроғимиз жаҳон узра ҳилпираб тураверсин!

Манба: Фарғона вилояти ҳокимлиги
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бешариқ туманида 4-сектор томонидан амалга оширилаётган ишлар "Ўзбекистон24" нигоҳида
🎊Ютуқли чек ўйинлари бугун Mening yurtim телеканали орқали жонли эфирга узатилади

📊Ютуқли чек ўйинларининг бешинчи тиражида рекорд янгиланди – 105 112 та чек рўйхатдан ўтказилди. Таққослаш учун – биринчи тиражда 9 947 та чек рўйхатга олинган эди.

📡 Ўйин бугун – 18 ноябрь 17:00да Mening yurtim телеканали орқали жонли эфирга узатилади.

Унда 20 та қимматбаҳо соврин, шу жумладан, Nexia 3 🚘 автомобили ўйналади.


📍Ютуқли ўйинда бутун республикадаги дорихоналар, ёнилғи қуйиш шохобчалари, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдо пунктлари ҳамда йирик савдо тармоқларида берилган чекларни рўйхатдан ўтказган истеъмолчилар қатнашмоқда.

Ғолиб бўлиш имконияти юқори: омад барчага омад!
ҚҚС ўрнини қоплаш бўйича 245 та ариза келиб тушди

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасида тадбиркорлар иштирокида “Қўшилган қиймат солиғини қайтаришда ўзгаришлар” мавзусида амалий семинар ўтказилди.

Унда Давлат солиқ қўмитаси ва вилоят давлат солиқ бошқармаси мутахассислари қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) шартлари ва тартиблари соддалаштирилганлиги, қулайликлари ва афзалликлари тўғрисида тушунтиришлар беришди.

Маълумот учун:
Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасига жорий йил 19 ноябргача 245 та корхона томонидан умумий миқдори 210,9 миллиард сўмлик ҚҚС ўрнини қоплаш бўйича аризалар келиб тушди. Шундан 152 та хўжалик юритувчи субъектларнинг аризалари ижобий ҳал этилиб, уларнинг банк ҳисоб-варақларига 125,5 миллиард сўм миқдоридаги маблағ қайтариб берилди. Айни пайтда 14 та ҳолатда 28,7 миллиард сўм қийматдаги аризалар кўриб чиқилмоқда.
#солиқ_ҳисоботлари

Эслатма! 2020 йил 20 ноябрь

октябрь ойи учун:

🔵 ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(СКнинг 454-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмлари);

🔵 солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар томонидан (бундан айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар мустасно) йиллик солиқ суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида тўлашнинг охирги куни
(СКнинг 448-моддаси учинчи қисми);

🔵норезидентларнинг даромадларидан олинадиган фойда солиғи суммалари бўйича солиқ ҳисоботи солиқ агенти томонидан тақдим этишнинг охирги куни
(СКнинг 355-моддаси биринчи қисми);

🔵 агар октябрь ойида дивидендлар ва фоизлар ҳисобланган бўлса, дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг охирги куни
(СКнинг 345-моддаси бешинчи қисми).

🔵 ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг охирги куни
(СКнинг 273-моддаси биринчи ва иккинчи қисмлари).
Қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммаси қандай қайтарилади?
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#дайджест

📊 Якунланаётган ҳафта давомида солиқ соҳасида содир бўлган энг муҳим янгиликлар билан

Солиқ вақтида танишинг

🗓 1️⃣6️⃣2️⃣1️⃣ НОЯБРЬ

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғоналиклар савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида🧾 харид чекини талаб қилиб оляптиларми🤔 Харид чекини бермаслик қандай оқибатларга олиб келади🤨

Бу ҳақида📺 "Фарғона ТВ"нинг "Фарғона24" дастурида
#биласизми?

Бошқа шахслар номига расмийлаштирилган ҳисоб-китоб терминалларидан солиқ тўловчилар (бошқа тадбиркор) томонидан фойдаланилиши 2⃣0⃣ миллион сўм миқдорида жаримага сабаб бўлади.

Асос: Солиқ кодексининг 221-моддаси
#қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича янги чоралар белгиланди.

✍️2020 йил 20 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 736-сон қарори қабул қилинди.
Янги қарор билан:
🔍 “Солиқ мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом;
🏦 “Солиқ тўловчининг банк ҳисобварақлари билан боғлиқ операциялар бўйича солиқ органи ва банк тизими ўртасида электрон маълумот алмашиш тартиби тўғрисида”ги низом;
💰 “Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ундирилган давлат божи ва бошқа йиғимларнинг бюджет тизимига тушумларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

👉 Батафсил

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#муносабат

Қўқон шаҳридаги бозорларда жой учун олинаётган тўлов қаерга тушаётганлиги юзасидан ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси муносабати

Қўқон шаҳрида жойлашган “Ризқ Барака савдо комплекси”, “Қўқон савдо комплекси”, “Буюк ипак йўли савдо комплекси” каби савдо мажмуаларида сотувчиларга ажратилган жой учун олинаётган тўлов, Қўқон шаҳар ҳокимининг тегишли фармойишига асосан, бозорлар ҳисоб-рақамига тушади ҳамда бозорларни ободонлаштириш учун сарфланади.
#солиқчи_кўмакчи

8 миллиард сўмлик солиқларни кечиктириб тўлаш имконияти берилди

📆 Жорий йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, Фарғона вилоятидаги 390 та корхонанинг ер🏜, мол-мулк🏠 ва сув ресурсларидан фойдаланганлик🚿 учун солиқларидан жами 8 миллиард сўм миқдордаги солиқ тўловларини 6 ой муддатгакечиктириб тўлаш имтиёзлари берилди.

❗️Мазкур имтиёз коронавирус пандемияси😷 даврида айрим хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти тўхтатилганлиги ёки турли қийинчиликларни бошидан кечирганлиги боис тадбиркорлик субъектларини молиявий💵 қўллаб-қувватлаш мақсадида тақдим этилди.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли Фармони
#сўровнома
#опрос

ДСҚ коррупция бўйича аноним 👥 сўровнома 🔍 ўтказди. Ушбу ташаббусни расмий ОАВ, ижтимоий тармоқлардаги турли гуруҳлар ва блогерлар ҳам қўллаб-қувватлади.

👉Сўровнома натижалари
___________________________

ГНК провел 👥 анонимный 🔍 опрос по коррупции. Инициативу подхватили электронные СМИ, группы в социальных сетях и блогеры.

👉 Итоги опроса

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Қўқон шаҳрида 243 та тадбиркор фаолияти расмийлаштирилди

Фарғона вилояти давлат солиқ идоралари томонидан Қўқон шаҳридаги бозор ва савдо комплексларида 3 кун давомида қонуний фаолият юритишнинг афзалликларини тушунтириш борасида тарғибот ишлари олиб борилди. Шунингдек, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан ҳужжатсиз фаолият юритаётган тадбиркорлар ўрганилди.

Қўқон шаҳрида жойлашган 6 та савдо комплексида ўтказилган ўрганишлар ва солиқ қонунчиликдаги ўзгаришларни тушунтириш натижасида 82 та тадбиркор янги рўйхатга олинди ҳамда 161 та тадбиркор фаолиятини қайта тиклади.

Хусусан, “Ризқ барака савдо мажмуаси”да фаолият юритиб келаётган 23 та тадбиркор янги рўйхатдан ўтган бўлса, 32 та тадбиркор фаолияти қайта тиклади. Шунингдек, “Қўқон савдо комплекси”да 17 та тадбиркор рўйхатдан ўтган, 58 таси фаолиятини қайта тиклаган.