Фарғонада ўзини ўзи банд қилганлар сони қарийб 54 минг нафарга етди
Аввал хабар қилинганидек, ўзини ўзи иш билан таъминлашни хоҳловчилар учун иш стажи ва пенсия ҳисобланиши мумкин бўлган, қонуний бандликнинг янги мақоми – “ўзини ўзи банд қилган шахс” тартиби жорий этилди.
Унга кўра, 2020 йил 1 июлдан бошлаб сартарошлик, дурадгорлик, чилангарлик, миллий нон ва патирларни тайёрлаш ва сотиш, репититорлик қилиш, ижтимоий тармоқларда фаолият олиб бориш, видео ва фотосуратга олиш хизматлари каби 67 хил фаолият турлари билан шуғулланувчилар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўта бошладилар.
Қонуний мақомга эга бўлиш учун ҳеч қандай меҳнат шартномаси керак эмас, диплом ҳам аҳамиятсиз – 67 турдаги иш ёки хизматдан бирортасини уддалай олишнинг ўзи етарли. Ягона талаб – ўзини ўзини банд этган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш.
Ўзини ўзи банд этган шахс йилига бир марта ижтимоий солиқ тўлайди. Бу миқдор 2020 йил учун 111 500 сўмга тенг бўлиб, ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади ва пенсия миқдорига таъсир кўрсатади. Яна бир муҳим жиҳат, ўзини ўзи банд этганлар даромад солиғидан ҳам озод этилади.
Ўзини ўзи банд қилганларни рўйхатдан ўтказиш мутлақо бепул. “Soliq” мобил иловасидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб ўзини ўзи банд қилган шахс мақомини олиш мумкин. Бунда фойдаланувчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (ПИНФЛ) киритиши ёки электрон рақамли имзо (ЭРИ) калити ёрдамида шахсини тасдиқлаши керак. Шундан сўнг фаолият тури танланади. Мобил иловада ўзини ўзини банд қиладиган шахслар учун қонунчиликда белгиланган 67 фаолият тури автоматик тарзда шаклланади. Фойдаланувчи бир вақтнинг ўзида улардан бир нечтасини танлаш имконига эга. Рўйхатдан ўтишда фаолият олиб борадиган ҳудуд (вилоят, туман, шаҳар)ни ҳам белгилаш муҳим.
Якунловчи босқич – фойдаланувчига рўйхатга олинганини тасдиқловчи** матрицали штрих код (QR код) юборилади.** Ўзини ўзи банд қилганлик тўғрисидаги маълумотлар Солиқ тўловчиларнинг ягона реестрига киритилади.
Бундан ташқари, электрон солиқ хизматлари портали – my.soliq.uz орқали ҳам ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш мумкин.
Жорий йилнинг 16 октябрь ҳолатига Фарғона вилоятида ўзини ўзи банд қилганлар сони 53 669 нафарга етди. Ўзини ўзи банд қилганлар сони энг юқори бўлган учта ҳудуд қуйидагилар👉
✅Қува тумани – 4 742 нафар;
✅Олтиариқ тумани – 4 064 нафар;
✅Бувайда тумани – 3 950 нафар.
Соҳалар кесимида қарайдиган бўлсак, ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганларнинг энг кўпи қуйидаги фаолият турларига тўғри келмоқда👉
🔵Маиший хизматлар соҳасини (сартарошлик, маникюр, косметолог, педикюр, уйда кир ювиш ва дазмоллаш, калитлар тайёрлаш, пойабзал тикиш, таъмирлаш, бўяш ва бошқалар) танлаганлар – 16 048 нафар;
🔵Қишлоқ хўжалиги соҳасида (чорва молларини ўтлатиш, уларни парвариш қилиш, қишлоқ хўжалик ўсимликларини экиш ва парвариш қилишда томорқа эгаларига ёрдам бериш) – 9 358 нафар;
🔵Ижтимоий хизматлар соҳасида (уйда репетиторлик қилиш, болаларга қараб туриш ва уларни парвариш қилиш, уй хўжалигини юритиш, хоналарни тозалаш, халқ табобати) – 9 278 нафар фуқаро банд.

October 20, 2020
October 21, 2020
Фарғона вилояти ДСБ бошлиғининг 1-ўринбосари “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланди
Пандемия даврида бюджет тушумлари прогноз кўрсаткичларини бажаришда фаол иштирок этган Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Мақсудхон Маматханов “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланди.
М.Маматхановнинг мамлакатимиз иқтисодий барқарорлиги ва юртимиз равнақи йўлида олиб бораётган ишларида муваффақиятлар тилаймиз! Ютуқларингиз бардавом бўлсин!
Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Экспортолди молиялаштириш учун компенсация ва кафилликлар тақдим этилади
“Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.
✅ Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 январга қадар Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси экспорт қилувчиларга:
👉 экспортолди молиялаштириш, шу жумладан, айланма маблағлар учун ажратиладиган кредитлар бўйича тижорат банки томонидан белгиланган кредит фоиз ставкаси ва миқдоридан қатъи назар:
• миллий валютадаги кредитлар бўйича фоиз харажатларининг 50 фоизигача, бироқ 10 фоиз банддан кўп бўлмаган миқдорда;
• чет эл валютасидаги кредитлар бўйича фоиз харажатларининг 50 фоизигача, бироқ 5 фоиз банддан кўп бўлмаган миқдорда компенсациялар тақдим этади;
👉 тижорат банкларининг экспортолди молиялаштириш, шу жумладан, айланма маблағлари учун бериладиган кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача, бироқ 8 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик беради;
👉 ижобий кредит тарихига эга бўлса, аввал олган кредитлари бўйича қарздорлиги бўлишидан қатъи назар, экспортолди молиялаштириш, шу жумладан, айланма маблағлар учун қўшимча олинадиган кредитлари бўйича юқорида белгиланган миқдорлар ва шартларда компенсация ва (ёки) кафилликлар тақдим этади;
👉 тақдим этиладиган кафилликлар бўйича комиссия тўловларини 2 бараварга камайтирилган миқдорда ундиради.
Қарор билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига қатор қўшимча вазифалар юклатилди.
🏦 Агентликка юкланаётган қўшимча вазифаларни амалга ошириш учун унинг ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.

October 22, 2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 2022 йилда ўтказилади
October 22, 2020
#савол_жавоб
❓ҚҚСнинг ортиқча тўланган суммасини қайтариш бўйича “ҚҚСни қайтариш бот” орқали ариза бердим, кейинги жараённи тушунтириб беринг?
✅Жорий йилнинг 14 августида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш тўғрисида”ги 489-сонли қарори қабул қилинди.
📃Ҳужжат билан “Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида Низом” тасдиқланди. Унга мувофиқ ҚҚС суммаси ўрнини қоплашнинг янги шартлари ва тартиби белгиланди.👉
ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш масаласи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги давлат солиқ бошқармаси томонидан, йирик солиқ тўловчилар эса Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси томонидан кўриб чиқилади ва қарор қабул қилинади.
Солиқ органининг ҚҚС суммасини қайтариш тўғрисидаги қарори асосида ҚҚСни қоплаш жараёни 2 икки усулда амалга оширилади: 7 кундан кечиктирмай (тезлаштирилган тартиб) – йирик солиқ тўловчилар, дипломатик ваколатхоналар, банк кафолатига эга шахсларга, экспортчи корхоналарга, маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчиларига (“0” ставка) ва солиқ мониторинги иштирокчиларига; 60 кундан кечиктирмай (умумий тартиб) – бошқа корхоналарга.

Forwarded from Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
#солиқ_ҳисоботлари
🗓 Эслатма ‼️2020 йил 23 октябрь
IV чорак учун:
- жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда беш миллиард сўмдан ошадиган фойда солиғи тўловчилари ҳар ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 340-моддаси иккинчи қисми).
——————————————-
#налоговая_отчетность
🗓 Напоминаем ‼️ 23 октября 2020 года последний день
за IV квартал:
- уплаты ежемесячных авансовых платежей по налогу на прибыль налогоплательщиками, у которых совокупный доход с учетом корректировок за налоговый период, предшествующий текущему налоговому периоду, превышает пять миллиардов сумов.
(часть вторая статьи 340 Налогового кодекса).
Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube

October 23, 2020
#савол_жавоб
❓Ҳовли жойларнинг суғорилмайдиган, лалмикор ва фойдаланилмайдиган қисмидан солиқ ундириладими?
✅Солиқ кодексининг 435-моддасига асосан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органнинг маълумотлари бўйича ер участкаларининг майдони солиқ базаси ҳисобланади.
Яъни, суғориладиган ва суғорилмайдиган ер майдонларига алохида- ахлохида солиқ ставкалари қўлланилган ҳолда солиқ ҳисобланади.
Шунингдек, ажратилган ер майдонидан фойдаланиш ёки фойдаланмасликдан қатъий назар ер солиғи ҳисобланиб, солиқлар тўланади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн_НКМ
#Онлайн_ККМ
Онлайн назорат-касса машинаси — замонавий, шаффоф ва қулай
🔹Бугунги кунда Республикамиз бўйлаб 58 мингдан ортиқ онлайн назорат-касса машинаси ёки виртуал касса ўрнатилган.
🔹Ушбу қурилмаларнинг қулайликлари сабаб 30 мингдан ортиқ 📊тадбиркорлик субъектлари муддатидан олдин мазкур тизимдан фойдаланишга ўтди.
Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram

October 24, 2020
Forwarded from Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
Маҳсулот харид қилганингизда харид чекини оласизми?
Anonymous Poll
39%
Йўқ, аксарият ҳолларда беришмайди
22%
Ҳа, сўраганимизда беришади
32%
Фақат платик картага олсак беришади
7%
Онлайн чек бўлса, ютуқли ўйинда қатнашиш учун сўраб оламан
October 24, 2020
October 25, 2020
#биласизми?
❗Тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг солиқ текшируви 2021 йил 1 январгача тўхтатилган, жиноят иш доирасида ёки юридик шахс тугатилганлиги муносабати билан ўтказилаётган солиқ текширувлари бундан мустасно❌.

October 27, 2020
Forwarded from Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
#солиқчи_кўмакчи #савол_беринг_жавоб_берамиз
🔴 Бизнинг маҳалламиздаги кичик савдо дўконида онлайн НКМ ўрнатилган. Аммо савдо қилганимда чек бермади. Мен онлайн касса чекини сўраганимда, сотувчи қонун бўйича биз ҳали онлайн касса тизимига ўтмаганмиз, шунинг учун онлайн касса чекини беришга мажбур эмасмиз деб жавоб берди. Сотувчининг бу жавоби тўғрими❓
🔵 Онлайн-НКМ ёки виртуал касса тизимига ўтган тадбиркорлик субъектлари ушбу қурилмалардан белгиланган талабларга мувофиқ бўлган харид чекини харидорларга беришлари шарт.
🧾 Онлайн-НКМ ёки виртуал касса тизимига ўтказилган тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим қилинган харид чекида :
✔️ товарлар номи;
✔️миқдори;
✔️қиймати (нархи);
✔️суммаси;
✔️ҚҚС тўловчиси бўлганда ҚҚС ставкаси ва суммаси;
✔️ шунингдек QR-код ва фискал белги мажбурий тартибда акс эттирилади.
❌ Ушбу маълумотлар акс эттирилмаган чеклар ҳақиқий ҳисобланмайди.
‼️Тўлов терминали орқали қабул қилинган тўловлар учун харидорларга тўлов терминали чеки билан бирга онлайн-НКМ ёки виртуал касса чеки ҳам берилиши шарт .
❌ Онлайн-НКМ ёки виртуал касса тизимига ўтказилган тадбиркрорлик субъектлари томонидан фискал хотирали НКМлар тегишли ДСИлардан рўйхатдан чиқарилади.

Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартибининг қулайликлари бўйича Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасида ўтказилган тадбирнинг қисқача тафсилотлари
"Фарғона ТВ" янги лойиҳаси "2 дақиқа" янгиликлар дастурида
"Фарғона ТВ" янги лойиҳаси "2 дақиқа" янгиликлар дастурида
October 27, 2020
October 27, 2020
ҚҚС ортиқча суммасини қоплашнинг янги тартиби
фарғоналик тадбиркорларга маъқул келмоқда
Бугун Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси мажлислар залида “Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартибининг қулайликлари” мавзусида семинар ташкил этилди.
Унда вилоятдаги фаол ҚҚС тўловчилари ҳамда бошқарманинг малакали мутахассислари иштирок этди.
Тадбирда мутахассислар томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августда қабул қилинган “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш тўғрисида”ги 489-сонли қарори билан тадбиркорлик субъектларига ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) шартлари ва тартиблари соддалаштирилганлиги тушунтирилди.
Тадбирда қайд этилганидек, давлат солиқ идораларига ҚҚСни қоплаш ёки қайтариш бўйича солиқ тўловчи томонидан ариза келиб тушгач, аризалар 2 хил муддатда – ариза берилган кундан бошлаб 7 кундан ёки 60 кундан кечиктирмай кўриб чиқилмоқда.
ҚҚСни қоплаш (қайтариш) бўйича жорий этилган янги тартиб тадбиркорларга қулай эканлиги иштирокчилар томонидан таъкидланди.
– ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш бўйича жорий этилган тартиб, биз тадбиркорлар учун айни муддао бўлмоқда, – дейди “Уз-Сеганг” Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма корхонаси молиявий менеджери Азизжон Маҳмудов. – Ўтган йили ҚҚСни қайтариш бўйича солиқ идораларига мурожаат қилганимизда, қатор камчиликлар туфайли аризамизни ижобий қаноатлантириш учун анча вақт талб этилганди. Энди эса янги тартибга кўра, аризаларни электрон равишда юборяпмиз, агар аризамизда бирор камчилик кузатиладиган бўлса, дарҳол давлат солиқ бошқармаси мутахассислари биз билан тўғридан тўғри алоқага чиқиб, тузатишлар киритилишига кўмаклашмоқдалар. Ўзимизнинг “Уз-Сеганг” қўшма корхонаси мисолида айтадиган бўлсам, сентябрь-октябрь ойларида ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш бўйича икки марта ариза юбордик. Дастлабкисида 2 кун ичида, кейингисида 6 кун ичида 1,2 миллард сўм маблағ банк ҳисоб-рақамимизга қайтарилди. Албатта, ўз вақтида қайтган маблағлар бизнинг фаолиятимизга ижобий таъсир этади.
Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасига жорий йил
27 октябргача 177 та корхона томонидан умумий миқдори 134 млрд. сўмлик ҚҚС ўрнини қоплаш бўйича аризалар келиб тушди. Шундан 102 та хўжалик юритувчи субъектларнинг аризалари ижобий ҳал этилиб, уларнинг банк ҳисоб-варақларига 62,7 млрд.сўм миқдоридаги маблағлар қайтариб берилди. Айни пайтда 28 та ҳолат бўйича 29 млрд. сўм қийматдаги аризалар кўриб чиқилмоқда.