Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.92K subscribers
5.31K photos
582 videos
43 files
2.66K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: 📞 73 241 70 60
Ishonch telefoni: 73 241 70 61
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
#мобил_илова

❗️Ҳурматли солиқ тўловчилар!

SOLIQ📲 мобил иловасида
🔹"Soliq hamkor" саҳифасида катта ҳажмдаги 🗂 файларни ҳам 📥 юклаш имконияти пайдо бўлди.
🔹 Ижара шартномаси тузишдаги хатолик тузатилди.

♻️ SOLIQ мобил иловасини қуйидаги ҳавола орқали қайта ўрнатинг
https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.soliq.mobile
#Soliq_hamkor

Сизга назорат-касса машинасидан 🚫 харид чеки берилмадими?

Терминал орқали тўлов 🚫 қабул қилинмадими?

Агар шундай бўлса, энди Сизга истеъмолчилик ҳуқуқларингизни ҳимоя қилишда янги “Soliq hamkor” тизими ёрдам беради. Юқоридаги ҳолатлар ҳақида 👉

📲 “Soliq” мобил иловаси

🤖 @soliq_hamkor_bot телеграм-бот

💻 Солиқ органларининг электрон давлат хизматлари портали – my.soliq.uz орқали

давлат солиқ идораларига хабар беринг.

“Soliq hamkor” тизими – инсофли солиқ тўловчиларнинг ёрдамчиси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Унинг асл бахти юртнинг бахтида

Енгимиз шимариб, қараб турмасдан
Келинглар, қўллайлик бекор юрмасдан.
Ўрнак бўлмоқдалар четда турмасдан,
Халқим деб яшайди, Юртбошим менинг!

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#онлайн_НКМ

Онлайн-НКМ чекида қандай маълумотлар акс этиши лозим?
#ер_солиғи

📌Қуйидаги ер участкалари жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғининг солиқ солиш объектидир:

деҳқон хўжалигини🌽🍅 юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари;

якка тартибда уй-жой қурилиши🏡 учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари;

жамоа боғдорчилиги, узумчилиги🍇ва полизчилигини🍉 юритиш учун берилган, шунингдек якка тартибдаги гаражлар эгаллаган ер участкалари;

хизмат юзасидан👮 берилган чек ерлар;

мерос бўйича📃, ҳадя қилиниши ёки сотиб олиниши натижасида уй-жой ва иморатлар билан биргаликда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтган ер участкалари;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулк қилиб сотиб олинган📝 ер участкалари;

тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун фойдаланишга ёки ижарага берилган ер участкалари🏦.

Кўп квартирали уйлар эгаллаган ер участкалари🏢 солиқ солиш объекти бўлмайди. (Кўп квартирали уйларда жойлашган яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари мустасно).
#ер_солиғи_мерос

📌Ер солиғи бўйича мерос қолдирувчининг солиқ мажбуриятлари меросхўрлардан ундирилади

Солиқ кодексининг 433-моддасига кўра, уй-жой🏠, яшаш учун мўлжалланмаган иморатлар ва иншоотлар🏯 мерос бўйича ўтиши билан биргаликда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи ўтган ер участкалари учун ер солиғи мерос қолдирувчининг солиқ мажбуриятларини инобатга олган ҳолда 👉меросхўрлардан ундирилади.

Каналга уланиш учун 👉👉👉

https://t.iss.one/ferganasoliq
#тайинлов #назначение

ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлиги раҳбарияти таништирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6061-сонли фармони билан Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси негизида Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ташкил этилган эди.

Бугун, 22 сентябрь куни Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев ДСҚ ҳузурида ташкил этилган Кадастр агентлиги директори ва унинг ўринбосарларини таништирди.
________________________________

Состоялось представление руководства Агентства по кадастру при ГНК

Согласно Указу Президента Республики Узбекистан №УП-6061 на базе Государственного комитета по земельным ресурсам, геодезии, картографии и государственному кадастру образовано Агентство по кадастру при Государственном налоговом комитете.

Сегодня, 22 сентября, председатель Государственного налогового комитета Шерзод Кудбиев представил директора и заместителей созданного Агентства по кадастру при ГНК.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Харидингиз учун чек талаб қилишни унутманг!
#солиқ_ҳисоботлари

🗓 Эслатма 2020 йил 23 сентябрь

III чорак учун:

- жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда беш миллиард сўмдан ошадиган фойда солиғи тўловчилари ҳар ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 340-моддаси иккинчи қисми);

Жами даромади ўтган солиқ (ҳисобот) даври мобайнида 5 миллиард сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар кутилаётган фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини аввалги чорак якунлари асосида ҳисоблаш бўйича ўрнатилган талаблар👉 бекор қилинган (ПФ-5978-сон).
Фарғоналик тадбиркорларга ҚҚСни қоплаш шаклида 9,1 млрд. сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди

📌“Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи” тамойили бу солиқ хизмати органларининг тадбиркорларга хизмат кўрсатиш, содда қилиб айтганда уларнинг беминнат ёрдамчиси ва маслаҳатчисига айланганидан дарак беради.

Солиқчиларнинг тадбиркорларга яқиндан кўмакчи бўлаётганлиги, айниқса, солиқ тўловчилар томонидан ортиқча тўланган ёки улардан ортиқча ундирилган қўшилган қиймат солиғини тадбиркорлар ҳисоб рақамига қайтаришда намоён бўлмоқда.

Яна ҳам батафсилроқ тушунтирадиган бўлсак, агар солиқ даври охирида ҚҚС бўйича ҳисобланган солиқ суммаси бюджетга тўлаш учун ҳисобга олинган солиқ суммасидан кўп бўлса, унда ҚҚСни қоплаш (қайтариш) билан боғлиқ вазият юзага келади. Ушбу маблағларни солиқ тўловчи ўзига қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

📄Амалдаги солиқ қонунчилигига кўра, давлат солиқ идораларига ҚҚСни қоплаш ёки қайтариш бўйича солиқ тўловчи томонидан ариза келиб тушгач, аризалар 2 хил муддатда – ариза берилган кундан бошлаб 7 кундан ёки 60 кундан кечиктирмай кўриб чиқилади.

🔜Тезлаштирилган тартибда, яъни 7 кундан кечиктирмай йирик солиқ тўловчилар, дипломатик ваколатхоналар, банк кафолатига эга шахсларга, экспортчи корхоналарга, маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчиларига ("0" ставка) ва солиқ мониторинги иштирокчиларига қайтарилади. Қолган барча солиқ тўловчиларга 60 кундан кечиктирмай қайтарилади.

🔢 Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасига📅 жорий йил 1 августдан 18 сентябргача умумий миқдори 48,4 млрд. сўм бўлган 74 та ариза келиб тушди. Шундан 24 та ариза қаноатлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига юборилиб, Солиқ тўловчиларнинг банк ҳисоб-варақларига 9,1 млрд.сўм миқдоридаги маблағлар қайтариб берилди.
«PARDUS GLOBAL TEXTILE» МЧЖга 850 миллион сўм миқдоридаги маблағлар қайтарилди

Асосий фаолият тури ип-газламаишлаб чиқариш саноати бўлиб, бугунги кунда турли хил оддий ва момиқ сочиқлар ишлаб чиқарилаётган ушбу корхонада айни пайтда 1⃣7⃣0⃣ нафардан ортиқ ишчи ходимлар меҳнат қилмоқда.

Ҳозирги кунда жамият томонидан ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотлар, асосан, Россия🇷🇺ва Қирғизистон🇰🇬давлатларига экспорт қилинмоқда. Рақамларга эътибор берадиган бўлсак, «PARDUS GLOBAL TEXTILE» корхонаси томонидан 2019 йилда жами 2⃣5⃣ миллиард сўмлик, 2020 йилнинг январь-июль ойларида эса 1⃣7⃣ миллиард сўмлик экспорт амалга оширилган.

Амалдаги солиқ қонунчилигига кўра, «PARDUS GLOBAL TEXTILE» МЧЖнинг 2020 йилнинг январь-июль ойлари учун ҚҚС бўйича 8⃣5⃣0⃣ млн. сўм салбий фарқ суммаси ўрнини қоплаш тўғрисида давлат солиқ идораларига ёзган аризаларига кўра қопланиши сўралган пул маблағлари – жорий йил 23 июнь куни 3⃣5⃣0⃣ млн. сўм ва 9 сентябрь куни 5⃣0⃣0⃣ млн. сўм маблағ жамиятнинг банк ҳисобварағига қайтарилган.
Данғара туманида жойлашган “MUSAVARTEX” МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон-Буюк Британия қўшма корхонасига 1 млрд. 390 млн. сўм қайтарилди

Асосий фаолият тури текстил маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўлган ушбу корхонада айни пайтда 3⃣5⃣0⃣нафардан ортиқ ишчи ходимлар меҳнат қилади. 2020 йил давомида жамият томонидан Хитой🇨🇳, Россия🇷🇺 ва Туркия🇹🇷 давлатларига экспорт шартномаларига асосан 1 млн. 632 минг АҚШ доллари миқдорида ип-калава маҳсулотлари экспорт қилинган.

Мазкур корхона томонидан🗓 апрель-июль ойлари давомида ҚҚСга нол ставка қўлланилган ҳолда махсулотлар экспорти амалга оширилганлиги натижасида жамиятнинг ҚҚС салбий фарқ суммаси ўрнини қопланиши лозим бўлган сумма 1 млрд. 390 млн. сўмни ташкил этди. Ушбу ҳолат бўйича корхонанинг 2020 йил 28 августдаги аризасига 1 млрд. 390 млн. сўм “MUSAVARTEX” МЧЖ Ўзбекистон-Буюк Британия қўшма корхонасининг банкдаги ҳисобварағига қайтарилди.
📌“Солиқ ҳамкор” – ёрдамга тайёр

Сир эмаски, ҳар биримиз маҳсулот харид қилганда ёки бирон хизматдан фойдаланганда тўлов учун харид чекини олишни унутамиз. Аниқроғи, тўлов чеки берилмаслигига ўрганиб қолганмиз. Тан олиш керак, истеъмолчилар бундай масалаларга ёлғиз ечим топиши деярли имконсиз. Яширин иқтисодиётнинг шу ва бошқа турларига чек қўйишда давлат солиқ қўмитаси томонидан ишга туширилган “Soliq hamkor” («Налоговый партнер») ахборот тизими қўл келади.

Янги тизим фуқароларни давлат солиқ хизмати органлари билан ҳамкорликка чорлайди

Ҳамкор мазкур тизим орқали солиқ тўловчи, солиқ агенти ёки бошқа шахснинг Солиқ кодексида жавобгарлик белгиланган ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги юзасидан давлат солиқ хизмати органини хабардор этади. Тақдим этилган маълумот аниқ, тўлиқ ва ишончли бўлиши ҳамкор олдидаги энг асосий талабдир.

Тизим бир неча йўналишда масофавий ҳамкорликни таклиф этади👉

@soliq_hamkor_bot – телеграм-боти;

my.soliq.uz (https://my.soliq.uz) – электрон солиқ хизматлари портали;

“Soliq hamkori” – Soliq мобил иловаси бўлими.

“Soliq hamkor”нинг афзаллиги шундаки, ҳар бир фуқаро ўз хабари ҳолатини реал вақт режимида кузатиб бориши мумкин.

“Soliq hamkor” ахборот тизими орқали қуйидаги солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар бериш мумкин👉

🔹маҳсулот ёки хизмат учун тўлов қилинганда чек тақдим этмаслик;

🔹тўлов терминаллари орқали савдо қилишни рад этиш ёки нархларни ошириш;

🔹яроқлилик муддати ўтган маҳсулотларни сотиш;

🔹 акциз маркасиз спиртли ва тамаки маҳсулотларини сотиш;

🔹сифат сертификати бўлмаган маҳсулотларни сотиш;

🔹ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш;

“Soliq hamkor” эффекти рақамларда:
Солиқ органларига 2020 йил 22 сентябрь ҳолатига истеъмолчилар томонидан турли солиқ ҳуқубузарликлари бўйича 700 га яқин (Фарғона вилоятидан 46 та) хабар берилган.

Айни пайтга қадар келиб тушган мурожаатлар бўйича 125 та текшириш ўтказилди, 88 та мурожаат рад этилган ва 140 таси ўрганиш жараёнида.

Каналга уланиш учун 👉👉👉

https://t.iss.one/ferganasoliq
#ўзини_ўзи_банд_қилиш
#самозанятость

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганлар 400 мингдан ошди

❇️Бу борадаги сўнгги янгилик, SOLIQ📱 мобил иловасида хориж фуқаролари🌐учун ҳам ўзини ўзи банд қилиш хизмати яратилгани бўлди

23 сентябрь🗓ҳолатига солиқ органларида расман рўйхатдан ўтиб, ўзини ўзи банд қилганлар 403 208 мингга етди

👉 Батафсил
__________________________

В Узбекистане количество самозанятых превысило 400 тысяч

❇️Одно из последних нововведений – теперь и иностранные граждане🌐могут зарегистрироваться в статусе самозанятого лица в приложении SOLIQ📱

По состоянию на 23 сентября🗓количество граждан, официально зарегистрировавшихся в налоговых органах в качестве самозанятых, достигло 403 208 человек

👉
Подробнее

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Вазирлик ва муассасалар “тадбиркорга хизмат қилувчи” ташкилотга айланиши зарурлиги таъкидланди. Тадбиркорликни бошлашга халақит бераётган муаммоларни ҳал этиш, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларнинг ташаббусларини рўёбга чиқариш бўйича топшириқлар берилди. Янги корхоналар ташкил этиш, мавжудларини йириклашишга рағбатлантириш чоралари муҳокама қилинди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития предпринимательства в регионах.
Подчеркнуто, что министерства и ведомства должны превратиться в организации, "служащие предпринимателям". Даны поручения по устранению проблем, препятствующих организации предпринимательства, особенно бизнес-инициативам молодежи и женщин. Обсуждены меры касательно создания новых предприятий и стимулирования укрупнения бизнеса.

#Mirziyoyev #videoselektor #tadbirkorlik #hududlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter