Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.91K subscribers
4.72K photos
523 videos
42 files
2.42K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
#савол_жавоб

Болани икки ёшгача парваришлаш бўйича таътилда бўлган ходимга тўланадиган нафақага жисмоний шахсларнинг даромад солиғи солинадими?

📌Ишловчи оналарга болани икки ёшга етгунига қадар тўланадиган ойлик нафақа (Адлия вазирлигидан 2002 йил 14 мартда 1113-сон билан рўйхатдан ўтган ўтган қарорга асосан) солиқ тўловчининг бошқа даромади ҳисобланади ҳамда жисмоний шахсларнинг даромад солиғига тортилади. (Солиқ кодесининг 377-моддаси 15-банди)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қувасой шаҳар 4-сектор ҳудудида 7 минг 200 та хонадон мавжуд бўлиб, дастлабки ўрганишларга кўра уларнинг 119 таси “темир дафтар”га киритилган эди. Мазкур оилалардаги ишсизларни ишга жойлаш, доимий даромадга эга бўлишларига кўмаклашиш борасида 4-сектор томонидан амалга оширилган ишлар натижасида бугунги кунга келиб уларнинг 61 таси “темир дафтар”дан чиқарилди.
📢Эълон!!!

Бухгалтерлик сирларини ўрганишни хоҳловчилар диққатига!

📌“Марғилон экстра ҳисобот ” корхонаси сизларга 1 uz ва 1 c бухгалтерия дастурини ҳамда бухгалтерия хизматларини таклиф этади.

Сиз ўқув машғулотлари мобайнида:
1 c ва 1 uz дастурлари ўқув вариантлари шахсий компьютерингизга юклаб берилади ҳамда ўқув машғулотларининг биринчи кунидан фирма иши;
Реал ҳужжатлар асосида фирмалар бухгалтерияси;
Солиқ идораларига онлайн ҳисобот юбориш ва бошқа бухгалтерия хизматлари ўргатилади.

Энг муҳими, ўқув машғулотлари якунланганидан сўнг ҳам янги иш фаолиятингизда қандайдир саволлар пайдо бўлса, Сизга малакали мутахассислар томонидан амалий ёрдам кўрсатилади.

📍 Манзил:

Фарғона шаҳар, Маърифат кўчаси 31-уй (Мўлжал: Марказий кутубхона рўпараси);

Қўқон шаҳар Янги ҳаёт кўчаси 56/17 уй.

Мурожаат учун телефон:

90 633 35 77
93 737 00 70
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Яширин_иқтисодиёт

🧾Чек – истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолати ва сотувчининг ишончлилик кўрсаткичи

📣Ҳурматли истеъмолчилар, харид чекини талаб қилишни унутманг. Бу билан яширин иқтисодиётга қарши курашга ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз.
#ЭҲФ

ЭҲФ - яширин иқтисодиётнинг олдини олишда самарали тизим

💻ЭҲФ тизими мамлакатда реализация қилинаётган товарлар реал ҳажмини тўлақонли кўриш имкониятини тақдим этмоқда. 📈Бу солиқ органлари учун иқтисодий жараёнларни 🔎онлайн кузатиш, таҳлил қилишга замин яратади.

📊 Мазкур тизим пул маблағларининг банкдаги ҳисоб рақамларга 📥келиб тушиш вақтини қисқартириш, давлат бюджетига солиқлар 📚ўз вақтида тушишини таъминлашга хизмат қилаётганини ҳам алоҳида эътироф этиш жоиз.
⚡️Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботи энди автоматик тарзда тўлдирилади

📌Солиқ ҳисоботларини шакллантириш жараёнларини автоматлаштириш нафақат давр талаби, балки шаффоф бизнес юритиш кафолатидир.

Шу боис, Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 522-сонли қарори ва Солиқ кодексининг 47-моддасига асосан 2020 йил 1 январдан бошлаб, барча хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда юритишга тўлиқ ўтиши мажбурийлигини ҳисобга олиб, солиқ тўловчилар учун солиқ ҳисоботини тўлдириш жараёнини янада оптималлаштирмоқда.

Хусусан, айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботи шакллантиришда йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоликларнинг олдини олиш мақсадида эндиликда ҳисобот шаклининг “Товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромадлар” сатрининг 3 устуни электрон ҳисобварақ-фактура (ЭҲФ) тизимидаги корхона томонидан юборилган ва ҳолати тасдиқланган ЭҲФларнинг суммаси йиғиндисидан келиб чиқиб, автоматик равишда тўлдирилади.

👉Бунда фаолият турлари бўйича олинган даромадлари суммаси (010-сартнинг 4,5,6,7,8,9- устунларига) жами реализация суммаси автоматик тарзда 010-сартнинг 3-устунида шаклланади. Агар асосий фаолият билан бир қаторда бошқа фаолият турлари амалга оширилса 010-сартнинг 4,5,6,7,8,9- устунларига рақамлари қўлда киритилади ва 010-сатр 3-устуннинг суммасига мутаносиблиги текширилади.

Бироқ, 2020 йил учинчи ва тўртинчи чораклар учун корхонанинг жами даромади ЭҲФ тизимида жорий чорак учун расмийлаштирилган ЭҲФ маълумотлари ва ўтган чорак учун солиқ органларига тақдим этилган ҳисоботнинг 010-сатр 3-устунидаги қиймат йиғиндиси асосида шакллантирилади.

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботи 2021 йилдан бошлаб, жами даромад ЭҲФ тизими орқали корхона томонидан юборилган ва тасдиқланган ЭҲФларнинг суммаси йиғиндисидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.

Ушбу имконият жорий қилиниши билан хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида тузиладиган шартномалар асосида товар (хизмат)лар реализациясидаги шаффофлик ортиб, хуфиёна иқтисодиётнинг олди олинади.

Шунингдек, товарлар экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларнинг жами даромади улар томонидан амалга оширилган экспорт операциялари тўғрисидаги маълумот Давлат божхона қўмитасидан олинган маълумотлар асосида автомат шаклланади.

Ҳисоботлар тўлиқ ва тўғри акс этиши учун солиқ тўловчининг ЭҲФ тизими орқали жўнатган ва қабул қилинган ЭҲФлари «тасдиқланган» бўлиши лозим.

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини тўлдириш билан боғлиқ энг кўп бериладиган саволларга жавоблар тез фурсатларда Давлат солиқ қўмитасининг расмий ахборот манбаларида эълон қилинади.

Маълумот учун: ҳозирги кунда республика миқёсида 267 864 та хўжалик юритувчи субъекти айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси сифатида рўйхатга олинган. Уларнинг 124 168 таси ёки 46,3 фоизи электрон ҳисобварақ-фактуралар айланиш тизимидан фойдаланмоқда.
#Онлайн_НКМ

Тўлов шаклидан қатъий назар онлайн НКМ чеки берилиши шарт

❇️ Онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтган тадбиркорлик субъектлари нақд пулда 💵 тўлангандаги каби, пластик карта 💳 орқали тўлов учун ҳам харидорларга QR-кодли чек 🧾бериши шарт (ПФ-5813-сон)

❗️Мазкур нормага риоя қилмаслик 5️⃣ миллион сўм миқдорида маъмурий жарима қўллашга сабаб бўлади (Солиқ кодекси, 221-м)
#савол_жавоб

Олий ўқув юртларида таълим олиш учун контракт тўловларига йўналтирилган иш ҳақи даромад солиғидан озодми?

📌 Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига мувофиқ, солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун контракт тўловларига йўналтириладиган, солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадларига солиқ солинмайди.
#тайинлов

Фарғона шаҳар давлат солиқ инспекциясига янги бошлиқ тайинланди

Бабабеков Воҳиджон Вахобович Фарғона шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Воҳиджон Бабабеков 1977 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 1996 йилда Фарғона индустриал техникумини, 2006 йилда Фарғона политехника институтини “Бухгалтерия ҳисоби ва хўжалик таҳлили, молиячи” мутахассислиги бўйича тамомлаган.

В.Бабабеков бунга қадар Фарғона вилояти Марғилон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Солиқ органларидаги фаолиятини 1996 йилда Фарғона вилояти Қува тумани давлат солиқ инспекцияси Ҳисоб-китоб, таҳлил ва солиқ статистикаси бўлими давлат солиқ инспекторлигидан бошлаган.

Воҳиджон Бабабеков Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси.
#савол_жавоб

Ипотека кредити 🏢олганман, ойлик иш ҳақимдан кредитни қоплашга йўналтирилган қисмига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ имтиёзи қандай тартибда татбиқ этилади?

📌Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига асосан, солиқ тўловчиларнинг олинган ипотека кредитларини ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни солиқ даври давомида жами 1⃣5⃣миллион сўмгача бўлган миқдорда қоплашга йўналтириладиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари, башарти якка тартибдаги уй-жойнинг ёки кўп қаватли уйдаги хонадоннинг қиймати 3⃣0⃣0⃣ миллион сўмдан ошмаса ҳамда дастлабки бадалнинг ва (ёки) ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун бюджетдан ажратилган субсидияларни ҳисобга олган ҳолда олинган бўлса жисмоний шахсларнинг солиқ солинмайдиган даромадлари хисобланиши, мазкур имтиёз қарз олувчига ва бирга қарз олувчиларга, имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган барча солиқ тўловчиларга берилган, солиқ солиниши лозим бўлган даромадларни камайтириш суммаси солиқ даври давомида жами ўн беш миллион сўмдан ошмаган тақдирда татбиқ этилиши белгиланган.

Юқоридагиларга кўра, агар уй-жойингизнинг🏢қиймати 3⃣0⃣0⃣ миллион сўмдан ошмаса ҳамда кредит шартномасида кредит тўловлари учун бюджетдан субсидия ажратилиши назарда тутилган бўлса (ушбу шартлар тўлиқ бажарилмаса имтиёз татбиқ этилмайди), ойлик иш ҳақингизнинг 1⃣5⃣миллион сўмгача кредитни қоплашга йўналтирилган қисмига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ имтиёзи татбиқ этилади.

Каналга уланиш учун 👉👉👉
https://t.iss.one/ferganasoliq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мол-мулк ва ер солиғини 15 октябрдан кечиктирмай тўлашни унутманг!

Сиз тўлаган солиқлар аҳолини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш ҳамда юртимиз фаровонлигига хизмат қилади.
4-сектор раҳбари қабулида мактаб директорлари мурожаатлари ижобий ҳал этилди

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Шукурулло Нисбатхонов Ўзбекистон тумани ҳокимлиги биносида аҳолининг ечимини кутаётган муаммоларини тинглаш ва жойида бартараф этиш мақсадида сайёр қабул ўтказди.

Қабул давомида 20 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улар, асосан, уй-жой таъмирлаш, кадастр ҳужжатларини тайёрлаш, ногиронлиги боис саломатлигини тиклаш учун йўлланма, ишга жойлашиш, фуқаролик паспортини алмаштириш, тўлов контракт суммасини тўлашдаги муаммоли масалаларга оид бўлди.

Келиб тушган мурожаатларга кўра, турмуш шароити оғир кечаётган 3 та оилага рўзғор учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан ёрдам кўрсатилди, 2 та ногиронлик аравачаси эҳтиёжмандларга етказилди.

Сайёр қабул давомида тумандаги 35-мактаб директори М.Мамадиев ўқув даргоҳи атрофидаги йўлнинг абгор ҳолатдалиги – ёғингарчилик кунларда лой бўлаётгани, шунингдек, йўл четидаги ариқлардан сув тошиб ўтаётганлиги натижасида ўқувчилар мактабга кириб чиқишга қийналишини баён қилди. Туман ҳудудидаги 58-мактаб директори Н.Хасанова ҳам деярли худди шундай муаммо юзасидан сектор раҳбарига мурожаат қилди. Натижада, шу куннинг ўзида мазкур масалалар ижобий ҳал этилиб, таълим муассасаларининг ички ва ташқи томонларидаги 600 метр йўл майдони шағаллаштирилди ҳамда яқин кунлар ичида асфальтлаштириш борасида мутасаддилар билан келишиб олинди.

Шу билан бирга, сектор раҳбарига келиб тушган 13 та мурожаатда кўтарилган масалаларни ҳал этиш учун вақт талаб қилинганлиги боис, қисқа фурсатларда бартараф этиш юзасидан ташкилот ва муассаларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.
#савол_жавоб

ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахс улгуржи савдо билан шуғулланиш хуқуқига эгами

📌 Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябр
даги 407-сонли қарори билан тасдиқланган “Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандида кўра, якка тартибдаги тадбиркорлар улгуржи савдо фаолияти билан шуғулланиши мумкин эмас.