Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.91K subscribers
4.8K photos
528 videos
42 files
2.45K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
#хабарнома

📢 Ҳурматли солиқ тўловчилар!

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 274-моддасига мувофиқ солиқ тўловчи ўрни қопланиши лозим бўлган солиқ суммасини солиқ органларига солиқ суммасини қайтариш тўғрисида берилган аризага асосан қайтариш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.

Агар камерал солиқ текшируви натижаларига кўра солиқ органи қайтариш учун аризада кўрсатилган солиқ суммасининг ўрнини тўлиқ ёки қисман қоплаш тўғрисида қарор қабул қилса, мазкур солиқ суммаси солиқ тўловчига солиқ суммасини қайтариш тўғрисида ариза берилган санадан эътиборан олтмиш кундан кечиктирмай қайтарилади.

Шунингдек, солиқнинг жами суммаси ўрнини тезлаштирилган тарзда қоплаш тартиби бу ҳақда солиқни қайтариш тўғрисидаги аризада кўрсатилган тақдирда, қуйидаги тоифадаги солиқ тўловчиларга нисбатан қўлланилади👉👉👉

Ўзбекистон Республикасининг йирик солиқ тўловчилар тоифасига белгиланган тартибда киритилган юридик шахсларига;

солиқни қоплашга доир ариза билан бирга амалдаги банк кафолатини тақдим этган ёки солиқ органлари билан гаров шартномасини ушбу Кодекснинг 107 ёки 109-моддаларида белгиланган тартибда расмийлаштирган солиқ тўловчиларга;

экспорт ва унга тенглаштирилган операцияларни амалга оширадиган шахсларга - агар илгари бу шахсларга солиқ суммаси қопланган ва бунда қонунбузарликлар аниқланмаган бўлса, ноль даражали солиқ ставкаси қўлланилиши натижасида ҳосил бўлган солиқнинг ошиб кетган суммалари қисмида;

чет эл дипломатик ваколатхоналарига ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарига;

маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчиларига, агар бундай битимда ноль даражали ставка қўлланилиши назарда тутилган бўлса;

солиқ мониторинги иштирокчиларига.

Солиқнинг ўрнини тезлаштирилган тартибда қоплашда солиқ тўловчи томонидан қайтариш учун аризада кўрсатилган солиқ суммасининг ўрни унга етти кун ичида тўлиқ ҳажмда қопланади. Бунда ўрни қопланиши учун аризада кўрсатилган солиқ суммаси асослантирилганлигининг камерал солиқ текшируви умумий тартибда амалга оширилади.

Агар камерал солиқ текшируви натижаларига кўра аризада кўрсатилган солиқ суммаси ёки унинг бир қисми асоссиз бўлиб чиқса, солиқ тўловчи солиқнинг ўрни ўзига асоссиз равишда қопланган суммасини қоплаш санасидан то уни бюджетга тўлаш санасигача пеня ҳисобланган ҳолда бюджетга тўлаши шарт.

Солиқ суммаларининг ўрнини қоплаш тартиби ва шартлари, ушбу моддага мувофиқ камерал солиқ текширувини ўтказиш, шунингдек чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олинган товарларни олиб чиқишда уларга солиқ суммасини қайтариш (ТАХ FREE) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

Мурожаат учун телефонлар:

73-241-70-67;
94-550-87-87;
91-124-00-67.

Ҳудудлар бўйича:

🔷Қувасой, Марғилон ва Фарғона шаҳар ҳамда Фарғона тумани 👉 Мирзакаримов Аҳмад Қодирович - 99-538-37-72.

🔷Бувайда, Қўштепа, Риштон ва Тошлоқ туманлари 👉 Муслимова Гўзал Собировна - 93-975-34-07.

🔷Данғара, Олтиариқ ва Учкўприк туманлари 👉Ҳамроқулов Адҳамжон Комилович - 90-272-14-43.

🔷Қўқон шаҳар ҳамда Боғдод, Қува, Ёзёвон ва Сўх туманлари 👉 Мамадалиев Рашидхон Оббосович - 91-698-60-21.

🔷Бешариқ, Ўзбекистон ва Фурқат туманлари 👉 Ғофуров Ҳикматилло Ўрмоналиевич - 97-555-07-54.

📌 Шунингдек ўзингизни қизиқтирган маълумотларни @Jasur056 телеграмм орқали олишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

Биз Сизга хизмат кўрсатишдан мамнунмиз!

Каналга уланиш учун 👉👉👉

https://t.iss.one/ferganasoliq
#Cўровнома

Сиз солиқ органларида коррупцион ҳолатларга дуч келдингизми?

🔊 ДСҚ Сизга коррупция фактлари мавжудлигини аниқлаш сўровномасидан ўтишни таклиф этади.

⚡️Ҳар бир шахс фикри муҳим!

📈 Янада яхши бўлишимизга ёрдам бериш учун 👤 аноним сўровномада иштирок этинг ❗️

Cўровномага хавола 👉 https://soliq.uz/public-opinion/rating?lang=uz

🤝 Давлат солиқ қўмитаси – инсофли солиқ тўловчининг ишончли ҳамкори!


Каналга уланиш учун 👉👉👉

https://t.iss.one/ferganasoliq
#савол_жавоб

🔴Онлайн-НКМни харид қилиш ва ўрнатишга сарфланган харажатлар учун БҲМнинг 10 баробари, яъни 2 230 000 сўм миқдорида солиқ суммасидан имтиёз қўлланилиши белгиланган, бу вазиятда айланмадан солиқ ҳисоботида қандай йўл тутайлик

🔵 Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботининг 2-иловаси 030-сатрида (норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ солиқ солинадиган жами даромаднинг камайтирилиши) ва фойда солиғи ҳисоботининг 3-иловаси 071-сатрида (норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида фойда солиғи бўйича имтиёзлар) онлайн-НКМ харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммасини белгиланган айланмадан олинадиган солиқ ставкасига бўлиб, юзга кўпайтириб кўрсатилган ҳолда имтиёздан фойдаланиши мумкин.

👉 Мисол учун, тадбиркорлик субъекти чакана савдо фаолияти билан шуғулланади. Онлайн-НКМни харид қилиш ва ўрнатиш харажати 3 млн.сўмни ташкил этади. ПФ-5813-сон Фармонига асосан солиқларни 3 млн.сўмга, лекин БҲМнинг 10 бараваридан ошмаган миқдорда камайтириш лозим. Демак, 2 230,0 минг сўмгача имтиёздан фойдаланиши мумкин бўлади.

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботининг 2-иловаси
030-сатрида 55 750,0 минг сўмни (2 230 000 /4 х 100) кўрсатган ҳолда солиқ суммаси 2 230,0 минг сўмга;

фойда солиғи ҳисоботининг 3-иловаси 071-сатрида 14 866,7 минг сўмни (2 230 000 / 15 х 100) кўрсатган ҳолда солиқ суммасини 2 230,0 минг сўмга камайтирилиши лозим.

❗️Агар бир вақтнинг ўзида бир нечта онлайн НКМ харид қилиниб рўйхатдан ўтказилса, имтиёз суммаси онлайн НКМ сонига кўпайтирилади.

❗️Ушбу турдаги имтиёзлар бир марталик имтиёз бўлганлиги ҳамда солиқ базасини эмас, балки солиқ суммасини камайтириш бўйича қонунчиликда бошқа шу каби имтиёзлар белгиланмаганлиги сабабли, солиқ ҳисобот шаклларида солиқ суммасини камайтириш имкониятини берувчи алоҳида сатр жорий этилмади.
#бепул_реклама

Сизга #корзинки керакми??
Сизга #саватчалар зарурми??

Қаердан саватчалар харид қилишни билмаяпсизми?

👉 Унда “Inter Max Story” корхонасига мурожаат қилинг!!!

📌Сиз бу ердан 10 дан ортиқ турдаги саватчаларни топишингиз мумкин!

📍Манзил: Фарғона вилояти Марғилон шаҳар Янги ҳаёт кўчаси 8-А.

Мурожаат учун телефонлар:

+998 98 143 70 06
+998 91 660 22 12

Каналга уланиш учун 👉👉👉

https://t.iss.one/ferganasoliq
Давлат реестрига киритилган онлайн-НКМнинг таққослама жадвали
Давлат реестрига киритилган онлайн-НКМнинг таққослама жадвали
#ЭҲФ

ЭҲФ билан ҚҚС занжирида узилиш бўлмайди

Электрон ҳисобварақ-фактураларнинг афзалликларини электрон ҳужжат алмашишга ўтган қўшилган қиймат солиғи тўловчилари биринчилардан бўлиб ҳис этдилар. ЭҲФ орқали ҚҚСни ҳисобга олиш – автоматлашган ва ишончли жараён.

Бугунги кунда жами ҚҚС тўловчиларнинг 92 фоизи электрон ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланмоқда. Умумий ҳисобда айни вақтда, мамлакат бўйлаб деярли 280 минг ЭҲФ фойдаланувчиси мавжуд.

Таъкидлаш жоизки, ҚҚС тўловчилари маблағларини қайтариш ҳуқуқига эга.

Билиш муҳим: ҚҚСни қайтаришда солиқ органлари камерал солиқ текширувини ўтказади. Текшириш мезонларидан бири солиқ тўловчининг ҳисобга олинган харидлар реестрини унинг контрагенти (товарлар ва хизматлар етказиб берувчи) реализация реестри билан солиштиришдир.

Ким электрон ҳисобварақ-фактурадан фойдаланаётган бўлса, улар учун ҳаммаси оддий: ЭҲФ тақдим этилади – тасдиқланади. Барча ахборотлар ДСҚ маълумотлар базасида автоматик равишда сақланади ва ҳисоботларда бир хил кўринишда акс этади. ЭҲФдан фойдаланган солиқ тўловчиларнинг ҚҚСни қайтариш бўйича ҳисоботларида ҳеч қандай тафовут ва қийинчиликлар бўлмайди.

Қоғоз шаклидаги реестрларда эса занжир узилиши тез-тез учрайди, бу ўз навбатида, қўшимча ҳужжатлар, ҳисобварақ-фактуралар асл нусхаларининг талаб қилинишига ва қайтариш жараёнининг чўзилишига олиб келади.
#қонунчиликдаги_янгиликлар

‼️ Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш муҳим янгилик

📗 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш тўғрисида”ги 489-сонли қарори имзоланди.

👉 Мазкур қарор билан, солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш бўйича 6 та Низом тасдиқланди.

Батафсил 👉 https://soliq.uz/press-services/news/show/qoshilgan-qiymat-soligi-summasi-ornini--qoplash-muhim-yangilik

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
4-сектор томонидан кўмакка муҳтож оилаларга моддий ёрдам пуллари тарқатилди
#савол_жавоб

Мен дорихонамга “Semurg” номли онлайн-назорат касса машинасини олганман. Шу касса аппаратни олган фирмага ҳар ой 50 минг сўм абонент тўлови ўтказишим керак экан. Ўтказиладиган бу тўлов нима учунлигини тушунтириб бера олишмаяпти. Шу ҳақида тушунча бера оласизми?

📌 Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарорига мувофиқ онлайн НКМ ва (ёки) виртуал кассага кафолатли узлуксиз техник хизмат кўрсатиш ТХКМ билан тадбиркорлик субъекти ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади. Яъни, шартнома асосида ТХКМ сизга қарашли онлайн НКМ ёки виртуал кассани узлуксиз ишлашини таъминлаши лозим.

👉 Мазкур қарор талаблари асосида онлайн НКМ ёки виртуал касса носоз ҳолга келган тақдирда, ТХКМ бир кун ичида захирадаги онлайн НКМ ёки виртуал кассани ўрнатиб ёки уни созлаб бериши белгиланган.

ТХКМ хизмат нархлари, тадбиркорлик субъекти билан тузилган ўзаро шартнома асосида белгиланади.


Каналга уланиш учун 👉👉👉

https://t.iss.one/ferganasoliq
#ҚҚС

⚡️ ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш – умумий қоидалар

👉 ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш солиқ органининг 📄 тегишли қарори асосида амалга оширилади.
Тезлаштирилган тарзда қоплаш 7 кундан кечиктирмай:
✔️ Йирик солиқ тўловчилар;
✔️ Дипломатик ваколатхоналар;
✔️ Банк кафолатига эга шахслар;
✔️ Экспортчи корхоналарга;
✔️ маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчиларига ("0" ставка)
✔️ солиқ мониторинги иштирокчиларига.

Умумий тартибда:
бошқа корхоналарга 60 кундан кечиктирмай қайтарилиши лозим.

Батафсил 👉 https://soliq.uz/press-services/news/show/qqs-summasi-ornini-qoplash--umumiy-qoidalar-
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сўх туманида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва иқтисодиёт тармоқларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш мақсадида бир қатор солиқ имтиёзлари жорий этилди.
#савол_жавоб

Жисмоний шахсларга товарлар реализация қилинганда электрон ҳисобварақ-фактура қандай тўлдирилади?

📌Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 522-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низом нинг 18-бандига асосан товарларни (хизматларни) тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмайдиган жисмоний шахсларга реализация қилишда товарларни (хизматларни) сотувчи томонидан шакллантирилган ЭҲФ унинг электрон рақамли имзоси билан бир томонлама тасдиқланади.
📢📢📢 Эълон!!!

Ҳурматли тадбиркорлар! Ишлаб чиқараётган маҳсулотларингизни 👒🎒👡🧦 реклама қилишни истайсизми?

©Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасининг “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” телеграм канали сизга шундай имконият тақдим этади.

📌Энг асосийси, Сиз ўз рекламаларингизни каналга БЕПУЛ жойлаштиришингиз мумкин.

☎️Мурожаат учун телефонлар:

99-521-71-15;
97-337-43-33

Каналга уланиш учун 👉👉👉
https://t.iss.one/ferganasoliq
📢Эълон!!!

Бухгалтерлик сирларини ўрганишни хоҳловчилар диққатига!

📌“Марғилон экстра ҳисобот ” корхонаси сизларга 1 uz ва 1 c бухгалтерия дастурини ҳамда бухгалтерия хизматларини таклиф этади.

Сиз ўқув машғулотлари мобайнида:
1 c ва 1 uz дастурлари ўқув вариантлари шахсий компьютерингизга юклаб берилади ҳамда ўқув машғулотларининг биринчи кунидан фирма иши;
Реал ҳужжатлар асосида фирмалар бухгалтерияси;
Солиқ идораларига онлайн ҳисобот юбориш ва бошқа бухгалтерия хизматлари ўргатилади.

Энг муҳими, ўқув машғулотлари якунланганидан сўнг ҳам янги иш фаолиятингизда қандайдир саволлар пайдо бўлса, Сизга малакали мутахассислар томонидан амалий ёрдам кўрсатилади.

📍 Манзил:

Фарғона шаҳар, Маърифат кўчаси 31-уй (Мўлжал: Марказий кутубхона рўпараси);

Қўқон шаҳар Янги ҳаёт кўчаси 56/17 уй.

Мурожаат учун телефон:

90 633 35 77
93 737 00 70
#ҚҚС #НДС

♻️ Порядок возмещения НДС в инфографике