Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.89K subscribers
4.72K photos
524 videos
42 files
2.42K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
Фермер хўжалигимизни кўп тармоқли фермер хўжалигига айлантириб, янги боғ ташкил этсак солиқ имтиёзига эга бўламизми?

(Бувайда туманида фаолият кўрсатувчи фермер ҳўжалиги раҳбаридан келиб тушган савол)

Албатта! Солиқ кодексининг 428-моддасига асосан, солиқ тўловчилар янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар, дарахтларнинг қатор ораларидан қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун фойдаланилишидан қатъий назар, уч йил муддатга юридик шахслардан олинадиган ер солиғи тўлашдан озод этилади. Бунда, солиқ имтиёзини муддати ҳисоблаб чиқариш кузда ўтқазилган янги кўчатлар учун кейинги йилнинг 1 январидан эътиборан, баҳорда ўтқазилган кўчатлар учун эса жорий солиқ даврининг 1 январидан эътиборан бошланади.
#савол_жавоб

🔴 Онлайн назорат-касса машинаси қимматлик қиляпти, арзонлаштиришни йўли борми

🔵 Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган виртуал касса дастурий маҳсулотининг база қисми текин берилади.

👉Онлайн НКМни 2021 йил 1 январга қадар давлат солиқ хизмати органларида 📝рўйхатга қўйиш шарти билан қуйидаги солиқ имтиёзларидан фойдаланасиз:

👉 ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ ёхуд қатъий белгиланган солиқ суммасини камайтириш;

👉 камайтириш ҳуқуқи онлайн НКМни ҳар бирини харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммасига, ❗️лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан ошмаган миқдорда белгиланган.

❗️Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Давлат реестрига 7 турдаги онлайн НКМ ва 7 турдаги виртуал кассалар ҳамда 11 та техник хизмат кўрсатиш марказлари киритилган.

💰 Уларнинг ичидан нархи тўғри келадиганини танлаб олишингиз мумкин.

🖥Онлайн НКМ ва виртуал касса ишлаб чиқарувчилари ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи ТХКМ тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни 👉 https://soliq.uz/page/davlat-reestri ва https://ofd.uz/uz/pages/view/54 манзили орқали олиш мумкин.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қува тумани ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари томонидан эҳтиёжманд оилаларни камбағалликдан чиқариш ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш орқали тадбиркорликка кенг жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар
#савол_жавоб

🔴Онлайн-НКМни харид қилиш ва ўрнатишга сарфланган харажатлар учун БҲМнинг 10 баробари, яъни 2 230 000 сўм миқдорида солиқ суммасидан имтиёз қўлланилиши белгиланган, бу вазиятда айланмадан солиқ ҳисоботида қандай йўл тутайлик

🔵 Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботининг 2-иловаси 030-сатрида (норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ солиқ солинадиган жами даромаднинг камайтирилиши) ва фойда солиғи ҳисоботининг 3-иловаси 071-сатрида (норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида фойда солиғи бўйича имтиёзлар) онлайн-НКМ харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммасини белгиланган айланмадан олинадиган солиқ ставкасига бўлиб, юзга кўпайтириб кўрсатилган ҳолда имтиёздан фойдаланиши мумкин.

👉 Мисол учун, тадбиркорлик субъекти чакана савдо фаолияти билан шуғулланади. Онлайн-НКМни харид қилиш ва ўрнатиш харажати 3 млн.сўмни ташкил этади. ПФ-5813-сон Фармонига асосан солиқларни 3 млн.сўмга, лекин БҲМнинг 10 бараваридан ошмаган миқдорда камайтириш лозим. Демак, 2 230,0 минг сўмгача имтиёздан фойдаланиши мумкин бўлади.

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботининг 2-иловаси
030-сатрида 55 750,0 минг сўмни (2 230 000 /4 х 100) кўрсатган ҳолда солиқ суммаси 2 230,0 минг сўмга;

фойда солиғи ҳисоботининг 3-иловаси 071-сатрида 14 866,7 минг сўмни (2 230 000 / 15 х 100) кўрсатган ҳолда солиқ суммасини 2 230,0 минг сўмга камайтирилиши лозим.

❗️Агар бир вақтнинг ўзида бир нечта онлайн НКМ харид қилиниб рўйхатдан ўтказилса, имтиёз суммаси онлайн НКМ сонига кўпайтирилади.

❗️Ушбу турдаги имтиёзлар бир марталик имтиёз бўлганлиги ҳамда солиқ базасини эмас, балки солиқ суммасини камайтириш бўйича қонунчиликда бошқа шу каби имтиёзлар белгиланмаганлиги сабабли, солиқ ҳисобот шаклларида солиқ суммасини камайтириш имкониятини берувчи алоҳида сатр жорий этилмади.
Тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтган тақдирда қандай енгилликлар берилади?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5813-сон Фармонига асосан тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтган тақдирда қуйидаги енгилликлар берилади📣

👉 амалдаги фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини ишлатиш мажбурияти бекор қилинади;

👉 кассир-операциячи томонидан назорат-касса дафтарини юритиш📝 мажбурияти бекор қилинади;

👉 иш куни охирида ҳар бир назорат-касса машинаси бўйича кунлик ҳисоботни чиқариб олиш📑 мажбуриятлари бекор қилинади;

👉 кунлик ўртача нақд пул тушуми🔄 миқдоридан қатъи назар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириш ҳуқуқи берилади;

👉 уларга ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки ягона солиқ тўлови ёхуд қатъий белгиланган солиқ суммасини онлайн-НКМни 2021 йил 1 январга қадар давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга қўйиш шарти билан❗️ унинг ҳар бирини харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммасига💴, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 🔟 бараваридан ошмаган миқдорда камайтириш ҳуқуқи берилади;

👉 виртуал касса дастурий маҳсулотининг асос қисми (базаси) уларга Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан бепул берилади.
⚡️ Солиқ тўловчилар диққатига!

Молиявий ҳисобот шакллари Молия вазирлигининг 2003 йил 24 январдаги 140-сон буйруғи билан тасдиқланиб, Адлия вазирлигида 1209-сон билан рўйхатга олинган.

🔄 ДСҚ томонидан ўтказилган таҳлилларга кўра, 95 фоиз солиқ тўловчи 2019 йил ва 2020 йил I чорак учун молиявий ҳисоботларни “минг сўм” ўлчов бирлигида тўғри тўлдиришган, қолган 5 фоизи хатога йўл қўйган.

📎 Тафовутларнинг олдини олиш учун 2020 йил 6 июнда ДСҚ Юридик шахсларни солиққа тортиш бошқармаси томонидан тақдим этилган қўлланма my.soliq.uz порталига жойлаштирилган бўлиб, унда ҳисобот шаклларини тўлдиришда нималарга эътибор қаратилиши зарурлиги кўрсатилган.

📌 Шу муносабат билан, Давлат солиқ қўмитаси молиявий ҳисоботларни тўлдиришда солиқ тўловчилар қўлланмага қатъий риоя қилиши ва ушбу формада кўрсатилган ўлчов бирликлари бўйича, яъни “минг сўм”да тўлдириш зарурлигини таъкидлайди.

ДСҚ Матбуот хизмати

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#қонунчиликдаги_янгиликлар

📢 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони имзоланди. Унга кўра,

2020 йил 1 июлдан 2020 йил 31 декабрга қадар:

👉 умумий овқатланиш корхоналари ва биноларни ижарага беришга ихтисослашган корхоналар айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод этилади;

👉 жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилади;

👉 мол-мулкини (бинолар ва автомобиль транспорти) ижарага берувчи жисмоний шахсларга солиқ мақсадида ижара тўловларининг энг кам ставкаларини қўллаш тартиби тўхтатиб турилади;

👉 ижарага берувчиларга 2020 йил учун ижара тўлови миқдорини пасайтириш мақсадида, шу жумладан, тақдим этилаётган солиқ имтиёзларини инобатга олган ҳолда ижара тўловини қайта кўриб чиқиш тавсия этилади;

2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашдан озод қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ–5969-сон Фармонида белгиланган алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналарнинг ажратмалари миқдорини 5 фоиздан 3 фоизга пасайтиришга доир имтиёз муддати 2020 йил 31 декабрга қадар узайтирилади;

умумий овқатланиш корхоналарига алкоголь маҳсулотларини етказиб бериш орқали сотиш ҳуқуқи берилади.
Умумий овқатланиш корхоналарини кичик корхоналар тоифасига киритиш мақсадида 🗓2020 йил 1 июлдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналари учун белгиланган ходимларнинг йиллик ўртача сони 2⃣5⃣ нафардан 5⃣0⃣ нафарга оширилади.
#қонунчиликдаги_янгиликлар

📌2021 йил 1 июлга қадар🗓 карантин чекловларининг😷 бекор қилинишига қараб тадбиркорлик субъектларига маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан шартнома тузмасдан давлат солиқ хизмати органларини савдо муддати, маҳсулоти ва транспорт тўхташи тақиқланмаган жойларни кўрсатган ҳолда хабардор қилиш орқали автодўкон, автомагазин, автотиркама, автоцистерна ва фудтраклар орқали савдо қилиш ҳуқуқи тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан ўзининг расмий сайти ва мобиль иловалар орқали кўчма савдони бошлаш тўғрисида электрон хабарномаларни бепул қабул қилиш имконияти яратилади.
#қонунчиликдаги_янгиликлар

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги ПФ–5996-сон Фармонида белгиланган қуйидаги солиқ имтиёзлари ва преференциялари 2020 йил 31 декабрга қадар узайтирилди:

а) мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод қилиш бўйича берилган имтиёзлар:

👉 кичик тадбиркорлик субъектлари;

👉 бозорлар ва савдо комплекслари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш корхоналари, жамоат транспорти корхоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, шунингдек, йўловчи ташиш, маиший хизматлар кўрсатиш, биноларни, шу жумладан, банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар учун;

б) ижтимоий солиқ ставкасини 12 фоиздан 1 фоизга пасайтириш бўйича микрофирма ва кичик корхоналар учун берилган имтиёзлар (акцизости маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахслар бундан мустасно);

в) божхона органларига мурожаат қилган кунгача бир йилдан кам бўлмаган муддат давомида ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошираётган микрофирма ва кичик корхоналарга, кейинчалик кечиктирилган суммани 120 кун мобайнида тенг улушларда тўлаш шарти билан, товарларни (истеъмол товарларидан ташқари) олиб киришда ундириладиган божхона божи ва акциз солиғини тўлаш муддатини кечиктириш тақдим этиш;

г) микрофирма ва кичик корхоналарда 2020 йил 15 май ҳолатига солиқлар, пенялар ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича мавжуд бўлган қарздорликни ундиришни тўхтатиш.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус пандемияси😷даврида аҳолини, айниқса, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасидаги тадбиркорлик субъектларини қўшимча равишда қўллаб-қувватлаш мақсадида навбатдаги солиқ имтиёзлари тақдим этилди.
#ютуқли_ўйинлар

⚡️Бугун ютуқли ўйиннинг биринчи тиражи бўлиб ўтади

Ҳаяжон ва интиқлик билан кутилган фурсат етиб келди: бугун Давлат солиқ қўмитаси ютуқли ўйинларининг 🔥 биринчи тиражи бўлиб ўтади.

Рўйхатдан ўтказилган чекларнинг умумий сони 📈 9 947 тани ташкил этди. Уларнинг эгаларини телевизор, кир ювиш машинаси, кондиционер каби қимматбаҳо буюмлар кутмоқда. 🚗 Бош соврин эса автомобил!

Омадли чек соҳиблари кимлар? Ажойиб 🎁совғалар кимларга насиб этади?

Бугун, 🗓 22 июль соат 16:00 да Давлат солиқ қўмитаси томонидан ўтказилаётган ютуқли чек ўйинларининг биринчи тиражини ❗️MY5 - “Mening yurtim”❗️ телеканали орқали 🖥 жонли тарзда томоша қилинг!

💥 Қувончли лаҳзаларни биз билан бирга қарши олинг!

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Солиқларни давлат солиқ идоралари ёки банк кассаларига бормасдан электрон тўлов тизимлари орқали масофадан туриб тўлашингиз мумкин!
#савол_жавоб

Кичик корхоналарга ижтимоий солиқнинг 12 фоизли ставкаси 1 фоизга туширилган эди. Ижтимоий солиқ йил охирига қадар 1 фоизли ставкада қоладими?

(Фарғона шаҳрида фаолият кўрсатувчи тадбиркордан келиб тушган савол)

Албатта! Микрофирма ва кичик корхоналар учун ижтимоий солиқ ставкасини 1⃣2⃣ фоиздан 1⃣ фоизга пасайтириш бўйича 2020 йилнинг 1 майидан 1 июлигача бўлган даврда берилган имтиёзнинг амал қилиш муддати🗓, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 июлдаги ПФ-6029-сонли Фармонига асосан, 2020 йилнинг 31 декабригача узайтирилди.

Лекин ушбу имтиёз акцизости маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Каналга уланиш учун 👉👉👉

https://t.iss.one/ferganasoliq
2020 йил 1-ярим йиллигида Фарғона вилояти давлат солиқ идораларига жами 9 665 та мурожаат келган бўлиб, шундан 2 869 таси жисмоний шахслардан ва 6 796 таси юридик шахслардан келиб тушган.

Мурожаатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилмоқда.
#Сўровнома #опрос

⚡️ Солиқ органлари фаолиятини баҳоланг

🔊ДСҚ сизни қуйидаги йўналишлар бўйича сўровномада 💬 иштирок этишга таклиф қилади:

👉🏻солиқ бўйича маслаҳат;
👉🏻юридик шахсларга хизмат кўрсатиш;
👉🏻my.soliq.uz ва бошқа хизматлар;
👉🏻жамоатчилик билан алоқалар.

Фаолиятимизни 📈янада яхшилаш учун аноним сўровномада👤иштирок этинг ❗️

🤝 Давлат солиқ қўмитаси-инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори!
_______________________________

⚡️Оцените деятельность налоговых органов

🔊ГНК приглашает Вас пройти 💬 опрос по следующим направлениям:

👉 налоговое консультирование
👉 оказание услуг юридическим лицам
👉 услуги портала my.soliq.uz и другое
👉связи с общественностью

Пройдите 👤 анонимный опрос, чтобы помочь нам стать лучше 📈 ❗️

🤝Государственный налоговый комитет – надежный партнер добросовестного налогоплательщика!

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#тайинлов

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасига янги ўринбосар тайинланди

Давлат солиқ қўмитасининг тегишли буйруғига кўра Ботиралиев Анваржон Юлдашалиевич Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Анваржон Ботиралиев 1977 йилда Фарғона вилоятида туғилган. У 2001 йилда Фарғона давлат университетини, 2004 йилда Банк-молия академиясини тамомлаган.

У солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини 1997 йилда Қува тумани давлат солиқ инспекциясида давлат солиқ инспектори лавозимида бошлаган. Ҳозирга қадар Фарғона вилояти ДСБ ва ҳудудий ДСИларда турли лавозимларда фаолият юритган.

А.Ботиралиев янги лавозимга тайинлангунга қадар эса Фарғона вилояти давлат бошқармаси Ҳисобни юритиш ва бюджет даромадларини прогнозлаштириш бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган.

Анваржон Ботиралиев Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси.

Каналга уланиш учун 👉👉👉

https://t.iss.one/ferganasoliq
#савол_жавоб

📌Маълумки, ҳисобланган ва белгиланган муддатларда тўланмаган солиқлар, улар бўйича бўнак ва жорий тўловларнинг суммалари, белгиланган муддатда тўланмаган молиявий санкциялар ва пенялар солиқ қарзи деб эътироф этилади.

Солиқ қарзини тўлаш қандай кетма-кетликда амалга оширилади?

Солиқ кодексининг 55-моддасига асосан солиқ қарзини тўлаш, шу жумладан уни солиқ органлари томонидан ундириш чоғида тўлаш қуйидаги тартибдаги кетма-кетликда амалга оширилади👉👉👉

1) солиқлар суммаси;

2) ҳисобланган пенялар;

3) жарималар.
📌Жорий йил 23 июль ҳолатига кўра, Фарғона вилоятида 3 100 дан зиёд хўжалик юритувчи субъектлар онлайн назорат касса машиналари ёки виртуал касса хизматидан фойдаланмоқда.

Ўзекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5813-сон Фармонига асосан тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтган тақдирда қуйидаги енгилликлар берилмоқда:

👉 амалдаги фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини ишлатиш мажбурияти бекор қилинади;
👉 кассир-операциячи томонидан назорат-касса дафтарини юритиш мажбурияти бекор қилинади;
👉 иш куни охирида ҳар бир назорат-касса машинаси бўйича кунлик ҳисоботни чиқариб олиш мажбуриятлари бекор қилинади;
👉 кунлик ўртача нақд пул тушуми миқдоридан қатъи назар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириш ҳуқуқи берилади ва бошқалар.
#савол_жавоб

Банк томонидан гаровга олинган мулк мол-мулк солиғидан озод қилинадими?

Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 24 февралда рўйхатдан📝 ўтказилган Давлат солиқ қўмитасининг 3221-сонли қарорининг 7-иловасида изоҳ қисмига мувофиқ, кредит ташкилоти томонидан қарзни сўндириш ҳисобига сотиш мақсадида ундирилган мол-мулк (гаров мол-мулки) товар ҳисобланади. Шу муносабат билан мол-мулк солиғи бўйича солиқ солиш объектида ҳисобга олинмаслиги керак, кредит ташкилотлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган гаров мол-мулки бундан мустасно.
Президент Шавкат Мирзиёев яширин иқтисодиётни қисқартириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Солиқ ислоҳотларини давом эттириб, яширин иқтисодиётга йўл қўймайдиган тизим жорий этиш вазифаси қўйилди. Давлат харидлари ва инвестиция лойиҳаларида коррупцияга чек қўйиш, Давлат харидлари ахборот порталини ишга тушириш бўйича топшириқлар берилди.
Кичик бизнес учун солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш, тадбиркорликка оид тартиб-таомилларни қисқартириш зарурлиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам сокращения теневого сектора в экономике.
Поставлена задача продолжить налоговые реформы и внедрить систему, которая бы исключала теневую деятельность. Даны поручения по искоренению коррупции в сфере госзакупок и инвестпроектов, запустить портал госзакупок.
Указано на необходимость упрощения налогового администрирования для малого бизнеса, дальнейшего сокращения разрешительных процедур.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #korruptsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter