Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.93K subscribers
4.72K photos
523 videos
42 files
2.42K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
#савол_жавоб
#Ўзини_ўзи_банд_қилиш

🔴 Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар бўйича қонун ҳужжатлари чиқди. Агар мени сартарошхонамда фаолият юритадиган сартарош усталар ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сифатида рўйхатдан ўтишса солиқларини ўзлари тўлашадими
Уларни қандай расмийлаштираман ва уларга ойлик маошлар ҳисоблайманми ёки иш жойини ижарага бераманми

🔵 Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар — меҳнат даромади олишга йўналтирилган жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш бўйича шахсий меҳнати билан иштирок этишга асосланган фаолиятини мустақил амалга оширадиган, якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида рўйхатга олинмаган ва ўз фаолиятида ёлланма ходимлар меҳнатидан фойдаланмайдиган жисмоний шахслар ҳисобланади ( 566-сонли ВМ қарори 08.06.2020 й.).

👉 Жисмоний шахсларга сартарошлик фаолиятини мустақил равишда ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида амалга оширишга рухсат берилди.
Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахслар ёлланма ишчиларни жалб қила олмаслиги ҳамда иш берувчига эга бўла олмаслиги тўғрисидаги талаб сақланиб қолди (08.06.2020 йил ПФ-4742).

👉 Бир неча жисмоний шахслар Сизга тегишли объектда сартарошлик фаолиятини амалга оширган тақдирда, уларни якка тартибдаги тадбиркорга (3 нафаргача) ёки юридик шахсга ишчи (ёлланган ходим) сифатида расмийлаштиришингиз ҳамда уларга ҳисобланган иш ҳақи суммасидан белгиланган тартибда солиқ агенти сифатида солиқларни бюджетга тўлаб беришингиз лозим бўлади.
#савол_жавоб

Кўп квартирали уйлар 🏢эгаллаган ер участкалари бўйича жисмоний шахслар ер солиғи🏔 тўлайдими?

📌 Йўқ тўламайди. Кўп квартирали уйлар🏢 эгаллаган ер участкалари солиқ солиш объекти ҳисобланмайди ва ер солиғи тўланмайди. Лекин тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун фойдаланишга ёки ижарага берилган ҳамда кўп квартирали уйларда жойлашган яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари бўйича ер солиғи тўланади
#ўзини_ўзи_банд_қилиш
#cамозанятость

⚡️ Ўзини ўзи банд қилиш: талаб ва динамика

Жорий йил 🗓 13 июль ҳолатига 101,5 минг нафардан зиёд фуқаро👨‍💼 Soliq мобил иловаси орқали ва my.soliq.uz сайтида рўйхат ўтиб, ўзини ўзи банд қилиш мақомини танлади.

❗️Эслатиб ўтамиз, ўзини ўзи банд қилган шахс мақомига эга бўлиб, ижтимоий солиқ тўлангандан сўнг (2020 йил учун 111 500 сўм) фуқарога меҳнат стажи ва пенсия ҳисобланади.

👉 Батафсил
_______________________________

⚡️ Самозанятость: спрос и динамика

По состоянию на 🗓 13 июля 2020 года – более 101,5 тысячи граждан 👨‍💼 выбрали статус самозанятых лиц, пройдя уведомительную регистрацию в приложении Soliq и на сайте my.soliq.uz.

❗️Напоминаем, что после регистрации в статусе самозанятого лица и оплаты социального налога (за 2020 год – это 111 500 сумов) гражданам засчитывается трудовой стаж и исчисляется пенсия.

👉 Подробнее

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Фарғонада қарийб 10 минг нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтди

🏁2020 йил 1 июлдан бошлаб👉Давлат солиқ қўмитаси ўзини ўзи банд қилган фуқароларни рўйхатдан ўтказишни бошлаган эди.

📝 Рўйхатга олиш жараёнининг дастлабки 13 кунида🗓, яъни 1-13 июль кунлари фаолият турлари бўйича Фарғона вилоятида яшаш манзили бўйича жами 9932 нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтди.

Соҳалар кесимида оладиган бўлсак, рўйхатдан ўтганларнинг энг кўпи сартарошлик💇🏻, маникюр💅, педикюр, уйда кир ювиш ва дазмоллаш👚, пойабзал👞 тикиш, таъмирлаш ва бўяш каби маиший хизматларга тўғри келмоқда. 13 кун ичида бундай фаолият турлари билан шуғулланувчи 2948 нафар фуқаро 👱🏻👦🏻👵👨🏻рўйхатдан ўтган.

Шунингдек, уйда поп-корн🍿, музқаймоқ🍦, салатлар, салқин ичимликлар🍹, айрон🍶, гўжа, нон🍞 сингари халқ истеъмолидаги маҳсулотлар тайёрлаш ва сотиш ҳамда деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан🍎🍉🍏🍐🍒 чакана савдо қилиш каби фаолият турлари билан шуғулланувчи 2475 нафар фуқаро👦🏻👴🏻👱🏻👩 ҳам ўзини ўзи банд қилган шахс сифатидан рўйхатга олинган.

Ёғоч меъморчилиги🔨; сантехника хизмати🔧; электр монтаж ишлари💡; макулатура, пластик идиш, темир терсак🔩 тўплаш ва қўшимча хом ашё тўплаш🚮 каби фаолият турлари билан шуғулланувчи 1296 нафар фуқаро ҳам рўйхатдан ўтган.

Эслатиб ўтамиз, ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг даромади Солиқ кодексининг 369-моддасига мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди. Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар 2020 йил учун базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 5⃣0⃣ фоизи, яъни 111 500 сўм миқдорида ижтимоий солиқ тўлайдилар.
#савол_жавоб

Жамиятимиз яқин кунларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини🍎🍊🍒 қўшни давлатларга экспорт қилишни бошлайди. Экспорт ҳажмидан қандай солиқларни тўлаймиз? Жамиятимиз айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси.

©(Ёзёвон туманида рўйхатдан ўтган тадбиркордан келиб тушган савол)

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 464-моддаси 6-бандида товарларни (хизматларни) экспорт қилишдан олинган даромадлар, агар товарларни (хизматларни) экспорт қилишдан олинган даромадлар умумий даромаднинг 1⃣5⃣ фоизидан кўпроғини ташкил этса, айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солиш базаси ҳисобланмаслиги белгиланган.

Лекин товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, товарлар экспорт қилинган кундан бошлаб 1⃣8⃣0⃣ кун мобайнида валюта тушуми💵 таъминланмаганда, солиқ имтиёзлари қўлланилиши натижасида тўланмаган маблағлар қонун ҳужжатларига мувофиқ пеня📈 ҳисобланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундирилади.
#солиқ_ҳисоботлари

🗓Эслатма 2020 йил 15 июль

Июнь ойи учун:

- ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш, шунингдек ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни (Солиқ кодексининг 389-моддаси биринчи қисми, 407-моддаси тўртинчи ва бешинчи қисмлари)

- меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари бўйича амалга оширилган харажатлар тўғрисида маълумотларни Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими ҳисобда турган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларига етказишнинг охирги куни` (рўйхат рақами – 2836, 2016 йил 3 ноябрь, 16-банди)`

II чорак учун:

- айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг охирги куни (Солиқ кодексининг 470-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмлари)

каналга уланиш учун 👉👉👉

https://t.iss.one/ferganasoliq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Ўзини ўзи банд қилиш учун қулай имконият

❗️ SOLIQ мобил иловаси 📱орқали ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтинг!

✔️ 67 та фаолият турларидан 🧑‍🍳👷‍♂️🧑‍💻 бири билан шуғулланиб, қонуний фаолиятни йўлга қўйинг.

✳️ Ўзини ўзи банд қилиш фақат қонуний даромад манбаига эга бўлиш эмас, ижтимоий солиқ тўлаб, меҳнат стажига эга бўлиш ҳамдир!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев барча вилоят ҳокимларини ва тўртта сектор раҳбарларини жиддий огоҳлантирди:
"Қанча маблағ керак бўлса, берамиз. Лекин дори воситалари қимматлашса, одамларимизнинг норозилигига олиб келади. Ана шуни қаттиқ назоратга олиш керак"

Шавкат Мирзиёев сделал строгое предупреждение хокимам областей и руководителям четырех секторов:
«Сколько надо средств, дадим. Но когда лекарства дорожают, это приводит к недовольству наших людей. Мы должны взять это под строгий контроль»

#Mirziyoyev #murojaat #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi pinned «#солиқ_ҳисоботлари 🗓Эслатма 2020 йил 15 июль Июнь ойи учун: - ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш, шунингдек ижтимоий…»
📢 Солиқ тўловчилар диққатига!

“Солиқ идоралари – тадбиркорга кўмакчи” тамойилидан келиб чиққан ҳолда, солиқ тўловчилар учун қўшимча қулайликлар яратишда электрон солиқ хизмати серверларига юкланиш билан боғлиқ юзага келган мураккаб вазият my.soliq.uz электрон солиқ хизматлари порталида шошилинч профилактик ишларни талаб қилди.

Жорий этилган карантин талаблари ва ҚҚС ҳамда бошқа бир қатор солиқлар бўйича ҳисобот топшириш муддати (2020 йил 20 июль) икки кунлик дам олиш кунидан олдинга тўғри келганлигини ҳисобга олган ҳолда, Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев томонидан кўрсатма берилди: ❗️ҚҚС ҳисоботларини 2020 йил 22 июлгача тақдим этмаган солиқ тўловчиларга нисбатан маъмурий чоралар ҚЎЛЛАНИЛМАСИН❗️

Шунингдек, 2020 йил 22 июлгача айланмадан олинадиган солиқ, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, фойда солиғи, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва дивидендлар бўйича ҳисобот тақдим этмаган солиқ тўловчиларга нисбатан ҳам маъмурий чоралар ҚЎЛЛAНИЛМAЙДИ.

ДСҚ Матбуот хизмати
#савол_жавоб

Ўзини ўзи банд қилувчи шахслар рўйхатига репетиторлик фаолияти ҳам киритилганми?
`
(Олтиариқ туманида яшовчи фуқародан келиб тушган савол)`

❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сонли қарорига📃 асосан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган 6⃣7⃣ хил фаолият турлари тасдиқланган. Унга кўра, агар репетиторлик фаолиятини🎓 уйда амалга ошираётган бўлсангиз, ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтишингиз мумкин бўлади.
Онлайн-семинар ГНК сейчас проходит в прямом эфире по ссылке 👉https://youtu.be/Ps8R7y59TMY

Задавайте свои вопросы в комментариях к прямому эфиру
Солиқ тўловчи тўғрисидаги қандай маълумотлар📄 солиқ сири ҳисобланмайди?

📌Солиқ кодексининг 29-моддасига кўра, ваколатли органлар томонидан олинган солиқ тўловчи тўғрисидаги маълумотлар солиқ сирини🔒ташкил этади, қуйидагилар бундан мустасно 👉

ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган, шу жумладан эгасининг розилиги👋 билан шундай фойдаланиш имкони яратилган маълумотлар;

солиқ тўловчининг идентификация рақами тўғрисидаги🖥 маълумотлар;

солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишлари ва бу қоидабузарликлар учун жавобгарлик чоралари тўғрисидаги маълумотлар;

солиқ тўловчилар томонидан қўлланиладиган солиқ режимлари ва қўшилган қиймат солиғини тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлик тўғрисидаги маълумотлар;

тўланган солиқларнинг ва солиқ қарзининг суммалари💷 ҳақидаги маълумотлар;

юридик шахснинг иштирокчилари👥тўғрисидаги маълумотлар;

ходимларнинг 👦🏻👩👱🏻рўйхатдаги ўртача сони тўғрисидаги маълумотлар;

молиявий ҳисобот маълумотларибўйича даромадлар ва харажатлар суммалари📑тўғрисидаги маълумотлар.
#қонунчиликдаги_янгиликлар

2020 йил 1 ноябрдан ер солиғи бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинади

Ер участкаларидан, жумладан туристик туманлардаги давлат мулки объектларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Президентининг "Ер ресурслари ва давлат мулки объектларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПФ-6027-сон Фармони қабул қилинди.

📄Мазкур ҳужжатда 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб Солиқ кодекси билан берилган айрим имтиёзларни бекор қилиш белгиланди. Жумладан, ер солиғи бўйича қуйидагилар томонидан эгалланган ер участкалари учун берилган имтиёзлар бекор қилинади👉

соғломлаштириш ҳамда дам олиш жойлари, хусусан дам олиш уйлари;

аҳолининг оммавий дам олиши ва туризм учун жойлар, агар улар тадбиркорлик фаолияти учун ажратилган бўлса;

санаторий-курорт объектлари, агар улар туристик зоналарда жойлашган бўлса;

Бундан ташқари, туристик зоналарда жойлашган мол-мулк солиғи бўйича санаторий-курорт хизматлари кўрсатиш учун фойдаланиладиган кўчмас мулк объектлари учун берилган имтиёзлар ҳам бекор қилинди.

Фармонда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларига туристик зоналарда алоҳида санаторий-курорт объектлари эгаллаган ерлар учун мол-мулк солиғи ва ер солиғининг камайтирилган ставкаларини қўллаш ёки ушбу соликларни тўлашдан озод қилиш ваколатини бериш назарда тутилган.

Ҳужжатда 2021 йил учун Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлашда туристик зоналардаги алоҳида ер участкалари, шу жумладан жисмоний шахслар фойдаланишида бўлган 1 гектардан ортиқ ер участкалари учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ер солиғининг 3 бараваригача оширилган ставкасини белгилаш кўзда тутилмоқда.
Фермер хўжалигимизни кўп тармоқли фермер хўжалигига айлантириб, янги боғ ташкил этсак солиқ имтиёзига эга бўламизми?

(Бувайда туманида фаолият кўрсатувчи фермер ҳўжалиги раҳбаридан келиб тушган савол)

Албатта! Солиқ кодексининг 428-моддасига асосан, солиқ тўловчилар янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар, дарахтларнинг қатор ораларидан қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун фойдаланилишидан қатъий назар, уч йил муддатга юридик шахслардан олинадиган ер солиғи тўлашдан озод этилади. Бунда, солиқ имтиёзини муддати ҳисоблаб чиқариш кузда ўтқазилган янги кўчатлар учун кейинги йилнинг 1 январидан эътиборан, баҳорда ўтқазилган кўчатлар учун эса жорий солиқ даврининг 1 январидан эътиборан бошланади.
#савол_жавоб

🔴 Онлайн назорат-касса машинаси қимматлик қиляпти, арзонлаштиришни йўли борми

🔵 Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган виртуал касса дастурий маҳсулотининг база қисми текин берилади.

👉Онлайн НКМни 2021 йил 1 январга қадар давлат солиқ хизмати органларида 📝рўйхатга қўйиш шарти билан қуйидаги солиқ имтиёзларидан фойдаланасиз:

👉 ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ ёхуд қатъий белгиланган солиқ суммасини камайтириш;

👉 камайтириш ҳуқуқи онлайн НКМни ҳар бирини харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммасига, ❗️лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан ошмаган миқдорда белгиланган.

❗️Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Давлат реестрига 7 турдаги онлайн НКМ ва 7 турдаги виртуал кассалар ҳамда 11 та техник хизмат кўрсатиш марказлари киритилган.

💰 Уларнинг ичидан нархи тўғри келадиганини танлаб олишингиз мумкин.

🖥Онлайн НКМ ва виртуал касса ишлаб чиқарувчилари ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи ТХКМ тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни 👉 https://soliq.uz/page/davlat-reestri ва https://ofd.uz/uz/pages/view/54 манзили орқали олиш мумкин.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қува тумани ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари томонидан эҳтиёжманд оилаларни камбағалликдан чиқариш ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш орқали тадбиркорликка кенг жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар
#савол_жавоб

🔴Онлайн-НКМни харид қилиш ва ўрнатишга сарфланган харажатлар учун БҲМнинг 10 баробари, яъни 2 230 000 сўм миқдорида солиқ суммасидан имтиёз қўлланилиши белгиланган, бу вазиятда айланмадан солиқ ҳисоботида қандай йўл тутайлик

🔵 Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботининг 2-иловаси 030-сатрида (норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ солиқ солинадиган жами даромаднинг камайтирилиши) ва фойда солиғи ҳисоботининг 3-иловаси 071-сатрида (норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида фойда солиғи бўйича имтиёзлар) онлайн-НКМ харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммасини белгиланган айланмадан олинадиган солиқ ставкасига бўлиб, юзга кўпайтириб кўрсатилган ҳолда имтиёздан фойдаланиши мумкин.

👉 Мисол учун, тадбиркорлик субъекти чакана савдо фаолияти билан шуғулланади. Онлайн-НКМни харид қилиш ва ўрнатиш харажати 3 млн.сўмни ташкил этади. ПФ-5813-сон Фармонига асосан солиқларни 3 млн.сўмга, лекин БҲМнинг 10 бараваридан ошмаган миқдорда камайтириш лозим. Демак, 2 230,0 минг сўмгача имтиёздан фойдаланиши мумкин бўлади.

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботининг 2-иловаси
030-сатрида 55 750,0 минг сўмни (2 230 000 /4 х 100) кўрсатган ҳолда солиқ суммаси 2 230,0 минг сўмга;

фойда солиғи ҳисоботининг 3-иловаси 071-сатрида 14 866,7 минг сўмни (2 230 000 / 15 х 100) кўрсатган ҳолда солиқ суммасини 2 230,0 минг сўмга камайтирилиши лозим.

❗️Агар бир вақтнинг ўзида бир нечта онлайн НКМ харид қилиниб рўйхатдан ўтказилса, имтиёз суммаси онлайн НКМ сонига кўпайтирилади.

❗️Ушбу турдаги имтиёзлар бир марталик имтиёз бўлганлиги ҳамда солиқ базасини эмас, балки солиқ суммасини камайтириш бўйича қонунчиликда бошқа шу каби имтиёзлар белгиланмаганлиги сабабли, солиқ ҳисобот шаклларида солиқ суммасини камайтириш имкониятини берувчи алоҳида сатр жорий этилмади.
Тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтган тақдирда қандай енгилликлар берилади?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5813-сон Фармонига асосан тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтган тақдирда қуйидаги енгилликлар берилади📣

👉 амалдаги фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини ишлатиш мажбурияти бекор қилинади;

👉 кассир-операциячи томонидан назорат-касса дафтарини юритиш📝 мажбурияти бекор қилинади;

👉 иш куни охирида ҳар бир назорат-касса машинаси бўйича кунлик ҳисоботни чиқариб олиш📑 мажбуриятлари бекор қилинади;

👉 кунлик ўртача нақд пул тушуми🔄 миқдоридан қатъи назар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириш ҳуқуқи берилади;

👉 уларга ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки ягона солиқ тўлови ёхуд қатъий белгиланган солиқ суммасини онлайн-НКМни 2021 йил 1 январга қадар давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга қўйиш шарти билан❗️ унинг ҳар бирини харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммасига💴, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 🔟 бараваридан ошмаган миқдорда камайтириш ҳуқуқи берилади;

👉 виртуал касса дастурий маҳсулотининг асос қисми (базаси) уларга Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан бепул берилади.
⚡️ Солиқ тўловчилар диққатига!

Молиявий ҳисобот шакллари Молия вазирлигининг 2003 йил 24 январдаги 140-сон буйруғи билан тасдиқланиб, Адлия вазирлигида 1209-сон билан рўйхатга олинган.

🔄 ДСҚ томонидан ўтказилган таҳлилларга кўра, 95 фоиз солиқ тўловчи 2019 йил ва 2020 йил I чорак учун молиявий ҳисоботларни “минг сўм” ўлчов бирлигида тўғри тўлдиришган, қолган 5 фоизи хатога йўл қўйган.

📎 Тафовутларнинг олдини олиш учун 2020 йил 6 июнда ДСҚ Юридик шахсларни солиққа тортиш бошқармаси томонидан тақдим этилган қўлланма my.soliq.uz порталига жойлаштирилган бўлиб, унда ҳисобот шаклларини тўлдиришда нималарга эътибор қаратилиши зарурлиги кўрсатилган.

📌 Шу муносабат билан, Давлат солиқ қўмитаси молиявий ҳисоботларни тўлдиришда солиқ тўловчилар қўлланмага қатъий риоя қилиши ва ушбу формада кўрсатилган ўлчов бирликлари бўйича, яъни “минг сўм”да тўлдириш зарурлигини таъкидлайди.

ДСҚ Матбуот хизмати

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#қонунчиликдаги_янгиликлар

📢 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони имзоланди. Унга кўра,

2020 йил 1 июлдан 2020 йил 31 декабрга қадар:

👉 умумий овқатланиш корхоналари ва биноларни ижарага беришга ихтисослашган корхоналар айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод этилади;

👉 жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилади;

👉 мол-мулкини (бинолар ва автомобиль транспорти) ижарага берувчи жисмоний шахсларга солиқ мақсадида ижара тўловларининг энг кам ставкаларини қўллаш тартиби тўхтатиб турилади;

👉 ижарага берувчиларга 2020 йил учун ижара тўлови миқдорини пасайтириш мақсадида, шу жумладан, тақдим этилаётган солиқ имтиёзларини инобатга олган ҳолда ижара тўловини қайта кўриб чиқиш тавсия этилади;

2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашдан озод қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ–5969-сон Фармонида белгиланган алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналарнинг ажратмалари миқдорини 5 фоиздан 3 фоизга пасайтиришга доир имтиёз муддати 2020 йил 31 декабрга қадар узайтирилади;

умумий овқатланиш корхоналарига алкоголь маҳсулотларини етказиб бериш орқали сотиш ҳуқуқи берилади.