Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.89K subscribers
4.72K photos
524 videos
42 files
2.42K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
📣 Ҳурматли солиқ тўловчилар!

⚡️Солиқ мажбуриятларини бажаришингиз учун сифатли хизмат кўрсатиш ва кўмак бериш мақсадида 2⃣0⃣2⃣0⃣ йил 1⃣ августдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи тўловчиларга аввалгидек туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларида эмас, балки Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасида хизмат кўрсатилишини маълум қиламиз.

Шу муносабат билан, 2⃣0⃣2⃣0⃣ йил 1⃣ августдан бошлаб барча солиқ ва молиявий ҳисоботларни📃 Солиқ кодексининг 20- ва 82-моддаларига асосан (алоҳида бўлинмаларни ҳисобга олиб)👉 Фарғона вилояти ДСБга тақдим этишингизни сўраймиз.

Ҳисоботларни топшириш, турли маслаҳат бериш борасидаги барча хизматлар электрон равишда 💻кўрсатилади.

Шунингдек, Фарғона вилояти ДСБга ҳам ташриф буюриб🚶, бевосита малакали мутахассислардан🕵ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз мумкин.

📍 Манзил: Фарғона шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси 31-уй

📮 E-mail: [email protected]

📞 Мурожаат учун телефон: 73-241-70-60
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн_НКМ

📇 Онлайн назорат-касса машинаси ёки виртуал касса – смарт қурилмалар хизмати сабаб тадбиркорлар учун жуда кўп юмушлар 📝тарихга айланмоқда.
#Ўзини_ўзи_банд_қилиш

🔴 Ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида 📲“Soliq” мобил иловасидан фойдаланган ҳолда рўйхатдан ўтдим, лекин ижтимоий солиқни тўламадим энди менга иш стажи ёзиладими

🔵 Ўзини ўзи банд қилган шахслар 2020 йил учун:

👉 ижтимоий солиқни ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 % (111 500 сўм) ҳажмида тўлайди;

👉 Ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади 🔗ҳамда ўша шахснинг келгусида ҳисобланадиган пенсия миқдорига таъсир этади.

👉 Пенсия 💵⚙️ якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган тартибда ҳисобланади.

👉Демак, ижтимоий солиқ тўловини амалга оширмаган жисмоний шахсга иш стажи ва пенсия 🧓🏻👵🏻ҳисобланмайди.
#савол_жавоб

Корхона электрон ҳисобварақ-фактуралар бўйича хизмат кўрсатиш шартномасини имзолаш учун кимга мурожаат📢 қилиши лозим?

Электрон ҳисобварақ-фактураларни сақлаш💾 ва қайта ишлаш учун💻 **рухсат этилган операторлар**га шартнома тузиш мақсадида мурожаат қилишингиз мумкин.

Операторлар ҳақидаги маълумотлар 👉 www.soliq.uz ёки rouming.uz сайтида мавжуд.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтишни хоҳловчилар буни “Soliq” мобил иловасидан фойдаланган ҳолда ёки жисмоний шахсларнинг шахсий кабинети орқали масофадан туриб, бепул амалга ошириши мумкин.
#савол_жавоб

Қўшилган қиймат солиғини ҳар чораклик асосда ҳисоблаш💻 ва тўлаш ҳуқуқи кимларга берилган?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрел кунги ПФ-5978-сон Фармонига кўра, товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси ойига 1⃣ млрд сўмдан ошмайдиган ва электрон ҳисоб-фактураларни💻 қўллайдиган қўшилган қиймат солиғи тўловчиларга 🗓2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар ушбу солиқни ҳар чораклик асосда ҳисоблаш ва тўлаш ҳуқуқи берилди.
#Сўровнома #опрос

⚡️ Солиқ органлари фаолиятини баҳоланг

🔊ДСҚ сизни қуйидаги йўналишлар бўйича сўровномада 💬 иштирок этишга таклиф қилади:

👉🏻солиқ бўйича маслаҳат;
👉🏻юридик шахсларга хизмат кўрсатиш;
👉🏻my.soliq,uz ва бошқа хизматлар;
👉🏻жамоатчилик билан алоқалар.

Фаолиятимизни 📈янада яхшилаш учун аноним сўровномада👤иштирок этинг ❗️

🤝 Давлат солиқ қўмитаси-инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори!
___________________________________

⚡️Оцените деятельность налоговых органов

🔊ГНК приглашает Вас пройти 💬 опрос по следующим направлениям:

👉 налоговое консультирование
👉 оказание услуг юридическим лицам
👉 услуги портала my.soliq.uz и другое
👉связи с общественностью

Пройдите 👤 анонимный опрос, чтобы помочь нам стать лучше 📈 ❗️

🤝Государственный налоговый комитет – надежный партнер добросовестного налогоплательщика!

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Ўзини_ўзи_банд_қилиш

Сиз 🏠 уйда 💻 дастурлаш, ✂️ сартарошлик ёки 🎂 кондитерлик билан машғулмисиз

Сантехника 🚰 ускуналарини майда таъмирлаш ва ўрнатиш бўйича ёки 🌐 ижтимоий тармоқларда хизмат кўрсатасизми

Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида SOLIQ мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтинг – фаолиятингизни қонунийлаштиринг❗️

📲 SOLIQ мобил иловасини юклаб олиш👉

https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.soliq.mobile
#савол_жавоб

Солиқ ҳисоботлари қанча муддат сақланиши керак?

Солиқ кодексининг 84-моддасига асосан, солиқ тўловчилар ва солиқ агентлари солиқ органларига солиқ ҳисоботини ҳисобот тақдим этилган йилдан кейин камида 5⃣ йил сақлаши шарт💾. Айрим ҳолларда бошқа муддатлар белгиланган бўлиши мумкин.
Бугунги видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бюджет тушумларини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
Фаолиятини бошлаётган кичик бизнесни қўллаб-қувватлашнинг мутлақо янги тизимини ишлаб чиқиш, “Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи” тизимини йўлга қўйиш топшириғи берилди.
Эҳтиёжманд аҳолини ишга жойлаштириш кўрсаткичи энг паст 6 та сектор раҳбарлари лавозимидан озод этилди, 7 тасига ҳайфсан берилди.

На сегодняшнем видеоселекторном совещании обсуждены меры по развитию предпринимательства в регионах и безусловному обеспечению поступлений в бюджет.
Поручено наладить совершенно новую систему поддержки начинающих субъектов малого бизнеса, а также систему "Налоговый орган - помощник предпринимателя".
Руководители 6 секторов с самым низким показателем трудоустройства малоимущего населения освобождены от занимаемых должностей, 7 получили строгий выговор.

#Mirziyoyev #videoselektor #tadbirkorlik #byudjet

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн_НКМ

Ақлли қурилма билан барчаси осон

Ҳурматли тадбиркорлар ❗️

✔️ Онлайн назорат-касса қурилмаларидан фойдаланиб, ортиқча юмушлардан ўзингизни халос этинг.

♻️ Онлайн назорат-касса техникалари билан савдо операцияларини бажариш қулай, самарали ва тезкор.

❇️ Ушбу ақлли қурилмалар 🕙 вақтингиз ва 💴 нақдингизни тежашга имкон беради.

Онлайн назорат-касса техникалари ҳақидаги тўлиқ маълумотларни ДСҚ расмий веб-сайтидан олишингиз мумкин.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#савол_беринг_жавоб_берамиз
#Ўзини_ўзи_банд_қилиш

🔴 Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун аввалги тартиб қандай эди ва ҳозир қанақа Таққослаб беринг.

✖️🚶🏻‍♂️Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар энди ҳудудий меҳнат бўлимларига бормайди.

✔️📲 Мобил телефони орқали солиқ органларидан рўйхатдан ўтади ва 📃 матрицали штрих код (QR-код)га эга электрон маълумотнома олади.

✖️📄 Вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси олганликлари учун бир ойга 111 500 сўм, 3 ойга 312 000 сўм, 6 ойга 580 000 сўм, 9 ойга 825 000 сўм, 12 ойга ёки 1 йилга 1 млн.сўм тўлар эди. Энди гувоҳнома ва тўловлар бекор бўлди.

🗓 2020 йил учун ижтимоий солиқни ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 % ҳажмида (111 500 сўм) тўлайди ва рўйҳатдан ўтган санадан унга иш стажи ҳисобланади.

👍 👵🏻🧓🏻 Ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади ва ундан келиб чиққан ҳолда ўрнатилган тартибда пенсия ҳисоблаш учун даромад ҳажми аниқланади.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона шаҳар ДСИ, 4-сектор томонидан эҳтиёжманд оилаларни👨‍👩‍👧‍👦 камбағалликдан чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар📑
#ДСҚ
#ГНК

Солиқ идораси – тадбиркорга яқин кўмакчи

✍️ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод КУДБИЕВнинг “Янги Ўзбекистон” газетасидаги нутқи.

👉 Батафсил
______________________________________

Налоговая служба – помощник предпринимателя

✍️ Выступление Председателя Государственного налогового комитета Республики Узбекистан Шерзода КУДБИЕВА в газете “Правда Востока”.

👉 Подробнее

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
📌ЭҲФ тизими ҚҚС тўловчилар орасида оммалашиб бормоқда

Мамлакатимиз солиқ тизимида замонавий ахборот коммуникация технологиялари💻 имкониятларидан кенг фойдаланилаётганлиги тадбиркорлик субъектларига кўплаб қулайлик ва имкониятлар тақдим этмоқда.

Ҳисобварақ-фактуралар;
ишончнома;
бажарилган ишлар далолатномаси;
товар-транспорт юкхати ва бошқа ҳужжатларни электрон тарзда шакллантириш имконияти шулар жумласидандир.

– Электрон ҳисобварақ-фактуралар тизими, айниқса, қўшилган қиймат солиғи тўловчилари орасида тобора оммалашиб бормоқда📈, – дейди Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Дилшоджон Умаров. – Хусусан, 7 018 та қўшилган қиймат солиғи тўловчиларининг 6 372 таси ёки 90,8 фоизи ўз фаолиятида ушбу тизимни фаол қўллаяпти. Бу эса ҳужжат айланишининг тезкорлигини〽️, солиқ ҳисоботларини ўз вақтида юборилишини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Ҳозир вилоятимизда 13 624 та юридик шахс ва 2 781 та ЯТТ ЭҲФ тизими фойдаланувчиси саналади. 16 405 нафар тадбиркорлик субъекти томонидан расмийлаштирилган ЭҲФларнинг умумий сони эса 200 317 тани ташкил этади.

Ушбу ҳужжатларнинг ҳар бири ЭҲФ операторларининг маълумотлар базасида камида 5️⃣ йил, шунингдек, роуминг операторида 🔟 йил давомида хавфсиз сақланади💾.

Бу янги тизимнинг солиқ тўловчилар учун қулай ва ишончли кўмакчи эканлигининг исботидир.