Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.94K subscribers
4.72K photos
523 videos
42 files
2.42K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
#савол_жавоб

Карантин муносабати билан корхонамиз ниқоблар😷 антибактериал воситалар, хлор сотиб олмоқда. Фойда солиғи бўйича ушбу харажатлар чегириладиган харажатларга кирадими?

Солиқ кодексининг 317-моддасининг 18-бандига мувофиқ, даромад олишга қаратилган фаолият билан боғлиқ бўлмаган харажатлар, агар қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай харажатларни амалга ошириш мажбурияти солиқ тўловчининг зиммасига юклатилмаган бўлса, ушбу харажатлар чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади.

Даромад олиш билан боғлиқ фаолиятга тегишли бўлмаган ҳолда ниқоблар, антибактериал ва бошқа дезинфекция воситалари сотиб олиш бўйича харажатлар, фойда солиғи базасини аниқлашда чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади.
#Ўзини_ўзи_банд_қилиш

Давлат солиқ қўмитаси ўзини ўзи банд қилганларни рўйхатдан ўтказишни бошлади.

✔️ 2020 йил 1 июлдан Ўзбекистонда фуқароларнинг ўзини ўзи банд қилиш фаолият турларининг 67 тагача кенгайиши асосида рўйхатга олиш тартиби жорий этилади.

📲 Ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтишни хоҳловчилар буни “Soliq” мобил иловаси орқали ёки🧑‍💻жисмоний шахсларнинг шахсий кабинети орқали масофадан туриб, бепул амалга ошириши мумкин.

👉 Батафсил

https://soliq.uz/press-services/news/show/ozini-ozi-band-qilish-qulay-qonuniy-va-havfsiz
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга кимлар киради?

Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар мустақил меҳнат қиладиган, ўз фаолиятидан даромад оладиган, ишчи ёлламайдиган ва иш берувчига эга бўла олмайдиган фуқаролар ҳисобланади.
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Агарда мен ўзини ўзи банд қилувчи фуқаро бўлсам қандай афзалликларга эга бўламан?

📌Ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг даромади Солиқ кодексининг 369-моддасига мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди .

Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар 2020 йил учун камида базавий ҳисоблаш миқдорининг 5⃣0⃣ фоизи, яъни 111 500 сўм миқдорида ижтимоий солиқ тўлайдилар.
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Қандай қилиб фуқаролар ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтади?

2020 йил 1 июлдан Давлат солиқ қўмитаси ўзини ўзи банд қилганларни рўйхатдан ўтказишни бошлади. Фуқаролар “Soliq” мобиль дастуридан (https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.soliq.mobile) фойдаланган ҳолда ёки жисмоний шахсларнинг шахсий кабинети орқали масофадан туриб, бепул рўйхатдан ўтишлари мумкин.
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари қайсилар?

📌 Айни пайтда 67 та фаолият тури билан шуғулланувчи шахслар ўзини ўзи банд қилган фуқаролар рўйхатига киритилади.

Фаолият турлари билан тўлиқ танишиши учун 👉
https://soliq.uz/press-services/news/show/ozini-ozi-band-qiladiganlar-uchun-ish-tanlov-mavzhud
#Ўзини_ўзи_банд_қилиш
#Самозанятость

🤷‍♂️ Қандай қилиб ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш мумкин

❗️Батафсил ҚЎЛЛАНМА 👉 бу ерда

_____________________________________

🤷‍♂️ Как самозанятым лицам пройти регистрацию

❗️ Подробная ИНСТРУКЦИЯ 👉 здесь

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
🗓 Солиқ тўловчи – юридик шахснинг 2020 йилнинг июль ойи учун календари
#савол_жавоб

Коронавирус пандемияси 😷 даврида жисмоний шахслар👥👥 учун қандай солиқ имтиёзлари ва енгилликлар берилди?

📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сонли ва 3 апрелдаги ПФ-5978-сон Фармонларига асосан:

2019 йил учун жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш📝 муддати 2020 йил 1 августга қадар узайтирилди;

жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи🏡 ва ер солиғини🎑 тўлаш муддати 2020 йил 15 октябрга қадар узайтирилди;

жисмоний шахслар томонидан хайрия ташкилотларидан моддий наф тарзида олинадиган даромадларни солиққа тортишдан озод қилинди
#қонунчиликдаги_янгиликлар
#новое_в_законодательстве

Ўзгаришлар ўзгартиришларни тақозо этмоқда

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилаётган валюта операциялари мониторинги тартибига ўзгартиришлар киритилади.

❇️ Бу Давлат солиқ қўмитаси томонидан ⚙️ ишлаб чиқилган
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарор лойиҳасида 📘 назарда тутилмоқда.

👉 Батафсил

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#савол_жавоб

Автотранспорт воситаси🚘 отадан совға тариқасида олинганда даромад солиғи тўланадими?

Йўқ, тўланмайди. Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан, жисмоний шахслардан мерос ёки ҳадя🎁 тартибида, шунингдек текинга олинган пул💵 ва натура шаклидаги даромадлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди.

Бундан яқин қариндош бўлмаган шахслар ўртасидаги кўчмас мулк🏨, автотранспорт воситалари🚙, қимматли қоғозлар, юридик шахсларнинг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) улушлар мустасно.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари 6⃣7⃣ тага📈 етганлигидан фуқаролар мамнун
Ўзини ўзи банд қилиш ҚЎЛЛАНМАСИ.pdf
755.1 KB
#Ўзини_ўзи_банд_қилиш

Сиз 🏠 уйда 💻 дастурлаш, ✂️ сартарошлик ёки 🎂 кондитерлик билан машғулмисиз

Сантехника 🚰 ускуналарини майда таъмирлаш ва ўрнатиш бўйича ёки 🌐 ижтимоий тармоқларда хизмат кўрсатасизми

Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтинг – фаолиятингизни қонунийлаштиринг❗️

♻️ Босқичма-босқич ҚЎЛЛАНМА ⚙️ сизга солиқ органларига бормасдан, масофадан туриб рўйхатдан ўтишга ёрдам беради.

📲 SOLIQ мобил иловасини юклаб олиш

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Ўзини ўзи банд қилган фуқароларни рўйхатга олиш хизмати
Ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтиш
📣 Ҳурматли солиқ тўловчилар!

⚡️Солиқ мажбуриятларини бажаришингиз учун сифатли хизмат кўрсатиш ва кўмак бериш мақсадида 2⃣0⃣2⃣0⃣ йил 1⃣ августдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи тўловчиларга аввалгидек туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларида эмас, балки Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасида хизмат кўрсатилишини маълум қиламиз.

Шу муносабат билан, 2⃣0⃣2⃣0⃣ йил 1⃣ августдан бошлаб барча солиқ ва молиявий ҳисоботларни📃 Солиқ кодексининг 20- ва 82-моддаларига асосан (алоҳида бўлинмаларни ҳисобга олиб)👉 Фарғона вилояти ДСБга тақдим этишингизни сўраймиз.

Ҳисоботларни топшириш, турли маслаҳат бериш борасидаги барча хизматлар электрон равишда 💻кўрсатилади.

Шунингдек, Фарғона вилояти ДСБга ҳам ташриф буюриб🚶, бевосита малакали мутахассислардан🕵ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз мумкин.

📍 Манзил: Фарғона шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси 31-уй

📮 E-mail: [email protected]

📞 Мурожаат учун телефон: 73-241-70-60
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн_НКМ

📇 Онлайн назорат-касса машинаси ёки виртуал касса – смарт қурилмалар хизмати сабаб тадбиркорлар учун жуда кўп юмушлар 📝тарихга айланмоқда.
#Ўзини_ўзи_банд_қилиш

🔴 Ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида 📲“Soliq” мобил иловасидан фойдаланган ҳолда рўйхатдан ўтдим, лекин ижтимоий солиқни тўламадим энди менга иш стажи ёзиладими

🔵 Ўзини ўзи банд қилган шахслар 2020 йил учун:

👉 ижтимоий солиқни ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 % (111 500 сўм) ҳажмида тўлайди;

👉 Ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади 🔗ҳамда ўша шахснинг келгусида ҳисобланадиган пенсия миқдорига таъсир этади.

👉 Пенсия 💵⚙️ якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган тартибда ҳисобланади.

👉Демак, ижтимоий солиқ тўловини амалга оширмаган жисмоний шахсга иш стажи ва пенсия 🧓🏻👵🏻ҳисобланмайди.
#савол_жавоб

Корхона электрон ҳисобварақ-фактуралар бўйича хизмат кўрсатиш шартномасини имзолаш учун кимга мурожаат📢 қилиши лозим?

Электрон ҳисобварақ-фактураларни сақлаш💾 ва қайта ишлаш учун💻 **рухсат этилган операторлар**га шартнома тузиш мақсадида мурожаат қилишингиз мумкин.

Операторлар ҳақидаги маълумотлар 👉 www.soliq.uz ёки rouming.uz сайтида мавжуд.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтишни хоҳловчилар буни “Soliq” мобил иловасидан фойдаланган ҳолда ёки жисмоний шахсларнинг шахсий кабинети орқали масофадан туриб, бепул амалга ошириши мумкин.
#савол_жавоб

Қўшилган қиймат солиғини ҳар чораклик асосда ҳисоблаш💻 ва тўлаш ҳуқуқи кимларга берилган?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрел кунги ПФ-5978-сон Фармонига кўра, товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси ойига 1⃣ млрд сўмдан ошмайдиган ва электрон ҳисоб-фактураларни💻 қўллайдиган қўшилган қиймат солиғи тўловчиларга 🗓2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар ушбу солиқни ҳар чораклик асосда ҳисоблаш ва тўлаш ҳуқуқи берилди.