Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.91K subscribers
4.8K photos
528 videos
42 files
2.46K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Халқ овозидан тўғри хулоса қилсак, натижа жуда катта бўлади

Шавкат Мирзиёев: Если сделаем правильные выводы, слушая глас народа, результат будет очень высоким


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#янги_тартиб

Сайёр солиқ текшируви ўтказиш тартиби қандай?

Солиқ тўловчиларнинг солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш соҳасидаги айрим мажбуриятларини, шунингдек солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида📃 белгиланган бошқа мажбуриятларини бажарилишини текширишн Давлат солиқ қўмитасининг “Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ олиб борилади.

Сайёр солиқ текширувида🔍 қуйидаги тадбирларни амалга оширилиши назарда тутилган: 👉

- солиқ солиш объектларини аниқлаш, хронометраж кузатувларини ўтказиш ;
- назорат-касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминаллари қўлланилишини текшириш;
- солиқ тўловчи ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сони мувофиқлиги юзасидан мониторингни амалга ошириш;
- бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автомобиль воситаларининг тўхташ жойларида солиқ қонунчилигига риоя этилишини текшириш;
- савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилишини текшириш;
- солиқ тўловчи (солиқ агентлари)дан асосий воситалар, товар-моддий бойликлари, пул маблағлари ва ҳисоб-китобларини хатловдан ўтказишни талаб қилиш.

Шунингдек, низомда:
- сайёр солиқ текшируви ўн иш кунигача бўлган муддатда ўтказилиши;
- сайёр солиқ текшируви натижаси бўйича солиқ органлари томонидан солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш амалга оширилмаслиги;
- сайёр солиқ текширувини ўтказиш учун асос бўладиган ҳолатлар аниқ қилиб белгиланган.

Ушбу текширувлар Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган ҳолда “Текширувларни рўйхатга олиш китоби” тўлдирилганидан сўнг ўтказилади.

Сайёр солиқ текширувида хронометраж кузатувлари солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари ёки фаолият турлари бўйича тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳақиқатдаги даромадлари ҳамда уларнинг шаклланиш манбалари ва (ёки) харажатлари, шунингдек, солиқ режимини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

Қарорга мувофиқ назорат-касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминаллари қўлланилишини текширишда қуйидагилар жалб этилиши мумкин:

- назорат харидини амалга оширишда солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги тўғрисида мурожаат этган жисмоний шахс (юридик шахснинг ишончли вакили);
- “Холис харидор” хизматини кўрсатувчи юридик шахс вакиллари;
- Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси вакиллари.

Мазкур низомда белгиланган нормалар тадбиркорлик фаолияти юритиш учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, яширин иқтисодиётни чеклаш, солиққа оид ҳуқуқбузарликларни бартараф этишга хизмат қилади.

Қарор жорий йил 18 июндан бошлаб кучга кирган.
Онлайн назорат-касса машинаси ёки виртуал кассадан фойдаланиш афзалликлари
Байрамингиз муборак, азиз ёшлар!

Мамлакатимизда кенг нишонланаётган қутлуғ айём – Ёшлар куни билан барча ёшларни чин қалбимдан самимий табриклайман.

Эътироф этиш жоиз, юртимизда сўнгги йилларда Президентимиз бошчилигида ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим яратилди. Ёшларнинг ижтимоий фаоллиги, Ватан ва халқ тақдирига даҳлдорлик ҳисси кучайиб бораётгани, замонавий, демократик Ўзбекистон давлатини барпо этишда навқирон авлодимизнинг муносиб иштирок этаётгани барчамизни бирдек қувонтиради.

Фарғона вилояти давлат солиқ органларида меҳнат қилаётган ходимларнинг ҳам салкам 40 фоизини ёшлар ташкил этади. Рақамли иқтисодиётга ўтиш йўлида олдимизга қўйилган вазифаларни сифатли бажаришда ёшларнинг ташаббускорлиги, замонавий билимларни эгаллаши жуда муҳим.

Шу боис, солиқ тизимидаги ёшлардан, шунингдек, вилоятимиз барча ёшларидан ўқиш-ўрганиш, доимий изланиш, илм-фанга, тараққиёт чўққиларини эгаллашга интилиб яшашларини сўрайман.

Ота-оналарингиз, яқинларингиз, устоз-мураббийларингиз, халқимизнинг сизлардан кутаётган орзу-умидларини амалий ишлар билан рўёбга чиқариш йўлида чарчаманг!

Азиз ёшлар!

Сизларни Ёшлар куни билан яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга янги ютуқлар, янги зафарлар ёр бўлишини, жонажон Ўзбекистонимизнинг муносиб фарзанди, фахри бўлишингизни тилайман!

ШУКУРУЛЛОХОН НИСБАТХОНОВ,
Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи
2020 йил 1 июлдан солиқ солишдаги янгиликлар:

👉 Ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатга олиш тартиби
соддалаштирилади. 2020 йил 1 июлдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати 67 тага кенгайтирилади.

👉 Тошкент, Aндижон ва Сурхондарё вилоятларида умумбелгиланган солиқ тўловчиларига аввалгидек туман инспекцияларида эмас, балки вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларида хизмат кўрсатилади.

👉 ҚҚСнинг манфий қолдиқ суммасини 🔄 қайтариш амалга оширилади.
👩🏻‍💻 Солиқ тўловчининг аризасига асосан;
60 кундан кечиктирмаган ҳолда;
🔍 белгиланган тартибда камерал текширув ўтказилгандан сўнг қайтарилади.

🆓Қуйидаги имтиёзларнинг муддати тугатилади:

2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш Дастурини амалга оширишда айрим ташкилотларга қўшилган қиймат солиғидан берилган имтиёзлар;

Микрофирма ва кичик корхоналарга 2020 йилнинг 1 майидан 1 июлигача бўлган даврда ижтимоий солиқ ставкаси 12 % дан 1 % гача камайтириш;

Фақат маҳалий дондан ишлаб чиқарилган ундан тайёрланган қолипли нон ишлаб чиқариш ва сотишда қўшилган қиймати солиғидан озод қилиниши.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#савол_жавоб

Карантин муносабати билан корхонамиз ниқоблар😷 антибактериал воситалар, хлор сотиб олмоқда. Фойда солиғи бўйича ушбу харажатлар чегириладиган харажатларга кирадими?

Солиқ кодексининг 317-моддасининг 18-бандига мувофиқ, даромад олишга қаратилган фаолият билан боғлиқ бўлмаган харажатлар, агар қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай харажатларни амалга ошириш мажбурияти солиқ тўловчининг зиммасига юклатилмаган бўлса, ушбу харажатлар чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади.

Даромад олиш билан боғлиқ фаолиятга тегишли бўлмаган ҳолда ниқоблар, антибактериал ва бошқа дезинфекция воситалари сотиб олиш бўйича харажатлар, фойда солиғи базасини аниқлашда чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади.
#Ўзини_ўзи_банд_қилиш

Давлат солиқ қўмитаси ўзини ўзи банд қилганларни рўйхатдан ўтказишни бошлади.

✔️ 2020 йил 1 июлдан Ўзбекистонда фуқароларнинг ўзини ўзи банд қилиш фаолият турларининг 67 тагача кенгайиши асосида рўйхатга олиш тартиби жорий этилади.

📲 Ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтишни хоҳловчилар буни “Soliq” мобил иловаси орқали ёки🧑‍💻жисмоний шахсларнинг шахсий кабинети орқали масофадан туриб, бепул амалга ошириши мумкин.

👉 Батафсил

https://soliq.uz/press-services/news/show/ozini-ozi-band-qilish-qulay-qonuniy-va-havfsiz
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга кимлар киради?

Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар мустақил меҳнат қиладиган, ўз фаолиятидан даромад оладиган, ишчи ёлламайдиган ва иш берувчига эга бўла олмайдиган фуқаролар ҳисобланади.
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Агарда мен ўзини ўзи банд қилувчи фуқаро бўлсам қандай афзалликларга эга бўламан?

📌Ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг даромади Солиқ кодексининг 369-моддасига мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди .

Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар 2020 йил учун камида базавий ҳисоблаш миқдорининг 5⃣0⃣ фоизи, яъни 111 500 сўм миқдорида ижтимоий солиқ тўлайдилар.
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Қандай қилиб фуқаролар ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтади?

2020 йил 1 июлдан Давлат солиқ қўмитаси ўзини ўзи банд қилганларни рўйхатдан ўтказишни бошлади. Фуқаролар “Soliq” мобиль дастуридан (https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.soliq.mobile) фойдаланган ҳолда ёки жисмоний шахсларнинг шахсий кабинети орқали масофадан туриб, бепул рўйхатдан ўтишлари мумкин.
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари қайсилар?

📌 Айни пайтда 67 та фаолият тури билан шуғулланувчи шахслар ўзини ўзи банд қилган фуқаролар рўйхатига киритилади.

Фаолият турлари билан тўлиқ танишиши учун 👉
https://soliq.uz/press-services/news/show/ozini-ozi-band-qiladiganlar-uchun-ish-tanlov-mavzhud
#Ўзини_ўзи_банд_қилиш
#Самозанятость

🤷‍♂️ Қандай қилиб ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш мумкин

❗️Батафсил ҚЎЛЛАНМА 👉 бу ерда

_____________________________________

🤷‍♂️ Как самозанятым лицам пройти регистрацию

❗️ Подробная ИНСТРУКЦИЯ 👉 здесь

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
🗓 Солиқ тўловчи – юридик шахснинг 2020 йилнинг июль ойи учун календари
#савол_жавоб

Коронавирус пандемияси 😷 даврида жисмоний шахслар👥👥 учун қандай солиқ имтиёзлари ва енгилликлар берилди?

📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сонли ва 3 апрелдаги ПФ-5978-сон Фармонларига асосан:

2019 йил учун жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш📝 муддати 2020 йил 1 августга қадар узайтирилди;

жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи🏡 ва ер солиғини🎑 тўлаш муддати 2020 йил 15 октябрга қадар узайтирилди;

жисмоний шахслар томонидан хайрия ташкилотларидан моддий наф тарзида олинадиган даромадларни солиққа тортишдан озод қилинди
#қонунчиликдаги_янгиликлар
#новое_в_законодательстве

Ўзгаришлар ўзгартиришларни тақозо этмоқда

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилаётган валюта операциялари мониторинги тартибига ўзгартиришлар киритилади.

❇️ Бу Давлат солиқ қўмитаси томонидан ⚙️ ишлаб чиқилган
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарор лойиҳасида 📘 назарда тутилмоқда.

👉 Батафсил

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#савол_жавоб

Автотранспорт воситаси🚘 отадан совға тариқасида олинганда даромад солиғи тўланадими?

Йўқ, тўланмайди. Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан, жисмоний шахслардан мерос ёки ҳадя🎁 тартибида, шунингдек текинга олинган пул💵 ва натура шаклидаги даромадлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди.

Бундан яқин қариндош бўлмаган шахслар ўртасидаги кўчмас мулк🏨, автотранспорт воситалари🚙, қимматли қоғозлар, юридик шахсларнинг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) улушлар мустасно.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари 6⃣7⃣ тага📈 етганлигидан фуқаролар мамнун
Ўзини ўзи банд қилиш ҚЎЛЛАНМАСИ.pdf
755.1 KB
#Ўзини_ўзи_банд_қилиш

Сиз 🏠 уйда 💻 дастурлаш, ✂️ сартарошлик ёки 🎂 кондитерлик билан машғулмисиз

Сантехника 🚰 ускуналарини майда таъмирлаш ва ўрнатиш бўйича ёки 🌐 ижтимоий тармоқларда хизмат кўрсатасизми

Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтинг – фаолиятингизни қонунийлаштиринг❗️

♻️ Босқичма-босқич ҚЎЛЛАНМА ⚙️ сизга солиқ органларига бормасдан, масофадан туриб рўйхатдан ўтишга ёрдам беради.

📲 SOLIQ мобил иловасини юклаб олиш

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Ўзини ўзи банд қилган фуқароларни рўйхатга олиш хизмати
Ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтиш
📣 Ҳурматли солиқ тўловчилар!

⚡️Солиқ мажбуриятларини бажаришингиз учун сифатли хизмат кўрсатиш ва кўмак бериш мақсадида 2⃣0⃣2⃣0⃣ йил 1⃣ августдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи тўловчиларга аввалгидек туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларида эмас, балки Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасида хизмат кўрсатилишини маълум қиламиз.

Шу муносабат билан, 2⃣0⃣2⃣0⃣ йил 1⃣ августдан бошлаб барча солиқ ва молиявий ҳисоботларни📃 Солиқ кодексининг 20- ва 82-моддаларига асосан (алоҳида бўлинмаларни ҳисобга олиб)👉 Фарғона вилояти ДСБга тақдим этишингизни сўраймиз.

Ҳисоботларни топшириш, турли маслаҳат бериш борасидаги барча хизматлар электрон равишда 💻кўрсатилади.

Шунингдек, Фарғона вилояти ДСБга ҳам ташриф буюриб🚶, бевосита малакали мутахассислардан🕵ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз мумкин.

📍 Манзил: Фарғона шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси 31-уй

📮 E-mail: [email protected]

📞 Мурожаат учун телефон: 73-241-70-60