Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.89K subscribers
4.72K photos
524 videos
42 files
2.42K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
45 та хизматдан исталган вақтда бепул фойдаланиш мумкин

🖥my.soliq.uz портали ҳар қандай тоифадаги солиқ тўловчиларга кенг имкониятни тақдим этиб келмоқда.

📲🖥 Жумладан, ундаги 20 та интерактив, 25 та ахборот хизматларидан фойдаланиш учун вақт ва 🗺 манзил борасида ҳеч қандай чеклов йўқ.

👏Шу сабабли мазкур портал солиқ мажбуриятларини бажаришнинг ишончли ва қулай усули сифатида ҳақли эътироф этиб келинмоқда.

https://soliq.uz/press-services/news/show/-ta-hizmatdan-istalgan-vaqtda--bepul-foydalanish-mumkin
#4_сектор

Фарғонада 9 мингдан ортиқ эҳтиёжманд оилага моддий ёрдам кўрсатилди

😷Пандемия даврида “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида 4-сектор ҳудудидаги ёрдамга муҳтож 10 минг 150 та эҳтиёжманд оилалардаги 39 466 нафар аҳоли рўйхати шакллантирилиб, уларни камбағалликдан чиқариш чораларини кўриш борасида давлат солиқ идоралари томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

🛍Ҳозирга қадар 4-сектор ҳудудидаги 9 минг 380 та эҳтиёжманд оилаларга 2 млрд. 311 млн.сўмлик озиқ-овқат🛒 маҳсулотлари, дори-дармон 💊воситалари етказиб берилди ҳамда моддий ёрдамлар кўрсатилди.

🐂Шунингдек, 101 та хонадонга давлат солиқ идоралари кўмаги билан иссиқхоналар қуриб берилиб, 52 та хонадонга экин ерлари ажратилди, 48 та хонадонга эса чорва моллари олиб берилди.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан инвесторларга яқиндан кўмак бериш, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб бориш, улар фаолиятида учраётган муаммоларни қонун доирасида кўриб чиқиб ҳал этиш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашиш ҳамда улар фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳолатларига барҳам бериш мақсадида Фарғона вилоят прокуратурасининг телеграм ижтимоий тармоғидаги "Тадбиркорга кўмак" расмий канали ташкил этилди.
Шу боис, яратилган қулайликлардан бевосита фойдаланган ҳолда фаолиятингизда учраётган муаммо ва таклифларингизни йўллаш имконияти мавжуд.

Каналга уланиш учун:👇👇👇
https://t.iss.one/farprotadbirkor

Мурожаат йўллаш учун: @prokurorga_murojaatbot
#онлайн_НКМ

Ҳозирда 5 турдаги онлайн-НКМ, 6 турдаги виртуал кассалар ва 10 та ТХКМ Давлат реестрига киритилди. Уларнинг тўлиқ рўйхати Давлат солиқ қўмитасининг soliq.uz расмий сайти ҳамда “Янги технологиялар” илмий-ахборот марказининг ofd.uz сайтида жойлаштирилган.

Ҳар бир модель ва версия ўзига хос афзалликларга эга. Жумладан, бухгалтерлик дастурлари билан ўзаро алоқаси, мавжуд ва реализация қилинган товарлар ҳисобининг автоматлаштирилиш даражаси билан бир-биридан фарқланади.

Тадбиркорлик субъектлари мана шу жиҳатларга эътибор қаратган ҳолда ўз хоҳишларига кўра, улардан исталган бирини сотиб олиши мумкин.
Президент Фармони билан баъзи солиқ имтиёзлари бекор қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2020 йилнинг 19 июнь куни “Алоҳида солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди.

Мазкур Фармонга мувофиқ:

солиқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқлар бўйича имтиёзлар, агар уларнинг ўзида ушбу солиқдан озод қилиш тўғридан-тўғри кўрсатилмаган бўлса, ижтимоий солиққа нисбатан татбиқ этилмайди;

Ўзбекистон норезидентлари бўлган юридик шахслардан сотиб олинадиган ишлар (хизматлар) учун ҚҚС бўйича берилган имтиёзлар, Ўзбекистонда доимий муассасалар орқали фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар – норезидентлар томонидан амалга ошириладиган ишлар (хизматлар)га татбиқ этилмайди.

Шунингдек, Фармонга асосан:

а) 2020 йил 1 октябрдан бошлаб:

Мамлакатимизнинг инвестициявий муҳитини янада яхшилаш ҳамда солиқлар бўйича имтиёзларни бериш амалиётини тартибга солиш мақсадида Президентнинг
ПФ-3594-сон Фармони билан тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасида ҳамда ПФ-4853-сон Фармони билан эркин иқтисодий зоналар иштирокчиларига берилган солиқ имтиёзлари Солик кодекси меъёрлари билан мувофиқлаштирилди;

шунингдек, ҚҚСнинг тўлақонли занжирини яратиш ҳамда барча хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг шароитларни яратиш мақсадида:

-нефт ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш ишлари;

-тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати;

-туризм соҳаси;

-“Навоий ЭИЗ” ва Янгиер шаҳар кичик саноат зонаси қатнашчилари;

-“Женерал Моторс Ўзбекистон” корхонаси;

-наслдор чорвачилик субъектлари;

-электротехника саноати;

-автомобил йўлларини қуриш ва таъмирлаш ишлари;

-транспорт-логистика хизматлари;

-виночилик;

-чарм-пойабзал саноати;

-балиқчилик, паррандачилик;

-Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги;

-Тошкент шаҳрида халқаро мехмонхона қурилиши иштирокчилари учун берилган солиқ ва божхона имтиёзлари сони қисқартирилди.

б) 2021 йил 1 январдан Президентнинг 2007 йил 18 майдаги ПФ-3878-сон Фармонида белгиланган ёш оила аъзоларининг солиққа тортиладиган иш ҳақи ва бошқа даромадларнинг шахсий уй-жой ёки кўп қаватли уйда хонадон қуриш, таъмирлаш ва сотиб олиш учун олинган ипотека кредитлари ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган маблағни даромад солиғидан озод қилиш тўғрисидаги меъёр бекор қилинди;

с) 2022 йил 1 январдан, Президентнинг 2017 йил 5 июндаги ПФ-5068-сон Фармонига асосан “Яшнобод” технопарки маъмурияти ва резидентлари амалга ошираётган инновация лойиҳалари бўйича белгиланган фойда, ягона солиқ тўлови ва қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлари бекор қилинди.
#ҚҚС #ЭҲФ

🔴 Жисмоний шахсларга товарлар накд пулда ёки терминалда сотилганда савдо пуллари ҚҚС ҳисобот шаклининг 5-иловасига қандай киритилади

🔵 Товарлар (хизматлар) назорат-касса машиналари ёки тўлов терминаллари орқали реализация қилинганда, ҳисобот даври, яъни ой якунига кўра жами сотилган маҳсулот суммаси “Бир томонлама электрон ҳисобварақ-фактура” ни танлаш орқали контерагентни маълумотларини тўлдирмасдан ҚҚС ҳисоботида шакллантирилади.
__________________

🔴 Как вносится в приложение 5 к отчету по НДС торговая выручка при продаже товаров наличкой и через терминал конечному потребителю - физическим лицам

🔵Общая сумма оборота, реализованных товаров (услуг) через контрольно-кассовые аппараты (платежные терминалы) отображается одной строкой по итогам налогового периода (месяца).
ЭСФ формируется путем выбора пункта «ЭСФ в одностороннем порядке», где не нужно заполнять данные контрагента.

https://t.iss.one/ferganasoliq
Audio
#савол_беринг_жавоб_берамиз

САВОЛ: ♻️ Воситачилик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари учун ЭҲФ тўлдириш тартиби қандай?
Audio
#савол_беринг_жавоб_берамиз

САВОЛ: 🚙 Автотранспорт воситаси отадан совға тариқасида олинганда даромад солиғи тўланадими?

@ferganasoliq
#Солиқ_ҳисоботлари

Эслатма‼️ 2020 йил 23 июнь

II чорак учун:

♦️Жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 📈5️⃣ миллиард сўмдан ошадиган фойда солиғи тўловчилари ҳар ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг охирги куни (Солиқ кодексининг 340-моддаси иккинчи қисми).

_____________________________
#налоговая_отчетность

Напоминаем ‼️23 июня-последний день:

♦️Уплаты ежемесячных авансовых платежей по налогу на прибыль налогоплательщиками, у которых совокупный доход с учетом корректировок за налоговый период, предшествующий текущему налоговому периоду, превышает 📈5️⃣ миллиардов сумов
(часть вторая статьи 340 Налогового кодекса).

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#antiqa_soliqlar
"Никоҳ солиғи" - дунёнинг кўпгина давлатларида ажримнинг олдини олиш мақсадида "Никоҳ солиғи" жорий этилган. Бугунги кунда ҳам бундай солиқ Европанинг кўпгина қисмида шакл ва шамоилини сақлаб қолган. Ушбу солиқ тури АҚШнинг айрим штатларида ҳам мавжуд.
#savol_javob

Ходимларга натура шаклида💰тўланган тўловлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўланадими?

Албатта, Солиқ кодексининг 366-моддасига мувофиқ, ҳам жисмоний шахсларнинг пул шаклида, ҳам натура шаклида олган даромадлари солиқ базасини💻 аниқлашда ҳисобга олинади.

каналга уланиш учун 👉
https://t.iss.one/ferganasoliq
#savol_javob

Кўчмас мулк🏫 бўш турганлиги учун оширилган ставкада мол-мулк ва ер солиғи ҳисобланаётган эди. Карантин😷 сабабли ушбу объектни ишга тушуриш муддати бир неча ойга чўзилмоқда. Эшитишимча, Президентимизнинг Фармонлари билан имтиёз берилган экан. Бунинг учун кимга мурожаат қилишимиз керак?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сон Фармонига асосан, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотларга, шу жумладан, 2020 йил 1 апрелга қадар аниқланганларга нисбатан мол-мулк солиғи ва ер солиғининг оширилган ставкалари, шунингдек, кўрсатилган солиқлар бўйича оширилган ставкаларни қўллаш натижасида юзага келган қарздорликка нисбатан пеня ҳисоблаш📝 ва мажбурий ундириш чораларини кўриш тартиби тўхтатилди.

Оширилган ставкаларни қўллаш, пеня ҳисоблаш ва мажбурий ундириш чораларини тўхтатиш Давлат солиқ қўмитаси томонидан тегишли дастурий маҳсулотга ўзгартириш орқали📲 амалга оширилади.

каналга уланиш учун 👉 https://t.iss.one/ferganasoliq
#ҚҚС #ЭҲФ

⚡️ Аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи қандай қабул қилинади


📈 Солиқ органлари томонидан аввалги 🗓даврлар учун тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси оширилган ҳолда тақдим этилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботлари ⚙️автоматик тарзда қабул қилинади.

📉 Солиқ суммаси камайишга тақдим этилган солиқ ҳисоботлари эса солиқ органлари томонидан аввал 🔍камерал солиқ текширувидан ўтказилиб, қабул қилинишини маълум қиламиз.

https://t.iss.one/ferganasoliq
#НКМ

Қайси смарт-кассани танлаган маъқул?

Онлайн назорат-касса машинаси, виртуал касса ва техник хизмат кўрсатиш маркази реестри ҳақидаги барча маълумотлар - ДСҚ инфографикасида
#ҚҚС #ЭҲФ

⚡️ Тузатилган ЭҲФни расмийлаштириш имконияти пайдо бўлди

📝 Тузатилган ЭҲФ тоифаси хатолар мавжуд бўлган илгари расмийлаштирилган ЭҲФни 🚫бекор қилиш ва унинг ўрнига тузатилган ҳисобварақ-фактурани 🌀расмийлаштириш имконини беради.

👉 Бунинг учун «тузатувчи» тоифасини танланг, тузатмоқчи бўлган рақам ва сана, хато тўлдирилган ЭҲФнинг 24 элементдан иборат ID -рақамини киритинг.

👩🏻‍💻👨🏻‍💻Янги яратилган ЭҲФ икки томонлама тасдиқлангандан кейин, эски ЭҲФнинг ҳолати ўзгаради ва янги ЭҲФ ҚҚС ҳисоботининг реестрида акс эттирилади.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube