Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.89K subscribers
4.98K photos
547 videos
42 files
2.53K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: 📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
📝 2020 йил 1 июлдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари кенгайиб, улар сони 67 тага етди.

Ўзини ўзи банд қилганлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўламайди. Солиқ кодексининг 369-моддасига мувофиқ ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлари жисмоний шахслар жами даромадлари таркибига киритилмайди.

https://soliq.uz/press-services/news/show/ozini-ozi-band-qilish-tartibi-soddalashtiriladi---
#ЭҲФ

Қайси ЭҲФ операторини танлаган маъқул?

👩🏻‍💻📧 Бу савол ЭҲФ тизимига ўтиш олдидан ҳар қандай хўжалик юритувчи субъектларни қизиқтириши, ўйлантириши табиий!
🔍Ҳақиқатдан ҳам, 18 та оператор орасидан энг маъқулини танлаш унчалик осон эмас. Боз устига улар бир-биридан у қадар фарқ қилмайдиган хизматларни тақдим этиши танловни янада қийинлаштиради.
Аммо барибир имкониятлардан келиб чиқиб, у ёки бу операторни танлаш керак.
#онлайн_НКМ

📇Смарт кассалар кўп юмушларни тарихга айлантиряпти

Одатий фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналари тобора «умрини ўтаб» бормоқда.

📳 Уларнинг ўрнини замонавий онлайн назорат-касса машинаси ёки виртуал кассалар фаол эгаллаяпти ва ушбу смарт қурилмалар хизмати сабаб тадбиркорлар учун жуда кўп юмушлар ✍️тарихга айланмоқда.

👨🏻 Янги тизимнинг бошқа фойдали жиҳатлари ҳақида тадбиркорлик субъектлари вакилларининг ўзидан эшитган, билган маъқул:
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#қонунчиликдаги_янгиликлар

🧑‍💻 Ўзини ўзи банд қилган 60 дан ортиқ касб эгалари даромад солиғидан озод қилинади. Бу қандай амалга оширилади? Давлат солиқ қўмитаси мутахассиси жавоб беради.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
ҚҚС ҳисоботи – энди автоматик тарзда

⌨️Давлат солиқ қўмитаси солиқ тўловчилар учун солиқ ҳисоботини тўлдиришни оптималлаштирмоқда.

Ҳисоботларни шакллантириш жараёнларини автоматлаштириш нафақат давр талаби, балки шаффоф бизнес юритиш кафолатидир.

ҚҚС ҳисоботидаги баъзи қаторлар автоматик равишда тўлдирилади.

https://soliq.uz/press-services/news/show/qqs-hisoboti--endi-avtomatik-tarzda
Онлайн инкассо янги тартиби қандай ишлайди?

Жорий йилнинг 1⃣6⃣ июнь санасидан🗓 бошлаб тадбиркорлик субъектларининг бажарилмаган солиқ мажбуриятларига нисбатан инкассо топшириқномаси 🔐 қўйишда янги тартиб жорий этилади.

Инкассо топшириқномалари Давлат солиқ қўмитаси томонидан марказлашган ҳолда инсон иштирокисиз дастурий маҳсулот 🖥 орқали автоматик равишда қўйилади.

https://soliq.uz/press-services/news/show/onlayn-inkasso-yangi-tartibi-qanday-ishlaydi
#Тайинлов

Тошлоқ тумани давлат солиқ инспекциясига янги бошлиқ тайинланди

Давлат солиқ қўмитасининг тегишли буйруғига асосан Бекмирзаев Қуёшбек Холматович Тошлоқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Қ.Бекмирзаев 1982 йилда Фарғона вилоятида туғилган. 2003 йили Фарғона политехника институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи. Оилали, 3 нафар фарзанди бор.

У солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини 2005 йилда Фарғона шаҳар давлат солиқ инспекциясида давлат солиқ инспектори лавозимида бошлаган. Ҳозирга қадар Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси, шунингдек, Фарғона шаҳри ва Қува тумани давлат солиқ инспекцияларида турли лавозимларда ишлаган.

Қ.Бекмирзаев янги лавозимга тайинлангунга қадар эса Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тафсилот | Фарғона вилоятидаги эҳтиёжманд оила ва оилавий тадбиркорларга моддий ёрдам берилмоқда

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
45 та хизматдан исталган вақтда бепул фойдаланиш мумкин

🖥my.soliq.uz портали ҳар қандай тоифадаги солиқ тўловчиларга кенг имкониятни тақдим этиб келмоқда.

📲🖥 Жумладан, ундаги 20 та интерактив, 25 та ахборот хизматларидан фойдаланиш учун вақт ва 🗺 манзил борасида ҳеч қандай чеклов йўқ.

👏Шу сабабли мазкур портал солиқ мажбуриятларини бажаришнинг ишончли ва қулай усули сифатида ҳақли эътироф этиб келинмоқда.

https://soliq.uz/press-services/news/show/-ta-hizmatdan-istalgan-vaqtda--bepul-foydalanish-mumkin
#4_сектор

Фарғонада 9 мингдан ортиқ эҳтиёжманд оилага моддий ёрдам кўрсатилди

😷Пандемия даврида “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида 4-сектор ҳудудидаги ёрдамга муҳтож 10 минг 150 та эҳтиёжманд оилалардаги 39 466 нафар аҳоли рўйхати шакллантирилиб, уларни камбағалликдан чиқариш чораларини кўриш борасида давлат солиқ идоралари томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

🛍Ҳозирга қадар 4-сектор ҳудудидаги 9 минг 380 та эҳтиёжманд оилаларга 2 млрд. 311 млн.сўмлик озиқ-овқат🛒 маҳсулотлари, дори-дармон 💊воситалари етказиб берилди ҳамда моддий ёрдамлар кўрсатилди.

🐂Шунингдек, 101 та хонадонга давлат солиқ идоралари кўмаги билан иссиқхоналар қуриб берилиб, 52 та хонадонга экин ерлари ажратилди, 48 та хонадонга эса чорва моллари олиб берилди.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан инвесторларга яқиндан кўмак бериш, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб бориш, улар фаолиятида учраётган муаммоларни қонун доирасида кўриб чиқиб ҳал этиш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашиш ҳамда улар фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳолатларига барҳам бериш мақсадида Фарғона вилоят прокуратурасининг телеграм ижтимоий тармоғидаги "Тадбиркорга кўмак" расмий канали ташкил этилди.
Шу боис, яратилган қулайликлардан бевосита фойдаланган ҳолда фаолиятингизда учраётган муаммо ва таклифларингизни йўллаш имконияти мавжуд.

Каналга уланиш учун:👇👇👇
https://t.iss.one/farprotadbirkor

Мурожаат йўллаш учун: @prokurorga_murojaatbot
#онлайн_НКМ

Ҳозирда 5 турдаги онлайн-НКМ, 6 турдаги виртуал кассалар ва 10 та ТХКМ Давлат реестрига киритилди. Уларнинг тўлиқ рўйхати Давлат солиқ қўмитасининг soliq.uz расмий сайти ҳамда “Янги технологиялар” илмий-ахборот марказининг ofd.uz сайтида жойлаштирилган.

Ҳар бир модель ва версия ўзига хос афзалликларга эга. Жумладан, бухгалтерлик дастурлари билан ўзаро алоқаси, мавжуд ва реализация қилинган товарлар ҳисобининг автоматлаштирилиш даражаси билан бир-биридан фарқланади.

Тадбиркорлик субъектлари мана шу жиҳатларга эътибор қаратган ҳолда ўз хоҳишларига кўра, улардан исталган бирини сотиб олиши мумкин.
Президент Фармони билан баъзи солиқ имтиёзлари бекор қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2020 йилнинг 19 июнь куни “Алоҳида солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди.

Мазкур Фармонга мувофиқ:

солиқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқлар бўйича имтиёзлар, агар уларнинг ўзида ушбу солиқдан озод қилиш тўғридан-тўғри кўрсатилмаган бўлса, ижтимоий солиққа нисбатан татбиқ этилмайди;

Ўзбекистон норезидентлари бўлган юридик шахслардан сотиб олинадиган ишлар (хизматлар) учун ҚҚС бўйича берилган имтиёзлар, Ўзбекистонда доимий муассасалар орқали фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар – норезидентлар томонидан амалга ошириладиган ишлар (хизматлар)га татбиқ этилмайди.

Шунингдек, Фармонга асосан:

а) 2020 йил 1 октябрдан бошлаб:

Мамлакатимизнинг инвестициявий муҳитини янада яхшилаш ҳамда солиқлар бўйича имтиёзларни бериш амалиётини тартибга солиш мақсадида Президентнинг
ПФ-3594-сон Фармони билан тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасида ҳамда ПФ-4853-сон Фармони билан эркин иқтисодий зоналар иштирокчиларига берилган солиқ имтиёзлари Солик кодекси меъёрлари билан мувофиқлаштирилди;

шунингдек, ҚҚСнинг тўлақонли занжирини яратиш ҳамда барча хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг шароитларни яратиш мақсадида:

-нефт ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш ишлари;

-тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати;

-туризм соҳаси;

-“Навоий ЭИЗ” ва Янгиер шаҳар кичик саноат зонаси қатнашчилари;

-“Женерал Моторс Ўзбекистон” корхонаси;

-наслдор чорвачилик субъектлари;

-электротехника саноати;

-автомобил йўлларини қуриш ва таъмирлаш ишлари;

-транспорт-логистика хизматлари;

-виночилик;

-чарм-пойабзал саноати;

-балиқчилик, паррандачилик;

-Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги;

-Тошкент шаҳрида халқаро мехмонхона қурилиши иштирокчилари учун берилган солиқ ва божхона имтиёзлари сони қисқартирилди.

б) 2021 йил 1 январдан Президентнинг 2007 йил 18 майдаги ПФ-3878-сон Фармонида белгиланган ёш оила аъзоларининг солиққа тортиладиган иш ҳақи ва бошқа даромадларнинг шахсий уй-жой ёки кўп қаватли уйда хонадон қуриш, таъмирлаш ва сотиб олиш учун олинган ипотека кредитлари ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган маблағни даромад солиғидан озод қилиш тўғрисидаги меъёр бекор қилинди;

с) 2022 йил 1 январдан, Президентнинг 2017 йил 5 июндаги ПФ-5068-сон Фармонига асосан “Яшнобод” технопарки маъмурияти ва резидентлари амалга ошираётган инновация лойиҳалари бўйича белгиланган фойда, ягона солиқ тўлови ва қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлари бекор қилинди.
#ҚҚС #ЭҲФ

🔴 Жисмоний шахсларга товарлар накд пулда ёки терминалда сотилганда савдо пуллари ҚҚС ҳисобот шаклининг 5-иловасига қандай киритилади

🔵 Товарлар (хизматлар) назорат-касса машиналари ёки тўлов терминаллари орқали реализация қилинганда, ҳисобот даври, яъни ой якунига кўра жами сотилган маҳсулот суммаси “Бир томонлама электрон ҳисобварақ-фактура” ни танлаш орқали контерагентни маълумотларини тўлдирмасдан ҚҚС ҳисоботида шакллантирилади.
__________________

🔴 Как вносится в приложение 5 к отчету по НДС торговая выручка при продаже товаров наличкой и через терминал конечному потребителю - физическим лицам

🔵Общая сумма оборота, реализованных товаров (услуг) через контрольно-кассовые аппараты (платежные терминалы) отображается одной строкой по итогам налогового периода (месяца).
ЭСФ формируется путем выбора пункта «ЭСФ в одностороннем порядке», где не нужно заполнять данные контрагента.

https://t.iss.one/ferganasoliq
Audio
#савол_беринг_жавоб_берамиз

САВОЛ: ♻️ Воситачилик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари учун ЭҲФ тўлдириш тартиби қандай?
Audio
#савол_беринг_жавоб_берамиз

САВОЛ: 🚙 Автотранспорт воситаси отадан совға тариқасида олинганда даромад солиғи тўланадими?

@ferganasoliq