Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.89K subscribers
4.73K photos
524 videos
42 files
2.42K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
Жорий йил 18 май ҳолатига кўра, вилоятдаги 4942 та корхона карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ўз фаолиятини тикладилар.

Жумладан:
1492 та улгуржи ва чакана савдо;
1146 та саноат;
478 та қурилиш;
226 та умумий овқатланиш;
190 та хизмат кўрсатиш;
166 транспорт хизмати кўрсатувчи корхоналар ва 1244 та бошқа тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини тикладилар.

Айни пайтда ушбу корхоналарда карантин қоидаларига риоя этган ҳолда фаолият юритиши тўлиқ назоратга олинган.
#Солиқ_кодекси

Солиқ низолари судгача қандай ҳал этилади?

⚖️Маълумки, Солиқ кодексида 2020 йилдан сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудити бўйича солиқ низоларини судгача ҳал қилишнинг мажбурий тартиби амалга киритилди.

🗓Шикоят қилиш муддати қанча?
✔️Улар узайтирилиши мумкинми?
Қандай ҳолларда шикоят рад этилиши мумкин?
🔄Қайта шикоят қилиш мумкинми?
🙌Янги тартибнинг қулайлиги нимада?

Бизнинг шарҳимизда ўқинг!
Бугунги видеоселектор йиғилиши аввалида Президент коронавирус билан касалланганлар сони охирги кунларда кўпайганини қайд этди.
Эпидемиологик вазият ёмонлашган ҳудудлар тоифасини қайта кўриб чиқиш, кунлик тест олишни кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди.
Иқтисодиёт тармоқлари тиклангани натижасида май ойида тушумлар ва савдо ҳажми ошгани, карантин талабларига амал қилган ҳолда бу ишларни давом эттириш лозимлиги таъкидланди.

В начале сегодняшнего видеоселекторного совещания Президент отметил рост числа больных коронавирусом в последние дни.
Поручено пересмотреть категории территорий, эпидемиологическая ситуация в которых ухудшилась, расширить масштабы тестирования.
Отмечалось, что в результате восстановления экономики в мае вырос объем поступлений и торговли, указано на необходимость продолжения этой работы с соблюдением правил карантина.

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #iqtisodiyot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Кимларга ҚҚСни чораклик асосда ҳисоблаш ва тўлаш ҳуқуқи берилди?

📝 Президентимизнинг 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сонли Фармонига асосан, жорий йил 1 апрелдан 31 декабргача бўлган даврда товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси ойига 📉 1 млрд. сўмдан ошмайдиган ва электрон ҳисоб-фактураларни қўллайдиган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловчиларига ушбу солиқни чораклик асосда ҳисоблаш ва тўлаш ҳуқуқи берилди.

Белгиланган талабларга жавоб бермаган солиқ тўловчилар қўшилган қиймат солиғи ҳисоботини чораклик асосда тақдим қилиш ва тўлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлади ва ойлик ҳисобот топшириш ва тўлаш тизимига ўтади.

II чоракдан бошлаб, юқорида кўрсатилган талабларга жавоб берадиган солиқ тўловчилар ҳисобда турган жойдаги солиқ органига:

II чорак учун 20 майгача;

III чорак учун 20 августгача;

IV чорак учун 20 ноябргача «Қўшилган қиймат солиғи ҳисоботини чораклик топширишга ўтиш тўғрисида хабарнома»ни электрон шаклда тақдим этиши лозим.

Муҳим: чораклик асосда ҚҚС ҳисоботи шакли ишлаб чиқилмоқда ва 2020 йил 1 июлгача электрон солиқ хизматлари портали – my.soliq.uz га жойлаштирилади.
#COVID19

“Фарғона ёғ-мой” АЖ қарийб 400 миллион сўмлик солиқ имтиёзига эга бўлди.

Бугунги синовли даврларда коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш, тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, самарали фаолият юритиши учун зарур шароитларни яратиб бериш ҳар доимгидан ҳам муҳим.

✍️ Янги қабул қилинган ҳужжатларга кўра, якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар белгиланган меъёрлар асосида♻️ айланмадан олинадиган солиқ, 🏢мол-мулк, 🏞ер ва 💦 сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш ҳуқуқига эга бўлдилар.

📊 Жорий йил 20 май ҳолатига кўра, 277 нафар солиқ тўловчи Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасига солиқ мажбуриятларини бажариш муддатларини кечиктиришни сўраб мурожаат қилди.

https://soliq.uz/press-services/news/show/fargona-egmoy-azh-qariyb--million-somlik--soliq-imtieziga-ega-boldi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#БефарқБўлманг

«SOLIQ» мобил иловаси орқали солиқларни уйдан чиқмаган ҳолда тўланг.

Ўзингиз ва ўзгаларни асранг!

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#COVID19

Давлат солиқ қўмитаси имтиёзлардан фойдаланиш юзасидан 📗ҚЎЛЛАНМА тайёрлади.

‼️Ҳурматли солиқ тўловчи❗️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги ПФ-5996-сонли Фармонига асосан юридик шахслар учун ер ва мол-мулк солиғи имтиёзларидан фойдаланиш учун жорий йилнинг 1 июнига қадар:

📃 2020 йил учун тақдим этилган ер солиғи ҳисоб-китоби;
📃 2020 йил учун мол-мулк солиғи жорий тўлови маълумотномасида солиқ имтиёзини қўллаган ҳолда электрон тарзда аниқлаштирилган ҳисобот (маълумотнома) тақдим қилишингиз лозим.

📍 Солиқ имтиёзларини қўллаган ҳолда аниқлаштирилган ҳисоботни тақдим этиш юзасидан ишлаб чиқилган 📗қўлланмадан фойдаланинг.


Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#ҚҚС

📢 Ҳурматли солиқ тўловчилар!

🔄 2020 йил 30 майда ҚҚС ҳисоботини инвентаризация қилишда Давлат солиқ қўмитаси ҚҚС ҳисоботининг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан соф тушумини молиявий ҳисобот соф тушум кўрсаткичлари билан таққослади.

📁Унда 93 888 ҚҚС тўловчиларининг молиявий ҳисоботи кўриб чиқилди ва 2019 йил ва 2020 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича 18% маълумотларда тафовут мавжудлиги аниқланди. Хусусан, соф тушум кўрсаткичлари 11%да минг бараварга, 7%да эса миллион бараварга ошган (ўлчов бирлиги минг сўм бўлганда ҳисоботларда маълумотлар бирлик (сўм)да ифодаланган).

↪️ Солиқ хизмати органлари ушбу солиқ тўловчиларга бу камчиликларни тузатишга имкон беради.

☑️ Солиқ хизмати органлари келгусида бундай тафовутларни бартараф этиш учун молиявий ҳисоботлар кўрсаткичларининг ўлчов бирлигини мингдан бир (сўм) ҳисобга ўтказадилар.☝️II чорак учун молиявий ҳисоботларни тўлдиришда ушбу фактни ҳисобга олишингизни сўраймиз.

❗️Ҳисоботлар ва улардаги кўрсаткичлар инвентаризацияси давом этмоқда
#ҚҚС #НДС

Солиқ органлари сервис хизмат кўрсатиш томонга ўзгармоқда

♻️ Ўзбекистон солиқ органлари тизими таркибий тузилмасини қайта ташкил этиш бошланмоқда.

👉 Мақсад – солиқ тўловчиларга юқори сифатли хизмат кўрсатиш, шу билан тизимнинг сервисга йўналтирилганлик даражасини ошириш ва солиқ тўловчиларнинг ўз солиқ мажбуриятларини ихтиёрий ва қулай тарзда бажаришини таъминлашга эришиш.
_______________________________
https://soliq.uz/press-services/news/show/soliq-organlari-servis-hizmat-korsatish-tomonga-ozgarmoqda-
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎈🎈🎈Бола кулгуси – ҳаёт қувончи! 🍭

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси азиз 👫 болажонларни 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклайди!🍭🎠🎡
#ташриф

ДСҚ раиси Фарғонада тадбиркорлар билан учрашди

✔️Бугун 2 июнь куни Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев Қўқон шаҳридаги “Asmald palace” меҳмонхонаси анжуманлар залида фарғоналик тадбиркорлар билан учрашди.

😷 Карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказилган учрашувда 30 га яқин тадбиркорлар иштирок этди.

🙌 Очиқ савол-жавоблар тарзида ўтган учрашувда тадбиркорлар ўзларини қийнаётган масалалар юзасидан фикрларини билдирдилар, таклифларини ўртага ташладилар.

Ш. Қудбиев солиқ тизимини ♻️ хизмат кўрсатиш соҳасига айлантириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чоралар ҳақида ўз фикрларини билдириб, муҳим ўзгаришларни амалга ошириш учун тадбиркорлар билан шахсан ўзи учрашаётганлигини таъкидлади.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#COVID19

Солиқ имтиёзлари туризмни сақлаб қолишга ёрдам беради

🦠 Коронавирус пандемияси даврида 🗺✈️🏛 туризм соҳасига катта зарар етди.

🖋 Президентнинг ПФ-6002-сонли Фармони билан пандемиянинг салбий таъсирини камайтириш учун соҳани қўллаб-қувватлашда кечиктириб бўлмайдиган чоралар қабул қилинди.

📌 Ҳужжатга мувофиқ, 2020 йил 1 июндан 31 декабрга қадар туризм соҳасидаги тадбиркорлар учун фойда солиғи 50 фоизга камайтирилди.🕌 Натижада уларнинг ихтиёрида 15,2 млрд. сўм қолмоқда.

https://soliq.uz/press-services/news/show/soliq-imtezlari-turizmni-saqlab-qolishga-erdam-beradi-
#COVID19
#солиқ_ҳисоботлари

⚡️ Ёзма мурожаат тайёрлаш талаб этилмайди ❗️

Давлат солиқ қўмитаси ижтимоий солиқ ставкаси 12 % дан 1 % гача камайтирилиши юзасидан тушунтириш беради.

https://soliq.uz/press-services/news/show/ezma-murozhaat-tayerlash-talab-etilmaydi-
#COVID19

Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи

🚧 🦠Риштон туманида жойлашган асосий фаолият тури трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўлган "Humo Roshidon textile" хусусий корхонаси ҳам ўз фаолиятини март ойида бошлаши биланоқ орадан ҳеч қанча вақт ўтмай ишлаб чиқариш жараёнини тўхтатишга мажбур бўлганди.

👨🏻‍💼"Тўғриси, ўша кунлари нима қилиш кераклигини, ишлаб чиқарган маҳсулотларимизни қаерга, қандай қилиб сотишни билмай қолгандик.

♻️ Ана шу вазиятда бизга туманимиз 4-сектор раҳбари ёрдамга келди, фаолиятимизни қайта бошлаш учун қандай ёрдам зарурлигини сўрадилар. Шундан сўнг қисқа фурсатлар ичида қўшни ҳудуддан маҳсулотларимизга харидор топилиб, буюртмачилар жалб этилди ва ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотларни реализация қила бошладик.

Натижада 30 нафар иш ўринларимизни тиклаб, ишлаб чиқариш жараёни қайта йўлга қўйишга муваффақ бўлдик.

https://soliq.uz/press-services/news/show/soliqchi--tadbirkorga-komakchi?fbclid=IwAR1V7s7IKNfDbGWhMmN1JPcHbdnMkFCivLyOSP2xIrohhoqql40pbsgRFLc
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат солиқ идоралари “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, керак бўлса, ишлаб чиқарилган маҳсулот учун харидор топиб бериб, уларнинг оғирини енгил қилиш мақсадида иш юрита бошладилар.
Ҳурматли солиқ тўловчилар!

📊 Давлат солиқ қўмитаси томонидан 🗓 2019 йил ва 2020 йил январь-апрель ойлари бўйича ҚҚС солиқ ҳисоботини инвентаризация қилиш жараёнида 21 243 тўловчининг 90 733 та ҳолатда 917,7 млрд. сўм қийматдаги қўшилган қиймат занжири узилгани аниқланди.

📑 Хусусан, 2019 йилда – 775,4 млрд. сўм, 2020 йил январь-апрель ойларида – 142,3 млрд. сўм.

Мазкур занжир узилишлари 👉 қуйидаги сабаблар билан боғлиқ:

1. 📈 Солиқ суммасини ноқонуний ҳисобга олиш;

2. 📉 Солиқ суммаларини реализация реестрларида бирон бир сабабга кўра акс эттирмаслик (яшириш).

Бугунги кунда Давлат солиқ қўмитасида ҚҚС солиқ ҳисоботида йўл қўйилаётган хатоликларни бартараф этиш учун аниқланган ҳолатларнинг 📝 батафсил таҳлили ўтказилмоқда.

❗️ Солиқ ҳисоботларини инвентаризация қилиш давом этмоқда.

ДСҚ Матбуот хизмати
#ЭСФ
#ЭХФ

ЭЛЕКТРОН ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРАГА БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ЎТИШ ТАРТИБИ

💻 📧https://my.soliq.uz сайтига кирилади;

🔐Шахсий кабинетга электрон рақамли имзо ёрдамида кирилади;

🖱Ойнанинг чап бурчагидаги “Электрон ҳужжат айланиши операторини танлаш” ёрлиғи танланади;

👩‍💻 Рўйхатга киритилган электрон ҳисобварақ-фактуралар оператори танланади (soliqservis.uz, faktura.uz, didox.uz, e-invoice.uz, onlinefactura.uz, edocs.uz, docs.1uz.uz ва бошқалар);

👩‍💻Танланган оператор веб-сайтига ўтиб, оммавий таклиф 📄шартномаси қабул қилинади ва рўйхатдан ўтилади;

📤 Кейинчалик оператор веб-сайтида ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда юбориш ва 📥 қабул қилиш мумкин.

📂🖥ЭҲФ операторлари ҳақида маълумотларни https://rouming.uz/operators ёки https://soliq.uz/page/operatorlar сайтидан олишингиз мумкин.

🖥 ЭҲФ маълумот тизимлари учун кўрсатма ва кўлланмалар операторларнинг веб-сайтларида мавжуд.

📞Саволлар бўлса, қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилишингиз мумкин:

☎️(71) 202-32-82, (71) 200-00-13,
☎️(71) 200-03-30, (71) 200-11-22,
☎️(78) 150-41-48, (71) 230-45-17,
☎️(78) 148-49-00, (71) 202-32-32.
📝 Жорий йилининг 5 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 359-сонли қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан Давлат солиқ қўмитасининг Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Стратегияси белгиланди.

https://soliq.uz/press-services/news/show/soliq-tizimining-raqamli-kelazhagining-strategiyasi-qabul-qilindi
#Биласизми
📄 Жисмоний шахснинг солиқ қарзини суд тартибида мол-мулкига қаратишда қарздорликнинг энг кам миқдори 1 миллион сўм этиб белгиланган.