Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.89K subscribers
4.72K photos
524 videos
42 files
2.42K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
🎓 Солиқ ҳақидаги билимларингизни https://t.iss.one/soliqtest орқали текшириб кўринг!
КАЛЕНДАРЬ_2020_йилнинг_май_ойи_учун.doc
86.5 KB
🗓Солиқ тўловчи - юридик шахснинг 2020 йилнинг май ойи учун календари.
——————————————
🗓Календарь налогоплательщика - юридического лица на май месяц 2020 года.
#Covid19

📌Ўзбекистонда карантин даврида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича қандай чоралар қабул қилинди?

Солиқ имтиёзлари ва преференциялар:
- юридик шахслар учун;
- жисмоний шахслар учун;
- якка тартибдаги тадбиркорлар учун.

🖊Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган учта муҳим фармон:
- ПФ-5969-сон 19 март;
- ПФ-5978-сон 3 апрель;
- ПФ-5986-сон 27 апрель.

👆Буларнинг барчаси ДСҚ расмий веб-сайти👉 soliq.uz нинг “COVID-19: Солиқ имтиёзлари” деб номланган махсус бўлимида.

———————————————————

📌Какие меры поддержки бизнеса приняты в период карантина в Узбекистане?

Налоговые льготы и преференции для:
- юридических лиц;
- физических лиц;
- индивидуальных предпринимателей,

🖊Принятые тремя важнейшими Указами Президента Республики Узбекистан:
-№УП-5969 от 19 марта;
-№УП-5978 от 3 апреля;
-№УП-5986 от 27 апреля.

👆Все это в специальном разделе официального сайта ГНК 👉 soliq.uz под названием "COVID-19: Налоговые льготы".

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#БефарқБўлманг

Фатхулла Масудов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:

— Мен ҳам хайрли ишга қўл уриб, Soliq мобил иловаси ёрдамида маҳаллий солиғимни тўлаб қўйдим. Азиз ҳамюртлар, Сизларга ҳам тавсия қиламан. Бу жуда осон ва қулай.

_________

Карантин даврида солиқларни тўланг! Видео ва фото ҳисоботларингизни телеграм орқали @DSQ_Pressa’га юборинг! Биз эса уларнинг энг яхшиларини #БефарқБўлманг хештег остида расмий манбаларимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда эълон қиламиз.
#Covid19

📌Ўзбекистонда карантин даврида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича қандай чоралар қабул қилинди?

Солиқ имтиёзлари ва преференциялар:
- юридик шахслар учун;
- жисмоний шахслар учун;
- якка тартибдаги тадбиркорлар учун.

🖊Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган учта муҳим фармон:
- ПФ-5969-сон 19 март;
- ПФ-5978-сон 3 апрель;
- ПФ-5986-сон 27 апрель.

👆Буларнинг барчаси ДСҚ расмий веб-сайти –👉 soliq.uz нинг “COVID-19: Солиқ имтиёзлари” деб номланган махсус бўлимида.

Батафсил: https://soliq.uz/page/nalogovie-stimuli-v-period-karantina
Онлайн режимда: реестрда яна учта дастурий маҳсулот

📝 Ўтган бир ой ичида Давлат солиқ қўмитаси яна иккита онлайн-НКМ ва битта виртуал касса дастурий маҳсулотини рўйхатдан ўтказди.

Давлат реестрига қуйидагилар киритилди:

“Орион-100 Ф Уз” онлайн‑НКМ;
“Simurg 001” онлайн‑НКМ;
“Pos2k” виртуал касса.
#Covid2019
Карантин даврида айрим хорижий давлатларда жорий этилган солиқ имтиёзлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎖II жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муборак бўлсин!

~~~~~~~~~~~~~~~~

🎖Поздравляем с 75-й годовщиной Победы во Второй мировой войне и Днем памяти и почестей!

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси жамоаси барча юртдошларимизни 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан муборакбод этади.

Хонадонларингизни тинч-тотувлик, қут-барака ва осойишталик тарк этмасин!
Apple Ўзбекистонда солиқ тўлади

🖥Тарихдаги энг йирик капиталлашган корпорация – Apple Distribution International Limited Ўзбекистонда ихтиёрий равишда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтди ва I чоракдаги фаолияти натижаларига кўра, давлат бюджетига 59,2 минг AҚШ доллари миқдорида солиқ тўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ҳудудида электрон хизмат кўрсатувчи хориж компанияси – «Google Commerce Limited» ҳам ҚҚС тўловини амалга оширган эди. Мазкур компания жорий йилнинг I чораги якунларига кўра, давлат бюджетига 85 минг евро тўлади.

Бундан ташқари, фильмлар ва сериаллар етказиб берувчи – Netflix International B.V. компанияси ҳам Ўзбекистон бюджетига 4,3 минг евро миқдорида ҚҚС тўлаган.
Audio
#савол_беринг_жавоб_берамиз

САВОЛ: 🏘 Агар фукаро турар ва нотурар жойларини сотса, ушбу сотган суммасидан даромад солиғи тўлайдими, агар тўласа қай тартибда ва қайси суммадан тўлайди?

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Ҳаёт_давом_этади

Фарғона вилоятида ҳам йирик ишлаб чиқарувчи корхоналарда иш қизғин

⚡️Айни синовли кунларда корхоналарнинг карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда узлуксиз фаолият юритиши унда меҳнат қилаётган минглаб ишчи-ходимларнинг оилалари фаровонлиги билан бирга мамлакат иқтисодиёти барқарорлигини, давлат бюджетига мунтазам солиқ тушумларини таъминлайди.

🚗Автомобиллар учун 193 хилдаги бутловчи эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи “UZ SUNGWOO” корхонасида айни пайтда 632 нафар ишчи меҳнат қилмоқда.

🧮“UZ SUNGWOO” МЧЖ томонидан жорий йилнинг 1-чорагида давлат бюджетига 7,4 миллиард сўм, апрель ойида эса 2,5 миллиард сўм солиқ тўланди.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Бехзод Мусаев Бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланди

✔️Давлат солиқ қўмитаси раиси Бехзод Анварович Мусаев Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Давлат солиқ қўмитасининг барча ходимлари номидан Бехзод Aнваровичга амалга оширилган ишлар учун чуқур миннатдорлик билдирамиз ва янги лавозимда муваффақиятлар тилаймиз.

ДСҚ Матбуот хизмати.
_________________________________

Бехзод Мусаев назначен заместителем Премьер-министра

✔️Председатель Государственного налогового комитета Бехзод Анварович Мусаев назначен заместителем Премьер-министра по вопросам социального развития.

От имени всего коллектива Государственного налогового комитета выражаем глубокую признательность Бехзоду Анваровичу за проделанную работу и желаем успехов в новой должности.

Пресс-служба ГНК.
#Биласизми

Кўп квартирали уйлар🏢 эгаллаган ер участкалари бўйича жисмоний шахслар ер солиғи тўлайдими?

❗️Йўқ, тўламайди. Кўп квартирали уйлар эгаллаган ер участкалари солиқ солиш объекти ҳисобланмайди ва ер солиғи тўланмайди. Лекин тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун фойдаланишга ёки ижарага берилган ҳамда кўп квартирали уйларда жойлашган яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари бўйича ер солиғи тўланади (Солиқ кодексининг 434-моддаси).
Қудбиев Шерзод Давлатович Давлат солиқ қўмитаси раиси этиб тайинланди

✔️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 13 майдаги Фармони билан Шерзод Қудбиев Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Унга “Солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси” махсус унвони берилди.
___________________

Кудбиев Шерзод Давлатович назначен председателем Государственного налогового комитета

✔️Указом Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева от 13 мая 2020 года Шерзод Кудбиев утвержден на должность председателя Государственного налогового комитета. Ему присвоено специальное звание «Государственный советник налоговой службы III ранга».

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Фарғонада 261 нафар тадбиркор солиқларни
кечиктириб тўлаш юзасидан мурожаат қилди

Бугунги синовли даврларда коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш, тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, самарали фаолият юритиши учун зарур шароитларни яратиб бериш ҳар доимгидан ҳам муҳим.

Жорий йилнинг март ва апрель ойларида Президентимиз томонидан имзоланган ПФ-5969 ва ПФ-5978-сонли Фармонлар талабларига мувофиқ солиқларнинг тўлов муддатларини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқини бериш ҳам айни дамда ҳукуматимиз томонидан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида берилаётган катта бир имкониятдир.

Ушбу ҳужжатларга кўра, якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар белгиланган меъёрлар асосида айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ каби солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш ҳуқуқига бўлдилар.

Жорий йил 14 май ҳолатига 261 та солиқ тўловчи Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасига солиқ мажбуриятларини бажариш муддатларини кечиктиришни сўраб мурожаат қилди. Ушбу мурожаатларнинг 81 таси Фарғона шаҳридан келган бўлса, 27 таси Марғилон, 22 таси Қўқон шаҳарларига, 37 таси Ёзёвон туманига тўғри келмоқда.

Фаолият йўналишлари бўйича саноат (81), ишлаб чиқариш (40), савдо (36) ва қурилиш (20) соҳалари етакчилик қилмоқда.

Ушбу мурожаатлар асосида солиқ тўлаш муддатларини кечиктириш ҳуқуқи 164 та тадбиркорлик субъектига тақдим этилди.

Ҳозирга қадар кечиктирилган солиқларнинг умумий суммаси
3 853,4 миллион сўмга етди. Жумладан, саноат соҳасида 2 254,3 миллион сўм, ишлаб чиқаришда 466,4 миллион сўм, савдода 380 миллион сўм ва хизмат кўрсатишда 326,6 миллион сўмлик солиқларни тўлаш муддати ўзгартирилди.

Айни пайтда яна 1 318,2 миллион сўмлик 90 та мурожаат маҳаллий ҳокимият органлари томонидан кўриб чиқилмоқда. Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасида эса 7 та мурожаат ўрганиляпти.
#Ҳаёт_давом_этади

Саноат корхоналарида фаолият барқарорлиги таъминланмоқда

⚡️Айни пайтда Фарғона вилоятида саноат, қурилиш, маиший ва коммунал хизмат, савдо ва умумий овқатланиш, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда 30 мингдан ортиқ юридик шахс фаолият кўрсатмоқда.

🏭Жорий йилнинг май ойи ҳолатига кўра вилоятдаги юридик шахс мақомига эга бўлган солиқ тўловчиларнинг учдан бир қисми, яъни 11621 таси саноат корхоналари ҳиссасига тўғри келмоқда.

🏗Саноат, қурилиш, савдо, умумий овқатланиш, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда фаолият юритаётган ушбу субъектларда қарийб 366 минг нафар 👩‍🚒маҳаллий аҳоли бандлиги таъминланган.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube