Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.96K subscribers
4.71K photos
522 videos
41 files
2.41K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
📌Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари иштирокида коррупция ва уни олдини олишга қаратилган тадбир бўлиб ўтди.

Йиғилишда давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан келгусида содир этилиши мумкин бўлган ҳар қандай салбий ҳолатларнинг олдини олиш ва бу борада профилактик тадбирларни янада кучайтириш масалалари ҳамда жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида солиқ тизимида юз берган салбий ҳолатлар🔎 танқидий муҳокама этилди.

Шу билан бирга, давлат солиқ хизмати органлари ходимлари коррупцияга қарши курашишга бефарқ бўлмасдан, тизимда қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш, мавжуд коррупцион хатарларни бартараф этиш, Президентимиз ва халқимиз олдида тизим обрўсини янада ошириш энг асосий вазифа эканлиги таъкидланди.
#солиқчи_кўмакчи #савол_жавоб

🔴 Жорий йилнинг 29 май куни Soliq.uz сайтида профилактика ишлари амалга оширилганлиги сабабли ЭҲФ расмийлаштиришнинг имкони бўлмади. 2021 йил 29 май куни билан бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар учун ЭҲФни 2021 йил 31 май куни шакллантириш мумкинми

🔵 Электрон ҳисобварақ-фактуралар ахборот тизимида техник носозликлар юзага келганда ҳисобварақ-фактура қоғоз шаклида расмийлаштирилади.

Бунда, техник носозлик хизмат кўрсатувчи электрон ҳисобварақ-фактура айланиш тизими оператори томонидан расман тасдиқланган бўлиши лозим ва ҳисобварақ-фактуралар кейинчалик электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимидаги носозликлар бартараф этилгандан сўнг беш кун ичида электрон шаклда ҳисобварақ-фактуранинг қоғоз шаклида кўрсатилган сана билан киритилиши шарт (14.08.2020 йил ВМ - 489-қарори, 2-илова, 11-банд).

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#soliq_hamkor

🛒Харидингиз учун чек бермаслик ҳолатига дуч келсангиз ёки пластикка савдо қилишни рад этишса🙅🏻‍♂️ ёки бошқа-бир солиқ ҳуқуқбузарлигига гувоҳ бўлсангиз👀, солиқ органларига ☝️қандай мурожаат қилиш мумкин
#Фарғона вилояти #Давлат_солиқ_бошқармаси тизимидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали вилоят Давлат солиқ бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Марғилон шаҳар давлат солиқ инспекцияси юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими давлат солиқ бош инспектори;

— Марғилон шаҳар давлат солиқ инспекцияси солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бўлими бошлиғи;

— Бағдод туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари;

— Бувайда туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари;

— Ёзёвон тумани давлат солиқ инспекцияси ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими давлат солиқ катта инспектори (2-секторга масъул);

— Қува тумани давлат солиқ инспекцияси Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими давлат солиқ катта инспектори (2-секторга масъул);

— Қўштепа тумани давлат солиқ инспекцияси бухгалтерия бўлими бош ҳисобчиси;

— Қўштепа тумани давлат солиқ инспекцияси ҳисобни юритиш ва бюджет даромадларини прогнозлаштириш бўлими давлат солиқ бош инспектори;

— Қўштепа тумани давлат солиқ инспекцияси солиқ назорати бўлими бошлиғи;

— Қўштепа тумани давлат солиқ инспекцияси ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими давлат солиқ катта инспектори (2-секторга масъул);

— Риштон тумани давлат солиқ инспекцияси солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бўлими давлат солиқ катта инспектори;

— Тошлоқ тумани давлат солиқ инспекцияси жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими давлат солиқ бош инспектори;

— Тошлоқ тумани давлат солиқ инспекцияси сайёр солиқ текширувлари шўъбаси бошлиғи;

— Тошлоқ тумани давлат солиқ инспекцияси Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими давлат солиқ катта инспектори (4-секторга масъул);

— Фарғона тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари;

— Фарғона тумани давлат солиқ инспекцияси солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бўлими бошлиғи;

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 1 июндан 10 июнгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали
#Фарғона вилояти #Давлат_солиқ_бошқармаси тизимидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали вилоят Давлат солиқ бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Давлат солиқ бошқармаси солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Давлат солиқ бошқармаси ахборот коммуникация технологиялари бўлими давлат солиқ катта инспектори;

— Давлат солиқ бошқармаси қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилиги бўлими давлат солиқ катта инспектори;

— Давлат солиқ бошқармаси қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилиги бўлими давлат солиқ инспектори;

— Давлат солиқ бошқармаси юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими давлат солиқ бош инспектори;

— Давлат солиқ бошқармаси ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторларини мувофиқлаштириш бўлими давлат солиқ бош инспектори;

— Давлат солиқ бошқармаси солиқ назорати бўлими камерал солиқ текширувлари шўъбаси давлат солиқ бош инспектори;

— Давлат солиқ бошқармаси солиқ назорати бўлими камерал солиқ текширувлари шўъбаси давлат солиқ инспектори;

— Қўқон шаҳар давлат солиқ инспекцияси ҳисобни юритиш ва бюджет даромадларини прогнозлаштириш бўлими шахсий карточкалар ҳисобини юритиш шўъбаси давлат солиқ бош инспектори;

— Қўқон шаҳар давлат солиқ инспекцияси солиқ назорати бўлими сайёр солиқ текширувлари шўъбаси давлат солиқ бош инспектори;

— Қўқон шаҳар давлат солиқ инспекцияси ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими давлат солиқ катта инспектори (3-секторга масъул).

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 1 июндан 10 июнгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали
#қонунчиликдаги_ўзгаришлар

2021 йил 1 июндан солиқ соҳасида қандай ўзгаришлар бўлди?

👉Дори воситалари ва тиббий буюмларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш бўйича тажриба лойиҳаси ишга туширилди. (ВМҚ-322-сон, 20.05.2021 йил)

👉Уч йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият кўрсатаётган ҳамда солиқларни муддатида тўлаб келган хўжалик субъектларига солиқ қарзини бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилди. (ПҚ-5087, 21.04.2021 йил)

👉 Қўшилган қиймат солиғи ҳисобот шаклини автоматик тарзда тўлдириш тартиби ўзгарди. (АВ № 3221-2-сон, 06.05.2021 йил)

Қуйидагилар ихтиёрий равишда тажриба асосида жорий этилди:

👉 тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни Ягона электрон шартномаларнинг ахборот порталида электрон рўйхатдан ўтказиш тартиби;

👉 электрон шартномалар асосида маҳсулот (товар ва хизмат)ларнинг унификациялашган номлари ва идентификация кодларини ҳисобварақ-фактураларда автоматлаштирилган тарзда акс эттириш тартиби.
(ВМҚ-249-сон, 28.04.2021 йил)

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#савол_жавоб

Ўзини ўзи банд қилган шахслар қандай фаолият турлари билан шуғулланиши мумкин?

Ўзини ўзи банд қилган шахслар сартарошлик, дурадгорлик, чилангарлик, велосипедларни таъмирлаш, миллий нон ва патирларни тайёрлаш ва сотиш, репититорлик қилиш, ижтимоий тармоқларда фаолият олиб бориш, видео ва фотосуратга олиш хизматлари, ҳамширалик иши каби 70 га яқин фаолият турлари билан шуғулланиши мумкин. Батафсил танишиш учун.

☝️Эслатиб ўтамиз, ўзини ўзи банд этганлар даромад солиғидан озод этилган. Улар фақатгина йилига бир марта ижтимоий солиқ тўлайди. Бу миқдор 2021 йил учун 245 минг сўмга тенг бўлиб, ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади ва пенсия миқдорига таъсир кўрсатади.
#Фарғона вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали вилоят Давлат солиқ бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Бувайда тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари;

— Данғара тумани давлат солиқ инспекцияси жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи;

— Ўзбекистон тумани давлат солиқ инспекцияси ҳисобни юритиш ва бюджет даромадларини прогнозлаштириш бўлими бошлиғи.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 3 июндан 12 июнгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали
#soliq_hamkor

🗣Харидингиз учун чек бермаслик ҳолатига гувоҳ бўлдингизми😳? Пластикка савдо қилишни рад этишдими🙅🏻‍♂️? Пластикка қиммат сотишяптими📈?

☝️Унда Сиз “Soliq hamkor” ахборот тизими орқали мурожатингизни📝 қолдиринг ва ўз ҳуқуқингизни талаб қилинг!

Ёки Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасининг "ишонч телефони"га қўнғироқ қилинг 👉 (73) 241-70-61

👉Батафсилроқ маълумот
#савол_жавоб

Касаллик варақасида бўлган даврим учун ҳисобланадиган пулдан солиқ ушлаб қолинадими?

Меҳнат лаёқатини вақтинча йўқотганлик учун ходимга тўланадиган тўловлар (касаллик варақаси асосида) жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари ҳисобланади (Солиқ кодексининг 377-моддаси).

❗️Ушбу даромадлар ўз навбатида жами даромадлар таркибига киради ҳамда белгиланган тартибда 12 % ставкада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади.
Фарғона вилояти маҳаллаларида ўтказилган уч босқичли спорт мусобақаларининг вилоят босқичи ғолиблари тантанали тақдирландилар

Ислом Каримов номидаги вилоят театр ва концерт саройи очиқ майдонида спорт турлари бўйича вилоятнинг барча шаҳар ва туманлари маҳаллаларидаги 10 мингга яқин уюшмаган ёшлар ўртасида ўтказилган мусобақаларнинг финал босқичлари ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ғолиб спортчиларни тақдирлаш маросимини вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров табрик сўзи билан очиб берди.

Байрам тадбирида спортнинг шахмат, стритбол, мини футбол, кураш, волейбол, енгил атлетика ва Street Workout турлари бўйича ғолиблар саҳнага таклиф этилдилар.

Спортнинг енгил атлетика тури бўйича “Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси кубоги” мусобақаси ғолиблари бошқарма бошлиғи Шукурулло Нисбатхонов томонидан тақдирландилар.

Шунингдек, ғолибларга вилоят ҳокими, Давлат хавфсизлик хизмати, Шарқий ҳарбий округ қўмондонлиги, вилоят прокурори, ички ишлар бошқармасининг кубок, диплом ва эсталик совғалари топширилди.