Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.87K subscribers
4.74K photos
525 videos
42 files
2.44K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
#солиқчи_кўмакчи

Чекни талаб қил ва ютуққа эга бўл!

Давлат солиқ қўмитаси томонидан Қўқон шаҳридаги йирик савдо марказларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда жамоатчилик назоратининг аҳамиятини оширишга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Тарғибот тадбирлари доирасида «Чекни талаб қил ва ютуққа эга бўл!», «Солиқ-ҳамкор» ҳуқуқларингизнинг ишончли ҳимоячиси» акциялари ташкил этилди.

Қизиқарли викторина ва тезкор ютуқли уйинларда ижтимоий фаол фуқароларга маиший техника воситалари, бадиий китоблар ва бошқа қимматбаҳо совғалар берилди.
_____________________
#клиентоориентированность

Требуйте чеки и выигрывайте приз!

Государственный налоговый комитет проводит в крупных торговых центрах Коканда разъяснительные мероприятия, направленные на повышение общественного контроля в защите прав потребителей и профилактике правонарушений.

В рамках мероприятий организованы акции «Требуйте чеки и выигрывайте приз!», «Налоговый партнер» - надежный защитник Ваших прав».

Организованы занимательные викторины и мгновенные призовые игры, активным гражданам вручены бытовая техника, художественные книги и другие ценные призы.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ютуқли_ўйинлар
#5тираж

Чек ўйинлари иштирокчилари диққатига!


Ютуқли чек ўйинларининг навбатдаги – V тиражи эртага, 27 май куни Қўқон шаҳрида ташкил этилади.

Ўйин 18:00да «O‘zbekiston» телеканалида жонли эфирга узатилади.

🎁 Шу ернинг ўзида 25 та қимматбаҳо соврин, шу жумладан, супер ютуқ – 🚘 Chevrolet Spark автомобили соҳиби аниқланади.

❗️Диққат: V тираж учун чекларни рўйхатдан ўтказиш бугун, 26 май куни ( 23:59:59да) якунланади.

Навбатдаги – VI тиражда 26 майдан бошлаб чоп қилинган ва 27 майдан бошлаб рўйхатдан ўтказилган чеклар иштирок этади.

Ютуқли ўйинларда иштирок этиш учун:
▫️ чекнинг QR-кодини Soliq, Payme ёки Click мобил иловасида сканерлаш ёки
▫️чекнинг фискал белгисини (ФБ/ФП) 1077 рақамига SMS тарзида юбориш лозим.

🔎 Барча чеклар ҳақидаги маълумотларни ofd.uz сайтида билиб олинг.
#5тираж
#ютуқли_ўйинлар

🎁 Ютуқли чек ўйинларининг 2021 йилдаги V тиражини айни дақиқаларда "O'zbekiston" телеканалида ушбу ҳавола орқали томоша қилинг https://www.uztv.tv/channels/uzbekiston
_________

#призовые_игры

🎁 Смотрите V тираж чековых призовых игр 2021 года в прямом эфире прямо сейчас на телеканале "O'zbekiston" по ссылке https://www.uztv.tv/channels/uzbekiston
Xushxabar, yutuqli chek o’yinlarining super yutug’i Chevrolet Spark Farg’onada qoldi!
#5тираж
#ютуқли_ўйинлар

Супер ютуқ фарғоналик истеъмолчига насиб этди


27 май куни ДСҚ ютуқли чек ўйинларининг 2021 йилдаги бешинчи тиражи Фарғона вилоятида ташкил этилди. Ушбу тиражда онлайн-НКМ ва виртуал кассалардан берилган 135 мингга яқин чек иштирок этди.

🚘 Супер ютуқ – Spark автомобили 39 500 сўмлик харид чеки эвазига Қува туманида истиқомат қилувчи истеъмолчига насиб этди.

_____________
#призовые_игры

Суперприз – Spark выиграл потребитель из Ферганы

27 мая в Ферганской области состоялся пятый тираж призовых чековых игр ГНК в 2021 году. В очередном тираже приняли участие около 135 тысячи чеков онлайн-ККМ и виртуальных касс.

🚘 Суперприз – автомобиль Spark достался потребителю из Кувинского района за покупку в 39 500 сумов.
📌Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари иштирокида коррупция ва уни олдини олишга қаратилган тадбир бўлиб ўтди.

Йиғилишда давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан келгусида содир этилиши мумкин бўлган ҳар қандай салбий ҳолатларнинг олдини олиш ва бу борада профилактик тадбирларни янада кучайтириш масалалари ҳамда жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида солиқ тизимида юз берган салбий ҳолатлар🔎 танқидий муҳокама этилди.

Шу билан бирга, давлат солиқ хизмати органлари ходимлари коррупцияга қарши курашишга бефарқ бўлмасдан, тизимда қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш, мавжуд коррупцион хатарларни бартараф этиш, Президентимиз ва халқимиз олдида тизим обрўсини янада ошириш энг асосий вазифа эканлиги таъкидланди.
#солиқчи_кўмакчи #савол_жавоб

🔴 Жорий йилнинг 29 май куни Soliq.uz сайтида профилактика ишлари амалга оширилганлиги сабабли ЭҲФ расмийлаштиришнинг имкони бўлмади. 2021 йил 29 май куни билан бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар учун ЭҲФни 2021 йил 31 май куни шакллантириш мумкинми

🔵 Электрон ҳисобварақ-фактуралар ахборот тизимида техник носозликлар юзага келганда ҳисобварақ-фактура қоғоз шаклида расмийлаштирилади.

Бунда, техник носозлик хизмат кўрсатувчи электрон ҳисобварақ-фактура айланиш тизими оператори томонидан расман тасдиқланган бўлиши лозим ва ҳисобварақ-фактуралар кейинчалик электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимидаги носозликлар бартараф этилгандан сўнг беш кун ичида электрон шаклда ҳисобварақ-фактуранинг қоғоз шаклида кўрсатилган сана билан киритилиши шарт (14.08.2020 йил ВМ - 489-қарори, 2-илова, 11-банд).

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#soliq_hamkor

🛒Харидингиз учун чек бермаслик ҳолатига дуч келсангиз ёки пластикка савдо қилишни рад этишса🙅🏻‍♂️ ёки бошқа-бир солиқ ҳуқуқбузарлигига гувоҳ бўлсангиз👀, солиқ органларига ☝️қандай мурожаат қилиш мумкин
#Фарғона вилояти #Давлат_солиқ_бошқармаси тизимидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали вилоят Давлат солиқ бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Марғилон шаҳар давлат солиқ инспекцияси юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими давлат солиқ бош инспектори;

— Марғилон шаҳар давлат солиқ инспекцияси солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бўлими бошлиғи;

— Бағдод туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари;

— Бувайда туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари;

— Ёзёвон тумани давлат солиқ инспекцияси ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими давлат солиқ катта инспектори (2-секторга масъул);

— Қува тумани давлат солиқ инспекцияси Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими давлат солиқ катта инспектори (2-секторга масъул);

— Қўштепа тумани давлат солиқ инспекцияси бухгалтерия бўлими бош ҳисобчиси;

— Қўштепа тумани давлат солиқ инспекцияси ҳисобни юритиш ва бюджет даромадларини прогнозлаштириш бўлими давлат солиқ бош инспектори;

— Қўштепа тумани давлат солиқ инспекцияси солиқ назорати бўлими бошлиғи;

— Қўштепа тумани давлат солиқ инспекцияси ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими давлат солиқ катта инспектори (2-секторга масъул);

— Риштон тумани давлат солиқ инспекцияси солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бўлими давлат солиқ катта инспектори;

— Тошлоқ тумани давлат солиқ инспекцияси жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими давлат солиқ бош инспектори;

— Тошлоқ тумани давлат солиқ инспекцияси сайёр солиқ текширувлари шўъбаси бошлиғи;

— Тошлоқ тумани давлат солиқ инспекцияси Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими давлат солиқ катта инспектори (4-секторга масъул);

— Фарғона тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари;

— Фарғона тумани давлат солиқ инспекцияси солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бўлими бошлиғи;

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 1 июндан 10 июнгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали
#Фарғона вилояти #Давлат_солиқ_бошқармаси тизимидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали вилоят Давлат солиқ бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Давлат солиқ бошқармаси солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Давлат солиқ бошқармаси ахборот коммуникация технологиялари бўлими давлат солиқ катта инспектори;

— Давлат солиқ бошқармаси қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилиги бўлими давлат солиқ катта инспектори;

— Давлат солиқ бошқармаси қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилиги бўлими давлат солиқ инспектори;

— Давлат солиқ бошқармаси қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилиги бўлими давлат солиқ инспектори;

— Давлат солиқ бошқармаси қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилиги бўлими давлат солиқ инспектори;

— Давлат солиқ бошқармаси қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилиги бўлими давлат солиқ инспектори;

— Давлат солиқ бошқармаси қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилиги бўлими давлат солиқ инспектори;

— Давлат солиқ бошқармаси қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилиги бўлими давлат солиқ инспектори;

— Давлат солиқ бошқармаси юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими давлат солиқ бош инспектори;

— Давлат солиқ бошқармаси ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторларини мувофиқлаштириш бўлими давлат солиқ бош инспектори;

— Давлат солиқ бошқармаси солиқ назорати бўлими камерал солиқ текширувлари шўъбаси давлат солиқ бош инспектори;

— Давлат солиқ бошқармаси солиқ назорати бўлими камерал солиқ текширувлари шўъбаси давлат солиқ инспектори;

— Қўқон шаҳар давлат солиқ инспекцияси ҳисобни юритиш ва бюджет даромадларини прогнозлаштириш бўлими шахсий карточкалар ҳисобини юритиш шўъбаси давлат солиқ бош инспектори;

— Қўқон шаҳар давлат солиқ инспекцияси солиқ назорати бўлими сайёр солиқ текширувлари шўъбаси давлат солиқ бош инспектори;

— Қўқон шаҳар давлат солиқ инспекцияси ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими давлат солиқ катта инспектори (3-секторга масъул).

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 1 июндан 10 июнгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали
#қонунчиликдаги_ўзгаришлар

2021 йил 1 июндан солиқ соҳасида қандай ўзгаришлар бўлди?

👉Дори воситалари ва тиббий буюмларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш бўйича тажриба лойиҳаси ишга туширилди. (ВМҚ-322-сон, 20.05.2021 йил)

👉Уч йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият кўрсатаётган ҳамда солиқларни муддатида тўлаб келган хўжалик субъектларига солиқ қарзини бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилди. (ПҚ-5087, 21.04.2021 йил)

👉 Қўшилган қиймат солиғи ҳисобот шаклини автоматик тарзда тўлдириш тартиби ўзгарди. (АВ № 3221-2-сон, 06.05.2021 йил)

Қуйидагилар ихтиёрий равишда тажриба асосида жорий этилди:

👉 тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни Ягона электрон шартномаларнинг ахборот порталида электрон рўйхатдан ўтказиш тартиби;

👉 электрон шартномалар асосида маҳсулот (товар ва хизмат)ларнинг унификациялашган номлари ва идентификация кодларини ҳисобварақ-фактураларда автоматлаштирилган тарзда акс эттириш тартиби.
(ВМҚ-249-сон, 28.04.2021 йил)

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#савол_жавоб

Ўзини ўзи банд қилган шахслар қандай фаолият турлари билан шуғулланиши мумкин?

Ўзини ўзи банд қилган шахслар сартарошлик, дурадгорлик, чилангарлик, велосипедларни таъмирлаш, миллий нон ва патирларни тайёрлаш ва сотиш, репититорлик қилиш, ижтимоий тармоқларда фаолият олиб бориш, видео ва фотосуратга олиш хизматлари, ҳамширалик иши каби 70 га яқин фаолият турлари билан шуғулланиши мумкин. Батафсил танишиш учун.

☝️Эслатиб ўтамиз, ўзини ўзи банд этганлар даромад солиғидан озод этилган. Улар фақатгина йилига бир марта ижтимоий солиқ тўлайди. Бу миқдор 2021 йил учун 245 минг сўмга тенг бўлиб, ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади ва пенсия миқдорига таъсир кўрсатади.
#Фарғона вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали вилоят Давлат солиқ бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Бувайда тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари;

— Данғара тумани давлат солиқ инспекцияси жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи;

— Ўзбекистон тумани давлат солиқ инспекцияси ҳисобни юритиш ва бюджет даромадларини прогнозлаштириш бўлими бошлиғи.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 3 июндан 12 июнгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали
#soliq_hamkor

🗣Харидингиз учун чек бермаслик ҳолатига гувоҳ бўлдингизми😳? Пластикка савдо қилишни рад этишдими🙅🏻‍♂️? Пластикка қиммат сотишяптими📈?

☝️Унда Сиз “Soliq hamkor” ахборот тизими орқали мурожатингизни📝 қолдиринг ва ўз ҳуқуқингизни талаб қилинг!

Ёки Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасининг "ишонч телефони"га қўнғироқ қилинг 👉 (73) 241-70-61

👉Батафсилроқ маълумот