Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.89K subscribers
4.72K photos
524 videos
42 files
2.42K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
Данғара туманида 4-сектор кўмаги билан маҳалла марказлари ободонлаштирилмоқда

Данғара тумани 4-сектор ҳудудида 11 та МФЙ мавжуд бўлиб, 40 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.

Айни пайтда Данғара тумани давлат солиқ инспекцияси томонидан “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ҳамда “Аёллар дафтари”даги ишсизлар бандлигини таъминлаш борасида зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Хусусан, 4-сектор кўмаги билан “Аёллар дафтари”га киритилган 20 дан ортиқ аёллар тикувчилик фаолияти билан шуғулланувчи “Асл либос текстил” МЧЖга “устоз-шогирд” анъанаси асосида ишга жойлаштирилди.

Бундан ташқари, 4-сектор ҳудудидаги маҳаллалар ободлигини таъминлаш, маҳалла маркази биноларини замонавий кўринишга келтириш борасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Масалан, Пишқарон, Увайсий ва Урганжи МФЙ марказлари ташаббускор ҳомийларни жалб қилган ҳолда замонавий ҳолга келтирилди.

Шунингдек, 4-сектор кўмаги билан ҳозирда Бўриқум, Уймовут ва Истиқлол МФЙда ҳам қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасига янги ўринбосар тайинланди

Давлат солиқ қўмитасининг тегишли буйруғига кўра, Акбаров Мадаминжон Абдуғофурович Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Мадаминжон Акбаров 1972 йилда Фарғона вилоятида туғилган. У 1996 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган.

У солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини 1995 йилда Қува тумани давлат солиқ инспекцияси Таҳлил, истиқболни белгилаш бўлими давлат солиқ инспектори лавозимида бошлаган. Ҳозирга қадар Фарғона ва Наманган вилояти ДСБ ва Фарғона вилояти ҳудудий ДСИларда турли лавозимларда фаолият юритган.

М.Акбаров янги лавозимга тайинлангунга қадар эса Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси Солиқ назорати бўлими Сайёр солиқ текширувлари шўъбаси бошлиғи бўлиб ишлаган.

Мадаминжон Акбаров - cолиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси.

Эслатиб ўтамиз: Фарғона вилояти ДСБ бошлиғининг аввалги ўринбосари А.Ботиралиев Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган эди.
#солиқ_имтиёзлари
#льготы

1 июндан айрим тадбиркорлик субъектлари солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин

2021 йил 1 июндан солиқ қарзини тўлаш имкони бўлмаган тадбиркорлик субъектларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади.

Ушбу имтиёз уч йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият кўрсатаётган ҳамда солиқларни муддатида тўлаб келган хўжалик субъектларига татбиқ этилади. (ПҚ-5087. 21.04.2021 йил.)
____________________

С 1 июня налоги можно уплатить в рассрочку

Налогоплательщикам, не имеющим возможности уплаты налоговой задолженности, с 1 июня 2021 года предоставляется право на рассрочку.

Данная льгота касается субъектов, осуществляющих деятельность более трех лет и своевременно уплачивающих начисленные налоги. (ПП-5087. от 21.04.2021г.)

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Экспортёрнинг 2021 йил 1 майгача бўлган дебитор қарздорлиги учун жарималар бекор қилинди

▪️2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилади.
▪️Дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланади.

▫️Чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспортёрларга
▫️“эркин муомалага чиқариш” божхона режимида товарларни олиб кириш ва расмийлаштириш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорёрларга
қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтирилади. (ПҚ-5087. 21.04.2021 йил)

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Beshariq tumanida 4-sektor tomonidan amalga oshirilayotgan ishlar

©️Farg’ona24
“Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи”

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2020 йил 8 июль куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилиши (2020 йил 20 июлдаги 51-сон) баёнининг 27-бандида солиқ идоралари зиммасига “Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” тамойилини жорий этиш вазифаси топширилган.
Хозирги кунда солиқ идораси ходимлари Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаб, уларга кўмакчи сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Тадбиркорлар билан ҳамкорликда ишлаш жараёнида уларга фаолиятлари юзасидан дастлабки бухгалтерия хисобини юритилишида тушунтириш ва кўрсатмалар бериш билан бир қаторда айланма маблағи етарли бўлмаган тадбиркорларга хизмат кўрсатувчи банкларидан кредит ресурсларини олишларида кўмак бериб борилмоқда.
Бундан ташқари, тадбиркорларнинг коммунал хизмат, электр-энергияси таъминоти, ер майдони ажратилиши ва бошқа шу каби иш фаолиятини бошлашдаги мавжуд муаммоларини ижобий хал этилишида амалий ёрдам бериб келинмоқда.
Хурматли Тадбиркорлар !
Тадбиркорлик фаолиятингизни юритишда қийинчиликларга дуч келаётган бўлсангиз, мутасадди корхона ва ташкилотларга қилган мурожаатингиз хал этилмасдан келинаётган бўлса Фарғона шахар Давлат солиқ инспекциясининг “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” шўъбасига мурожат қилинг.
Солиқ хизмати-инсофли солиқ тўловчининг ишончли хамқори !

Фарғона шахар Давлат солиқ инспекцияси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#дайджест

🆕Ҳафта давомида солиқ соҳасида рўй берган янгиликларни кузатиб боришга улгурмаяпсизми

Ундай бўлса, соҳадаги энг муҳим хабарлар жамланган
СОЛИҚ ВАҚТИ айнан Сиз учун❗️

🗓 19-24 АПРЕЛЬ

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
“Солиқчи-кўмакчи тамойили
Қўштепада

Мухтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган мурожаатномаларида “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар учун уларнинг бизнес ҳамкор сифатида давлат солиқ хизмати идоралари хизмат кўрсатилишини изчил давом эттириш вазифаси топширилган.

Ҳозирги кунда Қўштепа туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларга кўмакчи сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Жумладан, Қўштепа туман Хавасманд Қоражийда массиви ҳудудида 4,57 гектар майдонда “Ёшлар кичик саноат зонаси” ташкил этилиб 26 та тадбиркорлик субъектларига ер ажратилиши, қурилиш монтаж ишлари, коммунал ва бошқа шу каби фаолиятни бошлашдаги муаммоларни ижобий ҳал этилишида ҳар томонлама кўмаклашиб келинмоқда.

Бундан ташқари, Янги ташкил этилган кичик бизнес ва тадбиркорлик суъбектларига дастлабки бухгалтерия хисобини юритиш бўйича тушунтириш ва амалий кўрсатмалар бериш тизми йўлга қўйилган.

Ҳурматли тадбиркорлар, Қўштепа туман давлат солиқ инспекцияси жамоаси фаолият юритишда юзага келаётган муаммоларингизни ижобий ҳал этилишига кўмаклашишда доимо ҳамкорликка тайёр!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#солиқчи_кўмакчи

“Солиқ ҳамкор” – ёрдамга тайёр

Агар сиз:
👉Харид чекини бермаслик;
👉Банк пластик картаси орқали тўлов қабул қилишни рад этиш;
👉Пластик картада тўлов қилинганда маҳсулотни қимматроқ сотиш;
👉Ноқонуний фаолият юритиш ҳолатларига дуч келсангиз, дарҳол 📲Soliq мобил иловасининг “Солиқ ҳамкор” бўлими орқали тез ва осон мурожаат қилинг.

📤Ҳар бир мурожаат тезкорлик билан ўрганилиб, натижаси бўйича маълумот берилади.
ПҚ-5087.pdf
832.3 KB
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.04.2021 йилдаги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-5087-сонли Қарори мазмун моҳияти тўғрисида.
Солиқ органлари тадбиркорлик субъектларига кўмак бериш мақсадида огоҳлантириш хати (шубҳали контрагентлар бўйича) юбориши керакми?

Должны ли налоговые органы направлять субъектам предпринимательства уведомления (по сомнительным контрагентам)?
Anonymous Poll
48%
Ҳа, шу орқали контрагентимни текшираман / Да, ещё раз проверю своих контрагентов
38%
Контрагентни текшириш сервисини такомиллаштириш зарур /Следует улучшить сервис проверки контрагентов
14%
Йўқ, контрагентим билан муносабатга ўзим жавоб бераман /Нет, за отношения с контрагентами отвечу сам
#4тираж #ютуқли_ўйинлар

🎁 Ютуқли чек ўйинларининг 2021 йилдаги IVтиражини айни дақиқаларда "O'zbekiston" телеканали ва Facebook ижтимоий тармоғида ушбу ҳавола орқали томоша қилинг https://www.facebook.com/events/695158387815821/?sfnsn=mo
2021 йил 1 июндан бошлаб айрим тадбиркорлик субъектларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади

📃Жорий йил 21 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

❇️Мазкур қарор билан тадбиркорлик субъектларини узлуксиз фаолият кўрсатишлари учун янада қулай шароит яратиш мақсадида, солиқ мажбуриятларини бажаришда имтиёзлар тақдим этилмоқда.

Жумладан, 2021 йил 1 июндан бошлаб уч йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият кўрсатаётган ҳамда ҳисобланган солиқларни муддатида тўлаб келган, лекин молиявий аҳволига кўра солиқ қарзини тўлаш имкониятига эга бўлмаётган тадбиркорлик субъектларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади.

Шунингдек, уч йилдан ортиқ вақтдан буён товарларни импорт қилиш билан шуғулланаётган, божхона тўловлари бўйича мажбуриятларини бажариб келган, лекин молиявий аҳволига кўра тўловларни белгиланган муддатда тўлаш имкониятига эга бўлмаётган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади.

❗️Бунда, ушбу тартиб бўйича гаровсиз бўлиб-бўлиб тўланадиган солиқ ёки тўловлар суммаси тадбиркорлик субъекти томонидан охирги уч йил давомида тўланган солиқ ёки божхона тўловлари суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.
Фарғона тумани ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари И.Шаропов томонидан Саткак МФЙ Шодиёна кўчасида яшовчи "Аёллар дафтари"га киритилган Деҳқонова Мастурахоннинг хонадонида янгидан уй-жой қуриб бериш ишлари бошланди, шунингдек, ушбу хонадонга кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
#cолиқ_ҳисоботлари #солиқчи_кўмакчи

📄 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонун билан, 2021 йилдан бошлаб, мева-сабзавотчилик қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳамда деҳқон хўжаликлари учун ер солиғининг базавий ставкаси ва ер участкасининг сифат характеристикаси (балл-бонитети)ни ҳисобга оладиган тузатиш коэффициентларидан келиб чиқиб ҳисоблаш тартиби бекор қилинди.

🔖 2021 йил учун “Юридик шахслар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича ер солиғи ҳисоб-китоби” ҳисобот шакли бўйича амалдаги 10503_7 шакл такрорий бўлганлиги учун беркитилиб, янги 10503_8 рақамли ҳисобот шакли ишлаб чиқилди.

⚙️ Ҳисобот шаклининг 2-иловаси 0501-0502-сатрлари автоматлаштирилган тарзда тўлдирилади. Ушбу ҳисобот шакли my.soliq.uz сайтига жойлаштирилган.

🗓 2021 йил 3 май жорий йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг охирги куни (Солиқ кодексининг 431-моддаси биринчи қисми)
____________________

#налоговая_отчетность #клиентоориентированность

📄Закон Республики Узбекистан № ЗРУ-659 (от 30.12.2020 г.) отменил порядок расчета земельного налога, взимаемого с плодоовощеводческих хозяйств и сельскохозяйственных предприятий по базовой ставке и поправочный коэффициент, учитывающий качественную характеристику земельного участка (балл бонитет).

🔖В 2021 году в действующей форме налоговой отчетности “Расчет земельного налога по землям сельскохозяйственного назначения юридических лиц” закрыта повторяющаяся форма 10503_7, взамен которой разработан новый пакет форм – 10503_8.

⚙️ Строки 0501-0502 приложения №2 новой формы заполняются автоматически. Данная форма размещена на сайте my.soliq.uz.

🗓 3 мая – крайний срок представления налоговой отчетности по земельному налогу по землям сельскохозяйственного назначения (часть первая статьи 431 Налогового кодекса).

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#бу_қизиқ

2021 йил I чоракда электрон хизмат кўрсатувчи хорижий компаниялар Ўзбекистон давлат бюджетига 4,3 млрд. сўм солиқ тўлади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram