Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.97K subscribers
4.71K photos
522 videos
41 files
2.41K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
#муносабат

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмаси ходимлари ер ва мол-мулк солиқларини тўлашга мажбурланаётганлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади


Барчамизга маълумки, тўланаётган солиқлар давлатнинг иқтисодий таянчи бўлиб, юрт тараққиётига хизмат қилади.

Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳам ҳар бир фуқаро солиқлар ва мажбурий тўловларни белгиланган муддатларда тўлаши лозимлиги қайд этиб қўйилган.

Солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиришларга кўра, жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғини тўлаш ҳисобот йилининг 15 апрель ва 15 октябрига қадар тенг улушларда амалга оширилади. Солиқлар ўз муддатларида тўланмаган тақдирда, ҳар бир кечиктирилган кун учун белгиланган миқдорда пеня ҳисобланишига сабаб бўлади.

Шу муносабат билан, солиқ идоралари томонидан солиқ тўловчиларга ер ва мол-мулк солиқларини ўз вақтида тўлашларини таъминлаш мақсадида тўлов хабарномалари жўнатилган.

Хусусан, Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмасининг 590 нафар ходимларининг ер ва мол-мулк солиқларидан жами 104,5 миллион сўм миқдоридаги қарздорликларини ўз вақтида тўлаш юзасидан ҳам хабарномалар берилган. Маълум бўлишича, ходимларнинг розилигига асосан, 2021 йил февраль ойи иш хақидан жами 22 миллион сўм солиқ тўловлари учун ушлаб қолиниб, бюджетга ўтказиб берилган ва ходимларга Давлат солиқ инпекцияси томонидан тўлов маълумотномаси тарқатилган.

Туман молия бўлимидан олинган маълумотларга кўра, тиббиёт бирлашмаси ишчи ходимларининг 2021 йил март ойи иш хақлари банк пластик карталарига ўтказиб берилган.

Ҳурматли солиқ тўловчилар! Сиз ҳам ер ва мол-мулк солиқларини ўз вақтида тўлашни унутманг! Зеро, Сиз тўлаган солиқлар мамлакатимиз равнақи учун хизмат қилади.

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати
Буюк Темур – жаҳон солиқ сиёсатининг асосчиларидан бири

Жаҳонда
солиққа тортишнинг умумий принциплари биринчи бор Адам Смит, Вильям Петти ва Давид Рикардо асарларида ишлаб чиқилган, деб ҳисобланади.

Бироқ улардан 300-400 йил олдин яшаган Амир Темур ўзининг “Темур тузуклари”да солиқлар ва солиққа тортиш масалаларига жуда катта эътибор қаратиб, солиқларнинг тенглик, адолатлилик принциплари ва солиқ имтиёзлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтган.
6 кун қолди!!!

Мол-мулк ва ер солиқларини 15 апрелга қадар тўлашни унутманг!

Ер солиғи ставкалари билан батафсил танишинг.
#ҳамкорлик #сотрудничество

Кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Раиси Шерзод Кудбиев Туркия Республикасининг мамлакатимиздаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Олган Бекарни қабул қилди.

Асосий мақсад – Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш.

👉Батафсил
___________________________________

Укрепление многопланового сотрудничества

Председатель Государственного налогового комитета Узбекистана Шерзод Кудбиев принял вновь назначенного Чрезвычайного и Полномочного Посла Турецкой Республики Олгана Бекара.

В приоритете – укрепление многопланового и взаимовыгодного сотрудничества между Узбекистаном и Турцией.

👉 Подробнее

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Мол-мулк ва ер солиқларини масофадан туриб тўлашингиз мумкин!

Солиқ кодексига кўра, жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиқлари тенг ярмини 15 апрелга қадар тўлашлари лозим.
Айни вақтда Президент иштирокида ёшларнинг бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича видеоселектор ўтказилмоқда.

❗️Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун бир неча янгилик жорий қилинмоқда:

агар корхона ва компаниялар ёшларни ишга қабул қилса, корхоналарга ушбу ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ қайтариб берилади;

“ёшлар дафтари”га кирган талабалар корхона ва компанияларда амалиёт ўтаганда, уларга 500 минг сўмгача субсидия ажратилади;

биринчи марта ишга кирган касб-ҳунар марказлари битирувчилари 6 ойгача даромад солиғини тўлашдан озод этилади;

“Ёшлар дафтари”га кирган 5 нафардан ортиқ ишсизлар бандлигини таъминлаган тадбиркорларга давлат мулки ижараси учун 50 фоизгача имтиёз берилади;

ходимлари сонининг камида 70 фоизи “ёшлар дафтари”га кирган ёш тадбиркорларга давлат мулки аукционсиз берилади ва улардан 5 йил давомида ижара ҳақи ундирилмайди;

ёшларга тадбиркорлик фаолиятига керакли асбоб-ускуналарни харид қилиш учун 10 миллион сўмгача субсидиялар берилади;

ижарага бино олиб бизнесини бошлаётган ёшларга, бир йиллик ижара суммасининг 30 фоизигача қисми қоплаб берилади;

“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида сертификат олган ёшларга компьютерлар хариди учун “Микрокредитбанк”, “Алоқабанк” ва “Халқ банки” имтиёзли кредитлар ажратади;

“ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш, бир ойлик ҳарбий хизматни ўташ харажатлари бюджетдан тўлаб берилади.

“ёшлар дафтари”га кирганларга, қизиқишидан келиб чиқиб, хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатининг бир қисми қопланади.

1 июлдан бошлаб хусусий корхоналарда янги иш бошлаган ходимларни қайта тайёрлаш харажатининг 1 миллион сўмгача бўлган қисмига субсидия берилади.

ёшларнинг профессионал таълим мактаблари, техникумларда ўқиши учун тўланадиган контракт суммаси даромад солиғидан озод қилинади.
Назорат касса машинаси чекини бермаслик қанча миқдорда жарима солишга олиб келади?
#солиқ_ҳисоботлари
❗️Эслатма! 2021 йил 15 апрель

жисмоний
шахслар мол-мулк солиғи ва ер солиғини (ярмини) тўлашнинг охирги куни.

🟢2021 йил I чорак учун:

айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни;

(СКнинг 470-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмлари)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#расмий_муносабат

Давлат солиқ қўмитаси Раиси Шерзод Кудбиев ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан муносабат билдирди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram